Ҳудудий Кенгашлар фаолиятидан: Наманган вилояти Кенгаши

Ўзбекистон  «Адолат» социал-демократик партияси  Наманган вилоят Кенгаши  ўз атрофига ҳозирги кунда  4777 нафар аъзони бирлаштирган.  Улардан 34.2 фоизи аёллар, 55.5 фоизи эса 30 ёшгача бўлган ёшлардир. Партия аъзолари 125 та  бошланғич партия ташкилотларига бирлашган.  Вилоятдаги барча  шаҳар ва туманларда партия Кенгашлари ўз иш фаолиятларини  олиб бормоқда.

2009 йил декабрда ўтказилган сайлов якунларига кўра партиямизнинг уч аъзоси – Ойша Охунова, Феруза Омонова ва Анвар Сулаймоновларнинг Олий Мажлис Қонунчилик Палатаси депутатлигига сайланганликларини алоҳида таъкидлаб ўтиш жоиз. Уларнинг қонун ижодкорлиги бўйича самарали фаолияти, шунингдек қабул қилинаётган қонунлар борасида аҳоли ўртасида олиб бораётган тушунтириш ишлари катта самара бермоқда. Улар иштирокида жойларда ўтказилаётган учрашувларда кўтарилган масалалар ўз ечимини топиб бормоқда. Бунга яққол мисол тариқасида Чортоқ тумани Пешқўрғон қишлоғидаги фаолият кўрсатмаётган, лекин аҳоли учун жуда зарур бўлган туғруқхонанинг қайтадан иш бошлашига эришилгани, уни газ тармоғига уланиб, табиий газ билан таъминланишида Олий Мажлис  Қонунчилик палатасидаги депупатларимизнинг хисса қўшишганини алоҳида таъкидлаб ўтиш жоиз.

Маҳаллий Кенгашларда фаолият кўрсатиб келаётган 7 нафар депутатимиз вилоят ва туман Кенгашларида фаол иш олиб боришмоқда. Аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш, турмуш шароитларини яхшилаш, сайловчиларнинг турли муаммоларини ҳал этиш борасида амалга оширилаётган ишлар аҳамиятга моликдир. Айни пайтда Халқ депутатлари Наманган вилоят Кенгашидаги Ўзбекистон “Адолат” СДП депутатлик гуруҳига Норин-Сирдарё ирригация тизимлари бошқармаси   бошлиғи Одилжон Бўриев бошчилик қилмоқда.

Вилоят  Кенгаши қошида Аёллар ва Ёшлар қанотлари фаолият кўрсатиб келмоқда.  20 август куни Тошкентда ўтказилган  “Энг яхши ижтимоий бизнес-ғоя” танловининг республика босқичида “Қуёшдан электр-энергия олишнинг янгича усули” лойиҳаси билан иштирок этган вилоятимиз вакили,  НамДУ талабаси Ҳакима Тўрабоева фахрли иккинчи ўринни эгаллагани вилоятимиз ёшларини янада руҳлантирди.

Партиямиз сафида Тўрақўрғон қишлоқ хўжалик касб-ҳунар коллежи директори, техника фанлари доктори, профессор Набижон Бобойбоев, Наманган Муҳандислик Технология  институти доцентлари Хамид Исаханов,  Отабек Юлдашев, Авазбек Обидов,  Наманган давлат Университетининг маънавий-маърифий ишлар бўйича проректори, юридик фанлар номзоди, доцент Бахриддин Талабов, “Нуроний” жамғармаси Косонсой туман бўлими раиси Усмонхон Валиев, Наманган вилояти Белбоғли кураш федерацияси ижрочи директори, II даражали “Соғлом авлод учун” ордени соҳиби Нуриддин Ғозиев каби фидоийларнинг борлиги партиямиз мақсад ва ғояларини янада кенгроқ ёйилишида муҳим аҳамият касб этмоқда.

Шунингдек, партия фаолиятини янада жонлантиришда бир қатор туман раислари ҳам жонбозлик кўрсатиб келишмоқда. Улар сафига Музофотхон Ахмемдова (Поп), Олимжон Набиев (Учқўрғон), Аҳмаджон Юсупов (Уйчи), Ҳабибахон Мирабдуллаевалар (Чортоқ)ни қўшиш мумкин. 

Кенгаш раиси: Ахмедходжаев Хамит Турсунович

Раис ўринбосари: Жўраев Исроил Икрамович

Аёллар қаноти раиси: Ахмедходжаева Зулфия Собитовна

“Ёш адолатчилар” қаноти раиси: Обидов Авазбек Азаматович

Матбуот котиби: Икрамов Анвар Ахролханович

Манзил: 116 000, Наманган вилояти, Наманган шаҳри, Ибрат кўчаси 33-уй,

Телефон: 8369 – 226-84-32

Электрон почта: adolatnamangan@mail.ru

Архив: 

 

Mulohazalar

Mulohazalar: 0 | Sahifa: 0



Mulohaza qoldirish

Ism *:
Kod *:
Фотогалерея
Видеоролик
"Адолат" газетаси
7-сон7-сон
Барча сонлар
Сўровнома
“Адолат” СДПнинг расмий сайти дизайнини қандай бахолайсиз?
ПАРТИЯГА АЪЗО БЎЛИШ УЧУН

• 18 ёшга тўлган бўлиш

• Партиянинг Устав ва Дастурини тан олиш

• Партия Дастурида белгиланган тадбирларни амалга оширишда фаол иштирок этиш хоҳиши

• Аъзоликка қабул қилинишни сўраб ариза ёзиш

Ўзбекистон “Адолат” СДПга аъзо бўлиш ихтиёрийдир. Агар сизда бунга хоҳиш бўлса, ўзинингиз яшаётган ҳудуддаги партия Кенгашига мурожаат қилишингиз мумкин.

Партия Кенгаши манзили, ишонч телефонлари, аъзоларни қабул қилишга масъул шахсни топиш ва саволларингиз учун:

+99871 230-56-07

Партия аъзосининг ҳуқуқлари

Партия аъзосининг мажбуриятлари

alt Аризанинг электрон варианти

Анонс

24 февраль куни соат 11:00 да Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси Аёллар қаноти томонидан Миллий Матбуот марказида “Мустаҳкам оила йили”га бағишлаб “Оила мустаҳкамлигини таъминлашда замонавий аёлнинг етакчи роли” мавзуида давра суҳбати ўтказилади. Давра суҳбатида оилада соғлом турмуш тарзини шакллантириш, хотин-қизлар ижтимоий фаоллигини ошириш масалалари, бу борада Аёллар қаноти олдида турган долзарб вазифалар муҳокама этилади.

Мурожаат учун телефонлар:                 245-81-74, 244-69-65

Боғланиш учун

altМанзил: Тошкент шаҳри,

            Новза кўчаси, 14-уй.


altТелефонлар:


Котибият:
(8 371) 245-70-27

Матбуот хизмати:
(8 371) 230-56-07

SMS-хабар учун:
+99890-977-19-97

altinfo@adolat.uz   

ФИКР-МУЛОҲАЗАЛАРИНГИЗ
Admin
Меҳмонлар китоби партия фаолиятига доир аниқ савол-жавоблар учун ташкил этилган. Муаммоингизни in...
Хоразмдан Феруз
Партиядошлар эътибор берманглар. Кушиламан: "...карвон ўтаверади". Бундай ахмок одамларни касали ...
Жаҳон сиёсий партияларида
Европарламент раиси - социал-демократлардан

Январь ойи охирида Брюсселда Европа парламентининг барча қўмиталари раислари ва уларнинг ўринбосарлари сайланди. Амалдаги қонунчиликка кўра, улар икки ярим йил давомида, яъни 2014 йилнинг июнь ойига қадар фаолият юритишади. 

Бугунги кунда Европарламентда қонун ижодкорлиги билан 20 та доимий қўмита ва иккита қўмита ости органлари шуғулланади. Улар Европарламент раисининг тўрт нафар ўринбосари томонидан сайланади. Кимнинг қандай қўмитага раҳбарлик қилаётганнини бу ерда  кўришингиз мумкин.

Тавсия этамиз

... Норматив-ҳуқуқий атамалар комиссияси фаолиятида йўл қўйилаётган камчиликлар, қонун лойиҳаларидаги атамалар билан боғлиқ муаммолар санаб ўтилди ...

... Оладиган иш ҳақи паст бўлиб, на бола-чақасининг еб-ичишига, на кийим-кечагига ва на коммунал хизматлар тўловига етса, иш берувчилар томонидан меҳнат дафтарчалари очилмаса — “бандлиги таъминланди, ижтимоий ҳи­моя­га олинди", бўлиб қолар эканми? ...

... Украина собиқ бош вазири Юлия Тимошенко сиёсатга ўзига хос ташқи қиёфаси билан кириб келди. Унинг сап-сариқ боғламли соч турмаги ҳақида жуда кўп гапирилди. АҚШнинг “New-York Times” газетаси бу соч турмагини  сиёсий манипуляция учун восита дея ёзди ...

Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
PRESS-SERVICE.UZ
Ўзбекистон Республикаси Давлат хокимияти портали
GOV.UZ
Олий Мажлис Конунчилик палатаси
PARLIAMENT.GOV.UZ
Олий Мажлис Сенати
SENAT.GOV.UZ

ABDUKAMOL.UZ