Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси Матбуот хизмати ташаббуси билан ташкил этилган “Адолат” СДП билимдони” совринли викторинаси ўз ниҳоясига етиб, ғолиблари аниқланди.
Танлов эълон қилинган вақтдан бери 82 нафар номзоддан тегишли материаллар қабул қилинди. Таъкидлаш керакки, танлов ҳар жиҳатдан (география, жинс, ёш, касб) хилма-хиллик асосида ўтди. Яъни, унда мамлакатимизнинг кўплаб вилоят ва шаҳарларидан турли ёшдаги инсонлар иштирок этган бўлиб, улар орасида ўқувчилар, талабалар, ҳар хил соҳа вакиллари учрайди.
Ҳар бир иштирокчининг иши унинг сиёсий фаоллиги, мамлакатдаги ижтимоий-сиёсий жараёнлардан бохабарлиги ва партия ҳаёти билан яқинлигини билдирди. Буни эътироф этган ҳолда, барча викторина иштирокчиларига ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз!
Саволларга энг тўғри ва тўлиқ жавоб берганлар махсус комиссия томонидан ҳар бир жавобга балл бериш ва уларни умумлаштириш асосида аниқланди ва қуйидагича натижа ҳосил бўлди:
Биринчи ўрин – Санжарбек Хўжамбердиев, Данғара тумани Молия бўлими ҳуқуқшуноси (Фарғона вилояти)
Иккинчи ўрин – Мунаввар Қобулова, 16-ўрта мактабнинг ўзбек тили ва адабиёти ўқитувчиси (Қорақалпоғистон Республикаси)
Учинчи ўрин – Ҳилола Салоева, “Ўзбекистон иқтисодий ахборотномаси” журнали муҳбири (Тошкент шаҳри)
Биринчи ўрин эгаси рақамли фотоаппарат, иккинчи ва учинчи ўрин совриндорлари DVD-плеерлар ҳамда махсус дипломлар билан тантанали равишда тақдирланди.
7-сон• 18 ёшга тўлган бўлиш
• Партиянинг Устав ва Дастурини тан олиш
• Партия Дастурида белгиланган тадбирларни амалга оширишда фаол иштирок этиш хоҳиши
• Аъзоликка қабул қилинишни сўраб ариза ёзиш
Ўзбекистон “Адолат” СДПга аъзо бўлиш ихтиёрийдир. Агар сизда бунга хоҳиш бўлса, ўзинингиз яшаётган ҳудуддаги партия Кенгашига мурожаат қилишингиз мумкин.
Партия Кенгаши манзили, ишонч телефонлари, аъзоларни қабул қилишга масъул шахсни топиш ва саволларингиз учун:
+99871 230-56-07
24 февраль куни соат 11:00 да Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси Аёллар қаноти томонидан Миллий Матбуот марказида “Мустаҳкам оила йили”га бағишлаб “Оила мустаҳкамлигини таъминлашда замонавий аёлнинг етакчи роли” мавзуида давра суҳбати ўтказилади. Давра суҳбатида оилада соғлом турмуш тарзини шакллантириш, хотин-қизлар ижтимоий фаоллигини ошириш масалалари, бу борада Аёллар қаноти олдида турган долзарб вазифалар муҳокама этилади.
Мурожаат учун телефонлар: 245-81-74, 244-69-65
Манзил: Тошкент шаҳри,
Новза кўчаси, 14-уй.
Телефонлар:
Котибият:
(8 371) 245-70-27
Матбуот хизмати:
(8 371) 230-56-07
SMS-хабар учун:
+99890-977-19-97
info@adolat.uz
Европарламент раиси - социал-демократларданЯнварь ойи охирида Брюсселда Европа парламентининг барча қўмиталари раислари ва уларнинг ўринбосарлари сайланди. Амалдаги қонунчиликка кўра, улар икки ярим йил давомида, яъни 2014 йилнинг июнь ойига қадар фаолият юритишади.
Бугунги кунда Европарламентда қонун ижодкорлиги билан 20 та доимий қўмита ва иккита қўмита ости органлари шуғулланади. Улар Европарламент раисининг тўрт нафар ўринбосари томонидан сайланади. Кимнинг қандай қўмитага раҳбарлик қилаётганнини бу ерда кўришингиз мумкин.
... Норматив-ҳуқуқий атамалар комиссияси фаолиятида йўл қўйилаётган камчиликлар, қонун лойиҳаларидаги атамалар билан боғлиқ муаммолар санаб ўтилди ...
... Оладиган иш ҳақи паст бўлиб, на бола-чақасининг еб-ичишига, на кийим-кечагига ва на коммунал хизматлар тўловига етса, иш берувчилар томонидан меҳнат дафтарчалари очилмаса — “бандлиги таъминланди, ижтимоий ҳимояга олинди", бўлиб қолар эканми? ...
... Украина собиқ бош вазири Юлия Тимошенко сиёсатга ўзига хос ташқи қиёфаси билан кириб келди. Унинг сап-сариқ боғламли соч турмаги ҳақида жуда кўп гапирилди. АҚШнинг “New-York Times” газетаси бу соч турмагини сиёсий манипуляция учун восита дея ёзди ...