Ойша Мухаммаджановна Ахунова 1960 йилда Наманган вилояти Наманган шаҳрида туғилган. Миллати ўзбек. Маълумоти олий. 1990 йилда Тошкент Давлат университетининг ҳуқуқшунослик факультетини тамомлаган. Ихтисослиги - юрист.
Меҳнат фаолиятини 1979 йилда Наманган шаҳар судида суд мажлиси котибаси лавозимидан бошлаган. 1984–1994 йилларда Тошкент Давлат университети ҳуқуқшунослик факультетида ўқиш билан бирга Наманган шаҳар судида суд ижрочиси, девонхона мудираси, Наманган вилоят Адлия бошқармасининг фуқароларнинг ариза ва шикоятларини ҳал қилиш бўйича катта маслаҳатчи вазифаларида ишлаган.
1994–2000 йилларда Наманган вилоят Адлия бошқармасининг суд ҳисоботи ва кодификация бўйича етакчи маслаҳатчи, фуқароларнинг қонунчиликни бузилиши юзасидан шикоят ва ариза бўйича бош маслаҳатчиси лавозимларида ишлаган.
2000–2005 йилларда Наманган вилоят хўжалик судининг судьяси лавозимида ишлаган.
У 2008 йилдан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотларининг ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб–қувватлаш жамоат фондининг маблағларини бошқариш бўйича парламент комиссияси аъзоси сифатида ҳам фаолият кўрсатиб келмоқда. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Қонунчилик палатаси норматив-ҳуқуқий атамалар комиссияси аъзоси, “Адолат” СДП Сиёсий Кенгаши Марказий аппарати тафтиш комиссияси аъзоси ҳамдир.
2005-2010 йилларда Қонунчилик палатасида қабул қилинган 25 тадан ортиқ қонун лойиҳасини тайёрлашда ишчи гуруҳи аъзоси сифатида бевосита иштирок этди. 7 та қонун лойиҳасини тайёрлашда бевосита масъул бўлиб, уларни палата муҳокамасига асосий маърузачи сифатида олиб чиқди.
О.М.Ахунова қатор қонун лойиҳаларига масъул бўлиш билан бирга қонунчилик ташаббуси ҳуқуқидан фойдаланиб, бир гуруҳ депутатлар билан биргаликда «Ҳакамлик судлари тўғрисида»ги Қонуннинг қабул килиниши билан айрим қонунларга қўшимча ва ўзгартиш киритиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг қонуни лойиҳасини ишлаб чиқди.
Ҳаётдаги шиори: “Доимо адолатли бўл!”. Ўзининг соҳасидан ташқари тарихни ўрганишга қизиқади. Севимли машғулоти: детектив китоблар ўқиш ва кашта тикиш.
“Адолат” СДПдан сайланган Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси аъзоси Ойша Ахуновага савол ва фикр-мулоҳазаларингиз бўлса, ушбу саҳифада ёзиб қолдиришингиз, info@adolat.uz электрон почтасига йўллашингиз ёки SMS орқали +99890 9771997 рақамига жўнатишингиз мумкин. Жавоблар сайт орқали эълон қилинади.
Матбуот хизмати: Ойша опа, сизга сайт мухлисларидан асосан соҳангизга ва депутатлик ваколатларингизга оид саволлар келиб тушди. Саволлардан ўқувчиларимиз партияга ва партия депутатларига қизиқишлари билиниб турибди, дейиш мумкин. Биринчи савол Андижонлик Нодир Неъматовдан. “Шиоризга жуда ҳавас килдим. Депутат сифатида охирги ярим йил ичида кимларга адолат нуқтаи назаридан аниқ ёрдам кўрсатдингиз? Бизда судларга аҳолининг ишончи кай даражада?”, деб сўраганлар.
Ойша Ахунова: Сайловчилар билан учрашув жараёнларида ва доимий фаолиятимда нафақат ўз сайлов округимдаги, балки бошқа фуқаролар мурожаатига ҳам жиддий муносабатда бўламан. Мисол учун, аввалги чақириқдаги Наманган вилоят Чортоқ тумани Пешқўрғон қишлоқ фуқаролар йиғинидаги сайловчиларим ҳудудларидаги ёпилган туғруқхонани қайта тиклаш учун 1350 км.га газ трубаси зарурлиги ҳақида мурожаат этишган эди. Ушбу мурожаат билан шуғулланиб, ижобий ҳал этишда ёрдам бердим. Ҳозирда ёпилган туғруқхона ишга тушди. Саволингизнинг давомига келадиган бўлсак, мамлакатимизда суд ислоҳотлари олиб борилиши натижасида судлар ихтисослаштирилди. Фуқаролар ўзларининг бузилган ҳуқуқларини ҳимоя қилиш учун судларга мурожаат қиладилар. Бугунги кунда суд органлари жазоловчи эмас, балки фуқароларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи органга айланди. Шунингдек, фуқароларда судларга бўлган ишонч ортганлиги сабаб низоларни суд орқали ҳал этиш ҳолати кўп кузатилмоқда.
Матбуот хизмати: “Futbolist” тахаллуси билан савол қолдирган мухлисимиз Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси норматив-ҳуқуқий атамалар комиссияси аъзоси эканлигингиздан келиб чиқиб, мамлакатимизда қонунлар тилини соддалаштириш, тушунарли қилиш, атамаларни тўғри қўллаш борасида қилинаётган ишлар хусусида фикр билдиришингизни сўрабдилар.
Ойша Ахунова: Қонунчилик палатасида қабул қилинадиган ҳар бир қонун лойиҳаси албатта норматив-ҳуқуқий атамалар комиссияси муҳокамасидан ўтади. Қонун лойиҳалари муҳокамадан ўтгандан кейингина иккинчи ўқишга киритилади. Комиссия қонунлар тилини соддалаштириш, тушунарли қилиш, атамаларни тўғри қўллаш борасида самарали иш олиб бормоқда. Мен ҳам бунга комиссия аъзоси сифатида ўз ҳиссамни қўшиб келмоқдаман.
Матбуот хизмати: Лойиҳада “Фузулий” тахаллуси билан иштирок этган мухлисимизнинг мурожаатлари қуйидагича: “Ойша опа! Бир танишим коллежда ўқитувчи булиб ишлайди. Ёзда таътил бошланди. Тугагач ишга чиқиши олдидан коллежга борибди. Директор ҳаммани йиғиб, ишламоқчи бўлсангиз, уйингизнинг коммунал тўловлардан қарзи йўқлиги тўғрисида маълумотнома олиб келасизлар, дебди. Бу қандай бедодлик, опа? Коммунал тўловларнинг таълим муассасаларида ишлашга нима алоқаси бор? Бундай ахмоқона ишни фақат шу коллежда қилишаяптими ёки бу “ислоҳот”лардан биз бехабар қолиб кетдикмикин?”.
Ойша Ахунова: Фуқаролик кодексининг нормаларига кўра, коммунал хизмат кўрсатиш ва унинг учун ҳақ тўлаш икки томонннинг келишувига кўра, яъни шартнома асосида амалга оширилади. Шартнома шартларига кўра, бир томон коммунал хизмат (газ, электр, сув ва бошқалар)ни бажаришни мажбурият қилиб олса, иккинчи томон, яъни исътемолчи кўрсатилган коммунал хизматларга шартнома асосида ўз вақтида тўловни амалга ошириш мажбуриятини олади. Коммунал тўловлар ўз вақтида тўланмаган ҳолда, жавобгарлик шартнома асосида белгиланади. Бу вазифага масъул бўлган ташкилот коммунал тўловлардан қарздорликни суд орқали ундириб олади. Коллеж директорининг ҳатти-ҳаракатига келсак, коллеж ўқитувчилари меҳнат шартномасига асосан меҳнат муносабати юритадилар. Меҳнат шартномасида эса бу каби ҳолатлар кўзда тутилмайди.
Матбуот хизмати: Талаба Зафар Давронов “Бизда ҳуқуқий маданиятни ошириш бўйича миллий дастур бор эди. Эшитишимича шу дастур қайтадан кўрилаётган экан. Бунга сабаб нима?” саволини йўллаганлар.
Ойша Ахунова: Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 1997 йил 29 августдаги (466 – I-сон) Қарори билан тасдиқланган “Жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш Миллий дастури” қабул қилинган. Ватанимизнинг ривожланиши ва ислоҳотларнинг муваффақияти кўп жиҳатдан халқнинг ҳуқуқий онги ҳамда ҳуқуқий маданияти даражасига боғлиқдир. Ҳуқуқий маданиятни инсонлар онгига сингдириш “Жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш “Миллий дастури”нинг бош вазифаси бўлиб хизмат қилмоқда. “Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштриш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепцияси”нинг суд–ҳуқуқ тизимини ислоҳ этишга оид йўналишида ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятга алоҳида тўҳталиниб, амалга оширилаётган ислоҳотларнинг муваффақияти кўп жиҳатдан одамларнинг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданияти даражасига боғлиқ эканлиги таъкидланган. Шу муносабат билан мамлакатимизда ҳуқуқий таълим ва маърифатни, ҳуқуқий билимлар тарғиботини тубдан яхшилашга йўналтирилган мақсадли ва кенг кўламли чора-тадбирлар дастурини ишлаб чиқиш зарур эканлигини билдирдилар.
Матбуот хизмати: Навбатдаги савол Уйғундан. “Тошкент шаҳрида доимий рўйхатга ўтиш учун яқин қариндошларим, уйим йўқ. Лекин республика миқёсидаги нодавлат нотижорат ташкилотда ишлайман. Пойтахтга доимий рўйхатга ўтишим мумкинми? Агар йўқ бўлса, нега?”. Марҳамат, жавобингиз.
Ойша Ахунова: Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиниши лозим бўлган шахслар - Ўзбекистон Республикаси фуқаролари тоифаларининг рўйҳати тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Қонуни қабул қилинди. Мазкур Қонун 2011 йил 14 сентябрдан қонуний кучга кирди. Қонунга илова, Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиниши лозим бўлган шахслар - Ўзбекистон Республикаси фуқаролари тоифаларининг руйҳатининг 11-бандида Давлат хокимияти органларига, давлат ва хўжалик бошқаруви органларига, республика аҳамиятига молик бошқа давлат ташкилотларига ишга таклиф этилаётган юқори малакали мутахассислар, тор ихтисосликдаги мутахассислар тегишли орган ёки ташкилот раҳбарининг илтимосномасига кўра, шунингдек, уларнинг оила аъзолари (эри, хотини, шунингдек уларнинг ўз оиласи бўлмаган фарзандлар) мазкур фуқаролар лавозимда турадиган даврга доимий прописка қилинишлари мумкинлиги белгиланган.
Матбуот хизмати: Ўзбекистон "Адолат" СДП Сиёсий Кенгаши Марказий аппарати мутахассиси Одилов Мурод "Маҳалла" жамғармаси фаолиятига тўхталиб ўтишингизни сўраб, жамғарманинг ютуқ ва камчиликлари билан қизиқмоқдалар.
Ойша Ахунова: 1992 йил 12 сентябрда Ўзбекистон Республикаси Прездентининг 472 сонли фармони билан Республика “Маҳалла” хайрия жамғармаси ташкил этилган. Жамғарма фаолиятининг асосий йўналишлари тарихан таркиб топган миллий ва маънавий қадриятларни кенг тарғиб қилиш, халқимизнинг энг яхши удум ва анъаналарини оммалаштириш, республика аҳолиси ўртасида маданий ва маърифий ишларни кенг йўлга қўйиш, инсонпарварлик ва меҳр-шафқат, кишилар ўртасида ўзаро бир-бирини тушуниш ва яхши қўшничилик ғояларни тушунтириш бўйича фаол ташвиқот ва тарғибот ишларини олиб бориш, ҳар ҳил анъанавий маросимлар ўтказиш ва бошқалардан иборат. Бугунги кунда “Маҳалла” хайрия жамғармаси олиб бораётган ишлари ғоятда беқиёс. Республика "Маҳалла" жамғармасининг халқ байрамларини, анъаналар ва урф-одатларни, маданиятни қайта тиклаш, муҳтож оилаларга амалий ёрдам бериш, ёшларни инсонпарварлик ва саҳоват руҳида тарбиялаш соҳасидаги фаолияти Ўзбекистон аҳолиси ва жамоатчилиги томонидан жуда кенг миқёсда қўллаб-қувватланмоқда. "Маҳалла" жамғармасининг ютуқлари бор бўлса бор-ки, камчиликлари йўқ деб ўйлайман.
Матбуот хизмати: Ойша опа, ёдингизда бўлса, сизни “онлайн депутат” деб эълон қилишимиз арафасида ўзингиз ҳақингизда маълумот бериб, китоб ўқишни севимли машғулотларингиз қаторида санаган эдингиз. Бу Жаҳонгир исмли ўқувчимиз эътиборини тортиб, “Тоҳир Маликнинг “Шайтанат” асарининг 5-тўпламини ўқидингизми, ўқиган бўлсангиз таассуротларингиз қандай?” саволини бермоқдалар.
Ойша Ахунова: Тўғриси, бу асарни ҳали ўқимагандим. Сизнинг саволингидан кейин асарга қизиқиб қолдим. Менимча, бежиз савол бермаган кўринасиз. “Шайтанат” асарининг 5-тўплами жуда қизиқ бўлса керак. Албатта, асарни ўқиб чиқишга ҳаракат киламан.
Матбуот хизмати: Кейинги савол Боймирзадан. Кредит уюшмаларини тижорат банкларидан фарқини имкон қадар содда тилда тушунтириб беришингизни сўраганлар.
Ойша Ахунова: Кредит уюшмаларининг тижорат банкларидан фарқи бор. Уларни ташкил этишда, устав фондини шакллантиришда, тубдан фарқ қилади. Кредит уюшмаси кредитлар бериш ҳамда бошқа молиявий хизматлар кўрсатиш мақсадида юридик ва жисмоний шахслар томонидан ихтиёрий тенг ҳуқуқли аъзолик асосида тузиладиган кредит ташкилотидир. Кредит уюшмаси Ўзбекистон Республикаси ҳудудида Устав фондига бадалларини киритган юридик ва жисмоний шахслар кредит уюшмасининг аъзолари ҳисобланади. Кредит уюшмаси аъзоларининг сони элликтадан кам бўлиши мумкин эмас. Кредит уюшмалари микрокредити ташкилотлари тўғрисидаги қонунга асосан кўпроқ микрокредит бериш билан шуғулланади. Банклар, қоида тариқасида, мулкчиликнинг ҳар қандай шакли асосида акциядорлик жамияти тарзида ташкил этилади. Банкнинг устав капитали банк муассислари ва акциядорлари тўлаган пул маблағларидан ташкил топади.
Матбуот хизмати: Ўзини Лейла деб таништирган сайтимиз ўқувчиси амнистия акти юзасидан маълумот беришингизни кутмоқдалар.
Ойша Ахунова: Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 80-моддасига кўра Ўзбекистон Республикаси Президентининг тақдимига биноан амнистия тўғрисидаги ҳужжатларни қабул қилиш Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати мутлақ ваколатларига киради. Олий Мажлис Сенатининг еттинчи ялпи мажлиси кун тартибга амнистия тўғрисидаги масала киритилди. 2011 йил 5 декабр куни сенаторлар Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан сенатга киритилган “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг ўн тўққиз йиллиги муносабат билан амнистия тўғрисида”ги масала кўриб чиқилди ва Олий Мажлис Сенатининг бу ҳақдаги тегишли қарори қабул қилинди.
Матбуот хизмати: Сўнгги савол Мубинадан. Бу ўқувчимиз ҳам таржимаи ҳолингиздан келиб чиқиб савол берибдилар. “Сиз кўп йиллар судья бўлиб ишлаган экансиз. Ҳозирги депутатлик ва аввалги судьялик вазифангизни таққослаб, қай бирини машаққатлироқ, деб айта оласиз?”.
Ойша Ахунова: Маълумки, Ўзбекистон Республикаси давлат ҳокимиятининг тизими ҳокимиятнинг қонун чиқарувчи, ижро этувчи ва суд ҳокимиятига бўлиниш принципига асосланади. Мен аввал суд ҳокимиятида ишлаган бўлсам, ҳозирда қонун чиқарувчи ҳокимиятда ишламоқдаман. Хабарингиз бор, судьялар мустақил бўлиб, фақат қонунга буйсуниб иш кўради. Мен судьялик фаолиятимда қонун чиқарувчи ҳокимият томонидан қабул қилинган қонунларни амалиётда қўллаган бўлсам, эндиликда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати сифатида фаолият кўрсатиб, қонунларни ишлаб чиқишда ва қабул қилишда бевосита ўзим иштирок этмоқдаман. Ҳар бир қонунни қабул қилишда овоз берар эканман, партия сайловолди дастуридан келиб чиққан ҳолда, сайловчиларим номидан овоз бераётганганимни ҳис қиламан. Ҳар икки вазифанинг ўзига хос шарафли машаққати бор, деб ҳисоблайман.
Матбуот хизмати: Савол ва мурожаатларга жавоб беришга вақт ажратганингиз учун ташаккур. Лойиҳа иштирокчиларига фикр-мулоҳазаларингиз, тилакларингиз бўлса, марҳамат!
Ойша Ахунова: Савол йўллаган ҳар бир инсонга алоҳида миннатдорчилик билдираман. Депутатлик фаолияти билан шунчалик қизиқиб, ўзларини қизиқтирган масалалар билан мурожаат қилганлари мени ҳурсанд қилди. Охирги савол ўзим учун ҳам қизиқарли туюлди ва айнан шу саволга жавоб беришда бироз қийналдим. Фурсатдан фойдаланиб, партиямиз сайти ташрифчиларини яқинлашиб келаётган Янги йил байрами билан табриклайман! 2012 йилда ҳам бахт, омад, яхши кайфият сизларни тарк этмасин!
Архив:
19-сон• 18 ёшга тўлган бўлиш
• Партиянинг Устав ва Дастурини тан олиш
• Партия Дастурида белгиланган тадбирларни амалга оширишда фаол иштирок этиш хоҳиши
• Аъзоликка қабул қилинишни сўраб ариза ёзиш
Ўзбекистон “Адолат” СДПга аъзо бўлиш ихтиёрийдир. Агар сизда бунга хоҳиш бўлса, ўзинингиз яшаётган ҳудуддаги партия Кенгашига мурожаат қилишингиз мумкин.
Партия Кенгаши манзили, ишонч телефонлари, аъзоларни қабул қилишга масъул шахсни топиш ва саволларингиз учун:
+99871 230-56-07
18 май куни соат 14:30 да Тошкент давлат иқтисодиёт университетида “Адолат” СДП Тошкент шаҳар Кенгаши томонидан “Таълим тизимига инновацион технологияларни жалб қилишнинг долзарб жиҳатлари” мавзуида давра суҳбати ўтказилади.
Мурожаат учун телефон:
+99871 2453145
Ижрочи: С.Умаров
+99897 7645659
Манзил: Тошкент шаҳри,
Новза кўчаси, 14-уй.
Телефонлар:
Котибият:
(8 371) 245-70-27
Матбуот хизмати:
(8 371) 230-56-07
SMS-хабар учун:
+99890-977-19-97
info@adolat.uz
Социал-демократлар етакчиси Бош вазир этиб тайинландиРуминия социал-демократик партияси раиси ва парламентдаги мухолифат етакчиси Виктор Понта мамлакатнинг янги бош вазири этиб тайинланди ва унга ҳукуматни шакллантириш вазифаси топширилди. Бу воқеа жорий йилнинг февраль ойидан буён аввалги бош вазир лавозимини эгаллаб келаётган Михай-Рэзван Унгуряннинг ўнг-марказ коалицион таркибдаги ҳукуматига нисбатан парламент ишончсизлик вотуми эълон қилганидан сўнг рўй берди.
Бу масалани бош вазирнинг ўзи қўйди, чунки бюджет дефицитини қисқартиришга қаратилган қатъий тежаш чораларини қабул қилишга депутатлар овоз беришдан воз кечишди. Руминия – Европа Иттифоқининг ночорлик бўйича иккинчи мамлакати – ўз молиявий тизимини барқарорлаштириш учун давлат харажатларини қисқартиришга мажбур эди. Бироқ тежаш чоралари, шу жумладан ойлик маошлари ва нафақалар, турли ижтимоий дастурларнинг қисқартилиши шусиз ҳам ўсиб