Ўзбекистон 'Адолат' социал-демократик партияси
«Баркамол авлод тарбияси – бош мақсадимиз»
| Парламент фаолияти - Фракция йиғилишлари ва тадбирлари |
27 август куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасида Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партиясининг парламентдаги фракцияси ташаббуси билан “Баркамол авлод тарбияси – бош мақсадимиз” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди. Мазкур тадбир Ўзбекистон карате миллий федерацияси ва “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати иштирокида ташкил этилди. Унда парламент қуйи палатаси депутутлари, партия ёшлари, миллий карате федерацияси вакиллари, ҳудудий ва халқаро даражадаги спорт совриндорлари иштирок этдилар.
Ўзбекистон “Адолат” СДП Сиёсий Кенгаши Ижроия Қўмитаси навбатдаги мажлиси
2010 йил 27 август куни Тошкент шаҳрида Ўзбекистон “Адолат” СДП Сиёсий Кенгаши Ижроия Қўмитаси навбатдаги мажлиси ўтказилди. Унда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси, халқ депутатлари шаҳар Кенгаши депутатлари, партия фаоллари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этдилар. Азиз болаларимиз учун байрам тадбири
Жорий йилнинг 19 август куни пойтахтимизнинг Абдулла Қодирий номидаги истирохат боғида Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партиясининг Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракцияси, партия Сиёсий Кенгаши Марказий аппарати, партия Тошкент шаҳар Кенгаши томонидан Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 19 йиллигига бағишлаб “Бу муқаддас Ватанда азиздир инсон” мавзуида байрам тадбири ўтказилди. Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 19 йиллига бағишланган байрам тадбири
2010 йил 18 август куни ОАЖ «Тошкент трактор заводи» корхонасида Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партиясининг Мирзо Улуғбек туман Кенгаши томонидан Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 19 йиллиги олдидан “Мустақиллик муборак” мавзуида байрам тадбири ўтказилди. Унда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгаши депутатлари, вилоят ва Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этдилар. Мақсад - ёшлар фаоллигини ошириш
Жорий йилнинг 13 август куни Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси Тошкент шаҳар “Ёш адолатчилар” Кенгаши конференцияси бўлиб ўтди. Унда Кенгаш аъзолари нафақат амалга оширилган ишлар тўғрисида соғлом танқид руҳида фикр алмашдилар, балки ҳал этилиши керак бўлган вазифалар ҳақида кўпроқ гапирдилар. |




