Давлатимиз раҳбари И.А. Каримовнинг Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 19 йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги “Бизнинг йўлимиз – демократик ислоҳотларни чуқурлаштириш ва модернизация жараёнларини изчил давом эттириш йўлидир” номли маърузаси ҳаётимизда муҳим сиёсий воқеа сифатида ўрин олди. Чунки Юртбошимиз ўз маърузаларида мустақиллик йилларида биз нимагаки эришган бўлсак, уларнинг замирида Бош Қонунимиз ётганлиги, Конституциямизнинг фуқароларга берган эркинликлари ҳамда унинг асосида қонунчилигимизга киритилаётган ўзгартишлар ҳақида кенг тушунча берди.
Шу ўринда эътиборингизни Президентимизнинг қуйидаги сўзларига қаратмоқчиман : “Асосий Қонунимиз миллий хавфсизлик ва мудофаа органлари тизимининг шаклланиши ва самарали фаолият кўрсатиши, ўзининг ҳам ички, ҳам ташқи сиёсатини давлатимиз, халқимизнинг олий манфаатлари, эл-юртимизнинг фаровонлиги ва хавфсизлигидан келиб чиққан ҳолда мустақил белгилайдиган мамлакатимизнинг халқаро муносабатларнинг тенг ҳуқуқли субъекти сифатидаги мақомининг ҳуқуқий асосларини белгилаб берди.
Конституциямизда муҳрлаб қўйилган тамойил ва қоидалар асосида мамлакатимизда тўлақонли, самарали амал қиладиган қонунчилик ва ҳуқуқий база яратилди. Бир сўз билан айтганда. Асосий Қонунимиз ҳуқуқий давлат қуриш йўлига ўтишимизнинг пойдеворини қуриб берди”.
Чиндан ҳам, Конституциямиз эркин ва фаровон ҳаётимизнинг ҳуқуқий кафолоти демакдир. Унинг қайси бир моддасини қараманг миллий қонунчилигимиз ўз ифодасини топган. Жумладан, Бош Қомусимизда инсон ва фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари, шунингдек, дахлсизликлари мазмунини бевосита очиб берадиган 7 та боб, 34 та модда мавжуд. Эътироф этиш лозимки, уларнинг ҳар бири инсонпарварлик ғоялари билан суғорилган. Инсон манфаатлари ҳақида сўз борганда, эркинлик ва шахсий дахлсизлик ҳуқуқига алоҳида тўхталиб ўтиш ўринлидир. Бунда, ҳар бир инсон туғилиши билан қўлга киритадиган, ҳар ким эркин, ўз ихтиёри бўйича ҳаракат қилиши, ўзганинг шахсий эркинлиги ва дахлсизлигига зиён етмайдиган тарзда юриш – туришни танлаш имконини берувчи ҳуқуқдир.
Мустақиллик йилларида эришган ютуқларимизнинг, бугун кечаётган тинч ва осуда ҳаётимизнинг, эртанги кунимизга бўлган ишончимиз, халқаро майдонда ортиб бораётган обрў-эътиборимиз моҳиятида Конституциямиз белгилаб, муҳрлаб берган қонуний ва ҳуқуқий асослар тургани ва уларни оғишмай ҳаётимизга татбиқ этаётганимиз ўз самарасини беради.
Таъкидлаш ўринлики, Асосий Қонунимизнинг 13-моддасида Ўзбекистон Республикасида демократия умуминсоний принципларга асосланиши, уларга кўра инсон, унинг ҳаёти, эркинлиги, шаъни, қадр-қиммати ва бошқа дахлсиз ҳуқуқлари олий қадрият экани қайд этилган. Бу Конституциямизнинг ўзига хос хусусиятларидан бири демакдир.
Давлатимиз раҳбари ўз маърузаларида юртимизда амалга оширилаётган изчил ислоҳотлар Конституциямиздаги тамойиллар ва қоидаларнинг амалдаги ифодаси эканини ҳам алоҳида таъкидлади. Чиндан ҳам биз танлаган йўл – бугун халқаро ҳамжамият томонидан тан олинган тараққиётнинг “ўзбек модели”ни босқичма-босқич амалга ошириш жараёнида эришаётган барча ютуқларимиз, ҳаётимизга янгича мазмун бағишлаётган ислоҳотлар Конституциямиз қоидаларига тўла мосдир.
Бу йил Ватанимиз мустақиллигининг йигирма йиллигини кенг нишонладик. Халқимиз истиқлол йилларида эришаётган бетимсол ютуқларда Президентимиз Ислом Каримов раҳбарлигида ишлаб чиқилган Ўзбекистон Республикаси Конституциясида белгиланган тамойиллар мустаҳкам ҳуқуқий асос бўлиб хизмат қилмоқда. Зеро, Асосий Қонунимиз ўзининг мазмун-моҳияти билан инсонпарвар демократик ҳуқуқий давлат барпо этиш, инсон ҳуқуқлари устуворлигини, тинчлик ва тотувликни таъминлаш каби юксак мақсадларга эришишнинг муҳим кафолатидир.
Президентимиз Ислом Каримов ташаббуси билан республикамизда 2011 йил – “Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик йили” деб эълон қилинган эди. Бу борада махсус Давлат дастури ишлаб чиқилиб, изчил амалга оширилмоқда.
Мазкур дастур асосида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни янада ривожлантириш, қулай бизнес муҳитини яратиш, жамиятимизда хусусий мулк аҳамиятини тубдан ошириш, иқтисодиётда давлатнинг аралашувини камайтиришга қаратилган комплекс чора-тадбирлар бажарилди. Тадбиркорларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини муҳофаза қилишнинг ҳуқуқий асослари такомиллаштирилди.
Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик бир сўз билан айтганда бугун мамлакатимиз иқтисодиётининг таянчи, халқимиз фаровонлигининг муҳим кафолатига айланди. Ички бозорни рақобатбардош ва сифатли маҳсулотлар билан тўлдириш, янги иш ўринлари яратиш, аҳоли даромадларини кўпайтиришда мазкур соҳанинг ўрни ва аҳамияти кундан-кунга ошиб бораётгани бунга мисолдир.
Кези келганда амалдаги йилда мен депутат этиб сайланган Андижон туманида ҳам тадбиркорликни ривожлантиришга бўлган эътибор янада ортганлигини айтиб ўтмоқ лозим. Йил бошидан аввало улар фаолиятини ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга эътибор қаратилди. Шунинг натижасида Биродар Юсупов, Абдулҳошим Исмоилов, Тоҳиржон Толипов каби тадбиркорлар сафи янада кенгайди. Иқтисодиётимизни юксалтириш, ишлаб чиқаришни ривожлантириш, янги ишчи ўринлар яратишда уларнинг хиссаси катта бўлмоқда.
Яна бир қувончли жойи шундаки Юртбошимиз томонидан яқинлашиб келаётган 2012 йил республикамизда “Мустаҳкам оила йили” деб номланди. Халқимиз бу таклифни қувонч билан қарши олди. Чунки оилага бўлган бундай эътибор жамиятга бўлган эътибор демакдир.
Хулоса қилиб айтганда Президентимиз маърузаси олдимизга янги вазифаларни белгилаб берди. Улардан кўзланган мақсад эса юрт ободлиги, ватан равнақи, озод ва обод ватан қуриш демакдир.
Акбаржон. Назаров.
Халқ депутатлари Андижон вилоят Кенгаши депутати
Жорий йилда халқимиз ва халқаро ҳамжамият эътиборига Давлатимиз раҳбарининг “Ўзбекистон мустақилликка эришиш остонасида” номли янги асари тақдим қилинди. Асарда Ўзбекистон Республикасининг Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримов томонидан давлат мустақиллигига эришиш арафасида ва истиқлолнинг биринчи ойларида амалга оширилган кўпқиррали ижтимоий-сиёсий жонбозликлар акс эттирилган.
Президентимиз Ислом Каримовнинг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенатининг 2010 йил 12 ноябрдаги қўшма мажлисидаги “Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепцияси”га бағишланган маърузаси шубҳасиз
Мамлакатимизда фаолият юритаётган сиёсий партияларнинг барчаси ўзининг аниқ дастурларига эга. Улар атрофида жипслашган фаоллар ва депутатлар ўз дастурларида белгиланган мақсад ва вазифалар ҳамда йўналишлардан келиб чиқиб, қатор эзгу ишларга бош-қош бўлишмоқда.
Бугун иқтисодиётнинг барча тармоқларини техник ва технологик жиҳатдан янгилаш юзасидан кенг кўламли фундаментал тадқиқотлар ва инновацион лойиҳалар устида изланишлар олиб борилмоқда. Бу эса мамлакатни янгилаш, ишлаб чиқаришни модернизациялаш жараёнида интеллектуал мулкни ўрни ва ролини, қолаверса, илмий тадқиқот фаолияти самарадорлигини оширишга таалуқли дастурлар билан боғлиқ чора-тадбирлар тизимини янада мустаҳкамлаяпти. Бироқ ана шундай натижаларга қарамай, фундаментал тадқиқотлар, инновацион лойиҳалар, умуман олганда, интеллектуал мулкни айрим обьектларини бозорга ёки бошқача айтганда, фуқаролик муомаласи (хўжалик обороти)га жалб этишда айрим муоммолар сақланиб қолмоқдаки, уларга ечим топиш учун биринчи навбатда, ташкилий, иқтисодий ва хуқуқий жихатдан ўзига хос ёндошув талаб этилаяпти.
Teglar: инновация, муқобил энергия, Кенгаш ташаббуси, ёшларБугунги кунда муқобил энергия манбаларига эҳтиёж ортиб бормоқда. Буни хисобга олган давлатлар муқобил энергия манбалари ҳисобланган қуёш, шамол, биогаз манбаларидан фойдаланишни ҳажмини оширмоқдалар. Уларнинг орасида қайта тикланувчи энергия манбаи - қуёшдан энергия олиш алоҳида ўрин тутади. Маълумотларга қараганда, ҳар куни Қуёшдан 174 петаваттга тенг миқдорда энергия курраи заминга тарқалади. Шундан келиб чиқиб, қуёшдан нурларидан оқилона фойдаланиш бугунги кунда соҳа олимлари олдида турган долзарб вазифалардан бирига айланди.
Ёшликдан хотирангга ўрнашган, оиладаги тарбия, кексаларнинг насиҳатлари туфайли онг-шуурингга сингган нарсалар бир умр ёдингда қолади. “Сувга тупурма, нонни исроф қилма, ахлатни дуч келган жойга ташлама” деган ўгитларга шу боисдан ҳам қатъий амал қиламиз.
Teglar: экология, глобаллашув, табиатМустақиллик йилларида мамлакатимизда давлат ва жамият тузилмаларини эркинлаштириш, фуқароларнинг сиёсий, ижтимоий, иқтисодий фаоллигини кучайтириш, ўз хоҳиш-иродасини эркин ифодалаш, ҳуқуқ-манфаатларини ҳимоялаш туйғуларини ривожлантириш янги босқичга кўтарилди.
Teglar: ижтимоий шериклик, фуқаролик жамияти, сиёсий партиялар, ННТСув масаласи ХХI асрнинг энг ўткир, ўта оғриқли ва таъбир жоиз бўлса, ҳаёт-мамот масаласига айланиб қолганига шубҳа йўқ. Кўзга кўринган йирик давлат арбоблари, соҳанинг етук мутахассис ва экспертлари эътироф этаётганларидек, XXI асрга келиб оби-ҳаёт энергетик захиралар, яъни нефть ва газдан ҳам кўра муҳим стратегик ресурсга айланиб қолди.
Teglar: экология, Марказий Осиё, ижтимоий муаммолар, халқаро ҳуқуқКейинги 40 йил мобайнида ер юзида экологик муаммолар ортиб бораётганлиги мутахаcсис-олимларни жиддий ташвишга солаётир. Иқтисодий тараққиёт мақсадларида энергиядан фойдаланишнинг меъёридан ортиб кетиши бунинг асосий сабаби сифатида эътироф этилаётир. Ёқилғининг органик турларидан фойдаланувчи электр ва иссиқлик станциялари ҳамда ички ёнув двигателларидан чиқаётган зарарли газлар туфайли атроф-муҳит муайян даражада ифлосланмоқда. Шу боис, инсоният муқобил, камхарж ва зарарсиз энергия манбаларидан фойдаланишни кенгайтириш устида бош қотираётир. Ўзбекистон «Адолат» СДП ҳам мамлакатимизда муқобил энергия манбаларини ривожлантириш ташаббускоридир.
Teglar: инновация, бизнес, партия дастури, экологияСўл партия вакиллари сиёсий майдонда соғлом рақобатнинг ўзига хос маданиятини, сиёсий этика принципларини оёқости қилмоқдалар
Кучли давлатдан кучли фуқаролик жамиятига изчил ва босқичма-босқич ўтишда сиёсий партиялар фаолияти, уларнинг юрт тинчлиги, Ватан тараққиёти ва халқ фаровонлиги йўлидаги интилишлари, ана шу умуммиллий ғоя атрофида фуқароларимизнинг якдиллигини таъминлашга қаратилган ҳаракатлари ниҳоятда муҳимдир.
Teglar: ХДП, O`zLiDeP, сиёсий партиялар, депутат, бахс, танқидФуқароларнинг партия билан ҳамкорлигини мустаҳкамлашда жойлардаги бошланғич партия ташкилотлари алоҳида аҳамият касб этади. Чунки улар фуқаролар билан энг яқин бўлган сиёсий органдир. Ўзбекистон “Адолат” СДП Андижон вилояти Кенгаши атрофига 5210 нафар аъзони бирлаштирган бўлиб, 129 та бошланғич партия ташкилотлари партия ғояларини фуқаролар ўртасида тарғиб қилиш, партиянинг мақсад ва вазифалари ижросини таъминлашда иштирок этмоқда. Кейинги вақтда вилоятда бошланғич партия ташкилотлари фаолиятини янада жонлантиришга, партиявий-сиёсий ишларга жиддий эътибор қаратилиб, натижада вилоятда партияга хайрихохлар сафи ошди.
Teglar: БПТ, аъзолик бадали, фаолият, партия КенгашлариМатбуот жамиятнинг кўзгуси ҳисобланади. Истиқлол йилларида халқимиз орзу-истакларининг холис ифодачиси бўлиб келаётган, ҳаётимизда, тафаккуримизда юз бераётган оламшумул ўзгаришларни изчил ёритиб, ютуқ-камчиликларимизни холис таҳлил қилаётган, Ўзбекистоннинг жаҳон ҳамжамиятидан мустаҳкам ўрин олишига ўз ҳиссасини қўшаётган матбуотчиларнинг яқинда нишонланган байрами шу боисдан ҳам ҳаммамиз учун фахрли ва шарафлидир.Чунки матбуотнинг даъваткор ва таъсирчан сўзи ҳамиша эзгуликка, яратувчанликка хизмат қилади.
Teglar: журналистлар, Президент табриги, матбуот, оммавий ахборот воситалариБугун юртимизда кечаётган ижтимоий-сиёсий, иқтисодий, маданий-маърифий ислоҳотларда, умуман барча жабҳадаги янгиланишларда, мамлакатни демократлаштириш ва модернизациялаш жараёнларида фуқаролик жамиятининг муҳим институтларидан ҳисобланган сиёсий партияларнинг ўрни тобора ортиб бормоқда.
Ўтаётган ҳар кун бизни ҳаётимиздаги энг улуғ, энг азиз байрам — мустақиллигимизнинг йигирма йиллигига яқинлаштирмоқда. Бугун мамлакатимизнинг ҳар гўшасида “Буюк ва муқаддассан, мустақил Ватан” шиори остида шу улуғ тантанага тайёргарлик тадбирлари ўтказилмоқда.
Teglar: Ҳуқуқий маслахатхонаКишилик тарихида шундай даврлар бўладики, у муайян бир халқнинг илмий салоҳияти, маданий миқёси, тафаккур даражасини белгилаб беради. Бу даврни олимлар уйғониш даври – ренесанс деб атайдилар. Бундай давр минг йил мобайнида икки ёки уч марта содир бўлади.
7-сон• 18 ёшга тўлган бўлиш
• Партиянинг Устав ва Дастурини тан олиш
• Партия Дастурида белгиланган тадбирларни амалга оширишда фаол иштирок этиш хоҳиши
• Аъзоликка қабул қилинишни сўраб ариза ёзиш
Ўзбекистон “Адолат” СДПга аъзо бўлиш ихтиёрийдир. Агар сизда бунга хоҳиш бўлса, ўзинингиз яшаётган ҳудуддаги партия Кенгашига мурожаат қилишингиз мумкин.
Партия Кенгаши манзили, ишонч телефонлари, аъзоларни қабул қилишга масъул шахсни топиш ва саволларингиз учун:
+99871 230-56-07
24 февраль куни соат 11:00 да Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси Аёллар қаноти томонидан Миллий Матбуот марказида “Мустаҳкам оила йили”га бағишлаб “Оила мустаҳкамлигини таъминлашда замонавий аёлнинг етакчи роли” мавзуида давра суҳбати ўтказилади. Давра суҳбатида оилада соғлом турмуш тарзини шакллантириш, хотин-қизлар ижтимоий фаоллигини ошириш масалалари, бу борада Аёллар қаноти олдида турган долзарб вазифалар муҳокама этилади.
Мурожаат учун телефонлар: 245-81-74, 244-69-65
Манзил: Тошкент шаҳри,
Новза кўчаси, 14-уй.
Телефонлар:
Котибият:
(8 371) 245-70-27
Матбуот хизмати:
(8 371) 230-56-07
SMS-хабар учун:
+99890-977-19-97
info@adolat.uz
Европарламент раиси - социал-демократларданЯнварь ойи охирида Брюсселда Европа парламентининг барча қўмиталари раислари ва уларнинг ўринбосарлари сайланди. Амалдаги қонунчиликка кўра, улар икки ярим йил давомида, яъни 2014 йилнинг июнь ойига қадар фаолият юритишади.
Бугунги кунда Европарламентда қонун ижодкорлиги билан 20 та доимий қўмита ва иккита қўмита ости органлари шуғулланади. Улар Европарламент раисининг тўрт нафар ўринбосари томонидан сайланади. Кимнинг қандай қўмитага раҳбарлик қилаётганнини бу ерда кўришингиз мумкин.
... Норматив-ҳуқуқий атамалар комиссияси фаолиятида йўл қўйилаётган камчиликлар, қонун лойиҳаларидаги атамалар билан боғлиқ муаммолар санаб ўтилди ...
... Оладиган иш ҳақи паст бўлиб, на бола-чақасининг еб-ичишига, на кийим-кечагига ва на коммунал хизматлар тўловига етса, иш берувчилар томонидан меҳнат дафтарчалари очилмаса — “бандлиги таъминланди, ижтимоий ҳимояга олинди", бўлиб қолар эканми? ...
... Украина собиқ бош вазири Юлия Тимошенко сиёсатга ўзига хос ташқи қиёфаси билан кириб келди. Унинг сап-сариқ боғламли соч турмаги ҳақида жуда кўп гапирилди. АҚШнинг “New-York Times” газетаси бу соч турмагини сиёсий манипуляция учун восита дея ёзди ...