Мамлакатимизда фаолият юритаётган сиёсий партияларнинг барчаси ўзининг аниқ дастурларига эга. Улар атрофида жипслашган фаоллар ва депутатлар ўз дастурларида белгиланган мақсад ва вазифалар ҳамда йўналишлардан келиб чиқиб, қатор эзгу ишларга бош-қош бўлишмоқда.
Одатда сиёсий партиянинг қандай кучга эга эканлиги унинг сайловолди берган ваъдаларининг нечоғли уддасидан чиқиши, маҳаллий ижро ҳокимиятлари қабул қилаётган қарорлар устидан жамоатчилик назоратини қанчалар йўлга қўя олгани, жойлардаги муаммо ва камчиликларни халқ депутатлари туман, шаҳар ва вилоят кенгашлари сессиялари кун тартибига кирита олиши, ташаббускорлиги ва фаоллиги билан баҳоланади.
Шу жумладан, мамлакатимиз миллий манфаатларини ҳимоя қилиш, маънавий қадриятларимиз, халқимизнинг урф-одатлари, анъаналари, бой тарихий меросини асраб-авайлаш, бойитиш, халқни Ватан тараққиётига, демократик давлат ва кучли фуқаролик жамияти қуришга оммавий жалб этиш каби масалаларга қаратилган дастурий вазифалар “Миллий тикланиш” демократик партиясига хос хусусиятдир. Шу ғоя ва мақсадлар асосида ушбу партия бир қатор натижаларга эришмоқда. Унинг жойлардаги фаол аъзолари, ушбу партия номидан маҳаллий Кенгаш депутатлигига сайланган депутатлар амалга ошираётган ишлар эл назарига тушаяпти. Бироқ бу билан ушбу нуфузли партия иши ҳамма жойда ҳам бир хил деб бўлмайди. Унинг дастурий вазифалари олис вилоятлар туман кенгашларида ўз ифодасини топаётгани йўқ.
Маълумки, Сурхондарё замини тарихий қадамжо ва зиёратгоҳларга бой ўлка ҳисобланади. Хусусан, Мачай тешиктош ғори, Кампиртепа, Сополлитепа, Жарқўтон, Бешқўтон, Кучуктепа, Зароутсой, Қирққиз сингари қадим аждодлар манзилгоҳлари, Имом ат-Термизий, Султон Санжар, Музрабод ота, Сўфи Оллоёр каби зиёратгоҳлар шулар жумласидандир.
Вилоятнинг Қизириқ туманида «Етимқум» қишлоғи бор. Қишлоқ ҳудудида жойлашган қумтепалик кўплаб зиёратчиларни ўзига тортади. Туман тиббиёт бирлашмаси бош шифокори Салима Абраеванинг фикрича, у ердаги қум ноёб физик-биологик хусусиятларга эга бўлгани учун ундан физиотерапия муолажаларида фойдаланилмоқда. Халқ табобати ҳам қумнинг кўплаб касалликларга шифо эканлигини аниқлаган. Албатта, асрлардан буён у одамлар дардига дармон бўлиб келган. Шуниси қизиқки, ям-яшил қишлоқ ўртасида бундай қумтепаликнинг қандай пайдо бўлгани ҳаммани ўйга солиб келади. Қумдаги шифобахш заррачалар эса мамлакатимизнинг бирор-бир саҳро-ю, заминида мавжуд эмас.
— Ёшлигим шу қишлоқда ўтди. Онамдан бу сирли «Етимқум»имиз ҳақида жуда кўп ривоятлар эшитганман. Албатта, афсонавий ҳикматларда қандайдир ҳақиқат яшириниб ётгандек. Негаки, мана шу тепалик остонасида Туркманистон, Тожикистон, Қозоғистон, Россия каби мамлакатлардан шифо излаб келган кишилар билан узоқ суҳбат қилганман. Улар Марказий Осиёда бошқа бундай шифобахш жойлар йўқлигини эътироф этишган, — дейди етимқумлик Эшқурбон ака Чоршанбиев.
«Етимқум» катта зиёратгоҳга айланган бўлишига қарамай, унинг чор атрофидаги ободсизлик кишини таажжубга солади.
Бундай бетакрор жойни обод қилиб, одамларга тўкис шароит яратишга эътибор зарур. Бу ердан имкон излаган ишбилармоннинг ошиғи олчи бўлишини ҳеч ким ўйлаб кўрмагани афсусланарлидир.
Шу ўринда миллий меросимизни асраб-авайлаш, уни келажак авлодга мерос қилиб қолдириш вазифасини ўз зиммасига олган Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партиясининг Қизириқ туман кенгашидаги 1627 нафар аъзолари-ю, халқ депутатлари туман кенгашидаги 2 нафар маҳаллий кенгаш депутатларини наҳотки ана шу савол қизиқтирмаётган бўлса, деган ўй хаёлингиздан ўтади.
Ушбу савол билан партиянинг туман Кенгаши раиси Олим Эшқуловга мурожаат қилдик.
— Бизнинг эсимизга келмаган таклифларни ўртага ташлаяпсиз, фаолларимиз ва депутатларимиз бу масала устида бош қотиришмаган, — дейди суҳбатдошимиз...
Наҳотки, кўп минг йиллик тарихни бошидан кечирган, бугунги кунда минг-минглаб одамларнинг ихлосини ўзига қаратган табиий шифобахш қадамжоларга туман мутасадди идоралари раҳбарлари, “Миллий тикланиш” партияси фаоллари ва депутатларининг муносабати шу бўлса?.. Нима, туманда бу хайрли ишнинг уддасидан чиқадиган тадбиркор йўқми? Ахир унинг ортидан янги, қўшимча иш ўринлари яратилиши, маҳаллий бюджетга қўшимча даромад келиб тушиши мумкин-ку?
Дарвоқе, ҳафтада юзлаб зиёратчиларнинг эҳсонлари эвазига ҳам мазкур муборак қадамжони обод қилса бўлади-ку?! Ижро ҳокимиятининг эътиборсизлиги ва “Миллий тикланиш”чиларнинг лоқайдлиги наҳот шу даражада бўлса...
Қизириқ қишлоқ хўжалиги ривожланган аграр туманлар сирасига киради. Туман иқтисодиётини кўтариш мақсадида давлатимиз томонидан катта маблағ ажратилиб зовурлар қазилиб, ерларнинг мелиоратив ҳолатлари яхшиланаяпти. Меҳрини, бутун борлиғини деҳқончиликка бағишлаган фермерлар яхшигина даромад орттиришаяпти.
Туманнинг кейинги беш йиллик ижтимоий-иқтисодий ривожланишига назар ташласангиз, ободончилик ишлари яққол кўзга ташланади. Ўзгаришлар кўп. Мисол учун ўтган йили 1 миллиард 480 миллион 625 минг сўм маблағ сарфлангани ҳолда Олтинсой туманининг Хўжаипок булоқ суви 124 километрлик темир қувурлар орқали Работак, Дўстлик, Янги турмуш, Шодлик маҳаллалари аҳолисининг хонадонларига кириб борди.
Туманда ана шундай ижтимоий ўзгаришлар бўй чўзиб бораётган бир пайтда Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси туман Кенгаши фаоллари ва депутатлари, қолаверса, ижроия ҳокимияти “Етимқум”нинг эртасига ҳозирдан эътибор қаратсалар нур устига аъло нур бўларди.
Бир сўз билан айтганда, халқимизнинг бетакрор ўтмиш меросини кўз қорачиғидек асраб-авайлаш — аввало, ҳар биримизнинг муқаддас бурчимиздир. Зеро, у фарзандларимизнинг маънавий етук бўлиб камол топишига хизмат қилади.
Турсун Маҳмадалиев, журналист
7-сон• 18 ёшга тўлган бўлиш
• Партиянинг Устав ва Дастурини тан олиш
• Партия Дастурида белгиланган тадбирларни амалга оширишда фаол иштирок этиш хоҳиши
• Аъзоликка қабул қилинишни сўраб ариза ёзиш
Ўзбекистон “Адолат” СДПга аъзо бўлиш ихтиёрийдир. Агар сизда бунга хоҳиш бўлса, ўзинингиз яшаётган ҳудуддаги партия Кенгашига мурожаат қилишингиз мумкин.
Партия Кенгаши манзили, ишонч телефонлари, аъзоларни қабул қилишга масъул шахсни топиш ва саволларингиз учун:
+99871 230-56-07
24 февраль куни соат 11:00 да Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси Аёллар қаноти томонидан Миллий Матбуот марказида “Мустаҳкам оила йили”га бағишлаб “Оила мустаҳкамлигини таъминлашда замонавий аёлнинг етакчи роли” мавзуида давра суҳбати ўтказилади. Давра суҳбатида оилада соғлом турмуш тарзини шакллантириш, хотин-қизлар ижтимоий фаоллигини ошириш масалалари, бу борада Аёллар қаноти олдида турган долзарб вазифалар муҳокама этилади.
Мурожаат учун телефонлар: 245-81-74, 244-69-65
Манзил: Тошкент шаҳри,
Новза кўчаси, 14-уй.
Телефонлар:
Котибият:
(8 371) 245-70-27
Матбуот хизмати:
(8 371) 230-56-07
SMS-хабар учун:
+99890-977-19-97
info@adolat.uz
Европарламент раиси - социал-демократларданЯнварь ойи охирида Брюсселда Европа парламентининг барча қўмиталари раислари ва уларнинг ўринбосарлари сайланди. Амалдаги қонунчиликка кўра, улар икки ярим йил давомида, яъни 2014 йилнинг июнь ойига қадар фаолият юритишади.
Бугунги кунда Европарламентда қонун ижодкорлиги билан 20 та доимий қўмита ва иккита қўмита ости органлари шуғулланади. Улар Европарламент раисининг тўрт нафар ўринбосари томонидан сайланади. Кимнинг қандай қўмитага раҳбарлик қилаётганнини бу ерда кўришингиз мумкин.
... Норматив-ҳуқуқий атамалар комиссияси фаолиятида йўл қўйилаётган камчиликлар, қонун лойиҳаларидаги атамалар билан боғлиқ муаммолар санаб ўтилди ...
... Оладиган иш ҳақи паст бўлиб, на бола-чақасининг еб-ичишига, на кийим-кечагига ва на коммунал хизматлар тўловига етса, иш берувчилар томонидан меҳнат дафтарчалари очилмаса — “бандлиги таъминланди, ижтимоий ҳимояга олинди", бўлиб қолар эканми? ...
... Украина собиқ бош вазири Юлия Тимошенко сиёсатга ўзига хос ташқи қиёфаси билан кириб келди. Унинг сап-сариқ боғламли соч турмаги ҳақида жуда кўп гапирилди. АҚШнинг “New-York Times” газетаси бу соч турмагини сиёсий манипуляция учун восита дея ёзди ...