Сайловолди ташвиқотдан кенг ва самарали фойдаланиш тажрибаси

Мустақиллик йиллари давомида сайлов кампаниясига янгилик – сайловолди ташвиқотининг замонавий шакл ва услублари кириб келди. Аслида унинг мана шундай ўз йўналиш фаолиятига қараб демократик тамойиллар билан боғланганлигининг ўзи катта аҳамият касб этмоқда. Сайлов округларида бундай ташвиқот ҳар бир участка хусусияти ва албатта, муайян партия дастурий ҳужжатларига қараб ички мавзуга эга бўлмоқда.

Бу йўналишда Ўзбекистон "Адолат" социал-демократик партияси, бевосита ушбу партия "Ёшлар қаноти"нинг охирги йилларда тўплаган иш тажрибаси диққатга сазовор. Биз бу ўринда биргина Тошкент шаҳридаги фаолиятга оид баъзи қирралар устидагина тўхталиб ўтмоқчимиз. 2009 йилдаги сайлов кампаниясида кўпгина янгиликлар пайдо бўлди ва улар сайловолди ташвиқотига бўлган ёндашувларни қайта кўриб чиқишни талаб қилди.

Турли аҳоли пунктларини ташқи тарғибот воситалари билан безаш ва шу йўл билан бугунги кунда партиянинг дастурий мақсадларини ёритиш, сайловчилар руҳига ташқи тарғибот воситалари билан маълум маънода ижобий таъсир ўтказиш, ўз электоратига ижобий фикрни сингдириб бориш "Адолат" СДПнинг асосий вазифаларига киради. Орттирилган тажрибаларнинг баъзилари хусусида тўхталадиган бўлсак, шахар ва қишлоқларнинг ташқи қиёфасини безашдан ташқари, маънавият масканларини безашда ҳам етарли тажриба қўлга киритилди.

Масалан, ёшлар билан гавжум жойларда юртимиздаги ёшлар сиёсати, унинг тарихи, бугунги янгиликлари кўрсатилиб, улар ёрқин безакларда ишланмоқда. Шу билан бирга, маҳаллаларни ободонлаштириш, тадбиркорликни ривожлантириш, кучли ижтимоий сиёсатни акс эттирувчи стенд ва плакатлар билан безатилмоқда. Шундай экан, сайловчилар билан ишлаш жараёнида, уларнинг ишлаб чиқариш ва яшаш жойларидан мумкин қадар самарали фойдаланиш лозим.

Сайлов участкаларидаги кўргазмали тарғибот воситалари амадда асосан қуйидаги муҳим вазифаларни бажаришга қаратилган бўлади:

—          партия сайловолди платформасидан ҳамюртларимизни хабардор қилиб бориш;

  • мамлакатда амалга оширилаётган социал-иқтисодий, ижтимоий-сиёсий, суд-ҳуқуқ ислоҳотлари ютуқларини акс эттириш;
  • муайян минтақада социал-иқтисодий ривожланишдаги ютуқ ва янгиликларни ёритиш;
  • давлат ва жамият қурилиши олдида турган улкан вазифалар ва истиқболларни ёритиш;
  • сайловчини қонунчиликка риоя қилиш руҳида тарбиялаш;
  • сайловчининг сиёсий ва ҳуқуқий маданиятини ошириш;
  • мустақил давлатимизнинг ёшларини камолотга бошлаш, яъни комил инсон тарбиясида фаол қатнашиш;
  • баъзи жойлардаги салбий воқеаларни танқид остига олиш ва ҳ.к.

 Партиямиз юқорида кўрсатилган фаолиятни амалга ошириш учун, авваламбор, маълум округ, участка хусусиятлари билан кенг танишиб чиқади ва шундан кейингина сайловодди ташвиқотига киришади.

Округ, участкадаги тасвирий тарғибот воситаларига келсак, улар ғоявий, педагогик, маданий, маърифий, ижодий йўналтирилган бўлиб, таъсир қилувчи воситаларининг турлилиги билан ажралиб туради. Кўчалар чиройли ва мазмундор шиорлар, мустақиллик даврида эришилган ютуқларни тасвирловчи расмлар, маълум йўналишдаги плакатлар ва бошқалар билан безатилган бўлади.

Юқорида кўрсатилган вазифаларни амалга ошириш учун партия бўлинмаларида қуйидаги йўналишларда кўргазмали тасвирий тарғибот воситалари гуруҳини ташкил қилиш мақсадга мувофиқ бўлиши мумкин. Масалан: мамлакат ички ва ташқи сиёсатига доир, маълум минтақага алоқадор фотоколлажлар; солиштирма кўргазмали воситалар (схемали, диаграммали ва бошқалар).

Сайлов округларини бевосита сайлов йўналишида безатиш ва бир пайтнинг ўзида Янги йил, Наврўз, Хотира ва қадрлаш куни, Мустақиллик байрами, Ўқитувчи ва мураббийлар куни, Конституция куни каби байрамлар ва шунга ўхшаш долзарб саналарнинг, давр талаби доирасида безатилиши ҳамда бу воқеаларнинг акс эттирилиши ҳам алоҳида мазмун касб этмоқда.

Маълум жойларда энг фаол сайловчилар, партия тарафдорлари бўлишини инобатга олсак, бу ҳолда маълум участкалар, албатта, айнан шу сайлов объектларига келувчиларнинг талаб ва эҳтиёжларини инобатга олган ҳолда безатилмоғи керак. Шундагина бу масканнинг деворларига осилган мазмундор плакат ва шиорлар ўзининг доимий таъсир қилувчи кучи билан бу ерга келган сайловчиларнинг сайловолди кайфиятига таъсир кўрсатади, унда ифода қилинган шиор ва плакат мазмунлари орқали сайлов маданияти кенгайиб, сайловчини фаолликка олиб келади.

Сайлов округларида ўрнатилган ҳар бир шиор, плакат ва паннолар ўз ўрнида тарғибот воситаси бўлиб, ўзининг долзарблиги, ҳаққонийлиги, илмийлиги, рангдорлиги, психологик хусусиятлари ва бошқа шунга ўхшаш талабларга жавоб бера олиши билан ажралиб турмоғи керак. Чунки сайловолди ташвиқоти кенг маънода шахснинг маънавий эҳтиёжларини қондиришга хам қаратилган.

Лекин бундай жойларни тасвирий тарғибот воситалари билан безаш пайтида сайловчининг бу жойда кам фурсат мобайнида бўлиши, кўргазмали тарғибот воситасини қисқа муддатда кўриб ўтиб кетиши кўргазмаларни ташкил қилувчилар назарида туриши лозим. Сайловчи келтирилган маълумотларни қисқа муддат ичида ўз онгости даражаси билан идрок қилиб улгурган ҳолда, келгуси фаолиятига ўзида майл орттириб кетиши кўзда тутилмоғи керак. Сайлов участкаси хоналаридаги тасвирий тарғбот усул ва услублари ташқи тасвирий тарғибот воситаларидан жиддий фарқ қилади. Сабаби: бу тасвирий воситаларни сайловчи бевосита яқин масофадан кўради, қолаверса, унинг мазмуни ёритилган ёзувларни яқин масофадан ўқиш имкониятига эга.

Одатда, сайловчилар бевосита сайловолди кўргазмали тарғибот воситаларини кўриш учун келишмайди. Улар бошқа бир сабабларга кўра келган пайтларида ушбу кўргазмали воситаларни томоша қилишади. Демак, айнан мана шу ҳолатдан келиб чиқиб, кўргазмали тарғибот воситаларини ўта ихчам, тез ёдда қоладиган, сайловчининг беихтиёр фикрини тортадиган тарзда тайёрламоқ керак.

Тайёрланган кўргазмали тасвирий тарғибот воситалари сайловчи онгида эмоционал кайфиятни уйғотиши лозим. Шундагина уларнинг сайловчи онгида чуқурроқ қолишига катта психологик замин яратилади. Сайлов участкаларини безовчиларга қўйиладиган асосий талаблардан яна бири шуки, улар, албатта, бу масканга келувчилар контингентини аниқ билшилари, уларнинг орзу ва мақсадларини ифода эта олишлари, ўзларининг тасвирий тарғибот воситалари орқали сайловчиларда фаол ҳаракат уйғота олишлари шарт.

Сайлов участкаларини дид билан безаш маънавият соҳаси ходимлари, айниқса, рассом-дизайнерлардан илмий ютуқлар, замонавий техник воситалар ва материаллардан кенг фойдаланишни, жуда катта ижодий салоҳиятни талаб қилади. Шундай экан, бу жойда фаолият кўрсатаётган мутахассислар рангларни қўллашни, расмлардан фойдаланишни, бор материалларни композицион жойлаштиришни, безаш технологиясини, плакат ва шиорларда шрифтларни ишлата олишни, бутун тасвирий тарғибот назариясини, ҳатто педагогика ва психология асосларини ҳам юқори савияда билмоғи мақсадга мувофиқ.

Сайлов участкаларини дид билан безаш бу жойга келган ҳар бир сайловчи тафаккурида чуқур маънавий из қолдиришига олиб келади. Ҳар бир дид билан, меҳр қўйиб тайёрланган кўргазмали тасвирий тарғибот воситаси уни кўрган сайловчида илиқ туйғулар уйғотиб, янги-янги ижобий фаолиятга чорлайди.

Шу жойда айтиб ўтиладиган яна бир ҳолат шундан иборатки, баъзи ҳолларда сайлов участкаларида осилган стенд ва плакатларнинг бошидан охиригача матн берилиши ёки узундан-узоқ олинган иқтибосларнинг келтирилиши сайловчини ўзига жалб қилмайди. Матнлар иложи борича қисқа ҳажмларда олинган бўлиши лозим. Чунки, улар бир кўришга мўлжалланган бўлиб, айни шу орқали ўқиган, кўрган кишининг онгости тафаккурига сингиб қолиши лозим.

Маълумки, ҳар бир тасвирий тарғибот воситаси ранг-тасвир, матнга мослаб танланган расм ҳамда фон берилаётган сўзлар билан уйғунлашиб кетган бўлиши керак. Шундагина унинг маънавий-маърифий таъсири кучлироқ бўлади.

Шуни ҳам ёдда тутиш лозимки, сайлов округларидаги тасвирий тарғибот намуналари сайловчилар онгига кун бўйи таъсир кўрсатиш учун мўлжалланган. Сайловчи меҳнатдан ташқари вақтда, одатда, ўзининг маънавий юксалиши, такомиллашуви билан кўпроқ шуғулланади. Бундай ҳолларда сайловчи онгига етказиладиган маълумот, ижтимоий реклама орқали ўтказиладиган таъсир ўта қийин бўлмаган, "ҳазм" қилиши енгил бўлган усул ва шаклларда берилиши керак. Шундагина у психологик қонуниятга асосан сайловчи ўзининг онгости қобилияти билан ёдида кўрганларини сақлаб қолиши ва бу таъсир кучидан кейинчалик қатъий қарорга келиши шубҳасиздир.

Фахриддин ХУРРАМОВ,

Ўзбекистон  "Адолат " социал-демократик партияси

Сиёсий Кенгаши "Ёшлар қаноти " аъзоси

Mulohazalar

Mulohazalar: 0 | Sahifa: 0



Mulohaza qoldirish

Ism *:
Kod *:
Фотогалерея
Видеоролик
"Адолат" газетаси
7-сон7-сон
Барча сонлар
Сўровнома
“Адолат” СДП расмий сайтининг ахборотлар билан янгиланишини қандай бахолайсиз?
ПАРТИЯГА АЪЗО БЎЛИШ УЧУН

• 18 ёшга тўлган бўлиш

• Партиянинг Устав ва Дастурини тан олиш

• Партия Дастурида белгиланган тадбирларни амалга оширишда фаол иштирок этиш хоҳиши

• Аъзоликка қабул қилинишни сўраб ариза ёзиш

Ўзбекистон “Адолат” СДПга аъзо бўлиш ихтиёрийдир. Агар сизда бунга хоҳиш бўлса, ўзинингиз яшаётган ҳудуддаги партия Кенгашига мурожаат қилишингиз мумкин.

Партия Кенгаши манзили, ишонч телефонлари, аъзоларни қабул қилишга масъул шахсни топиш ва саволларингиз учун:

+99871 230-56-07

Партия аъзосининг ҳуқуқлари

Партия аъзосининг мажбуриятлари

alt Аризанинг электрон варианти

Анонс

24 февраль куни соат 11:00 да Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси Аёллар қаноти томонидан Миллий Матбуот марказида “Мустаҳкам оила йили”га бағишлаб “Оила мустаҳкамлигини таъминлашда замонавий аёлнинг етакчи роли” мавзуида давра суҳбати ўтказилади. Давра суҳбатида оилада соғлом турмуш тарзини шакллантириш, хотин-қизлар ижтимоий фаоллигини ошириш масалалари, бу борада Аёллар қаноти олдида турган долзарб вазифалар муҳокама этилади.

Мурожаат учун телефонлар:                 245-81-74, 244-69-65

Боғланиш учун

altМанзил: Тошкент шаҳри,

            Новза кўчаси, 14-уй.


altТелефонлар:


Котибият:
(8 371) 245-70-27

Матбуот хизмати:
(8 371) 230-56-07

SMS-хабар учун:
+99890-977-19-97

altinfo@adolat.uz   

ФИКР-МУЛОҲАЗАЛАРИНГИЗ
Admin
Меҳмонлар китоби партия фаолиятига доир аниқ савол-жавоблар учун ташкил этилган. Муаммоингизни in...
Хоразмдан Феруз
Партиядошлар эътибор берманглар. Кушиламан: "...карвон ўтаверади". Бундай ахмок одамларни касали ...
Жаҳон сиёсий партияларида
Европарламент раиси - социал-демократлардан

Январь ойи охирида Брюсселда Европа парламентининг барча қўмиталари раислари ва уларнинг ўринбосарлари сайланди. Амалдаги қонунчиликка кўра, улар икки ярим йил давомида, яъни 2014 йилнинг июнь ойига қадар фаолият юритишади. 

Бугунги кунда Европарламентда қонун ижодкорлиги билан 20 та доимий қўмита ва иккита қўмита ости органлари шуғулланади. Улар Европарламент раисининг тўрт нафар ўринбосари томонидан сайланади. Кимнинг қандай қўмитага раҳбарлик қилаётганнини бу ерда  кўришингиз мумкин.

Тавсия этамиз

... Норматив-ҳуқуқий атамалар комиссияси фаолиятида йўл қўйилаётган камчиликлар, қонун лойиҳаларидаги атамалар билан боғлиқ муаммолар санаб ўтилди ...

... Оладиган иш ҳақи паст бўлиб, на бола-чақасининг еб-ичишига, на кийим-кечагига ва на коммунал хизматлар тўловига етса, иш берувчилар томонидан меҳнат дафтарчалари очилмаса — “бандлиги таъминланди, ижтимоий ҳи­моя­га олинди", бўлиб қолар эканми? ...

... Украина собиқ бош вазири Юлия Тимошенко сиёсатга ўзига хос ташқи қиёфаси билан кириб келди. Унинг сап-сариқ боғламли соч турмаги ҳақида жуда кўп гапирилди. АҚШнинг “New-York Times” газетаси бу соч турмагини  сиёсий манипуляция учун восита дея ёзди ...

Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
PRESS-SERVICE.UZ
Ўзбекистон Республикаси Давлат хокимияти портали
GOV.UZ
Олий Мажлис Конунчилик палатаси
PARLIAMENT.GOV.UZ
Олий Мажлис Сенати
SENAT.GOV.UZ

ABDUKAMOL.UZ