Президентимиз Ислом Каримовнинг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенатининг 2010 йил 12 ноябрдаги қўшма мажлисидаги “Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепцияси”га бағишланган маърузаси шубҳасиз, миллий давлатчиликнинг ривожланиши ва кучли фуқаролик жамиятига ўтиш жараёнида фуқаролар сиёсий онгининг юксалиши ҳамда демократик ислоҳотларнинг тадрижийлиги билан чамбарчас боғлиқдир.
Мазкур Концепция Ўзбекистон ривожланиш стратегиясини амалга оширувчи яна бир аниқ ва пухта тактик қадам бўлди, десак адашмаган бўламиз.
Давлатимиз раҳбари томонидан Концепцияда илгари сурилаётган тамойилларнинг ҳаётга татбиқ этилиши айнан сиёсий партияларнинг бу жараёнга қанчалик тайёр эканига боғлиқлиги ҳақидаги фикрлари мазкур сиёсий ташкилотларда фаолият юритаётган партия функционерлари учун муҳим дастуриламал бўлиб хизмат қилади. Бинобарин, янгиланиш ва сиёсий трансформация жараёнларида аввалги иш юритиш услублари, партия тузулмаларининг эски тартибда фаолият олиб бориши бугунги замон талабларига жавоб бермаслиги аниқ. Сиёсий партиялардан динамик тарзда юз бераётган ўзгаришларга ҳамоҳанг равишда фаолият юритишни давр тақозо этмоқда.
Бугунги кунда сиёсий партиялар ўртасида рақобатчилик кайфияти ортиб боргани сайин электоратнинг улар фаолиятига қизиқиши тобора кучаймоқда. Бундай ҳолларда ҳар бир сиёсий партия ўзининг сайловолди дастуридан келиб чиқиб фаолият юритиши билан бир қаторда, бошқа партиялар фаолиятига ҳам эътиборсиз қараб турмаслиги маълум. Эътибор, кўп ҳолларда, партиялар томонидан ўтказиладиган тадбирларга қаратилади.
Турли мавзудаги бундай тадбирлар халқнинг сиёсий онги ва маданияти, дунёқарашини шакллантиришда муҳим восита бўлиб хизмат қилади. Бундан кўриниб турибдики, ўтказилаётган тадбирлар савияси электорат учун тушунарли бўлиши муҳим жиҳатлардандир. Шу боис, аксарият сиёсий партиялар бу жиҳатларни эътибордан четда қолдирмаган ҳолда ҳудудий партия ташкилотлари билан биргаликда бир қанча катта-кичик тадбирлар ўтказиб келмоқда. Хусусан, Ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партияси ҳам ҳудудий партия ташкилотлари фаолиятини кучайтириш мақсадида «Ўзбекистон «Адолат» СДП демократик ислоҳотларнинг янги босқичида» мавзуида Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва вилоятларда партия фаоллари иштирокида туркум семинар-тренинглар ҳамда янги форматдаги «Демократик ривожланишнинг янги босқичида Ўзбекистон «Адолат» СДПни ташкилий жиҳатдан мустаҳкамлаш» мавзуидаги минтақавий семинарларни ташкиллаштирди.
Хўш, 2002 йилдан бери ўтказиб келинаётган мазкур семинар-тренинглар кутилаётган натижаларни бермоқдами? Ҳудудий партия ташкилотлари фаолиятида ижобий ўзгаришлар кузатилмоқдами? Партия ташкилотларининг ҳудуддаги обрў-эътибори юксалдими? Энг муҳими, бўлажак сайловларда, мен «Алодат» СДП номзодига овоз бераман, деган тарафдорлар сони ортдими?
Албатта, бу масалаларнинг барчасини чуқур таҳлил қилиш, камчиликларни аниқлаш ва уларни зудлик билан бартараф этиш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш айни вақтда долзарб вазифалардан биридир.
Таъкидлаш керакки, мазкур тадбирлар орқали ҳудудий партия ташкилотлари ходимлари ва фаоллари партия раҳбарияти, янги меъёрий ҳужжатлар, рўй бераётган ўзгаришлар ва ғоялар билан яқиндан муфассал танишишга муваффақ бўлдилар. Бироқ далил, статистика деганлари жуда ўжар бўлади. Шундан келиб чиқиб айтиш мумкинки, баъзи бир партия кенгашлари ҳали ҳам ўз ишига масъулият билан ёндашаётгани йўқ. Бунинг сабаблари кўп омилларга боғлиқ ва таҳлиллар бу борада муайян муаммолар мавжудлигини кўрсатади. Мисол, айрим туман ва шаҳар партия ташкилотлари ходимлари ҳанузгача партия мафкураси партиянинг асосий кучи, унинг ўзаги, бошқаларни ўз атрофида бирлаштирувчи муҳим омил эканини тўла англаб етмаган кўринади.
Маълумки, партиянинг яна бир муҳим кучи унинг аъзолари, фаоллари ва тарафдорларидир. Маълумотларга қараганда, бир нечта вилоят туманларида аъзолар сонининг ортиши билан бир қаторда, айрим туманларда уларнинг сафи камайган. Бу вазиятни қандай изоҳлаш мумкин? Аъзоларнинг партия сафидан чиқишига қандай омиллар сабаб бўлган? Ёки аъзоларнинг ўзи бўлмаганми?
Демак, юқоридаги муаммолардан келиб чиққан ҳолда, фикримизча, бир қатор масалаларни ҳал этиш лозим бўлади. Хусусан, оммавий, мафкуравий, ташкилий-партиявий тадбирлар сонини кескин равишда ошириш, партия мафкураси, ундан келиб чиққан ҳолда мақсад-вазифаларни аҳолига кенг таништириш зарур. Ҳар бир партия ходими, аъзоси ва фаоли унинг мафкураси ҳамда дастурий мақсад ва вазифаларини мукаммал билиши шарт.
Партия фаолларини ўқитиш жараёни доимийлигини таъминлаш лозим. Бир йилда бир маротаба ўқувни ташкил этиб, кўзланган натижаларга тўла эришиш мушкул. Шу боис, сиёсий ўқув марказлари бугунги кунда нафақат партия Сиёсий Кенгаши Марказий аппаратида, балки ҳар бир вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари қошида ҳам ташкил этилмоқда.
Партияга аъзо бўлган ёки хайрихоҳлик билдирган фуқаро билан доимий алоқани сақлаш керак. Агар у фаоллик кўрсатаётган бўлса, уни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш лозим. Боиси, биргина туман кенгаши раиси алоҳида шахс сифатида партиявий-ташкилий, мафкуравий, маънавий-маърифий ишларни олиб бориши осон иш эмас. Шу маънода, унинг атрофида ташкилий-мафкуравий жиҳатдан жипслашган, ҳамфикр гуруҳ бўлиши муҳим аҳамиятга эга. Сайловолди даврида, имзо тўплаш жараёнларида ҳам бу гуруҳнинг асқотиши муқаррардир.
Бу борада бошланғич партия ташкилотлари фаолиятини жонлантириш ҳам муҳим аҳамиятга эга. Негаки, оддий партия аъзоси доим ҳам сиёсий жараёнлар ва партия ҳаётида рўй бераётган ўзгаришлардан хабардор бўлмаслиги мумкин. Айнан бошланғич партия ташкилоти ўз зиммасига йиғилишлар ўтказиш орқали ҳар бир партия аъзосига юқори партия ташкилотларида амалга оширилаётган ишлар, партия раҳбар органлари томонидан қабул қилинаётган қарорларнинг мазмун-моҳияти, сиёсий тизим доирасида кечаётган жараёнлар ва уларга нисбатан партия позицияси ҳақида тўлиқ маълумотларни олишга қодир бўлади. Ўз навбатида, аъзолар партия томонидан қабул қилинган меъёрий ҳужжатлар, тадбирлар режаси ва ҳаракат дастурига нисбатан, керак бўлса, танқидий нуқтаи назардан фикр билдириб, уларни юқори партия ташкилотига етказишга ҳақлидир. Ана шундай жараёнларда партия аъзосининг фаол қатнашиши орқали мазкур бошланғич партия ташкилотига бирлашган аъзолар ичида ҳамда қуйи ва юқори партия ташкилотлари ўртасида якдиллик, ҳамфикрлилик ва маслакдошликни юзага келтириш мумкин.
Бундан ташқари, туман ва шаҳар Кенгашлари фаолиятини ҳам қайта кўриб чиқиш фойдадан ҳоли эмас. Партия меъёрий ҳужжатларида туман ва шаҳар Кенгашлари таркиби 20-25 кишидан иборат бўлиши белгиланган бўлиб, унга партия ишида фаол қатнашаётган аъзолар, туман ва шаҳар ҳудудида обрў-эътибор қозонган шахслар, партиядан халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларига сайланган депутатлар ва депутатлик гуруҳлари раҳбарлари киритилиши кўрсатилган. Аммо таҳлиллар кўрсатишича, айрим партия Кенгаши таркиби номигагина тузилган, натижада партия қарорлари ва тадбирлар режаси туман, шаҳар Кенгашлари раисининг ишга жиддий ёндашмаслиги туфайли ҳудуддаги партия электоратига етиб бормаяпти. Аслини олганда эса, электорат ва аҳоли билан яқиндан ишлашда айнан туман ва шаҳар партия Кенгашларининг ўрни беқиёсдир. Сабаби, улар зиммасига ҳудуддаги партия аъзоларини бирлаштирган бошланғич партия ташкилотлари фаолиятини назорат қилиш ва бошқариш, уларни рўй бераётган ўзгаришлардан вақтида бохабар этиш, жойларда тадбирларни ташкиллаштириш орқали аҳолини партия мақсад-вазифалари билан таништириш каби вазифалар юклатилган. Шу боис ҳам мазкур масалани ижобий ҳал қилиш ва туман ҳамда шаҳар партия Кенгашларининг тўлақонли фаолият юритишига эришиш долзарб вазифа бўлиб қолмоқда.
Партия Сиёсий Кенгаши, парламент қуйи палатасидаги фракцияси ҳамда барча ҳудудий партия ташкилотлари сайловолди дастуридан келиб чиққан ҳолда, унда белгиланган мақсад-вазифаларга бағишланган масалаларни ёритишга қаратилган оммавий тадбирлар ва лойиҳаларни уларга қизиқиш билдираётган ташкилот-муассасалар билан биргаликда амалга ошириши лозим. Ҳар бир вазифага бағишлаб тадбирлар мунтазам равишда ўтказилиб турилса, партиянинг аҳоли ўртасидаги нуфузи ҳам, мавқеи ҳам кескин ошади. Ёки муайян бир вазифаларни вилоятлар ўртасида тақсимлаб, йил давомида мана шу масалани диққат-эътибор марказида ушлаб туришни тавсия қилиш керак. Масалан, Тошкент вилояти партия Кенгаши қайта тикланувчан энергия манбалари бўйича кўплаб тадбирларни ўтказмоқда. Тошкент шаҳар Кенгаши эса миллатлараро тотувликни таъминлашга қаратилган тадбирларга катта эътибор қаратаяпти. Худди шундайин, бошқа вилоятлар ҳам партия дастурида белгиланган мақсад-вазифаларнинг муайян йўналишини ўзи учун белгилаб олиб, шу масалага бағишланган тадбирларга зўр бериши юқоридагидек натижаларга эришишда қўл келиши мумкин.
Оммавий ахборот воситалари билан ишлаш усулларини янада такомиллаштириш ҳам муҳим масалалардан бири саналади. Қанчалик кўп ва мазмунли тадбир ўтказилмасин, агар улар ОАВда ёритилмаса, таъсири кам бўлади. Шу боис, партия марказий ва ҳудудий ташкилотлари ахборот хизматлари фаолиятини янада жонлантириш керак.
Партия тизимида фаолият юритиш ҳар бир кадрдан ниҳоятда катта масъулият, билим, заковат ва кўникмаларни талаб этади. Агар ходимда бу соҳага қизиқиш бўлмаса, уни ҳатто моддий рағбатлантириш орқали ҳам жалб этиб бўлмайди. Демак, айнан мана шундай фидойи кадрларни партия ишига жалб этиш, жой-жойига қўйиш, керакли тажрибани орттиришга кўмаклашиш партия олдида турган энг муҳим масалалардан бири бўлиб турибди.
Партиядан сайланган депутатлар ва депутатлик гуруҳлари фаолиятини жонлантириш ҳам муҳим аҳамият касб этади. Айни вақтда сайлов округида яшовчи аҳоли томонидан тушган мурожаатлар асосида ҳудудда мазкур масалага мутасадди бўлган давлат органи, корхона ва ташкилотларга депутатлик сўрови билан мурожаат қилиш, ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурларидаги партия сайловолди дастури билан боғлиқ бандларнинг бажарилишини назорат қилиш ёки умуман ҳудудга оид муҳим масалаларни сессиялар кун тартибига киритиш ҳамда уларнинг ечими юзасидан таклифлар билан чиқиш ишлари анча жонланиб қолди. Бироқ халқ депутатлари туман Кенгашларига сайланган айрим депутатлар бу ҳуқуқлардан етарлича фойдаланмаяптилар.
Юқоридагилардан кўриб турибмизки, партиямиз олдида ҳали қилиниши лозим бўлган кўпгина ишлар турибди. Партия қурилиши доимий фидойиликни ҳамда катта куч ва ғайратни талаб этувчи жараёндир. Шу масъулиятни ўз зиммамизга онгли равишда олган эканмиз, жонкуярлик билан ишлашимиз керак. Тўлақонли ва мазмунли фаолият юритиш учун эса барча шарт-шароитлар, қонуний асослар яратилган ҳамда молиявий дастаклар ҳам етарли. Улардан унумли фойдаланиш эса барчамиздан бирдек масъулият талаб этади.
Рустам ЁДГОРОВ,
Ўзбекистон “Адолат” СДП Сиёсий Кенгаши
Марказий аппарати
бўлим мудири
7-сон• 18 ёшга тўлган бўлиш
• Партиянинг Устав ва Дастурини тан олиш
• Партия Дастурида белгиланган тадбирларни амалга оширишда фаол иштирок этиш хоҳиши
• Аъзоликка қабул қилинишни сўраб ариза ёзиш
Ўзбекистон “Адолат” СДПга аъзо бўлиш ихтиёрийдир. Агар сизда бунга хоҳиш бўлса, ўзинингиз яшаётган ҳудуддаги партия Кенгашига мурожаат қилишингиз мумкин.
Партия Кенгаши манзили, ишонч телефонлари, аъзоларни қабул қилишга масъул шахсни топиш ва саволларингиз учун:
+99871 230-56-07
24 февраль куни соат 11:00 да Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси Аёллар қаноти томонидан Миллий Матбуот марказида “Мустаҳкам оила йили”га бағишлаб “Оила мустаҳкамлигини таъминлашда замонавий аёлнинг етакчи роли” мавзуида давра суҳбати ўтказилади. Давра суҳбатида оилада соғлом турмуш тарзини шакллантириш, хотин-қизлар ижтимоий фаоллигини ошириш масалалари, бу борада Аёллар қаноти олдида турган долзарб вазифалар муҳокама этилади.
Мурожаат учун телефонлар: 245-81-74, 244-69-65
Манзил: Тошкент шаҳри,
Новза кўчаси, 14-уй.
Телефонлар:
Котибият:
(8 371) 245-70-27
Матбуот хизмати:
(8 371) 230-56-07
SMS-хабар учун:
+99890-977-19-97
info@adolat.uz
Европарламент раиси - социал-демократларданЯнварь ойи охирида Брюсселда Европа парламентининг барча қўмиталари раислари ва уларнинг ўринбосарлари сайланди. Амалдаги қонунчиликка кўра, улар икки ярим йил давомида, яъни 2014 йилнинг июнь ойига қадар фаолият юритишади.
Бугунги кунда Европарламентда қонун ижодкорлиги билан 20 та доимий қўмита ва иккита қўмита ости органлари шуғулланади. Улар Европарламент раисининг тўрт нафар ўринбосари томонидан сайланади. Кимнинг қандай қўмитага раҳбарлик қилаётганнини бу ерда кўришингиз мумкин.
... Норматив-ҳуқуқий атамалар комиссияси фаолиятида йўл қўйилаётган камчиликлар, қонун лойиҳаларидаги атамалар билан боғлиқ муаммолар санаб ўтилди ...
... Оладиган иш ҳақи паст бўлиб, на бола-чақасининг еб-ичишига, на кийим-кечагига ва на коммунал хизматлар тўловига етса, иш берувчилар томонидан меҳнат дафтарчалари очилмаса — “бандлиги таъминланди, ижтимоий ҳимояга олинди", бўлиб қолар эканми? ...
... Украина собиқ бош вазири Юлия Тимошенко сиёсатга ўзига хос ташқи қиёфаси билан кириб келди. Унинг сап-сариқ боғламли соч турмаги ҳақида жуда кўп гапирилди. АҚШнинг “New-York Times” газетаси бу соч турмагини сиёсий манипуляция учун восита дея ёзди ...