Буюк неъматни ифода этган асар

Жорий йилда халқимиз ва халқаро ҳамжамият эътиборига Давлатимиз раҳбарининг “Ўзбекистон мустақилликка эришиш остонасида” номли янги асари тақдим қилинди. Асарда Ўзбекистон Республикасининг Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримов томонидан давлат мустақиллигига эришиш арафасида ва истиқлолнинг биринчи ойларида амалга оширилган кўпқиррали ижтимоий-сиёсий жонбозликлар акс эттирилган.

Мамлакатимизнинг ўша даврдаги мураккаб тарихий ривожланиш жараёнида Юртбошимизнинг муҳим мақолалари, маърузалари ва интервьюлари илк бор яхлит китобда мужассамлаштирилди.

Мазкур китоб Ўзбекистон Республикаси Президентининг аввал нашр этилган асарларини давом эттириб, мамлакатимизнинг ижтимоий-сиёсий ва социал-иқтисодий ривожланиш жараёнларини ҳаққоний тарзда тасвирлаб беради. Шу билан бирга, унда ҳуқуқий давлат барпо этиш ва фуқаролик жамиятини шакллантиришга қаратилган ислоҳотларимизнинг маъно ва мазмуни объектив тарзда очиб берилган.

Давлатимиз раҳбарининг ушбу асари билан танишаётиб, ўқувчи халқимизнинг узоқ кутилган орзуси – истиқлолга эришиш учун босиб ўтилган қийин ва машаққатли йўлни ҳужжатли материаллар асосида тасаввур қила олиш имкониятига эга бўлади.

Мазкур китоб билан танишиш орқали унда тасвирланган воқеа ва ҳодисаларнинг 20 йиллик мустақил ривожланишдаги ижтимоий-сиёсий, илмий-назарий ва тарихий аҳамиятини яққол англаб оламиз.

Ўтган мустақиллик йиллари Юртбошимиз томонидан ўша даврда қабул қилинган қарорларнинг қанчалик тўғрилиги ва узоқни кўзлаб қабул қилинганлигини исботлайди. Ушбу қарорлар мамлакатимизнинг дунё тан олган ўз йўли – “ўзбек модели” асосида изчил ривожланиши ва жаҳон ҳамжамиятига тенг ҳуқуқли субъект сифатида интеграциялашувига асос яратди.

Ўзбекистон Республикасининг Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримов томонидан истиқлолнинг илк йилларидаёқ белгилаб берилган “Ўзбекистон – келажаги буюк давлат”, “Янги уйни қўрмасдан туриб, эскисини бузманг”, “Ислоҳот – ислоҳот учун эмас, аввало инсон учун” каби устувор чақириқлар  “ўзбек модели”нинг моҳиятини ифодаловчи ибораларга айланди.

Ушбу китобнинг материаллари мамлакатимизда 1989-1992 йилларда юз берган ижтимоий-сиёсий воқеаларни қамраб олади. Таъкидлаш жоизки, ўша замонлар анча оғир бўлган, чунки янги мустақил давлатнинг ташкил топиши ўта мураккаб ички ва ташқи ижтимоий-сиёсий шароитда амалга ошаётган эди.

Давлат мустақиллигига қон тўкмасдан босқичма-босқич эришишга, оғир ижтимоий-сиёсий вазиятни барқарорлаштиришга ва миллатлараро тотувликни таъминлашга қаратилган мураккаб қарорлар Мамлакатимиз раҳбари Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг нафақат доно ва узоқни кўра оладиган сиёсатчи, шу билан бирга мард ва жасур инсон эканлигини ҳам кўрсатиб беради.

Собиқ Иттифоқ партия органлари раҳбарларининг муносабатларини олдиндан белгилаб қўювчи ва репрессив механизмга эга бўлган коммунистик мафкура ҳукмрон бўлган даврда бундай қарорларни қабул қилиш Давлатимиз раҳбаридан катта мардлик ва жасоратни талаб қилар эди.

Шундай қарорлар қаторида Ислом Абдуғаниевич Каримов ташаббуси билан 1990 йил 24 мартда Ўзбекистон ССР Олий Кенгашининг ўн иккинчи чақириқ биринчи сессиясида собиқ Иттифоқ республикалари орасида илк бор Ўзбекистонда Президентлик институти жорий этилганлигини таъкидлаш лозим.

Ушбу қарорни партиянинг марказдаги раҳбарлари нохуш қабул қилганлигига қарамасдан, Давлатимиз раҳбари томонидан мазкур институт мамлакатимизнинг ҳуқуқ тизимига муваффақиятли тарзда жорий этилди.

Бу воқеа ва ҳодисалар нафақат Ўзбекистоннинг мустақиллик ва суверенитетга эришиш йўлидаги тарихий қадами, балки Давлатимиз раҳбарининг сиёсий ва руҳий тетиклигининг яққол намунасидир.

Мазкур китобда келтирилган ҳужжатлар мустақилликка эришиш, бозор иқтисодиётини шакллантириш, суд-ҳуқуқ тизимини такомиллаштириш йўлида эришилган улкан ютуқларимиз, халқимиз фаровонлиги, фуқароларнинг тинч ва осуда ҳаёти катта куч ва матонат талаб қилинганлигини кўрсатиб беради.

Ушбу китобда тасвирланган воқеа ва ҳодисалар мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ҳамда фуқаролик жамиятини шакллантиришнинг ҳозирги босқичидаги ислоҳотларнинг муваффақиятини белгиловчи дастлабки тарихий асослар бўлганлигини таъкидлаш зарур.      

Хулоса сифатида айтиш жоизки, Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг “Ўзбекистон мустақилликка эришиш остонасида” китоби мамлакатимизнинг демократик ривожланишини янада чуқурлаштириш борасида катта аҳамиятга эга бўлган муҳим сиёсий-ҳуқуқий асардир.

 

Зумрад Акромхўжаева,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Тошкент шаҳар Кенгаши раисининг ўринбосари,

юридик фанлар номзоди

Mulohazalar

Mulohazalar: 0 | Sahifa: 0



Mulohaza qoldirish

Ism *:
Kod *:
Фотогалерея
Видеоролик
"Адолат" газетаси
7-сон7-сон
Барча сонлар
Сўровнома
“Адолат” СДП расмий сайтида яна нималарни кўришни хоҳлайсиз?
ПАРТИЯГА АЪЗО БЎЛИШ УЧУН

• 18 ёшга тўлган бўлиш

• Партиянинг Устав ва Дастурини тан олиш

• Партия Дастурида белгиланган тадбирларни амалга оширишда фаол иштирок этиш хоҳиши

• Аъзоликка қабул қилинишни сўраб ариза ёзиш

Ўзбекистон “Адолат” СДПга аъзо бўлиш ихтиёрийдир. Агар сизда бунга хоҳиш бўлса, ўзинингиз яшаётган ҳудуддаги партия Кенгашига мурожаат қилишингиз мумкин.

Партия Кенгаши манзили, ишонч телефонлари, аъзоларни қабул қилишга масъул шахсни топиш ва саволларингиз учун:

+99871 230-56-07

Партия аъзосининг ҳуқуқлари

Партия аъзосининг мажбуриятлари

alt Аризанинг электрон варианти

Анонс

24 февраль куни соат 11:00 да Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси Аёллар қаноти томонидан Миллий Матбуот марказида “Мустаҳкам оила йили”га бағишлаб “Оила мустаҳкамлигини таъминлашда замонавий аёлнинг етакчи роли” мавзуида давра суҳбати ўтказилади. Давра суҳбатида оилада соғлом турмуш тарзини шакллантириш, хотин-қизлар ижтимоий фаоллигини ошириш масалалари, бу борада Аёллар қаноти олдида турган долзарб вазифалар муҳокама этилади.

Мурожаат учун телефонлар:                 245-81-74, 244-69-65

Боғланиш учун

altМанзил: Тошкент шаҳри,

            Новза кўчаси, 14-уй.


altТелефонлар:


Котибият:
(8 371) 245-70-27

Матбуот хизмати:
(8 371) 230-56-07

SMS-хабар учун:
+99890-977-19-97

altinfo@adolat.uz   

ФИКР-МУЛОҲАЗАЛАРИНГИЗ
Admin
Меҳмонлар китоби партия фаолиятига доир аниқ савол-жавоблар учун ташкил этилган. Муаммоингизни in...
Хоразмдан Феруз
Партиядошлар эътибор берманглар. Кушиламан: "...карвон ўтаверади". Бундай ахмок одамларни касали ...
Жаҳон сиёсий партияларида
Европарламент раиси - социал-демократлардан

Январь ойи охирида Брюсселда Европа парламентининг барча қўмиталари раислари ва уларнинг ўринбосарлари сайланди. Амалдаги қонунчиликка кўра, улар икки ярим йил давомида, яъни 2014 йилнинг июнь ойига қадар фаолият юритишади. 

Бугунги кунда Европарламентда қонун ижодкорлиги билан 20 та доимий қўмита ва иккита қўмита ости органлари шуғулланади. Улар Европарламент раисининг тўрт нафар ўринбосари томонидан сайланади. Кимнинг қандай қўмитага раҳбарлик қилаётганнини бу ерда  кўришингиз мумкин.

Тавсия этамиз

... Норматив-ҳуқуқий атамалар комиссияси фаолиятида йўл қўйилаётган камчиликлар, қонун лойиҳаларидаги атамалар билан боғлиқ муаммолар санаб ўтилди ...

... Оладиган иш ҳақи паст бўлиб, на бола-чақасининг еб-ичишига, на кийим-кечагига ва на коммунал хизматлар тўловига етса, иш берувчилар томонидан меҳнат дафтарчалари очилмаса — “бандлиги таъминланди, ижтимоий ҳи­моя­га олинди", бўлиб қолар эканми? ...

... Украина собиқ бош вазири Юлия Тимошенко сиёсатга ўзига хос ташқи қиёфаси билан кириб келди. Унинг сап-сариқ боғламли соч турмаги ҳақида жуда кўп гапирилди. АҚШнинг “New-York Times” газетаси бу соч турмагини  сиёсий манипуляция учун восита дея ёзди ...

Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
PRESS-SERVICE.UZ
Ўзбекистон Республикаси Давлат хокимияти портали
GOV.UZ
Олий Мажлис Конунчилик палатаси
PARLIAMENT.GOV.UZ
Олий Мажлис Сенати
SENAT.GOV.UZ

ABDUKAMOL.UZ