Юксалиш йўлининг кафолоти

Давлатимиз раҳбари И.А. Каримовнинг Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 19 йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги “Бизнинг йўлимиз – демократик ислоҳотларни чуқурлаштириш ва модернизация жараёнларини изчил давом эттириш йўлидир” номли маърузаси ҳаётимизда муҳим сиёсий воқеа сифатида ўрин олди. Чунки Юртбошимиз ўз маърузаларида мустақиллик йилларида биз нимагаки эришган бўлсак, уларнинг замирида Бош Қонунимиз ётганлиги, Конституциямизнинг фуқароларга берган эркинликлари ҳамда унинг асосида қонунчилигимизга киритилаётган ўзгартишлар ҳақида кенг тушунча берди.

Шу ўринда эътиборингизни Президентимизнинг қуйидаги сўзларига қаратмоқчиман : “Асосий Қонунимиз миллий хавфсизлик ва мудофаа органлари тизимининг шаклланиши ва самарали фаолият кўрсатиши, ўзининг ҳам ички, ҳам ташқи сиёсатини давлатимиз, халқимизнинг олий манфаатлари, эл-юртимизнинг фаровонлиги ва хавфсизлигидан келиб чиққан ҳолда мустақил белгилайдиган мамлакатимизнинг халқаро муносабатларнинг тенг ҳуқуқли субъекти сифатидаги мақомининг ҳуқуқий асосларини белгилаб берди.

Конституциямизда муҳрлаб қўйилган тамойил ва қоидалар асосида мамлакатимизда тўлақонли, самарали амал қиладиган қонунчилик ва ҳуқуқий база яратилди. Бир сўз билан айтганда. Асосий Қонунимиз ҳуқуқий давлат қуриш йўлига ўтишимизнинг пойдеворини қуриб берди”.

Чиндан ҳам, Конституциямиз эркин ва фаровон ҳаётимизнинг ҳуқуқий кафолоти демакдир. Унинг қайси бир моддасини қараманг миллий қонунчилигимиз ўз ифодасини топган. Жумладан, Бош Қомусимизда инсон ва фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари, шунингдек, дахлсизликлари мазмунини бевосита очиб берадиган 7 та боб, 34 та модда мавжуд. Эътироф этиш лозимки, уларнинг ҳар бири инсонпарварлик ғоялари билан суғорилган. Инсон манфаатлари ҳақида сўз борганда, эркинлик ва шахсий дахлсизлик ҳуқуқига алоҳида тўхталиб ўтиш ўринлидир. Бунда, ҳар бир инсон туғилиши билан қўлга киритадиган, ҳар ким эркин, ўз ихтиёри бўйича ҳаракат қилиши, ўзганинг шахсий эркинлиги ва дахлсизлигига зиён етмайдиган тарзда юриш – туришни танлаш имконини берувчи ҳуқуқдир.

Мустақиллик йилларида эришган ютуқларимизнинг, бугун кечаётган тинч ва осуда ҳаётимизнинг, эртанги кунимизга бўлган ишончимиз, халқаро майдонда ортиб бораётган обрў-эътиборимиз моҳиятида Конституциямиз белгилаб, муҳрлаб берган қонуний ва ҳуқуқий асослар тургани ва уларни оғишмай ҳаётимизга татбиқ этаётганимиз ўз самарасини беради.

Таъкидлаш ўринлики, Асосий Қонунимизнинг 13-моддасида Ўзбекистон Республикасида демократия умуминсоний принципларга асосланиши, уларга кўра инсон, унинг ҳаёти, эркинлиги, шаъни, қадр-қиммати ва бошқа дахлсиз ҳуқуқлари олий қадрият экани қайд этилган. Бу Конституциямизнинг ўзига хос хусусиятларидан бири демакдир.

Давлатимиз раҳбари ўз маърузаларида юртимизда амалга оширилаётган изчил ислоҳотлар Конституциямиздаги тамойиллар ва қоидаларнинг амалдаги ифодаси эканини ҳам алоҳида таъкидлади. Чиндан ҳам биз танлаган йўл – бугун халқаро ҳамжамият томонидан тан олинган тараққиётнинг “ўзбек модели”ни босқичма-босқич амалга ошириш жараёнида эришаётган барча ютуқларимиз, ҳаётимизга янгича мазмун бағишлаётган ислоҳотлар Конституциямиз қоидаларига тўла мосдир.

Бу йил Ватанимиз мустақиллигининг йигирма йиллигини кенг нишонладик. Халқимиз истиқлол йилларида эришаётган бетимсол ютуқларда Президентимиз Ислом Каримов раҳбарлигида ишлаб чиқилган Ўзбекистон Республикаси Конституциясида белгиланган тамойиллар мустаҳкам ҳуқуқий асос бўлиб хизмат қилмоқда. Зеро, Асосий Қонунимиз ўзининг мазмун-моҳияти билан инсонпарвар демократик ҳуқуқий давлат барпо этиш, инсон ҳуқуқлари устуворлигини, тинчлик ва тотувликни таъминлаш каби юксак мақсадларга эришишнинг муҳим кафолатидир.

Президентимиз Ислом Каримов ташаббуси билан республикамизда 2011 йил – “Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик йили” деб эълон қилинган эди. Бу борада махсус Давлат дастури ишлаб чиқилиб, изчил амалга оширилмоқда.

Мазкур дастур асосида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни янада ривожлантириш, қулай бизнес муҳитини яратиш, жамиятимизда хусусий мулк аҳамиятини тубдан ошириш, иқтисодиётда давлатнинг аралашувини камайтиришга қаратилган комплекс чора-тадбирлар бажарилди. Тадбиркорларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини муҳофаза қилишнинг ҳуқуқий асослари такомиллаштирилди.

Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик бир сўз билан айтганда бугун мамлакатимиз иқтисодиётининг таянчи, халқимиз фаровонлигининг муҳим кафолатига айланди. Ички бозорни рақобатбардош ва сифатли маҳсулотлар билан тўлдириш, янги иш ўринлари яратиш, аҳоли даромадларини кўпайтиришда мазкур соҳанинг ўрни ва аҳамияти кундан-кунга ошиб бораётгани бунга мисолдир.

Кези келганда амалдаги йилда мен депутат этиб сайланган Андижон туманида ҳам тадбиркорликни ривожлантиришга бўлган эътибор янада ортганлигини айтиб ўтмоқ лозим. Йил бошидан аввало улар фаолиятини ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга эътибор қаратилди. Шунинг натижасида Биродар Юсупов, Абдулҳошим Исмоилов, Тоҳиржон Толипов каби тадбиркорлар сафи янада кенгайди. Иқтисодиётимизни юксалтириш, ишлаб чиқаришни ривожлантириш, янги ишчи ўринлар яратишда уларнинг хиссаси катта бўлмоқда.

Яна бир қувончли жойи шундаки Юртбошимиз томонидан яқинлашиб келаётган 2012 йил республикамизда “Мустаҳкам оила йили” деб номланди. Халқимиз бу таклифни қувонч билан қарши олди. Чунки оилага бўлган бундай эътибор жамиятга бўлган эътибор демакдир.

Хулоса қилиб айтганда Президентимиз маърузаси олдимизга янги вазифаларни белгилаб берди. Улардан кўзланган мақсад эса юрт ободлиги, ватан равнақи, озод ва обод ватан қуриш демакдир.

Акбаржон. Назаров.

Халқ депутатлари Андижон вилоят Кенгаши депутати

Mulohazalar

Mulohazalar: 0 | Sahifa: 0



Mulohaza qoldirish

Ism *:
Kod *:
Фотогалерея
Видеоролик
"Адолат" газетаси
7-сон7-сон
Барча сонлар
Сўровнома
Сайтда қайси вилоят/шаҳар Кенгашининг фаоллигини сездингиз?
ПАРТИЯГА АЪЗО БЎЛИШ УЧУН

• 18 ёшга тўлган бўлиш

• Партиянинг Устав ва Дастурини тан олиш

• Партия Дастурида белгиланган тадбирларни амалга оширишда фаол иштирок этиш хоҳиши

• Аъзоликка қабул қилинишни сўраб ариза ёзиш

Ўзбекистон “Адолат” СДПга аъзо бўлиш ихтиёрийдир. Агар сизда бунга хоҳиш бўлса, ўзинингиз яшаётган ҳудуддаги партия Кенгашига мурожаат қилишингиз мумкин.

Партия Кенгаши манзили, ишонч телефонлари, аъзоларни қабул қилишга масъул шахсни топиш ва саволларингиз учун:

+99871 230-56-07

Партия аъзосининг ҳуқуқлари

Партия аъзосининг мажбуриятлари

alt Аризанинг электрон варианти

Анонс

24 февраль куни соат 11:00 да Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси Аёллар қаноти томонидан Миллий Матбуот марказида “Мустаҳкам оила йили”га бағишлаб “Оила мустаҳкамлигини таъминлашда замонавий аёлнинг етакчи роли” мавзуида давра суҳбати ўтказилади. Давра суҳбатида оилада соғлом турмуш тарзини шакллантириш, хотин-қизлар ижтимоий фаоллигини ошириш масалалари, бу борада Аёллар қаноти олдида турган долзарб вазифалар муҳокама этилади.

Мурожаат учун телефонлар:                 245-81-74, 244-69-65

Боғланиш учун

altМанзил: Тошкент шаҳри,

            Новза кўчаси, 14-уй.


altТелефонлар:


Котибият:
(8 371) 245-70-27

Матбуот хизмати:
(8 371) 230-56-07

SMS-хабар учун:
+99890-977-19-97

altinfo@adolat.uz   

ФИКР-МУЛОҲАЗАЛАРИНГИЗ
Admin
Меҳмонлар китоби партия фаолиятига доир аниқ савол-жавоблар учун ташкил этилган. Муаммоингизни in...
Хоразмдан Феруз
Партиядошлар эътибор берманглар. Кушиламан: "...карвон ўтаверади". Бундай ахмок одамларни касали ...
Жаҳон сиёсий партияларида
Европарламент раиси - социал-демократлардан

Январь ойи охирида Брюсселда Европа парламентининг барча қўмиталари раислари ва уларнинг ўринбосарлари сайланди. Амалдаги қонунчиликка кўра, улар икки ярим йил давомида, яъни 2014 йилнинг июнь ойига қадар фаолият юритишади. 

Бугунги кунда Европарламентда қонун ижодкорлиги билан 20 та доимий қўмита ва иккита қўмита ости органлари шуғулланади. Улар Европарламент раисининг тўрт нафар ўринбосари томонидан сайланади. Кимнинг қандай қўмитага раҳбарлик қилаётганнини бу ерда  кўришингиз мумкин.

Тавсия этамиз

... Норматив-ҳуқуқий атамалар комиссияси фаолиятида йўл қўйилаётган камчиликлар, қонун лойиҳаларидаги атамалар билан боғлиқ муаммолар санаб ўтилди ...

... Оладиган иш ҳақи паст бўлиб, на бола-чақасининг еб-ичишига, на кийим-кечагига ва на коммунал хизматлар тўловига етса, иш берувчилар томонидан меҳнат дафтарчалари очилмаса — “бандлиги таъминланди, ижтимоий ҳи­моя­га олинди", бўлиб қолар эканми? ...

... Украина собиқ бош вазири Юлия Тимошенко сиёсатга ўзига хос ташқи қиёфаси билан кириб келди. Унинг сап-сариқ боғламли соч турмаги ҳақида жуда кўп гапирилди. АҚШнинг “New-York Times” газетаси бу соч турмагини  сиёсий манипуляция учун восита дея ёзди ...

Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
PRESS-SERVICE.UZ
Ўзбекистон Республикаси Давлат хокимияти портали
GOV.UZ
Олий Мажлис Конунчилик палатаси
PARLIAMENT.GOV.UZ
Олий Мажлис Сенати
SENAT.GOV.UZ

ABDUKAMOL.UZ