Президентимиз томонидан мамлакатимизда «Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик йили» деб эълон қилинган 2011 йилда юртимизда барча жабҳада беқиёс ютуқлар қўлга киритилди. Ижтимоий-сиёсий ҳаётимизда катта ўзгаришлар бўлди. Бунга, аввало, «Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик йили» Давлат дастурида кўзда тутилган устувор вазифалар ижроси ҳамда давлатимиз раҳбарининг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенатининг 2010 йил 12 ноябрда бўлиб ўтган қўшма мажлисидаги «Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепцияси»да илгари сурилган ғояларни рўёбга чиқариш борасида амалга оширилган изчил ислоҳотлар туфайли эришилди.
Ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партияси ҳам ана шундай ислоҳотлар ижросини таъминлаш борасида ўз устави ва сайловолди дастури доирасида муайян ишларни амалга оширди. Хусусан партиянинг Тошкент шаҳар Кенгаши якунига етган йилда «Кичик бизнес ва хусусий тадбикорлик йили» Давлат дастури ҳамда «Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепцияси»да кўзда тутилган устувор вазифалар ижросига қаратилган кўплаб ишларни амалга оширди, тадбирлар уюштирди.
2011 йилда Ўзбекистон «Адолат» СДП Тошкент шаҳар Кенгаши ўзининг асосий эътиборини партиянинг жамиятдаги мавқеини кўтариш, аъзолари ва тарафдорлари сонини кўпайтириш, уларнинг сиёсий ва ҳуқуқий билимини бойитиш, пировардида уларнинг жамиятдаги ижтимоий-сиёсий фаоллигини кучайтиришга қаратиб келди, шу билан бирга давлат сиёсатини қўллаб-қувватлашга оид чора-тадбирларни амалга оширишга устувор вазифа сифатида қаради.
Ўзбекистон «Адолат» СДП Тошкент шаҳар Кенгаши томонидан 2011 йилда тасдиқланган чора-тадбирлар режаси асосида ўз фаолиятини олиб борди. Ўзбекистон мустақиллигини мустаҳкамлаш борасида демократик жараёнларни жадаллаштириш ва ҳуқуқий давлат барпо этиш борасида Ватанга садоқат билан хизмат қиладиган инсонларни тарбиялаш ва шунингдек фуқароларнинг ўз қонуний ҳуқуқларини, бурчларини англашга кўмаклашиш, шунингдек сиёсий онги, маданиятини юксалтириш мақсадида шаҳар ва туман Кенгашлари томонидан жами 600 дан ортиқ сиёсий, маънавий-маърифий тадбирлар ўтказилди. тадбирлар ташкил этилган бўлиб, уларда 30 мингдан зиёд аҳоли қатнашди.
Тадбирлар фақат маъруза тарзида эмас, балки семинар, семинар-тренинг, очиқ мулоқот, бадиий кўриниш, кўргазма ва қатор йўналишларда ўтказилди. «Ўзбекистон «Адолат» СДП демократик ислоҳотларнинг янги босқичида», «Сиёсий партияларда кадрлар тайёрлаш сифатини янада такомиллаштириш масалалари», «Жамиятни демократлаштириш ва чуқурлаштириш ҳамда фуқаролик жамиятини ривожлантиришда сиёсий партияларнинг фаолллигини ошириш масалалари» ва бошқа долзарб мавзуларда ўқув семинар-тренинглар ташкил этилди.
Юртимиз ва халқаро аҳамиятга молик муҳим саналар, байрамлар муносабати билан қатор анжуман, семинар, давра суҳбатлари, маданий-маърифий тадбирлар ҳам кўтаринки руҳда уюштирилди. Айниқса, «Буюк ва муқаддассан, мустақил Ватан!» шиори остида нишонланган Ўзбекистон Республикаси Давлат мустақиллигининг 20 йиллик юбилей байрамига алоҳида тайёргарлик кўрган Ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партияси Тошкент шаҳар Кенгаши мазкур тарихий санага бағишлаб катта-катта тадбирларнинг ташкилотчиси бўлди.
Хусусан, 21-25 апрель кунлари Камолиддин Беҳзод номидаги миллий рассомлик ва дизайн институтида «Буюк ва муқаддассан, мустақил Ватан!» шиори остида «Меҳринг билан яшайман, Ватан!» деб номланган йирик кўргазма ташкил этилди. 2011 йилнинг 11 май санасида давлатимиз мустақиллигининг 20 йиллигига бағишлаб «Ўзбекистон «Адолат» СДП демократик ислоҳотларнинг янги босқичида» мавзуида ўқув семинар ташкил этилди. Истиқлолимизнинг қутлуғ тўйи муносабати билан 11 август куни Чилонзор туманининг Кичик Хирмонтепа маҳалласида истиқомат қилаётган 63 нафар кам таъминланган оилалар вакилларига моддий кўмак кўрсатилиб, совға-салом улашилди. Шунингдек, 1 июнь – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан пойтахтимизнинг барча туманларида «Сен ёлғиз эмассан» мавзуида тадбирлар ўтказилди.
Халқаро бағрикенглик куни, Халқаро ногиронлар куни, Халқаро ОИТСга қарши курашиш куни каби кўплаб ижтимоий-сиёсий аҳамиятга эга байрамлар партия ташкилотлари эътиборида бўлди.
Бундан ташқари, 2011 йилда мамлакатимизда тадбиркорликни ривожлантириш, оилавий бизнесни қўллаб-қувватлаш, қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланишни такомиллаштириш масалалари ҳам кўплаб тадбирларнинг бош мавзуси бўлди. Партия кадрларини тайёрлаш, уларнинг сиёсий, ҳуқуқий билимини бойитиш, ташаббускорлигини кучайтириш мақсадида қарийб ҳар ойда сиёсий ўқишлар ташкил этилди. Бошланғич партия ташкилотлари сонини кўпайтириш, уларнинг иш фаолиятини такомиллаштириш, партия аъзолари сафини янада кенгайтириш, аъзолик бадаллари тушумини ошириш масалалари ҳам доимий диққат-эътиборда бўлди.
Ҳар бир сиёсий партиянинг самарали фаолият юритиши кўп жиҳатдан депутатлик корпусининг қай даражада салоҳиятга эгалигига боғлиқ бўлади. Шу маънода, Ўзбекистон «Адолат» СДП Тошкент шаҳар Кенгаши халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашидаги ўз депутатларининг салоҳиятидан унумли фойдаланишга ҳаракат қилиб келмоқда.
Маълумки, 2009 йил халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашига бўлиб ўтган сайловда пойтахт партия Кенгашидан 60 нафар номзод кўрсатилган бўлиб, улардан 11 нафари халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши депутати этиб сайланган. Бугунги кунда халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашида 10 нафар депутатдан иборат бўлган партия депутатлик гуруҳи фаолият юритмоқда. Мазкур депутатлик гуруҳи 2010 йил 12 январда тузилган. Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашидаги барча доимий комиссияларга партия депутатлик гуруҳи аъзолари сайланган. Умуман олганда, депутатлик гуруҳи аъзолари халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши таркибидаги комиссиялар ишида фаол қатнашиб келмоқда.
Депутатлар партия уставида белгиланган вазифаларни ўзи аъзо бўлган комиссиялар, сайлов округларидаги фаолияти орқали тўлақонли амалга оширди. Буни 2011 йил мобайнида ўн нафар депутат иштирокида юзлаб тадбирлар, хусусан, сайловчилар билан учрашувлар, давра суҳбати, семинар, йиғилиш ва оммавий тадбирлар ташкил этилгани мисолида ҳам кўришимиз мумкин. Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг ҳар бир сессиясидан сўнг партия депутатлик гуруҳи аъзолари чиқишлар қилиб, ўз таклиф ва ташаббусларини илгари суриб, сессияда кўрилган масалаларга ўз муносабатини билдириб келмоқда. Бу борада депутатларимизнинг оммавий ахборот воситалари орқали чиқишлари ҳам диққатга моликдир. Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашидаги партия депутатлик гуруҳи аъзоларининг ҳар бирининг фуқароларни қабул қилиш хонаси мавжуд. Ўтган давр мобайнида депутатларимиз кўплаб фуқароларнинг муайян муаммолар бўйича ариза, шикоят ва мурожаатларини ўрганиб чиқиб, муаммолар ечимига имкон қадар ёрдам берди, ваколати доирасида ҳал қилишга кўмаклашди. Шунингдек, партия депутатлари партия шаҳар Кенгаши, давлат ҳокимияти вакиллик органи қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати қарорлари ижросини назорат қилиш жараёнида фаол иштирок этиб келмоқдалар. Бундан ташқари, ҳар бир депутат ўз туманидаги партия ташкилоти раҳбари билан партия ишини янада такомиллаштириш борасида ўзаро ҳамкорлик ва ҳамжиҳатлик асосида фаолият юритиб келаётгани муҳим аҳамият касб этмоқда. Умуман олганда, партия депутатлик гуруҳининг бошқа аъзолари ҳам ўзи аъзо бўлган доимий комиссияларда ва ўз сайлов округлари фаолиятида иштирок этиб, фуқароларнинг ҳар бир мурожаатини эътибордан четда қолдирмай чуқур ўрганиб, уларга ечим топишда мунтазам равишда жонбозлик кўрсатиб келмоқда. Ўз зиммасидаги вазифаларни тўла-тўкис адо этишга интилмоқда, партиямизнинг ғояларини фаол тарғиб этиб, тарафдор ва хайрихоҳларнинг янада кўпайишига кўмаклашмоқда.
Шунингдек, Тошкент шаҳар Кенгаши фаолиятини оммавий ахборот воситаларида ёритиш, партия ғояларини «тўртинчи ҳокимият» имкониятидан фойдаланган ҳолда тарғиб-ташвиқ этишга ҳам устувор вазифалардан бири сифатида қаралди. Натижада партия нашри ҳисобланган «Адолат» газетаси, www.adolat.uz сайти, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси тизимидаги телеканаллар, радиоканалларда мунтазам равишда кенг ёритиб борилди.
Бир сўз билан айтганда, Ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партияси Тошкент шаҳар Кенгаши тарихга айланган 2011 йилда тадбирлар сонидан кўра уларнинг сифати ҳамда салмоғига алоҳида эътибор қаратди.
Хулоса қилиб айтганда, Ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партияси Тошкент шаҳар Кенгаши Президентимиз томонидан «Мустаҳкам оила йили» деб эълон қилинган 2012 йилда ҳам партия устави, сайловолди дастури, асосий мақсад-вазифалари ҳамда қабул қилинажак Давлат дастурида кўзда тутиладиган вазифалар ижроси йўлида собитқадамлик билан фаолият юритади. Келгуси йил фаолияти учун тузилаётган режага мувофиқ тадбирлар сифати ва қамровига янада катта эътибор қаратилади.
Парида ПАРМАНОВА,
Ўзбекистон «Адолат» социал-демократик
партияси Тошкент шаҳар Кенгаши раиси
7-сон• 18 ёшга тўлган бўлиш
• Партиянинг Устав ва Дастурини тан олиш
• Партия Дастурида белгиланган тадбирларни амалга оширишда фаол иштирок этиш хоҳиши
• Аъзоликка қабул қилинишни сўраб ариза ёзиш
Ўзбекистон “Адолат” СДПга аъзо бўлиш ихтиёрийдир. Агар сизда бунга хоҳиш бўлса, ўзинингиз яшаётган ҳудуддаги партия Кенгашига мурожаат қилишингиз мумкин.
Партия Кенгаши манзили, ишонч телефонлари, аъзоларни қабул қилишга масъул шахсни топиш ва саволларингиз учун:
+99871 230-56-07
24 февраль куни соат 11:00 да Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси Аёллар қаноти томонидан Миллий Матбуот марказида “Мустаҳкам оила йили”га бағишлаб “Оила мустаҳкамлигини таъминлашда замонавий аёлнинг етакчи роли” мавзуида давра суҳбати ўтказилади. Давра суҳбатида оилада соғлом турмуш тарзини шакллантириш, хотин-қизлар ижтимоий фаоллигини ошириш масалалари, бу борада Аёллар қаноти олдида турган долзарб вазифалар муҳокама этилади.
Мурожаат учун телефонлар: 245-81-74, 244-69-65
Манзил: Тошкент шаҳри,
Новза кўчаси, 14-уй.
Телефонлар:
Котибият:
(8 371) 245-70-27
Матбуот хизмати:
(8 371) 230-56-07
SMS-хабар учун:
+99890-977-19-97
info@adolat.uz
Европарламент раиси - социал-демократларданЯнварь ойи охирида Брюсселда Европа парламентининг барча қўмиталари раислари ва уларнинг ўринбосарлари сайланди. Амалдаги қонунчиликка кўра, улар икки ярим йил давомида, яъни 2014 йилнинг июнь ойига қадар фаолият юритишади.
Бугунги кунда Европарламентда қонун ижодкорлиги билан 20 та доимий қўмита ва иккита қўмита ости органлари шуғулланади. Улар Европарламент раисининг тўрт нафар ўринбосари томонидан сайланади. Кимнинг қандай қўмитага раҳбарлик қилаётганнини бу ерда кўришингиз мумкин.
... Норматив-ҳуқуқий атамалар комиссияси фаолиятида йўл қўйилаётган камчиликлар, қонун лойиҳаларидаги атамалар билан боғлиқ муаммолар санаб ўтилди ...
... Оладиган иш ҳақи паст бўлиб, на бола-чақасининг еб-ичишига, на кийим-кечагига ва на коммунал хизматлар тўловига етса, иш берувчилар томонидан меҳнат дафтарчалари очилмаса — “бандлиги таъминланди, ижтимоий ҳимояга олинди", бўлиб қолар эканми? ...
... Украина собиқ бош вазири Юлия Тимошенко сиёсатга ўзига хос ташқи қиёфаси билан кириб келди. Унинг сап-сариқ боғламли соч турмаги ҳақида жуда кўп гапирилди. АҚШнинг “New-York Times” газетаси бу соч турмагини сиёсий манипуляция учун восита дея ёзди ...