Партия тарихи

7 Июнь 2011

ЎЗБЕКИСТОН “АДОЛАТ” СОЦИАЛ-ДЕМОКРАТИК ПАРТИЯСИНИНГ ВУЖУДГА КЕЛИШИ ВА РИВОЖЛАНИШ БОСҚИЧЛАРИ

 Ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партияси 1995 йил 18 февралда партиянинг Биринчи таъсис Қурултойида тузилган.

 Ўзбекистонда социал-демократик партиясини тузиш ғояси Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисида 44 депутатни ташаббускорлар гуруҳига бирлаштирди. Ташаббускор гуруҳ саъйи ҳаракатлари билан Тошкент шаҳар, Қорақалпоғистон Республикаси ва республикамиз барча вилоятларида ташаббускор гуруҳлар тузилиб таъсис Қурултойига тайёргарлик кўрилди.

 Партиянинг Низоми ва Дастури лойиҳалари ишлаб чиқилди.

Қурултойда шу нарса эътироф этилдики, Ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партияси Ўзбекистондаги илк ва ягона социал-демократик партия бўлди. Таъсис Қурултойида партиянинг биринчи Низом ва Дастури, Қурултойнинг Ўзбек халқига мурожаатномаси қабул қилинди. Шу билан бирга, Қурултойда 57 кишидан иборат партия Сиёсий Кенгаши ва 5 кишидан иборат Марказий Тафтиш комиссияси сайланди. Қурултойда қабул қилинган Дастурда, партиянинг бош мақсади мустақилликни мустаҳкамлаш, ислоҳотларнинг боришига, ҳуқуқий-демократик, адолатли фуқаролик жамиятини барпо этишга ва пировардида Ўзбекистоннинг жаҳонда ривожланган мамлакатлар сафидан мустаҳкам ўрин олишига муносиб ҳисса қўшишдан иборат деб, белгилаб берилган.

Сиёсий Кенгашнинг биринчи Пленумида Анвар Жўрабоев – Сиёсий Кенгашнинг биринчи котиби, Абдували Ғуломмаҳмудов, Нажмиддин Комилов, Ҳалимбой Бобоев ва Улуғбек Дониёровлар – Сиёсий Кенгаш котиблари этиб сайландилар.

Таъсис йилида партия сафларига 3 мингдан ортиқ аъзолар кирди.

Бу даврда Республикамизнинг барча вилоятларида, шаҳарларида ва деярли ҳамма туманларида партия Кенгашлари фаолият кўрсата бошлади.

1996 йилнинг ноябрида партия Сиёсий Кенгашининг навбатдан ташқари Пленуми бўлиб ўтди. Пленумда ташкилий масала кўрилди: бошқа ишга ўтганлиги сабабли Анвар Жўрабоев Сиёсий Кенгаш биринчи котиби лавозимидан озод этилди. “Адолат” СДП Сиёсий Кенгаши биринчи котиби этиб Турғунпўлат Даминов сайланди.

Партиянинг I Қурултойидан кейинги даври оёққа туриш, ташкилий ва ғоявий жиҳатдан ўсиш даври бўлди. Жойларда кўплаб фуқаролар “Адолат” СДП сафларига кира бошладилар. Янги-янги бошланғич партия ташкилотлари тузилди. 1999 йилга келиб партия аъзолари сони 40 мингга яқин кишига етди.

1999 йил 9 октябрь куни Тошкентда Ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партиясининг II Қурултойи бўлиб ўтди. Қурултойда партия сайловолди дастури қабул қилинди, партиядан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси депутатлигига номзодлар кўрсатилди, шунингдек, Ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партияси Сиесий Кенгаши ва Марказий Тафтиш комиссияларининг янги таркиблари сайланди. Қурултой куни бўлиб ўтган Сиёсий Кенгаш ташкилий Пленумида Сиёсий Кенгаш биринчи котиби этиб Турғунпўлат Даминов, котиблари этиб Абдували Ғуломмаҳмудов, Равшан Хайдаров, Анвар Жўрабоев, Тўхтамурод Тошев ва Мўтабар Содиқовалар сайландилар.

Қурултойдан кейин, 1999 йил декабрида бўлиб ўтган сайловларда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига «Адолат» СДПдан 11 депутат ва маҳаллий Кенгашларга 60 депутат сайланди.

II Қурултойдан кейинги давр партиянинг халқаро алоқаларини мусаҳкамлаш даври бўлди. Германиянинг Фридрих Эберт ва Конрад Аденауэр фондлари билан ўзаро ҳамкорлик тўғрисида шартномалар тузилди. Ф. Эберт фонди вакиллари Самарқанд ва Бухоро вилоят партия ташкилотлари фаолияти билан танишиб чиқдилар. Тошкент, Самарқанд ва Бухоро шаҳарларида “адолатчи”лар учун семинарлар уюштирдилар. Ф. Эберт фондининг Тошкент ҳудудий бўлими раҳбари доктор Дибольд ёрдамида Киночилар уйида партия Сиесий Кенгаши томонидан сиёсий мавзудаги ҳужжатли фильмлар кинофестивали уюштирилди. Бу давр мобайнида партия Сиесий Кенгаши қароргоҳида Германия, Швейцария, Россия элчилари, Америка Қўшма Штати Конгресси аъзолари, Ҳиндистон Миллий Конгресси партияси вакиллари, Европа хавфсизлиги ва ҳамкорлиги ташкилотининг Тошкентдаги маркази вакиллари, Россия, Украина, Белорусь Сайлов комиссияси аъзолари қабул қилиндилар. 2000 – 2004 йилларда партиямизда хотин-қизлар билан ишлаш сезиларли даражада фаоллашди.

Бу Сиесий Кенгаш қошида тузилган Хотин-қизлар Кенгашининг фаолияти жонланганлигидан дарак беради. 2003 йилдан бери Сиёсий Кенгаш қошида “Ёш адолатчилар” Кенгаши фаолият кўрсатиб келмоқда.

Партиямиз 2004 йил декабрь сайловларига тайёргарликни олдингиларига нисбатан ниҳоятда эрта 2003 йилнинг 25 декабрида ўтказилган Сиесий Кенгаш XI Пленумидан бошлаб юборди.

2004 йил декабрь – 2005 йил январь ойларида бўлиб ўтган сайловларда Ўзбекистон «Адолат» СДПдан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзолигига икки киши – Мир-Акбар Раҳмонқулов ва Мамазоир Хўжамбердиев, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлигига 10 киши – Дилором Тошмуҳамедова, Исмоил Сайфназаров, Абдурафиқ Аҳадов, Абдулла Абдуназаров, Худоёр Маматов, Мамит Асқаров, Собир Турсунов, Ойша Ахунова, Зуҳра Ботирова ва Юсибжон Нишоновлар сайландилар.

Шунингдек, халқ депутатлари вилоят, шаҳар ва туман Кенгашларига сайловларида эса партиядан 169 та депутат сайланди. Парламент сайловлари натижаларидан келиб чиққан ҳолда 2005 йил 24 январида партия Сиёсий Кенгашининг навбатдан ташқари II Пленумида чақирилди. Унда Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси Сиёсий Кенгаши биринчи котиби этиб партиянинг Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракцияси раҳбари Дилором Ғофуржоновна Тошмуҳамедова сайланди. 2005 йилнинг биринчи чорагида партия ҳаётига тааллуқли яна бир муҳим сиёсий воқеа содир бўлди.

Олий Мажлиси Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси фракцияси Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси ва Ўзбекистон «Фидокорлар» Миллий-демократик партияси фракциялари билан биргаликда ташкил этилган Демократик блокка кирди.

2005 йил 29 сентябрда Ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партияси Сиёсий Кенгашининг IV Пленуми бўлиб ўтди. Пленумда партия III Қурултойи томонидан унга берилган ваколатлар доирасида Ўзбекистон «Адолат» СДП Уставининг янги таҳририни тасдиқлаш масаласи кўриб чиқилди ва тасдиқланди.

 2005 йил 17 декабрда партиянинг Умумпартия конференцияси бўлиб ўтди. Унда партиянинг 2006-2009 йилларга мўлжалланган Фаолият дастури тасдиқланди ва бошқа масалалар кўриб чиқилди.

 2006 йил 4 декабрда Ўзбекистон “Адолат” СДП Сиёсий Кенгашининг VI Пленуми ўтказилди. Пленум кун тартибининг асосий масаласи, яъни “Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан Қонунчилик палатасига киритилган "Дaвлaт бoшқaрувини янгилaш вa янaдa дeмoкрaтлaштириш ҳaмдa мaмлaкaтни мoдeрнизaция қилишдa сиёсий пaртиялaрнинг рoлини кучaйтириш тўғрисидa"ги Кoнституциявий Қoнун юзасидан партия Сиёсий Кенгашининг биринчи котиби Д.Ғ. Тошмуҳамедова маъруза қилди.

2007 йил 14 сентябрь Ўзбекистон “Адолат” СДП Сиёсий Кенгашининг VII Пленуми бўлиб ўтди. Унда “Адолат” СДПнинг фаолиятини кучайтириш ва янгилаш Концепцияси” қабул қилинди.

2007 йил 28 сентябрь Ўзбекистон “Адолат” СДП Сиёсий Кенгашининг навбатдаги VIII Пленуми бўлиб ўтди. Унда “Ўзбекистон “Адолат” СДПнинг Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида иштироки тўғрисида”ги масала муҳокама этилиб, сайловда партия томонидан кўрсатилган бўлажак номзод ва партиянинг IV Қурултойини чақириш тўғрисидаги масалалар муҳокама этилди. Шунингдек, Пленумда партия томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига кўрсатилган номзодни тасдиқлаш ва ушбу сайловда партиянинг иштироки билан боғлиқ масалаларни кўриб чиқиш учун навбатдаги IV Қурултойни чақириш тўғрисида қарор қабул қилинди.

2007 йил 3 ноябрда Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партиясининг IV Қурултойи ўтказилди. Қурултой ишида 150 яқин делегатлар, партия фахрийлари, партия фаоллари, меҳмонлар ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этишди. Унда Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод кўрсатиш тўғрисидаги қарори қабул қилинди. 2007 йил 18 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси раиси Мирзо-Улуғбек Абдусаломов Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига кўрсатилган номзод Дилором Ғофурджоновна Тошмуҳамедовага рўйхатга олинганлиги тўғрисида гувоҳнома топширди. 2007 йил 23 декабрь Ўзбекистон Республикаси Президентлигига сайлов бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партиясидан кўрсатилган номзод Д. Ғ. Тошмуҳамедова 434 минг 111 сайловчининг овозини олиб 3 ўринни эгаллади. Бу сайловда иштирок этган сайловчиларнинг 2, 94% ни ташкил этади.

2008 йилнинг 4 июль куни Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси Сиёсий Кенгашининг IX Пленуми бўлиб ўтди. Мазкур Пленумда партиянинг 2008 йилнинг биринчи ярим йиллигидаги фаолияти натижаларини таҳлил этиш ва навбатдаги вазифаларни белгилашдан иборат бўлди. Таъкидланганидек, 2008 йил биринчи ярим йиллиги давомида Ўзбекистон “Адолат” СДП томонидан республика миқёсида жами 1435 дан ортиқ тадбир ўтказилиб, бу тадбирларда 158 минг 920 киши иштирок этганлиги таъкидлаб ўтилди. Ўзбекистон “Адолат” СДП ҳудудий партия Кенгашлари томонидан “Ёшлар йили”да ўтказилаётган тадбирларнинг асосий қисми фуқароларимизнинг сиёсий, ҳуқуқий маданиятини янада юксалтиришга қаратилган.

2008 йилнинг 27 сентябрь куни Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси Сиёсий Кенгашининг X Пленуми бўлиб ўтди. Пленум ишида ташкилий масалалар кўриб чиқилди. Унда Ўзбекистон “Адолат” СДП Сиёсий Кенгаши раиси Д.Ғ.Тошмуҳамедованинг Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери этиб сайланганлиги муносабати билан, партияга аъзоликни вақтинча тўхтатиб туриш ва шу муносабат билан Сиёсий Кенгаш раиси лавозимидан озод этиш тўғрисидаги аризаси қаноатлантирилди. Ўзбекистон “Адолат” СДП Сиёсий Кенгаши раиси лавозимига Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, партия фракциясининг аъзоси Исмоил Саифназаров номзоди тавсия этилди ҳамда бир овоздан маъқулланди.

2009 йилги сайловларда партиядан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига 19 нафар, Халқ депутатлари маҳаллий Кенгаш депутатларига 438 нафар депутат сайланди.

2009 йилнинг 13 март куни Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси Сиёсий Кенгашининг XI Пленуми бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партиясининг 2009 йилга мўлжалланган Ҳаракат дастурининг асосий йўналишлари, партиянинг 2008 йил бюджетининг ижроси ва 2009 йил бюджети каби масалалар кўриб чиқилди.

2010 йил 17 декабрь куни Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси Сиёсий Кенгашининг III Пленуми бўлиб ўтди. Пленум кун тартибида “Ўзбекистон Республикаси Президенти И.Каримовнинг Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва Сенати қўшма мажлисидаги “Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқарорлик жамиятини ривожлантириш концепцияси” маърузасида белгиланган кўрсатмаларни амалга ошириш  юзасидан Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик  партиясининг  вазифалари  тўғрисида”, “Ўзбекистон  “Адолат”  социал-демократик  партияси  Уставининг  янги  таҳририни  тасдиқлаш  тўғрисида”, “Баркамол авлод йили” Давлат дастурининг ижросида иштирок этаётган Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партиясининг тадбирлар режаси  бажарилиши  тўғрисида” масалалар кўриб чиқилди.

2011 йил 17 март куни Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси Сиёсий Кенгашининг IV Пленуми бўлиб ўтди. Пленум кун тартибидан “Ўзбекистон  “Адолат”  CДПнинг  2010 йилдаги  устав  фаолиятининг  якунлари  ва  2011 йил  фаолиятининг  асосий  йўналишлари  тўғрисида”, “Ўзбекистон  “Адолат”  СДПнинг  Олий  Мажлис  Қонунчилик  палатасидаги  фракциясининг  2010 йилдаги  фаолияти  ва  2011 йилга  белгиланган  вазифалари  тўғрисида”, “Ўзбекистон  “Адолат”  CДПнинг 2010 йил  бюджетининг  ижроси  ва  2011 йил  бюджетининг  асосий  кўрсаткичлари  тўғрисида”, “Ўзбекистон “Адолат” СДПнинг  Ўзбекистон Республикаси Президенти И.Каримовнинг Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва Сенати қўшма мажлисидаги “Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепцияси” мавзуидаги маърузасида белгиланган кўрсатмаларни амалга ошириш  юзасидан вазифалари  тўғрисида”ги партия Сиёсий Кенгаши қарорининг бажарилишини ташкил этиш бўйича доимий комиссияларни тузиш тўғрисида”, “Ўзбекистон “Адолат” СДП Марказий назорат-тафтиш комиссияси Низоми тўғрисида” каби масалалар ўрин олган.

2012 йил 26 ноябрь куни Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси Сиёсий Кенгашининг V Пленуми бўлиб ўтди. Пленум кун тартибидан партиянинг бугунги ҳаётида муҳим бўлган икки масала – “Ўзбекистон “Адолат” СДПнинг электорат манфаатларини ифодалаш ва ҳимоя қилишда Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларидаги партия гуруҳлари  иш  фаолиятини кучайтириш  тўғрисида” ҳамда “Кичик бизнес ва хусусий  тадбиркорлик йили” Давлат дастури ижросини таъминлашда Ўзбекистон “Адолат” СДП ташкилотларининг  фаолияти тўғрисида”ги масалалари ўрин олган.

2012 йил 24 март куни Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси Сиёсий Кенгашининг VI Пленуми бўлиб ўтди.

Пленумда “Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партиясининг 2011 йилдаги Устав фаолиятининг якунлари ва 2012 йил фаолиятининг асосий йўналишлари”, “Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партиясининг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасидаги фракциясининг 2011 йилдаги фаолияти ва 2012 йилга белгиланган вазифалари”, “Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партиясининг 2011 йил бюджетининг ижроси ва 2012 йил бюджетининг асосий кўрсаткичлари” каби масалалар кўриб чиқилди.

Фотогалерея
ВИДЕОРОЛИКЛАР

Видеороликлар

"Адолат" газетаси
19-сон19-сон
Ушбу сонда ХДПнинг расмий нашри саналган “Ўзбекистон овози” газетаси номи нотўғри эканлиги ҳақида бир пенсионернинг куюнчаклик билан айтганлари, йўналишсиз таксиларга оид қонун-қоидалар ижроси бўйича партия назорати, ўз мулкининг қонуний эканлигини исботлай олмай, идорама-идора юрган фуқаронинг “Адолат”га мурожаати ҳамда қашқадарёлик айрим туман раисларининг лоқайдлиги ҳақида қизиқарли мақолалар кутмоқда.
Барча сонлар
ПАРТИЯГА АЪЗО БЎЛИШ УЧУН

• 18 ёшга тўлган бўлиш

• Партиянинг Устав ва Дастурини тан олиш

• Партия Дастурида белгиланган тадбирларни амалга оширишда фаол иштирок этиш хоҳиши

• Аъзоликка қабул қилинишни сўраб ариза ёзиш

Ўзбекистон “Адолат” СДПга аъзо бўлиш ихтиёрийдир. Агар сизда бунга хоҳиш бўлса, ўзинингиз яшаётган ҳудуддаги партия Кенгашига мурожаат қилишингиз мумкин.

Партия Кенгаши манзили, ишонч телефонлари, аъзоларни қабул қилишга масъул шахсни топиш ва саволларингиз учун:

+99871 230-56-07

Партия аъзосининг ҳуқуқлари

Партия аъзосининг мажбуриятлари

alt Аризанинг электрон варианти

Анонс

18 май куни соат 14:30 да Тошкент давлат иқтисодиёт университетида “Адолат” СДП Тошкент шаҳар Кенгаши томонидан “Таълим тизимига инновацион технологияларни жалб қилишнинг долзарб жиҳатлари” мавзуида давра суҳбати ўтказилади.

Мурожаат учун телефон:

+99871 2453145

Ижрочи: С.Умаров

+99897 7645659

Боғланиш учун

altМанзил: Тошкент шаҳри,

            Новза кўчаси, 14-уй.


altТелефонлар:


Котибият:
(8 371) 245-70-27

Матбуот хизмати:
(8 371) 230-56-07

SMS-хабар учун:
+99890-977-19-97

altinfo@adolat.uz   

ФИКР-МУЛОҲАЗАЛАРИНГИЗ
karimov
Вот что пишет Anons.uz : "Очередное заседание фракций: о ташкентской прописке и расширении Ферган...
karimov
қойил Адолат сўз эркинлигини бўғувчи антидемократик партияга айланмоқдами , айрим тўғри мулоҳазал...
Жаҳон сиёсий партияларида
Социал-демократлар етакчиси Бош вазир этиб тайинланди

Руминия социал-демократик партияси раиси ва парламентдаги мухолифат етакчиси Виктор Понта мамлакатнинг янги бош вазири этиб тайинланди ва унга ҳукуматни шакллантириш вазифаси топширилди. Бу воқеа жорий йилнинг февраль ойидан буён аввалги бош вазир лавозимини эгаллаб келаётган Михай-Рэзван Унгуряннинг ўнг-марказ коалицион таркибдаги ҳукуматига нисбатан парламент ишончсизлик вотуми эълон қилганидан сўнг рўй берди.

Бу масалани бош вазирнинг ўзи қўйди, чунки бюджет дефицитини қисқартиришга қаратилган қатъий тежаш чораларини қабул қилишга депутатлар овоз беришдан воз кечишди. Руминия – Европа Иттифоқининг ночорлик бўйича иккинчи мамлакати – ўз молиявий тизимини барқарорлаштириш учун давлат харажатларини қисқартиришга мажбур эди. Бироқ тежаш чоралари, шу жумладан ойлик маошлари ва нафақалар, турли ижтимоий дастурларнинг қисқартилиши шусиз ҳам ўсиб

Тавсия этамиз

... Бугун ўтказилаётган тадбирларнинг барчасини ҳам сифат жиҳатидан талаб даражасида деб айтиш қийин. Баъзи Кенгашлар томонидан уч ой давомида атиги 1-2 маротабадан тадбир ўтказилганлигини қандай изоҳлаш мумкин? Мазкур туман Кенгашларининг раислари қандай қилиб партия етакчиси деган номни кўтариб юрибди экан?...

... Олтинкўл, Пахтаобод ва Хўжаобод туманларида бугунги кунда атиги 4 тадан  бошланғич партия ташкилоти фаолият кўрсатаётгани, албатта, қониқарсиз. Ёки Улуғнор, Хўжаобод туманлари ва Хонобод шаҳар Кенгашлари томонидан 2011 йилда партия сафига янги аъзолар умуман қабул қилинмаганлигини қандай изоҳлаш мумкин?...

... Маҳалла фуқаролар йиғинлари қошида ташкил этилган доимий комиссиялар фаолиятини жонлантириш чораларини кўрмоқ зарур. Сир эмас, айрим маҳалла фуқаролар йиғинларида доимий комиссия аъзолари ҳатто ўз вазифасини ҳам тўла тушуниб етмаган ...

Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
PRESS-SERVICE.UZ
Ўзбекистон Республикаси Давлат хокимияти портали
GOV.UZ
Олий Мажлис Конунчилик палатаси
PARLIAMENT.GOV.UZ
Олий Мажлис Сенати
SENAT.GOV.UZ

ABDUKAMOL.UZ