Ҳуқуқий маслаҳатхона

Шахснинг ҳуқуқ ва эркинликлари ҳуқуқнинг турли соҳаларидаги нормалари билан ҳимоя қилинади, лекин жиноят қонунларида фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари бузилганлиги учун жиноий жавобгарлик белгиланган бўлиб, ҳуқуқнинг бу соҳаси жазо тайин­лаш ва жавобгарликни қўллаш орқали фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини 


Мерос қолдириш ва унга эгалик қилиш биз ўйлаганчалик жўн иш эмас. Шунинг учун у билан муомала қилишда ҳуқуқларни билиш, юрист билан маслаҳатлашиши талаб этилади. Ўзбекистонда меросхўрлик Фуқаролик Кодексининг 1112-моддасига асосан, икки ҳил тартибда бўлади: қонун ёки васиятнома асосида. Қонун бўйича меросхўрлик мулк эгаси вафот этганидан


Инсон ўз ақлий ва жисмоний меҳнати махсули юзага чиқиши, оммага тақдим этилиши, одамлар ундан фойдаланишини хоҳлайди. Аммо бунда ҳуқуқларнинг поймол этилиши ижод эгасига маънавий ва моддий зарар етказади, албатта. Замонавий дунёда турли соха ижодкорлари, кашфиётчилари кўпайгани билан бир қаторда 


Инсоннинг ҳуқуқ ва эркинликларини тан олиш, уларга риоя этилишини таъминлаш ҳамда ҳимоя қилиш давлатимизнинг устувор вазифаси эканлиги Бош қомусимизнинг ҳар бир моддасида акс этган. Бу вазифаларни давлат ўзининг тегишли органлари ёки ўз ваколатларини бериш орқали нодавлат тузилмалари воситасида  амалга ошириб келади. Алоҳида ҳуқуқий ёрдам турли хил юридик касб эгалари томонидан кўрсатилади.


Фин ёзувчиси ва журналисти Марти Ларни “Алимент – икки одамнинг хатоси учун бирининг тўлайдиган жаримаси”, деган экан. Бир оиланинг вайрон бўлиши, ачинарли ҳол. Фарзандга ота ва онанинг моддий ва маънавий кўмаги бирдек зарур. Аммо турли сабаблар билан ажрашган оила фарзандлари манфаати нуқтаи назаридан қонун уларга ота ёки онанинг моддий таъминотини кафолатлайди. Ўзбекистон Республикаси Оила Кодексининг махсус – бешинчи бўлими “Оила аъзоларининг ва бошқа шахсларнинг алимент мажбуриятлари” деб номланади. 


Ювенал юстиция (Juvenile Justice) – болалар ҳуқуқбузарлиги, содир этганлик учун уларни жиноий жавобгарликка тортиш мумкин бўлган жиноят турлари ва судлар, шунингдек ҳуқуқбузар болалар учун мўлжалланган муассасалар томонидан болаларга қилинадиган муомала усуллари ва ҳуқуқбузарликнинг олдини олиш йўллари каби мавзуларни қамраб олувчи тушунча.


Инсоннинг 18 ёшгача кечирган умри болалик ҳисобланади. Вояга етмаганларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва бошқа қонун ҳужжатлари, жумладан “Бола ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида” Ўзбекистон Республикасининг Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Оила Кодекси, халқаро миқёсда эса “Бола ҳуқуқлари тўғрисида Конвенция” орқали кафолатланади. Конвенция мамлакатимизда ратификация қилинган ва ундаги меъёрлар бизда ҳам амалдадир.

Teglar: бола ҳуқуқлари, қонун, кодекс

2008 йил 22 октябрда мамлакатимизда “Транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш тўғрисида” Қонун кучга кирди. Мазкур қонунга мувофиқ, транспорт воситалари эгалари 2009 йилнинг 22 январига қадар транспорт воситасидан фойдаланиш пайтида бошқа шахсларнинг ҳаёти, соғлиғи ёки мулкига зарар келтирилганлиги учун ўзининг фуқаролик жавобгарлигини суғурта қилиши шарт

Teglar: ҳуқуқ, суғурта, қонун

Инсон қадр-қимматининг бахоси йўқ. Кишиларнинг бир-бирини ҳурмат қилиши, ўзгага зарар етказмаслиги, хаётига дахл кўрсатмаслиги нафақат инсонийлик ҳусусиятлари, балки қонуний меъёр билан ҳам талаб этилади. Ўзбекистон Республикаси Конституциясида инсон ҳуқуқ ва эркинликлари юқори баҳоланиб, қонун ҳар бир фуқаронинг ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунга зид бўлмаган барча усуллардан фойдаланиб ҳимояланишини таъминлайди.

Teglar: ҳуқуқ, қонун, кодекс, суд қарори

Бирор касбнинг бошини тутиб, унда хизмат қилиш, меҳнат кўрсатиш фақат моддий ва маънавий эхтиёжларини қондириш, ўз ўзиини таъминлаш эмас, балки ҳуқуқ ҳамдир. Ишга жойлашиш – ҳар кимнинг мутлақ ҳуқуқи. Мазкур ҳуқуқ доирасида биз иш танлаш, мақбул келадиган ишга жойлашиш, меҳнатга ҳақ олиш имкониятига эга бўламиз. Ўзбекистон Республикаси Конституциясига мувофиқ ҳар бир шахс меҳнат қилиш, эркин

Teglar: меҳнат ҳуқуқи, меҳнат таътили, меҳнат шартномаси, иш ҳақи


Уй-жой масаласи кишилик жамиятининг дастлабки даврлариданоқ долзарб бўлган. Ҳавф-хатар ва табиат инжиқликларидан ҳимояловчи бошпана замонавий жамиятда ҳам бирламчи эҳтиёжлар қаторига кирди. Янги қулайликлар эса ҳуқуқий жиҳатларни бошлаб берди. Турар жой билан боғлиқ қонуний меъёрлар барчага тааллуқли аҳамият касб этди. Шинам хонадонингизда муаммосиз яшашингиз учун унга доир қонунчиликдан хабардор бўлинг.

Teglar: ҳуқуқ, қонун, Конституция, коммунал тўловлар, хусусий мулк

Кредит инсонларга маблағи етарли бўлмаган вақт тўловни кечиктирган ҳолда товар сотиб олиш имкони беради. Кредитнинг асосий афзаллиги ҳам шунда – тўлов жараёни маблағлар етишмовчилигини қоплашда кўринади. Кредит ҳақидаги қонуний меъёрлар Ўзбекистон Республикасининг “Корхоналар тўғрисида”, “Банклар ва банк фаолияти тўғрисида”, “Ўзбекистон Республикаси Марказий банки тўғрисида” каби Қонунларда ўз ифодасини топган.

Teglar: ҳуқуқ, бизнес, кредит, банк хизмати

Совғанинг катта-кичиги бўлмайди, деган гап бор. Аммо расман, қонун нуқтаи назаридан қараганда, шундай совғалар ҳам мавжудки, уларни шунчаки самимият билан тутқизиб, ташаккур билан қабул қилиш орқалигина иш битмайди. Бундай совғаларни тақдим этишда нотариал идоралар иштирок этиб, махсус шартнома тузиш керак бўлади. Бу ҳадя шартномасидир.

Teglar: ҳуқуқ, қонун, фуқаролик, шартнома, мулк

Харидор сифатида турли дўконларга ташриф буюрганимизда, бир эълонга кўзимиз тушади: “Сотилган маҳсулот қайтиб олинмайди”. Аслида бу тўғрими? Қайси асосларга кўра сотувчи бундай ҳукм чиқаради? Қандай ҳолларда ҳарид қилинган маҳсулотни қайтариб бериш мумкин ёки аксинча? Ҳарид билан боғлиқ истеъмолчи ва сотувчининг ҳуқуқ ҳамда мажбуриятларини баён қилмоқчимиз.

Teglar: Конституция, истеъмолчи ҳуқуқи, қонун, бизнес

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 38 моддасида “Ёлланиб ишлаётган барча фуқаролар дам олиш ҳуқуқига эгадирлар”, деб белгиланган. Ишга кириш олдидан тузиладиган меҳнат шартномасида белгиланган иш вақти муддати, дам олиш ва байрам кунлари ҳақ тўланадиган меҳнат таътили кафолатланади.

Фотогалерея
Видеоролик
"Адолат" газетаси
7-сон7-сон
Барча сонлар
Сўровнома
“Адолат” СДП расмий сайтида яна нималарни кўришни хоҳлайсиз?
ПАРТИЯГА АЪЗО БЎЛИШ УЧУН

• 18 ёшга тўлган бўлиш

• Партиянинг Устав ва Дастурини тан олиш

• Партия Дастурида белгиланган тадбирларни амалга оширишда фаол иштирок этиш хоҳиши

• Аъзоликка қабул қилинишни сўраб ариза ёзиш

Ўзбекистон “Адолат” СДПга аъзо бўлиш ихтиёрийдир. Агар сизда бунга хоҳиш бўлса, ўзинингиз яшаётган ҳудуддаги партия Кенгашига мурожаат қилишингиз мумкин.

Партия Кенгаши манзили, ишонч телефонлари, аъзоларни қабул қилишга масъул шахсни топиш ва саволларингиз учун:

+99871 230-56-07

Партия аъзосининг ҳуқуқлари

Партия аъзосининг мажбуриятлари

alt Аризанинг электрон варианти

Анонс

24 февраль куни соат 11:00 да Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси Аёллар қаноти томонидан Миллий Матбуот марказида “Мустаҳкам оила йили”га бағишлаб “Оила мустаҳкамлигини таъминлашда замонавий аёлнинг етакчи роли” мавзуида давра суҳбати ўтказилади. Давра суҳбатида оилада соғлом турмуш тарзини шакллантириш, хотин-қизлар ижтимоий фаоллигини ошириш масалалари, бу борада Аёллар қаноти олдида турган долзарб вазифалар муҳокама этилади.

Мурожаат учун телефонлар:                 245-81-74, 244-69-65

Боғланиш учун

altМанзил: Тошкент шаҳри,

            Новза кўчаси, 14-уй.


altТелефонлар:


Котибият:
(8 371) 245-70-27

Матбуот хизмати:
(8 371) 230-56-07

SMS-хабар учун:
+99890-977-19-97

altinfo@adolat.uz   

ФИКР-МУЛОҲАЗАЛАРИНГИЗ
Admin
Меҳмонлар китоби партия фаолиятига доир аниқ савол-жавоблар учун ташкил этилган. Муаммоингизни in...
Хоразмдан Феруз
Партиядошлар эътибор берманглар. Кушиламан: "...карвон ўтаверади". Бундай ахмок одамларни касали ...
Жаҳон сиёсий партияларида
Европарламент раиси - социал-демократлардан

Январь ойи охирида Брюсселда Европа парламентининг барча қўмиталари раислари ва уларнинг ўринбосарлари сайланди. Амалдаги қонунчиликка кўра, улар икки ярим йил давомида, яъни 2014 йилнинг июнь ойига қадар фаолият юритишади. 

Бугунги кунда Европарламентда қонун ижодкорлиги билан 20 та доимий қўмита ва иккита қўмита ости органлари шуғулланади. Улар Европарламент раисининг тўрт нафар ўринбосари томонидан сайланади. Кимнинг қандай қўмитага раҳбарлик қилаётганнини бу ерда  кўришингиз мумкин.

Тавсия этамиз

... Норматив-ҳуқуқий атамалар комиссияси фаолиятида йўл қўйилаётган камчиликлар, қонун лойиҳаларидаги атамалар билан боғлиқ муаммолар санаб ўтилди ...

... Оладиган иш ҳақи паст бўлиб, на бола-чақасининг еб-ичишига, на кийим-кечагига ва на коммунал хизматлар тўловига етса, иш берувчилар томонидан меҳнат дафтарчалари очилмаса — “бандлиги таъминланди, ижтимоий ҳи­моя­га олинди", бўлиб қолар эканми? ...

... Украина собиқ бош вазири Юлия Тимошенко сиёсатга ўзига хос ташқи қиёфаси билан кириб келди. Унинг сап-сариқ боғламли соч турмаги ҳақида жуда кўп гапирилди. АҚШнинг “New-York Times” газетаси бу соч турмагини  сиёсий манипуляция учун восита дея ёзди ...

Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
PRESS-SERVICE.UZ
Ўзбекистон Республикаси Давлат хокимияти портали
GOV.UZ
Олий Мажлис Конунчилик палатаси
PARLIAMENT.GOV.UZ
Олий Мажлис Сенати
SENAT.GOV.UZ

ABDUKAMOL.UZ