Инсоннинг 18 ёшгача кечирган умри болалик ҳисобланади. Вояга етмаганларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва бошқа қонун ҳужжатлари, жумладан “Бола ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида” Ўзбекистон Республикасининг Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Оила Кодекси, халқаро миқёсда эса “Бола ҳуқуқлари тўғрисида Конвенция” орқали кафолатланади. Конвенция мамлакатимизда ратификация қилинган ва ундаги меъёрлар бизда ҳам амалдадир. Давлат боланинг ҳаёти ва соғлиғини муҳофаза қилиш, камситилишига йўл қўймаслик, шаъни ва қадр-қимматини ҳимоя қилишда бош ислоҳотчи ҳисобланади ҳамда болалар ҳуқуқлари ва имкониятларининг тенглигини таъминлайди, уларнинг жисмоний, интеллектуал, маънавий ва ахлоқий камол топишига кўмаклашади.
“Бола ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида” Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 8-моддасида яшаш ҳуқуқи ҳар бир боланинг узвий ҳуқуқи эканлиги, бола ҳаётига суиқасд қилиш энг оғир жиноят ҳисобланиши таъкидланган. Боланинг ҳуқуқи у билан бирга туғилади, дейиш мумкин. Чунки, ҳар бир бола туғилган пайтдан эътиборан фамилия, исм, ота исми олади, миллати ва фуқаролигига эга бўлади. Боланинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш унинг ота-онаси, ота-онасининг ўрнини босувчи шахслар, қонунда назарда тутилган ҳолларда эса васийлик ва ҳомийлик органи, прокурор, суд томонидан амалга оширилади.
Мазкур Қонуннинг 13-моддасида бола отаси, онаси, бобоси, бувиси, ака-укалари, опа-сингиллари ва бошқа қариндошлари билан кўришиш ҳуқуқига эгалиги қайд этилган. Ота-онасининг никоҳдан ажралиши, никоҳнинг ҳақиқий эмас деб топилиши ёки ота ва онанинг бошқа-бошқа яшаши боланинг ҳуқуқларига таъсир қилмайди. Ота ва она турли давлатларда яшаган тақдирда ҳам бола улар билан кўришиш ҳуқуқига эга.
Бола саломатлиги кафолати. Боланинг соғломлигини таъминлаш чоралари у туғилмасдан аввал кўрилади. Бу учун давлат томонидан бўлажак она соғлиғини сақлаш шароитлари яратилади. Бола дунёга келгач эса унинг саломатлиги сақлаш йўлида қуйидагилар амалга оширилиши лозим:
• малакали ва бепул тиббий ёрдам кўрсатиш
• болалар касалликлари профилактикаси, даволаш-профилактика муассасаларида диспансер кузатувини олиб бориш ҳамда даволаш
• талаб даражасидаги сифатга эга бўлган озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқарилиши ва сотилишини назорат қилиш
• санитария-гигиена таълимини бериш
14 ёшдан катта бола маълумотларни билган ҳолда тиббий аралашувга ихтиёрий равишда розилик бериш ёки уни рад этиш ҳуқуқига эга бўлади.
Бола жиноят содир этса. 18 ёшдан кичик бўлган шахслар томонидан содир этилган жиноятлар учун Ўзбекистон Жиноят Кодексидаги энг оғир жазо - умрбод қамоқ жазоси белгиланмайди. Ўлим жазоси амалдаги давлатларда ҳам бу болаларга нисбатан қўлланилмайди. Болани ҳибсга олиш қонунга мувофиқ амалга оширилади ва бу учун иложи борича қисқа вақт белгиланади. Бу орада бола оиласи билан хат ёзишиш ва кўришиш, алоқа боғлаб туриш ҳуқуқига эга. Шунингдек, у озодликдан маҳрум этилишининг қонунийлигига эътироз билдириб, даъво билан чиқиш, ота-онаси ёки васийси орқали ўзига ҳимоя тайёрлаш, адвокат ёллаши мумкин. Тергов жараёнида бола давлат тилини билмаса, таржимоннинг бепул ёрдамидан фойдаланади.
Ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум қилиш. Ўзбекистон Республикаси Оила Кодексининг 79-моддасида қуйидаги ҳолларда ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум қилиниши белгиланган:
• ота-оналик мажбуриятларини бажаришдан бош тортса, шу жумладан алимент тўлашдан бўйин товласа;
• узрсиз сабабларга кўра ўз боласини туғруқхона ёки бошқа даволаш муассасасидан, тарбия, аҳолини ижтимоий ҳимоялаш муассасаси ва шунга ўхшаш бошқа муассасалардан олишдан бош тортса;
• ота-оналик ҳуқуқини суиистеъмол қилса, болаларга нисбатан шафқатсиз муомалада бўлса, жумладан жисмоний куч ишлатса ёки руҳий таъсир кўрсатса;
• муттасил ичкиликбозлик ёки гиёвандликка мубтало бўлган бўлса;
• ўз болаларининг ҳаёти ёки соғлиғига ёхуд эри (хотини)нинг ҳаёти ёки соғлиғига қарши қасддан жиноят содир қилган бўлса.
Ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум қилиш суд тартибида амалга оширилади. Ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум қилинган ота-она таъминот олиш, шунингдек болали фуқаролар учун қонун ҳужжатларида белгиланган имтиёзлар ва нафақалар олиш ҳуқуқларидан маҳрум бўлади. Лекин ўз боласига таъминот бериш мажбуриятидан озод этилмайди. Бола, агар фарзанликка олинмаган бўлса, турар жойдан фойдаланиш, фарзандликка олинган ҳолда ҳам мерос олиш ҳуқуқини сақлаб қолади. Ота-онаси тенг равишда ота-оналикдан маҳрум қилинган бола васийлик ва ҳомийлик органининг қарамоғига топширилади.
Ота-она (улардан бири) ўз хулқ-атворини, турмуш тарзини, бола тарбиясига бўлган муносабатини ўзгартирган ҳолларда ота-оналик ҳуқуқи тикланиши мумкин. 10 ёшга тўлган болага нисбатан ота-оналик ҳуқуқининг тикланишига фақат унинг розилиги билан йўл қўйилади. Бола фарзандликка олинган ва фарзандликка олиш бекор қилинмаган бўлса, ота-оналик ҳуқуқини тиклашга йўл қўйилмайди.
Қандай болалар ижтимоий ҳимояга муҳтож ҳисобланади?
Ногирон, етим, жисмоний ва руҳий ривожланишида нуқсонли, ота-она қарамоғидан маҳрум, ихтисослаштирилган болалар муассасаларида тарбияланаётган, муайян яшаш жойига эга бўлмаган, кам таъминланган оилаларнинг фарзандлари, шунингдек, жиноий жавобгарликка тортилган ва жазони ижро этиш муассасаларида турган болалар, зўравонлик ва эксплуатация, қуролли можаролар ва табиий офатлар натижасида жабрланган болалар ижтимоий ҳимояга муҳтож ҳисобланади. Улар давлат ва жамият томонидан қўллаб-қувватланади. Жумладан, васийлик ва ҳомийлик белгиланади, фарзандликка олинади, ихтисослаштирилган тарбия, даволаш муассасаларига, ижтимоий ҳимоя муассасаларига жойлаштирилади. Ижтимоий ҳимояга муҳтож болалар жамият ҳаётида иштирок этишда бошқа болалар билан тенг ҳуқуқларга эгадир.
Етим бола билан ота-она қарамоғидан маҳрум боланинг қандай фарқи бор?
Бола турли сабабларга кўра ота-она қарамоғидан маҳрум бўлиши мумкин. Отаси ҳам, онаси ҳам вафот этган бола эса етим ҳисобланади.
Кимлар ота-онанинг ўрнини босувчи шахслар қаторига киради?
Фарзандликка олувчилар, васийлар ва ҳомийлар. Улар қонунда белгиланган тартибда болага нисбатан ота-оналик ҳуқуқини амалга оширадилар ва ота-оналик мажбуриятларини бажарадилар.
Вояга етмаган шахсга қонуний мерос қолдириш ёки мулкни хадя қилиш мумкинми?
Ҳа, бола қонунда белгиланган тартибда хусусий мулкка эгалик қилиши мумкин. Унга мерос ёки хадя қилинган буюмлар боланинг эгалик қиладиган хусусий мулклари сирасига киради.
Болага неччи ёшдан ишлашга рухсат этилади?
16 ёшдан ишга қабул қилинади. Бунда ҳар бир боланинг соғлиғи ва касбий тайёргарлиги ҳисобга олинади. Иш берувчи болага қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда меҳнат қилиш, фаолият тури ва касбни эркин танлаш, адолатли меҳнат шароитларини яратиб бериши керак. Шунингдек, боланинг соғлиғига ҳамда маънавий-ахлоқий камол топишига зиён етказмайдиган, таълим олиш жараёнини бузмайдиган енгил иш белгиланиши даркор. Ишга олиш олдидан ота-онасидан бирининг ёки ота-онасининг ўрнини босувчи шахслардан бирининг ёзма розилиги талаб этилади.
Болага қўйилган исм ёки фамилияни маълум вақт ўтгач ўзгартириш мумкинми?
Ҳа, 16 ёшга тўлгунича ўзгартириш мумкин. Бу учун ота-она биргаликда Фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш органига ариза билан мурожаат қилишлари талаб этилади. 10 ёшга тўлган боланинг исми ёки фамилиясини ўзгартиришга фақат унинг розилиги билан йўл қўйилади.
МАЪЛУМОТ УЧУН:
• Ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган 14 ёшгача бўлган болаларга васийлик, 14 ёшдан 18 ёшгача бўлган болаларга ҳомийлик кўрсатилади.
• Ҳар бир бола билим олиш ҳуқуқига эга. Давлат боланинг мажбурий ва бепул умумий ўрта таълим, шунингдек ўрта махсус касб-ҳунар таълими олишини кафолатлайди.
• Боланинг тарбияланиши ва ривожланиши учун ота-она асосий жавобгар. Улар бунда тенг ва умумий масъулиятга эгалар. Ота-она ўз болаларини тарбиялашда бошқа барча шахсларга нисбатан устун ҳуқуққа эга. Айрим ҳолларда ота-онанинг вазифаси қонуний васийга ўтказилади.
• Ота-она ўз болаларининг қонуний вакиллари ҳисобланадилар ҳамда ҳар қандай жисмоний ва юридик шахслар билан бўлган муносабатларда, шу жумладан судда алоҳида ваколатсиз уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қиладилар.
• Оиласи ғамхўрлигидан вақтинча ёки доимий маҳрум бўлган бола давлат томонидан кўрсатиладиган алоҳида ҳимоя ва ёрдам олиш ҳуқуқига эга.
• Болага нисбатан жисмоний ва руҳий зўравонлик ўтказиш, ҳақоратлаш, ғамхўрлик кўрсатмаслик, бепарво муносабатда бўлиш, қўпол муомала қилиш “Бола ҳуқуқлари тўғрисида Конвенция” орқали тақиқланган.
• Боланинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатлари бузилганда бола уларнинг ҳимоя қилинишини сўраб, васийлик ва ҳомийлик органига, 14 ёшга тўлгандан кейин эса, мустақил равишда судга мурожаат қилиш ҳуқуқига эга.
• Вояга етмаган болалар турмуш қурганида ота-оналарининг бола олдидаги ҳуқуқ ва мажбуриятлари тугайди.
• Ўзаро никоҳда бўлмаган вояга етмаган ота-онадан бола туғилганда улар ўз боласи билан бирга яшаш, унинг тарбиясида иштирок этиш ҳуқуқига эга бўладилар. Лекин 16 ёшга тўлганларидан кейингина ота-оналик ҳуқуқларини мустақил равишда амалга оширишга ҳақли ҳисобланадилар.
Сайёт Адизов, “Адолат” СДП Сиёсий Кенгаши Марказий аппарати ҳуқуқшуноси,
Дурдона Алимова, журналист
19-сон• 18 ёшга тўлган бўлиш
• Партиянинг Устав ва Дастурини тан олиш
• Партия Дастурида белгиланган тадбирларни амалга оширишда фаол иштирок этиш хоҳиши
• Аъзоликка қабул қилинишни сўраб ариза ёзиш
Ўзбекистон “Адолат” СДПга аъзо бўлиш ихтиёрийдир. Агар сизда бунга хоҳиш бўлса, ўзинингиз яшаётган ҳудуддаги партия Кенгашига мурожаат қилишингиз мумкин.
Партия Кенгаши манзили, ишонч телефонлари, аъзоларни қабул қилишга масъул шахсни топиш ва саволларингиз учун:
+99871 230-56-07
18 май куни соат 14:30 да Тошкент давлат иқтисодиёт университетида “Адолат” СДП Тошкент шаҳар Кенгаши томонидан “Таълим тизимига инновацион технологияларни жалб қилишнинг долзарб жиҳатлари” мавзуида давра суҳбати ўтказилади.
Мурожаат учун телефон:
+99871 2453145
Ижрочи: С.Умаров
+99897 7645659
Манзил: Тошкент шаҳри,
Новза кўчаси, 14-уй.
Телефонлар:
Котибият:
(8 371) 245-70-27
Матбуот хизмати:
(8 371) 230-56-07
SMS-хабар учун:
+99890-977-19-97
info@adolat.uz
Социал-демократлар етакчиси Бош вазир этиб тайинландиРуминия социал-демократик партияси раиси ва парламентдаги мухолифат етакчиси Виктор Понта мамлакатнинг янги бош вазири этиб тайинланди ва унга ҳукуматни шакллантириш вазифаси топширилди. Бу воқеа жорий йилнинг февраль ойидан буён аввалги бош вазир лавозимини эгаллаб келаётган Михай-Рэзван Унгуряннинг ўнг-марказ коалицион таркибдаги ҳукуматига нисбатан парламент ишончсизлик вотуми эълон қилганидан сўнг рўй берди.
Бу масалани бош вазирнинг ўзи қўйди, чунки бюджет дефицитини қисқартиришга қаратилган қатъий тежаш чораларини қабул қилишга депутатлар овоз беришдан воз кечишди. Руминия – Европа Иттифоқининг ночорлик бўйича иккинчи мамлакати – ўз молиявий тизимини барқарорлаштириш учун давлат харажатларини қисқартиришга мажбур эди. Бироқ тежаш чоралари, шу жумладан ойлик маошлари ва нафақалар, турли ижтимоий дастурларнинг қисқартилиши шусиз ҳам ўсиб