Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 38 моддасида “Ёлланиб ишлаётган барча фуқаролар дам олиш ҳуқуқига эгадирлар”, деб белгиланган. Ишга кириш олдидан тузиладиган меҳнат шартномасида белгиланган иш вақти муддати, дам олиш ва байрам кунлари ҳақ тўланадиган меҳнат таътили кафолатланади.
ИШ ВАҚТИ. Меҳнат кодексига биноан, ходимларнинг иш вақти ҳафтасига 40 соатдан ошиши мумкин эмас. Барчага ҳар йили кам ҳисобда 24 иш кунидан иборат таътил берилади. Шу вақт мобайнида унинг ишдаги лавозими ва иш ҳақи сақланиб қолади.
ДАМ ОЛИШ ВАҚТИ. Қонунга кўра умумдавлат байрамлари деб белгиланган кунлар барча учун дам олиш кунларидир. Якшанба, баъзи жойларда шанба ҳам, умумий қабул қилинган дам олиш куни. Аммо ишлаб чиқариш шароитини ҳисобга олган ҳолда айрим муассаса ходимлари бу кунларда ишлаб, ҳафтанинг бошқа кунларини дам олиш учун белгилашлари керак.
МЕҲНАТ ТАЪТИЛИ. Меҳнат кодексининг 133 моддасига биноан, барча ҳодимларга, шу жумладан, ўриндошлик асосида ишлаётганларга ҳам меҳнат таътили берилади. Таътилдан мақсад дам олиш ва иш қобилиятини тиклашдир. Меҳнат таътилида бўлган вақтда ходимни унинг розилигисиз бошқа ишга ўтказиш, меҳнат шартномасини бекор қилиш мумкин эмас.
Халқаро Меҳнат Ташкилотининг “Ҳақ тўланадиган йиллик таътиллар тўғрисида”ги 52-Конвенциясига кўра, “Ҳақ тўланадиган йиллик таътилга бўлган ҳуқуқни истисно этувчи ёки бундай таътил олиш ҳуқуқини бермайдиган ҳар қандай келишув ҳақиқий эмас”. Таътил ҳар йили, иш йили тугагунга қадар берилиши лозим.
Йиллик меҳнат таътиллари асосий ва қўшимча турларга ажралади.
Асосий таътил - биринчи иш йили учун 6 ой ишлагандан кейин берилади. Иш йили меҳнат шартномасига биноан иш бошлаган кундан эътиборан белгиланади. Ҳомиладор аёлларга, биринчи ва иккинчи гуруҳ ногиронларига, 18 ёшга тўлмаганларга, ҳарбий хизматчиларга, ўқувчи ва талабаларга ўз хоҳишлари кўрсатиладиган сабабга кўра 6 ой ўтмасдан ҳам берилади. Меҳнатни ташкил этишдаги ўзгаришлар сабаб бўлиб, ходимлар сони, иш хажмининг қисқаргани, корхонанинг тугатилгани боис ишдан озод этилган ходимларга ҳам бу қонуният қўлланилиши мумкин.
Асосий таътилнинг 2 тури мавжуд:
минимал таътил – муддати 15 кун.
узайтирилган татил – 15 кун иш кунидан кўпроқ муддатда. 18 ёшга тўлмаган шахсларга, ишлаётган биринчи ва иккинчи гуруҳ ногиронларига белгиланади.
ИСТИСНО. Мактаблар, олий ва ўрта махсус, касб-хунар ўқув юртлари, курсларда таълим берувчи ўқитувчиларга йиллик таътил, ишга кирган вақтларидан қатъий назар, ёзги таътил вақтида берилади ва ҳақиқий ишлаган вақтига мутаносиб равишда ҳақ тўланади.
ИСТАГАН ВА ЎЗИГА ҚУЛАЙ ВАҚТДА ДАМ ОЛИШ ИМКОНИЯТЛАРИ:
Таътилни кўчириш. Ходимнинг розилиги билан таътилнинг 12 иш кунидан ортиқ бўлган қисми кейинги иш йилига кўчирилиши мумкин. Шу йили ундан, албатта, фойдаланиш керак.
Таътилни узайтириш. Ходим қонунлар ва меҳнат тўғрисидаги бошқа меъёрий ҳужжатларда назарда тутилган қуйидаги сабабларга кўра дам олиш ва иш қобилиятини тиклаш учун фойдалана олмаган, узилиб қолган таътилнинг фойдаланилмай қолган қисмини кейинги муддатга суриши мумкин:
- вақтинча меҳнатга қобилиятсиз бўлса
- ҳомиладорлик ва туғиш таътили муддати бошланганда
- йиллик таътил ўқув таътилига тўғри келиб қолса
- давлат ва жамоат вазифаларини бажараётган бўлса
Таътилни бўлиш. Йиллик меҳнат таътилидан қисмларга бўлиб фойдаланиш мумкин. Масалан, узлуксиз бир пайтда эмас, ярим таътилни қишга, ярмини ёзга тўғирлаш имконияти берилади. Меҳнат кодексининг 146 моддасига биноан, ходимнинг хоҳишига кўра ва унинг ёзма аризаси асосида таътилнинг қисмларидан бири 12 иш кунидан кам бўлмаслиги керак.
Таътилдан чақариб олиш. Ходимни таътилдан чақариб олиш тартиби қонунда (Меҳнат кодекси, 147 модда) белгиланган бўлиб, бунга фақат ходимнинг розилиги билан йўл қўйилади. Ходимнинг розилиги таътилнинг фойдаланилмаган қисмини бошқа муддатга кўчиришга эътирози йўқлиги ҳақида ёзма аризаси билан тасдиқланади.
Таътил учун ҳақ тўлаш жамоа шартномасида белгиланган муддатларда, лекин таътил бошланмасдан олдинги охирги иш кунидан кечикмай амалга оширилади.
Таътилсиз ишлаш меҳнат интизомининг бузилиши хисобланади ва бунга йўл қўймаслик лозим. Ходимнинг қонуний таътилга чиқиш истаги рад этилса, ишлаётган жойининг касаба уюшмаси, меҳнат ташкилотлари, судга мурожаат қилиши мумкин.
ЁДДА ТУТИНГ!
- Агар сиз ҳафтасига 5 кун ишлаб, шанба-якшанба дам оладиган бўлсангиз, 7 кунлик оладиган таътилингиз дам олиш кунларини қамраб олиши керак эмас. Чунки бу кунлар умумий дам олиш кунларидир, таътил ичига кирмайди. Таътилингиз эса ҳар доимги иш кунлари - 5 кун ҳисобланади.
- Касал бўлиб қолган ва саноқли кунлар ишга чиқа олмаган ходим таътилга чиқиш ҳуқуқидан махрум эмас. Соғлиғи жойига келгач ёки бошқа истаган вақтида таътил олиши мумкин.
- Таътилдаги одамни ходимнинг ўз розилигини билдирувчи ёзма аризасисиз ишга чақириб олиш, таътил хисобидан ишхона вазифаларини юклаш мумкин эмас.
ТИНЧЛИКДА ДАМ ОЛИШ ҲУҚУҚИ
Ўзбекистон Республикаси Констиуциясининг 25 моддасига кўра, “Ҳар ким эркинлик ва шахсий дахлсизлик ҳуқуқига эга”. Шаҳардаги ахоли истиқомат қилувчи баъзи уйлар шундай жойда жойлашганки, кечаси, кўпчилик дам оладиган маҳалда яқин атрофдаги клуб, бар ва ресторанлардаги шовқин, тўс-тўпалон, баланд мусиқа овози оромни бузади. Тўғри, кимдир айнан шундай жойларда, мусиқа ва дўстлар қуршовида хордиқ чиқаришни танлайди. Аммо уларнинг дам олиш усули бошқа фуқароларнинг ҳам дам олиш ҳуқуқига дахл кўрсатади.
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг тадқиқотига кўра, ёқимсиз шовқин кўплаб касалликларни келтириб чиқарувчи омил ҳисобланиб, соғлиқ учун хавфли. Тарихдан кўрадиган бўлсак, ўрта асрларда “қўнғироқлар остида қатл” жазоси бўлган. Яъни, жиноятчилар қўнғироқларнинг хаддан ортиқ баланд овозига дош беролмай жон берган. Баланд мусиқа ва шовқиннинг бошқа турлари инсонда агрессия, депрессия ва стресс чақирувчи омил бўлиб, қон босимининг кўтарилиши, эшитиш органларининг шикастланишига асос бўлади. Замонавий хаётда шундоқ ҳам шовқинли овозга эга нарсалар: музлатгич, кондиционер, телевизор, компьютер, транспортлардан кўп фойдаланишимизни ҳисобга олиб, сезги органларимизни зарардан асрашимиз керак. Демак, сиз, эркин ва тинч дам олиш ҳуқуқига эга фуқаро сифатида, соғлиқ ва оромингизга дахл қилаётганлардан бунга бархам беришни талаб этишга хақлисиз. Акс ҳолда, тегишли идораларга мурожаат қилиб, маънавий зарар ҳаққини ундиришингиз мумкин.
Ҳилола Даминова, юрист,
Дурдона Алимова, журналист.
19-сон• 18 ёшга тўлган бўлиш
• Партиянинг Устав ва Дастурини тан олиш
• Партия Дастурида белгиланган тадбирларни амалга оширишда фаол иштирок этиш хоҳиши
• Аъзоликка қабул қилинишни сўраб ариза ёзиш
Ўзбекистон “Адолат” СДПга аъзо бўлиш ихтиёрийдир. Агар сизда бунга хоҳиш бўлса, ўзинингиз яшаётган ҳудуддаги партия Кенгашига мурожаат қилишингиз мумкин.
Партия Кенгаши манзили, ишонч телефонлари, аъзоларни қабул қилишга масъул шахсни топиш ва саволларингиз учун:
+99871 230-56-07
18 май куни соат 14:30 да Тошкент давлат иқтисодиёт университетида “Адолат” СДП Тошкент шаҳар Кенгаши томонидан “Таълим тизимига инновацион технологияларни жалб қилишнинг долзарб жиҳатлари” мавзуида давра суҳбати ўтказилади.
Мурожаат учун телефон:
+99871 2453145
Ижрочи: С.Умаров
+99897 7645659
Манзил: Тошкент шаҳри,
Новза кўчаси, 14-уй.
Телефонлар:
Котибият:
(8 371) 245-70-27
Матбуот хизмати:
(8 371) 230-56-07
SMS-хабар учун:
+99890-977-19-97
info@adolat.uz
Социал-демократлар етакчиси Бош вазир этиб тайинландиРуминия социал-демократик партияси раиси ва парламентдаги мухолифат етакчиси Виктор Понта мамлакатнинг янги бош вазири этиб тайинланди ва унга ҳукуматни шакллантириш вазифаси топширилди. Бу воқеа жорий йилнинг февраль ойидан буён аввалги бош вазир лавозимини эгаллаб келаётган Михай-Рэзван Унгуряннинг ўнг-марказ коалицион таркибдаги ҳукуматига нисбатан парламент ишончсизлик вотуми эълон қилганидан сўнг рўй берди.
Бу масалани бош вазирнинг ўзи қўйди, чунки бюджет дефицитини қисқартиришга қаратилган қатъий тежаш чораларини қабул қилишга депутатлар овоз беришдан воз кечишди. Руминия – Европа Иттифоқининг ночорлик бўйича иккинчи мамлакати – ўз молиявий тизимини барқарорлаштириш учун давлат харажатларини қисқартиришга мажбур эди. Бироқ тежаш чоралари, шу жумладан ойлик маошлари ва нафақалар, турли ижтимоий дастурларнинг қисқартилиши шусиз ҳам ўсиб