МЕРОСГА МУАММОСИЗ ЭГА БЎЛИНГ!

altМерос қолдириш ва унга эгалик қилиш биз ўйлаганчалик жўн иш эмас. Шунинг учун у билан муомала қилишда ҳуқуқларни билиш, юрист билан маслаҳатлашиши талаб этилади. Ўзбекистонда меросхўрлик Фуқаролик Кодексининг 1112-моддасига асосан, икки ҳил тартибда бўлади: қонун ёки васиятнома асосида. Қонун бўйича меросхўрлик мулк эгаси вафот этганидан кейин ўзига тегишли ҳусусий мулкни маълум бир шахсга тасарруф қилинишини белгиламаган ҳолларда вужудга келади. Васият бўйича меросхўрлик тайинланганда мерос қолдирувчининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари меросхўрлар ўртасида тақсимланиши, шунингдек, ворисларни белгилаш тартиби фақатгина мерос қолдирувчининг эрки билан амалга оширилади.

МЕРОСГА ЭГАЛИК ҚИЛИШ УЧУН 
Мерос очилган жойдаги давлат нотариуси меросхўрларнинг ёзма аризаларига кўра меросга бўлган ҳуқуқ тўғрисида гувоҳномалар беради. Меросни қабул қилиш ҳақидаги аризалар нотариуслар ёки шаҳар (қишлоқ, овул) фуқаролар йиғини раислари (оқсоқоллари) ва Ўзбекистон Республикаси консуллик муассасаларининг консуллари томонидан тегишли тартибда шаҳодатлантирлган бўлиши лозим. 
Мерос фуқароларнинг ўлими ёки унинг суд томонидан вафот этган деб эълон қилиниши оқибатида очилади.
Меросга бўлган ҳуқуқ тўғрисидаги гувоҳнома мерос очилган кундан эътиборан 6 ой ўтгандан кейин берилади. 

МЕРОС МЕЪЁРЛАРИ. Мерос ҳар доим ҳам уй-жой, машина каби моддий нарсалар бўлавермайди, мерос қолдирувчи ҳар ой хисоб рақамига ўтиб турадиган пул ёки маълум бир муддат ёрдамидагина фойдаланиладиган объектларни ҳам мерос сифатида тақдим этиши мумкин. 
Мерос қолдирувчи уни олувчига айрим мажбуриятларни юклашга ҳақли. Масалан, уйдан фойдаланган ҳолда, ундаги расмларни музейга тақдим этишини сўраб ёзилган васиятномалар кузатилган. 
Мерос қолдирувчининг олди-сотди, айирбошлаш, ҳадя ва бошқа шартномалар орқали тасарруф этилган мулклари кейинчалик бундай шартномалар суд томонидан ҳақиқий эмас, деб топилган тақдирдагина мерос таркибига киради. Мерос қолдирувчига тегишли бўлган шахсий номулкий ҳуқуқлар ва бошқа номоддий бойликлар меросхўрлар томонидан амалга оширилиши ва ҳимоя қилиниши мумкин.
Мерос очилган пайтда ҳаёт бўлган мерос қолдирувчи билан қариндошлик муносабатларида бўлган шахслар қонун бўйича меросхўрлар доирасига киради ҳамда қариндошлик даражасига қараб ворисликка чақириладилар.

МЕРОСДАН ВОЗ КЕЧИШ. Меросхўр мерос очилган кундан эътиборан исталган вақтда меросдан воз кечишга ҳақли. Меросдан воз кечиш меросхўр томонидан мерос очилган жойдаги нотариусга ариза бериш орқали амалга оширилади. Маълум муддат ўтиб, қарорини ўзгартириш, меросга қайта эгалик қилишни сўраб мурожаат этиш мумкин эмас. Мероснинг васиятномада кўрсатилмай туриб, ўз хоҳиши билан бир қисмига эгалик қилишига қонуний рухсат берилмайди. 
Агар мерос қолдирувчи барча мол-мулкни ўзи тайинлаган меросхўрларга васият қилган бўлса, мероснинг меросдан воз кечган ёки меросхўрлар қаторидан чиқиб кетган меросхўрга тегишли бўлган қисми қолган васиятнома бўйича меросхўрларга ўтади. Агар васиятномада бошқача тартиб назарда тутилмаган бўлса, улар ўртасида меросдаги улушларига мутаносиб равишда тақсимланади.
Агар қонун бўйича ҳам, васиятнома бўйича ҳам меросхўрлар бўлмаса ёки меросхўрлардан ҳеч бири ворислик ҳуқуқига эга бўлмаса ёки улардан ҳаммаси меросдан воз кечган бўлса, мол-мулк эгасиз деб ҳисобланади. У ўша жойдаги фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи мулкига ўтади, бу орган мол-мулкдан воз кечган тақдирда, давлат мулкига ўтади. 

МЕРОСНИ ТАҚСИМЛАШ меросхўрларнинг келишувига кўра ўзларига тегишли улушларга мувофиқ, келишувга эришилмаган тақдирда эса, суд тартибида амалга оширилади. Меросни қабул қилиб олган қонун бўйича меросхўрлардан исталган бири мероснинг тақсимланишини талаб қилишга ҳақли.

ВАСИЯТНОМА МАТНИ. Бунинг аниқ бир шакли мавжуд эмас, хатто нотариусга ҳам маълум бир андоза аён бўлмайди. Чунки васиятнома унинг муаллифининг ўз хоҳиш-иродасидан келиб чиққан бўлиб, матн мазмуни ҳам шунга бўйсунади. 

КЕРАКЛИ ҲУЖЖАТЛАР:
- меросга эгалик қилиш сўраб ёзилган ариза
- мерос қолдирувчининг вафот этганлиги ҳақида гувоҳнома 
- никоҳдан ўтганлик ҳақида гувоҳнома (агар мерос қолдирувчи ва олувчилар эр-хотин хисобланса)
- барча фарзандларнинг туғилганлик ҳақида гувоҳномаси (агар қиз фарзанднинг турмушга чиққач фамилияси ўзгарган бўлса, никоҳдан ўтганлик ҳақида гувоҳнома)
- мерос қолдирувчи яшаган турар жойидан маълумотнома ва уй дафтаридан кўчирма
- уй мерос қолдирилаётган бўлса, кадастр давлат унитар корхонасидан маълумотнома
- мерос банк хисоб рақамидаги пул бўлса, банк омонат дафтарчаси
- мерос автомашина бўлса, техпаспорт 
- ҳар бир шахснинг паспорти 

Фуқаролик кодексининг 1118-моддасига биноан, қуйидаги шахслар МЕРОСХЎР БЎЛИШИ МУМКИН: 
- мерос очилган пайтда ҳаёт бўлган қариндошлар
- мерос қолдирувчининг ҳаётлик пайтида ҳомила ҳолида бўлган ҳамда мерос очилганидан кейин тирик туғилган болалар
- мерос қолдирувчининг авлодлари, фарзандликка олинганлар, қон-қариндош муносабатлари билан боғланган бошқа шахслар 
- мерос қолдирувчининг қарамоғида бўлган меҳнатга лаёқатсиз кимсалар
Бола, невара, чевара, эвара меросхўрлигида тақдим қилиш ҳуқуқи қариндошлик даражаси чекланмаган ҳолда амал қилади.

Фуқаролик кодексининг 1134-моддасига биноан қуйидаги шахслар МЕРОСХЎР БЎЛИШИ МУМКИН ЭМАС: 
- фарзандликка олинганлар ва уларнинг авлодлари фарзандликка олинган шахснинг ота-онаси ҳамда бува-бувилари, ака-укалари, опа-сингиллари вафот этганидан кейин
- фарзандликка олинган шахснинг ота-онаси ҳамда бува-бувилари, ака-укалари, опа-сингиллари фарзандликка олинган шахс ва унинг авлодлари вафот этганидан кейин 

Гавҳар ЯКУБОВА, 
Яккасарой тумани 2-сонли давлат нотариал идораси нотариуси,
Дурдона АЛИМОВА, журналист

Mulohazalar

Mulohazalar: 0 | Sahifa: 0



Mulohaza qoldirish

Ism *:
Kod *:
Фотогалерея
Видеоролик
"Адолат" газетаси
7-сон7-сон
Барча сонлар
Сўровнома
Сайтнинг қайси саҳифаси сизга кўпроқ маъқул келди?
ПАРТИЯГА АЪЗО БЎЛИШ УЧУН

• 18 ёшга тўлган бўлиш

• Партиянинг Устав ва Дастурини тан олиш

• Партия Дастурида белгиланган тадбирларни амалга оширишда фаол иштирок этиш хоҳиши

• Аъзоликка қабул қилинишни сўраб ариза ёзиш

Ўзбекистон “Адолат” СДПга аъзо бўлиш ихтиёрийдир. Агар сизда бунга хоҳиш бўлса, ўзинингиз яшаётган ҳудуддаги партия Кенгашига мурожаат қилишингиз мумкин.

Партия Кенгаши манзили, ишонч телефонлари, аъзоларни қабул қилишга масъул шахсни топиш ва саволларингиз учун:

+99871 230-56-07

Партия аъзосининг ҳуқуқлари

Партия аъзосининг мажбуриятлари

alt Аризанинг электрон варианти

Анонс

24 февраль куни соат 11:00 да Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси Аёллар қаноти томонидан Миллий Матбуот марказида “Мустаҳкам оила йили”га бағишлаб “Оила мустаҳкамлигини таъминлашда замонавий аёлнинг етакчи роли” мавзуида давра суҳбати ўтказилади. Давра суҳбатида оилада соғлом турмуш тарзини шакллантириш, хотин-қизлар ижтимоий фаоллигини ошириш масалалари, бу борада Аёллар қаноти олдида турган долзарб вазифалар муҳокама этилади.

Мурожаат учун телефонлар:                 245-81-74, 244-69-65

Боғланиш учун

altМанзил: Тошкент шаҳри,

            Новза кўчаси, 14-уй.


altТелефонлар:


Котибият:
(8 371) 245-70-27

Матбуот хизмати:
(8 371) 230-56-07

SMS-хабар учун:
+99890-977-19-97

altinfo@adolat.uz   

ФИКР-МУЛОҲАЗАЛАРИНГИЗ
Admin
Меҳмонлар китоби партия фаолиятига доир аниқ савол-жавоблар учун ташкил этилган. Муаммоингизни in...
Хоразмдан Феруз
Партиядошлар эътибор берманглар. Кушиламан: "...карвон ўтаверади". Бундай ахмок одамларни касали ...
Жаҳон сиёсий партияларида
Европарламент раиси - социал-демократлардан

Январь ойи охирида Брюсселда Европа парламентининг барча қўмиталари раислари ва уларнинг ўринбосарлари сайланди. Амалдаги қонунчиликка кўра, улар икки ярим йил давомида, яъни 2014 йилнинг июнь ойига қадар фаолият юритишади. 

Бугунги кунда Европарламентда қонун ижодкорлиги билан 20 та доимий қўмита ва иккита қўмита ости органлари шуғулланади. Улар Европарламент раисининг тўрт нафар ўринбосари томонидан сайланади. Кимнинг қандай қўмитага раҳбарлик қилаётганнини бу ерда  кўришингиз мумкин.

Тавсия этамиз

... Норматив-ҳуқуқий атамалар комиссияси фаолиятида йўл қўйилаётган камчиликлар, қонун лойиҳаларидаги атамалар билан боғлиқ муаммолар санаб ўтилди ...

... Оладиган иш ҳақи паст бўлиб, на бола-чақасининг еб-ичишига, на кийим-кечагига ва на коммунал хизматлар тўловига етса, иш берувчилар томонидан меҳнат дафтарчалари очилмаса — “бандлиги таъминланди, ижтимоий ҳи­моя­га олинди", бўлиб қолар эканми? ...

... Украина собиқ бош вазири Юлия Тимошенко сиёсатга ўзига хос ташқи қиёфаси билан кириб келди. Унинг сап-сариқ боғламли соч турмаги ҳақида жуда кўп гапирилди. АҚШнинг “New-York Times” газетаси бу соч турмагини  сиёсий манипуляция учун восита дея ёзди ...

Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
PRESS-SERVICE.UZ
Ўзбекистон Республикаси Давлат хокимияти портали
GOV.UZ
Олий Мажлис Конунчилик палатаси
PARLIAMENT.GOV.UZ
Олий Мажлис Сенати
SENAT.GOV.UZ

ABDUKAMOL.UZ