Шахснинг ҳуқуқ ва эркинликлари ҳуқуқнинг турли соҳаларидаги нормалари билан ҳимоя қилинади, лекин жиноят қонунларида фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари бузилганлиги учун жиноий жавобгарлик белгиланган бўлиб, ҳуқуқнинг бу соҳаси жазо тайинлаш ва жавобгарликни қўллаш орқали фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилади. Масалан, Жиноят кодексининг “Шахсга қарши жиноятлар” бўлимида ҳаётга, соғлиққа қарши, ҳаёт ёки соғлиқ учун хавфли, жинсий эркинликка, оилага, ёшларга ва ахлоққа, шахснинг озодлиги, шаъни, қадр-қиммати ҳамда фуқароларнинг конституциявий ҳуқуқ ва эркинликларига қарши қаратилган жиноятлар жамият учун жиддий хавф туғдириши назарда тутилади.
Ўзбекистон Республикаси истиқлол йилларида Инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини ўзида мустаҳкамлаган кўплаб халқаро ҳужжатларга қўшилди. Бу ҳужжатлар Ўзбекистон қонунлари, жумладан, Жиноят кодексида ҳам ўз аксини топди. Бундан ташқари, 2008 йилнинг 2 май куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Инсон ҳуқуқлари Умумжаҳон Декларацияси қабул қилинганлигининг 60 йиллигига бағишланган тадбирлар дастури тўғрисида”ги Фармони ҳам инсон ҳуқуқларини ҳар томонлама кафолатлашга, шахсларни турли жиноий тажовузлардан ҳимоя қилиш борасида барча чора-тадбирларни амалга оширишга қаратилди.
Конституциянинг “Шахсий ҳуқуқ ва эркинликлар”, “Сиёсий ҳуқуқлар”, “Иқтисодий ва ижтимоий ҳуқуқлар” деб номланган бўлимларида шахснинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилишнинг ҳуқуқий базаси ўз ифодасини топган. “Давлат, — деб таъкидланади Конституциянинг 43-моддасида, — фуқароларнинг Конституция ва қонунларда мустаҳкамланган ҳуқуқлари ва эркинликларини таъминлайди”.
Дарҳақиқат, инсоннинг ҳаёти ва бебаҳо бойлиги — соғлигидан маҳрум этилиши ёки уларга шикаст етказилиши фожиа. Инсон ҳаётдан, унинг неъматларидан баҳраманд бўлиб яшашга ҳақли. Зеро, ҳаётдан маҳрум қилинган шахс ўрнини ҳеч нарса билан тўлдириб бўлмайди.
Шахсга қарши жиноятларнинг ижтимоий хавфлилик даражаси юқори эканлиги сабабли, Кодекснинг мазкур бобидаги Махсус қисмининг биринчи бўлимида шахсга жиноятлар содир этилганидагина эмас, балки бошқа объектларга тажовуз қилинганида, (масалан, босқинчилик, талончилик ва ҳ.к. жиноятлар содир этилган ҳолларда) ҳам зарар етиши мумкинлиги кўзда тутилган. Бундай жиноятлар таҳлил қилинганда қилмишни содир этган айбдорнинг ҳаракатлари айнан шахсга зарар етказишга қаратилганлигига эътибор берилади.
Яшаш ҳуқуқи инсоннинг барча ҳуқуқ ва эркинликлари пойдеворини — дастлабки асосини ташкил этади. Шунинг учун ҳам у дунё цивилизациясининг мутлақ қадрияти ҳисобланади. Ушбу ҳуқуқ икки жиҳатдан талқин этилиши мумкин: биринчидан, шахснинг ўз ҳаётига нисбатан давлат томонидан, унинг вакиллари томонидан содир этилиши мумкин бўлган ноқонуний тажовузлардан эркин бўлиш ҳуқуқи сифатида, иккинчидан, шахснинг ўз ҳаётини эркин тасарруф этиш ҳуқуқи тарзида тавсифланади.
“Яшаш ҳуқуқи ҳар бир инсоннинг узвий ҳуқуқидир. Инсон ҳаётига суиқасд қилиш энг оғир жиноятдир”, — дейилади Бош Қонунимизнинг 24-моддасида. Мазкур ҳуқуқ — инсоннинг энг асосий ҳуқуқи, унинг ҳаёт кечириши кафолатидир. Зотан, инсон ҳаёти беназир. Конституцияга кўра, давлат инсон яшаши учун муносиб шарт-шароитни яратиб бериши лозим, яъни давлат шахс ҳаёти ва қадр-қимматини муҳофаза қилиши шарт. Яшаш ҳуқуқини таъминлаш учун давлат идоралари ва жамият структура (тизим)ларининг кенг кўламли серқирра фаолияти талаб этилади. Давлат мўътадил ижтимоий сиёсат юритиш, қирғинбарот урушлардан бош тортиш, шахсга қарши содир этиладиган жиноятлар билан қатъий курашиш, аҳолига мақбул экологик муҳитни таъминлаш ва моддий ҳаёт шароитларини яратиш каби жараёнлар орқали инсоннинг яшаш ҳуқуқини рўёбга чиқаради.
Яшаш ҳуқуқи Конституциядан ташқари изчил тарзда соҳавий қонунчиликда мустаҳкамланган ҳуқуқий восита (механизм)ларнинг мажмуи билан ҳам таъминланади. Шахснинг ҳаёти ва соғлиғини муҳофазалаш, айниқса, жиноят қонунчилигида яққол кўзга ташланади. Масалан, унда инсонни ҳаётдан маҳрум этиш (одам ўлдириш), ҳаёт учун хавфли тан жароҳати етказиш, хавф остида қолдириш, аҳоли ҳаётига тажовуз қилиш ва бошқа шу каби оғир қилмишлар учун жиноий жавобгарлик назарда тутилади. Жиноят кодексининг махсус қисмидаги моддаларнинг 26 фоизи у ёки бу даражада фуқаролар ҳаётига тажовуз қилганлик учун жиноий жавобгарликни белгилайди.
Жиноий жазо сиёсатини либераллаштириш натижасида қатор оғир жазоларни енгиллаштириш билан бирга ўлим жазосини чеклаш, уни қўллашни қисқартириш ва жиноят қонунчилигида ушбу жазо турини умуман олиб ташлаш тенденцияси изчил давом этмоқда.
Давлатимиз раҳбарининг 2005 йил 1 августдаги “Ўзбекистон Республикасида ўлим жазосини бекор қилиш тўғрисида”ги фармони билан 2008 йил 1 январдан эътиборан жиноий жазо тури сифатида ўлим жазоси бекор қилиниши, мамлакатимиз суд-ҳуқуқ тизимидаги ислоҳотларнинг муҳим босқичи эканлигини алоҳида таъкидлаш жоиз. Ўлим жазосининг бекор қилиниши ва унинг ўрнига умрбод озодликдан маҳрум қилиш жазосининг тайинланиши инсоннинг яшаш ҳуқуқини таъминлаш кафолатлари ичида энг асосийсидир.
Хулоса қилиб айтадиган бўлсак, бу ҳужжат Ўзбекистон Республикасининг Конституциясида белгилаб берилган инсонпарварлик, бағрикенглик ва ижтимоий адолат тамойиллари ҳамда халқаро ҳуқуқ меъёрларида умумэътироф этилган принципларнинг бажарилиши ифодасидир.
Шуҳрат Ҳайдаров,
ТДЮИ ўқитувчиси,
Элёр АбдураҲмонов,
ТДЮИ магистранти.
19-сон• 18 ёшга тўлган бўлиш
• Партиянинг Устав ва Дастурини тан олиш
• Партия Дастурида белгиланган тадбирларни амалга оширишда фаол иштирок этиш хоҳиши
• Аъзоликка қабул қилинишни сўраб ариза ёзиш
Ўзбекистон “Адолат” СДПга аъзо бўлиш ихтиёрийдир. Агар сизда бунга хоҳиш бўлса, ўзинингиз яшаётган ҳудуддаги партия Кенгашига мурожаат қилишингиз мумкин.
Партия Кенгаши манзили, ишонч телефонлари, аъзоларни қабул қилишга масъул шахсни топиш ва саволларингиз учун:
+99871 230-56-07
18 май куни соат 14:30 да Тошкент давлат иқтисодиёт университетида “Адолат” СДП Тошкент шаҳар Кенгаши томонидан “Таълим тизимига инновацион технологияларни жалб қилишнинг долзарб жиҳатлари” мавзуида давра суҳбати ўтказилади.
Мурожаат учун телефон:
+99871 2453145
Ижрочи: С.Умаров
+99897 7645659
Манзил: Тошкент шаҳри,
Новза кўчаси, 14-уй.
Телефонлар:
Котибият:
(8 371) 245-70-27
Матбуот хизмати:
(8 371) 230-56-07
SMS-хабар учун:
+99890-977-19-97
info@adolat.uz
Социал-демократлар етакчиси Бош вазир этиб тайинландиРуминия социал-демократик партияси раиси ва парламентдаги мухолифат етакчиси Виктор Понта мамлакатнинг янги бош вазири этиб тайинланди ва унга ҳукуматни шакллантириш вазифаси топширилди. Бу воқеа жорий йилнинг февраль ойидан буён аввалги бош вазир лавозимини эгаллаб келаётган Михай-Рэзван Унгуряннинг ўнг-марказ коалицион таркибдаги ҳукуматига нисбатан парламент ишончсизлик вотуми эълон қилганидан сўнг рўй берди.
Бу масалани бош вазирнинг ўзи қўйди, чунки бюджет дефицитини қисқартиришга қаратилган қатъий тежаш чораларини қабул қилишга депутатлар овоз беришдан воз кечишди. Руминия – Европа Иттифоқининг ночорлик бўйича иккинчи мамлакати – ўз молиявий тизимини барқарорлаштириш учун давлат харажатларини қисқартиришга мажбур эди. Бироқ тежаш чоралари, шу жумладан ойлик маошлари ва нафақалар, турли ижтимоий дастурларнинг қисқартилиши шусиз ҳам ўсиб