CОТИЛГАН МАҲСУЛОТ ҚАЙТИБ ОЛИНАДИ!

7 Июль 2011

altХаридор сифатида турли дўконларга ташриф буюрганимизда, бир эълонга кўзимиз тушади: “Сотилган маҳсулот қайтиб олинмайди”. Аслида бу тўғрими? Қайси асосларга кўра сотувчи бундай ҳукм чиқаради? Қандай ҳолларда ҳарид қилинган маҳсулотни қайтариб бериш мумкин ёки аксинча? Ҳарид билан боғлиқ истеъмолчи ва сотувчининг ҳуқуқ ҳамда мажбуриятларини баён қилмоқчимиз.

Истеъмолчилар ҳуқуқи ҳимояси авваламбор Конституциямизда белгилаб қўйилган. Конституциянинг 13-моддасида инсон ҳаёти ва ҳуқуқи олий қадрият сифатида эътироф этилишининг замирида катта маъно бор. 44-моддасига мувофиқ ҳар бир шахс ҳуқуқи бузилганида ёхуд ғайриқонуний ҳаракатлар устидан шикоят қилишга ҳақли. 53-моддасида эса иқтисодий масалаларга истеъмолчи манфаатидан келиб чиқиб урғу берилган.

Бундан ташқари, мустақиллик йилларида истеъмолчи ҳуқуқлари ифодаланган “Маҳсулот ва хизматларни сертификатлаш тўғрисида”, “Озиқ-овқат маҳсулотларининг сифати ва хавфсизлиги тўғрисида”, “Энергиядан оқилона фойдаланиш тўғрисида”, “Фуқаролар соғлиғини сақлаш тўғрисида” каби кўплаб қонунлар қабул қилинди. БМТ Бош Ассамблеяси томонидан қабул қилинган “Истеъмолчилар манфаатларини ҳимоя қилишнинг раҳбарий тамойиллари” Резолюцияси ҳам юртимизда ратификация қилинган. Ушбу соҳадаги қонуний меъёрлар “Истемолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида” Ўзбекистон Республикаси Қонунида тўлиқ аксини топган.

Ҳариддан сўнг маҳсулотнинг нуқсони аниқланса, қандай йўл тутиш лозим? 

Товарни айни шундай маркали товарга алмаштириб бериш, харид нархини тегишинча қайта ҳисоб-китоб қилиш, товарнинг нуқсонларини бепул бартараф этиш, шартномани бекор қилиб, кўрилган зарарни қоплашни талаб қилишингиз керак. Бу учун сиздан касса ёки товар чекини, кафолат муддати белгиланган товарлар бўйича эса, тегишлича расмийлаштирилган техник паспорт ёки унинг ўрнини босувчи бошқа ҳужжатни кўрсатиш талаб этилади.

Қанча муддат ичида нуқсонли товарни ҳаридор кўнглидагидек бошқа товарга алмаштириб олиш мумкин?

7 кун ичида. Агар қўшимча равишда текшириш зарур бўлса, истеъмолчи талаб қўйган пайтдан эътиборан йигирма кун ичида алмаштириб бериши шарт. Айни шундай товар бўлмаган тақдирда, истеъмолчининг алмаштириб бериш хусусидаги талаби даъво қилинган пайтдан эътиборан бир ой ичида қондирилиши керак. Агар товарни етказиб бериш узоқ масофа билан боғлиқ бўлса, истеъмолчи талаби икки ойдан кечиктирмай қондирилиши лозим. Алмаштириш учун зарур товар топилмаган тақдирда унинг учун тўланган маблағ қайтариб берилади.

Ҳаридор сотиб олган нуқсонли маҳсулотини қайтариб бераётганда, худди шундай нуқсонсиз товарни эмас, бошқа маркали товарни олишни хоҳласа-чи?

Хоҳиш амалга оширилади. Бунда харид нархини қайта хисоб-китоб қилиш керак.

Сотиб олинган маҳсулотдан маълум бир вақт ўтиб, камчилик топилганда, қайтариб бериш учун олиб борилса, лекин бу пайт маҳсулот нархи ошган бўлса, қўшимча тўлов тўланадими?

Йўқ, агар айнан ўша товар алмаштириб берилаётган бўлса қайта ҳисоб-китоб қилинмайди. Лекин унинг ўрнига бошқа товар берилаётган пайтда алмаштирилиши керак бўлган товар нархи унинг ўрнига берилаётган товар нархидан юқори бўлса, истеъмолчига нархлардаги фарқ қайтарилади. Аксинча бўлса, истеъмолчи қўшимча ҳақ тўлайди.

Маҳсулот учун кафолат муддати қандай белгиланади?

Кафолат муддати товар истеъмолчига сотилган ёки хизмат кўрсатилган кундан бошлаб ҳисобланади. Агар товар сотилган кунни аниқлашнинг имкони бўлмаса, бу муддат товар ишлаб чиқарилган кундан бошлаб ҳисобланади. Кафолат муддати товар (хизмат)нинг паспортида ёки товарни сотиш ёхуд хизмат кўрсатиш пайтида товар билан биргаликда истеъмолчига бериладиган бошқа ҳужжатда кўрсатилади.

Маҳсулотдаги камчилик кафолат муддати ўтгандан сўнг аниқланса, қандай йўл тутилади?

Бунда кафолат муддати истеъмолчининг товардан фойдалана олмаган даврга тенг муддатга узайтирилади. Мазкур муддат истеъмолчи нуқсонларни бартараф этиш талаби билан мурожаат этган кундан эътиборан ҳисоблана бошлайди.

Нега баъзи дўконларда назорат тарозилари мавжуд эмас?

3 ва ундан кўп иш ўринли озиқ-овқат дўконларининг савдо залларида назорат тарозилари ўрнатилиши керак. Майдони 1500 кв.м ва ундан ортиқ бўлган савдо залларида назорат тарозилари икки жойда ўрнатилади.

Айрим сотувчилар маҳсулот ўраб берилган салафан пакет учун қўшимча ҳақ олади, бу тўғрими?

Агар ҳарид қилинган махсулот озиқ-овқат товарлари бўлса, харидорга ўралганлиги учун қўшимча ҳақ ундирилмасдан ўралган ҳолда берилади. Ўраш учун давлат стандартининг мажбурий талабларида рухсат этилган материаллардан фойдаланиш керак.

Тилла тақинчоқлар сотиб олгандан сўнг нуқсонлари аниқланса, бу қандай исботланади?

Сотувчи буюмни харидордан қабул қилиб олади ва уни мустақил экспертиза ўтказиш учун Давлат пробани аниқлаш палатасига юборади. Харидор экспертиза ўтказишда қатнашишга ҳақли.

Енгил автомобил сотиб олинганида, сотувчи ҳаридорга қўшимча нималар топшириши керак?

Сервис дафтарчаси, фойдаланиш бўйича амалий қўлланма, пул банк муассасаси орқали олинганлигини тасдиқловчи товар (касса) чеки ёки бошқа ҳужжат, автомототранспорт воситаси комплексига кирувчи анжомлар тўплами, агар бундай тўплам ишлаб чиқарувчи томонидан назарда тутилган бўлса, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати органларида рўйхатдан ўтказиш учун асос бўлиб хизмат қилувчи маълумотнома-счёт.

БУЛАР ОРАСИДА ФАРҚ БОР!

кафолат муддати — бу муддат ичида ишлаб чиқарувчи (ижрочи), товарни ишлатиш (хизматдан фойдаланиш) қоидаларига риоя этилган бўлса, товарнинг (хизматнинг) сифатига нисбатан норматив ҳужжатларда назарда тутилган талаблар бажарилишини кафолатлайди ва таъминлайди.

хизмат муддати — товардан фойдаланишнинг белгиланган муддати бўлиб, у тамом бўлгач, товарнинг техник ҳолатидан қатьи назар, ундан фойдаланиш тўхтатилиши лозим.

яроқлилик (сақлаш) муддати — муайян давр бўлиб, бу даврда товар фойдаланишга яроқли бўлади ва у тамом бўлгач, товар одамлар ҳаёти ҳамда соғлиғи учун хавф туғдириши мумкин.

УНУТМАНГ!

  • Ҳар бир истеъмолчи маҳсулот ёки ҳизматни эркин танлаш, унинг хавфсиз ва сифатлилигини текшириш ва талаб этиш, ноқонуний хатти-ҳаракатлардан тегишли идораларга шикоят қилиш  ҳуқуқига эга.
  • Нотўғри реклама оқибатида сотиб олинган товар (иш, хизмат) туфайли истеъмолчига етказилган зарар ишлаб чиқарувчи (ижрочи, сотувчи) томонидан тўлиқ ҳажмда қопланиши лозим.
  • Сотувчи фаолияти давомида давлат стандартларида, санитария, ветеринария қоидаларида, ёнғинга қарши қоидаларда ва бошқа норматив ҳужжатларда белгиланган талабларга риоя қилиши шарт.
  • Тарозилар ва бошқа ўлчов приборлари сотувчи-ходимларнинг иш жойларида харидорлар товарни тортиш ва беришнинг бутун жараёнини кўрадиган қилиб ўрнатилиши керак. Тарозиларни пештахтанинг фасадига томон бурчак остида ўрнатиш, уларнинг олдини товарлар, дарпардалар, инвентарь ва бошқа нарсалар билан тўсиб қўйиш тақиқланади.
  • Товарни сотишда харидорга мустақил равишда ёки сотувчи- ходимнинг ёрдамида зарур товарлар билан танишиш, тош-тарозининг тўғрилигини, унга берилган товарнинг ўлчамини текшириш имкони берилиши керак.
  • Товарлар учун харидорлар билан нақд пулли ҳисоб-китоблар назорат-касса машиналари қўлланилган ҳолда амалга оширилади. Банк пластик карточкаларидан фойдаланган ҳолда тўловларни қабул қилишда ҳисоб-китоб терминалининг мавжудлиги таъминланиши керак.
  • Сотувчи харидорга харид билан биргаликда касса чекини, товарларнинг айрим турларини (масалан, қимматбахо заргарлик буюмлари) сотишда ҳақи тўланганлиги тўғрисидаги белги қўйилган товар чекини бериши шарт.
  • Мавсумий товарлар учун товарнинг нуқсонлари билан боғлиқ бўлган эътирозлар билдириш муддати товар харид қилинган санадан кейин тегишли мавсум бошланган пайтдан бошлаб ҳисобланади. Ўзбекистон иқлим шароитларидан келиб чиқиб мавсумлар қуйидагича:

қишки мавсум - 25 ноябрь - 10 март;

баҳорги мавсум - 11 март - 14 май;

ёзги мавсум - 15 май - 15 сентябрь;

кузги мавсум - 16 сентябрь - 24 ноябрь.

  • Тамаки маҳсулотларини акциз маркаларисиз ва 18 ёшдан кичик шахсларга сотишга рухсат берилмайди.
  • Сотувчи, товарлар ва уларни тайёрловчилар тўғрисидаги маълумотлар харидорлар эътиборига давлат тилида етказилади, шунингдек бошқа тилларда такрорланиши мумкин.

Фаррух МАДАМИНОВ, Ўзбекистон Республикаси
монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш
давлат Қўмитаси бош мутахассиси,

Дурдона АЛИМОВА, журналист

Teglar: Конституция, истеъмолчи ҳуқуқи, қонун, бизнес

Mulohazalar

Mulohazalar: 0 | Sahifa: 0



Mulohaza qoldirish

Ism *:
Kod *:
Фотогалерея
ВИДЕОРОЛИКЛАР

Видеороликлар

"Адолат" газетаси
19-сон19-сон
Ушбу сонда ХДПнинг расмий нашри саналган “Ўзбекистон овози” газетаси номи нотўғри эканлиги ҳақида бир пенсионернинг куюнчаклик билан айтганлари, йўналишсиз таксиларга оид қонун-қоидалар ижроси бўйича партия назорати, ўз мулкининг қонуний эканлигини исботлай олмай, идорама-идора юрган фуқаронинг “Адолат”га мурожаати ҳамда қашқадарёлик айрим туман раисларининг лоқайдлиги ҳақида қизиқарли мақолалар кутмоқда.
Барча сонлар
ПАРТИЯГА АЪЗО БЎЛИШ УЧУН

• 18 ёшга тўлган бўлиш

• Партиянинг Устав ва Дастурини тан олиш

• Партия Дастурида белгиланган тадбирларни амалга оширишда фаол иштирок этиш хоҳиши

• Аъзоликка қабул қилинишни сўраб ариза ёзиш

Ўзбекистон “Адолат” СДПга аъзо бўлиш ихтиёрийдир. Агар сизда бунга хоҳиш бўлса, ўзинингиз яшаётган ҳудуддаги партия Кенгашига мурожаат қилишингиз мумкин.

Партия Кенгаши манзили, ишонч телефонлари, аъзоларни қабул қилишга масъул шахсни топиш ва саволларингиз учун:

+99871 230-56-07

Партия аъзосининг ҳуқуқлари

Партия аъзосининг мажбуриятлари

alt Аризанинг электрон варианти

Анонс

18 май куни соат 14:30 да Тошкент давлат иқтисодиёт университетида “Адолат” СДП Тошкент шаҳар Кенгаши томонидан “Таълим тизимига инновацион технологияларни жалб қилишнинг долзарб жиҳатлари” мавзуида давра суҳбати ўтказилади.

Мурожаат учун телефон:

+99871 2453145

Ижрочи: С.Умаров

+99897 7645659

Боғланиш учун

altМанзил: Тошкент шаҳри,

            Новза кўчаси, 14-уй.


altТелефонлар:


Котибият:
(8 371) 245-70-27

Матбуот хизмати:
(8 371) 230-56-07

SMS-хабар учун:
+99890-977-19-97

altinfo@adolat.uz   

ФИКР-МУЛОҲАЗАЛАРИНГИЗ
karimov
Вот что пишет Anons.uz : "Очередное заседание фракций: о ташкентской прописке и расширении Ферган...
karimov
қойил Адолат сўз эркинлигини бўғувчи антидемократик партияга айланмоқдами , айрим тўғри мулоҳазал...
Жаҳон сиёсий партияларида
Социал-демократлар етакчиси Бош вазир этиб тайинланди

Руминия социал-демократик партияси раиси ва парламентдаги мухолифат етакчиси Виктор Понта мамлакатнинг янги бош вазири этиб тайинланди ва унга ҳукуматни шакллантириш вазифаси топширилди. Бу воқеа жорий йилнинг февраль ойидан буён аввалги бош вазир лавозимини эгаллаб келаётган Михай-Рэзван Унгуряннинг ўнг-марказ коалицион таркибдаги ҳукуматига нисбатан парламент ишончсизлик вотуми эълон қилганидан сўнг рўй берди.

Бу масалани бош вазирнинг ўзи қўйди, чунки бюджет дефицитини қисқартиришга қаратилган қатъий тежаш чораларини қабул қилишга депутатлар овоз беришдан воз кечишди. Руминия – Европа Иттифоқининг ночорлик бўйича иккинчи мамлакати – ўз молиявий тизимини барқарорлаштириш учун давлат харажатларини қисқартиришга мажбур эди. Бироқ тежаш чоралари, шу жумладан ойлик маошлари ва нафақалар, турли ижтимоий дастурларнинг қисқартилиши шусиз ҳам ўсиб

Тавсия этамиз

... Бугун ўтказилаётган тадбирларнинг барчасини ҳам сифат жиҳатидан талаб даражасида деб айтиш қийин. Баъзи Кенгашлар томонидан уч ой давомида атиги 1-2 маротабадан тадбир ўтказилганлигини қандай изоҳлаш мумкин? Мазкур туман Кенгашларининг раислари қандай қилиб партия етакчиси деган номни кўтариб юрибди экан?...

... Олтинкўл, Пахтаобод ва Хўжаобод туманларида бугунги кунда атиги 4 тадан  бошланғич партия ташкилоти фаолият кўрсатаётгани, албатта, қониқарсиз. Ёки Улуғнор, Хўжаобод туманлари ва Хонобод шаҳар Кенгашлари томонидан 2011 йилда партия сафига янги аъзолар умуман қабул қилинмаганлигини қандай изоҳлаш мумкин?...

... Маҳалла фуқаролар йиғинлари қошида ташкил этилган доимий комиссиялар фаолиятини жонлантириш чораларини кўрмоқ зарур. Сир эмас, айрим маҳалла фуқаролар йиғинларида доимий комиссия аъзолари ҳатто ўз вазифасини ҳам тўла тушуниб етмаган ...

Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
PRESS-SERVICE.UZ
Ўзбекистон Республикаси Давлат хокимияти портали
GOV.UZ
Олий Мажлис Конунчилик палатаси
PARLIAMENT.GOV.UZ
Олий Мажлис Сенати
SENAT.GOV.UZ

ABDUKAMOL.UZ