Ўзбекистон 'Адолат' социал-демократик партияси
Ўзбекистон «Адолат» СДП Сиёсий Кенгаши Ижроия Қўмитасининг 2-сон мажлиси бўлиб ўтди
| Фаолият - Ижроком йиғилишлари |
2010 йил 19 февраль куни Ўзбекистон «Адолат» СДП Сиёсий Кенгаши Ижроия Қўмитасининг 2-сон мажлиси бўлиб ўтди, унда партиянинг Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракция аъзолари, партия фаоллари ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этдилар.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатасида “Баркамол авлод – кучли фуқаролик жамиятининг мустақил асоси” мавзуси остида давра суҳбати ташкил этилди.
2010 йил 19 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатасида “Баркамол авлод – кучли фуқаролик жамиятининг мустақил асоси” мавзуси остида давра суҳбати ташкил этилди. Унинг ишида А.Авлоний номидаги Халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш Марказий институти тингловчилари, Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партиясининг парламентдаги фракцияси аъзолари ва ОАВ вакиллари иштирок этдилар. Ўзбекистон халқи демократик ислоҳотларнинг чуқурлаштирилиши учун овоз берди
2009 йил 27 декабрда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига сайлов бўлиб ўтди. 28 декабрда сайловнинг дастлабки натижаларига бағишлаб ўтказилган матбуот анжуманида Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси раиси М.Абдусаломов қайд этдики, Олий Мажлис Қонунчилик палатасига сайлов мамлакатни демократик янгилаш ва модернизациялаш борасидаги ислоҳотларни чуқурлаштиришда муҳим босқич бўлди. Хорижлик кузатувчилар билан учрашувлар
![]() Жорий йилнинг 27 декабрида бўлиб ўтадиган Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва Халқ депутатлари вилоят, туман, шаҳар Кенгашига ўтказиладиган сайлов муносабати билан Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси Сиёсий Кенгаши Марказий аппаратида бир гуруҳ хорижлик кузатувчилар билан учрашувлар бўлиб ўтмоқда. АДОЛАТ — ҲАЁТИМИЗНИНГ БОШ МЕЗОНИ
ЎЗБЕКИСТОН «АДОЛАТ» СОЦИАЛ-ДЕМОКРАТИК ПАРТИЯСИНИНГ САЙЛОВОЛДИ ДАСТУРИ
Ўзбекистон "Адолат" социал-демократик партияси сайлов кампаниясида иштирок этар экан, яна бир бор ижтимоий демократия тамойиллари тарафдори эканини тасдиқлайди. Партия ўз фаолиятида ва бўлажак сайловларда юқори малакали мутахассис ва ишчилар, илм-фан ва муҳандис-техник зиёлилар вакиллари, педагоглар, шифокорлар, мухтасар айтганда Ўзбекистонни кучли, обрўли, ўзини ўзи таъминлай оладиган давлат сифатида кўришни, миллатлараро тотувлик ва ижтимоий адолат ҳукм сурадиган жамиятда яшашни истайдиганларнинг ёрдамига таянади ва ишонади. |






