Ўзбекистон 'Адолат' социал-демократик партияси
Бу муқаддас Ватанда азиздир инсон
| Фаолият - Тадбирлар |
2010 йилнинг 10 август куни Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси Чилонзор туман партия ташкилоти ташаббуси билан Чилонзор туманидаги “Кичик хирмонтепа” маҳалласида туман фаолларига “Шох Хамид” тўйхонасида Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 19 йиллигига бағишлаб “Бу муқаддас Ватанда азиздир инсон” мавзусида байрам дастурхони ташкил этилди.
Ўзбекистон «Адолат» СДП депутатлик гуруҳларига бағишланган семинар
2010 йил 29 июль куни Қашқадарё вилоятининг Шаҳрисабз шаҳрида Ўзбекистон “Адолат” СДП Сиёсий Кенгаши Марказий аппарати ҳамда Қашқадарё вилояти Кенгаши томонидан «Мамлакатни модернизация қилиш ва кучли фуқаролик жамиятини қуриш жараёнида Ўзбекистон «Адолат» СДП депутатлик гуруҳлари ўрни» мавзуида семинар ўтказилди. Семинарда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Конунчилик палатаси депутатлари, Узбекистон “Адолат” СДП Сиёсий Кенгаши Марказий аппарати ходимлари, махалиий Кенгаш депутатлари, партия фаоллари иштирок этадилар. Тадбиркорликнинг ижтимоий масъулияти
2010 йилнинг 20 июль куни «Файз» Холдинг компанияси мажлислар залида «Тадбиркорликнинг ижтимоий масъулияти — фуқаролик жамиятини шакллантиришда муҳим омил» мавзуида семинар бўлиб ўтди. Ўзбекистон “Адолат” СДП Тошкент шаҳар Кенгаши ташаббуси билан ташкил этилган ушбу тадбирда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси, Тошкент шаҳар Кенгаши депутатлари, партия фаоллари, тегишли ташкилот ва муассаса раҳбарлари ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этди.
Баркамол авлод – юрт таянчи
2010 йил 15 июл куни Гулистон шахрида, Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси Сирдарё вилоят Кенгаши қошидаги “Ёш адолатчилар”нинг “Ёшлар - сиёсий жараёнда катта куч” мавзусида анжумани ташкил этилади. Унда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари, Халқ депутатлари Сирдарё туман ва шаҳар Кенгаши депутатлари, партия фаоллари ва ОАВ вакиллари иштирок этадилар. Энергиянинг муқобил манбаларидан фойдаланиш - давр талаби
2010 йил 9 июль куни Тошкент вилоятининг Паркент туманидаги «Физика-Қуёш» илмий-ишлаб чиқариш бирлашмасида «Энергиянинг муқобил манбаларидан фойдаланишнинг ҳуқуқий асосларини ривожлантириш – давр талаби» мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасидаги «Адолат» социал-демократик партияси фракцияси ташаббуси билан Ўзбекистон Экологик ҳаракати депутатлар гуруҳи ҳамкорлигида ташкил этилган ушбу тадбирда депутатлар, олимлар, мутахассислар, экологлар, тегишли ташкилот ва муассасалар вакиллари ҳамда ОАВ ходимлари иштирок этди. |




