Бугунги анжуманимиз жуда қутлуғ ва ҳаяжонли, синов дамларида, яъни мамлакатимизда яшаетган турли миллат вакилларидан иборат бўлган Ўзбекистон халқи Олий Мажлиснинг Қонунчилик палатаси ва халқ депутатлари маҳаллий кенгашларига сайловларга тайергарликни авж олдирган кунларда ўтмоқда. Шундай даврда яқин тарихимизга назар ташлаш, ижтимоий ҳаетимизнинг барча жабҳаларини демократиялаштириш ва давлат қурилиши сохаларида рўй бераетган ижобий жараенлар, ислохотларнинг боришини бахоли қудрат таҳлил этиш, бу улуғвор ишларга бизнинг партиямиз, сиз - азиз фаолларимизнинг қандай ҳисса қўшаетганига танқидий назар ташлаш, партиянинг Дастурий вазифаларини бажариш борасидаги харакатларимизни сархисоб қилиш ва истиқбол режаларини маслаҳатлашиб олиш айниқса зарур, деб ҳисоблайман. Ижозатингиз билан маърузамни ўтган қурултойимиздан кейинги даврда мамлакатимизда ижтимоий-сиесий ва иқтисодий сохаларда қўлга киритилган ўзгаришлар таҳлилидан бошласам. Зеро, бу ютуқлар ва бу муваффақиятларга барча халқимиз қатори Сизлар ҳам озми-кўпми ўз ҳиссангизни қўшгансиз. Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Президенти И. А. Каримов Ватанимиз истиқлолга эришган дастлабки йиллардаеқ белгилаб берган ягона йўл – иқтисодий ва ижтимоий ислоҳотларнинг асоси бўлган, дунеда ўзбек модели деб ном олган бозор муносабатларига ўтишнинг бешта асосий тамойилларини оғишмай ҳаетга татбиқ этишимизда бош-қош, раҳнамо бўлмоқда. Шуниси қувончлики, мамлакатимиздаги шарт-шароитга ҳар жиҳатдан мос келадиган, ривожланишимиз учун энг мақбул бўлган мазкур йўлни халқимиз, жамоатчилигимиз эътироф этиб, қўллаб-қувватламоқда. Шу сабабли ўтиш даврининг барча қийинчиликларини сабот билан енгиб ўтмоқда. Едингларда бўлса керак, Юртбошимиз бундан ўн икки йил муқаддам Олий Кенгашнинг Х сессиясида (1992 йил 3 июль) сўзлаган нутқида шундай фикрларни билдирган эди: «Бозор иқтисодиети деб, инсон маънавиятини унутиш гуноҳ бўлади. Нуқул пул ва фойда кетидан қувсак-да, аммо одамларимиз руҳан қашшоқ бўлиб қолишса–бундай жамиятнинг ҳеч кимга кераги йўқ». Мамлакатимиз раҳбарияти ўз фаолиятида бу кўрсатмаларга оғишмай амал қилиб келмоқда. Буни ҳаетимизда рўй бераетган ўзгаришлар ҳам исботлаши мумкин. Юртимизда ўзгариш ва янгиланишлар жараенининг кўлами кенгайиб, самарадорлиги ошиб боргани сари жамият ҳаетининг барча сохаларини эркинлаштириш ва демократиялаштириш эҳтиежи тобора кўпроқ сезила бошлади. Шу сабабли биринчи чақириқ Олий Мажлиснинг 14-сессиясида ва иккинчи чақириқ Олий Мажлиснинг 2000 йилда бўлиб ўтган 1-сессиясида сиесий, иқтисодий, ҳуқуқий ва маънавий соҳаларни эркинлаштиришга қаратилган стратегик дастур қабул қилинди. Шунга кўра, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш, давлат тузилишини демократиялаштириш, бозор иқтисодиетини чуқурлаштириш, хусусий мулкчилик, тадбиркорлик, кичик ва ўрта бизнес манфаатларини ҳимоялашни кафолатлашга алоҳида эътибор қаратилди. Ватанимиз мустақилликка эришган дастлабки йилларда бизга эски тузумдан бир томонлама ривожланган, ночор ва заиф иқтисодиет мерос қолган эди. Ўзбекистон асосан собиқ иттифоққа арзон хомаше етказиб берадиган минтақага айланган эди. Пахта, олтин, қимматбаҳо ва стратегик материаллар етказиб берсак-да, аҳоли учун зарур бўлган асосий истеъмол товарлари ва озиқ-овқат маҳсулотлари, жумладан ғалла ва дон, гўшт ва сутнинг аксарият қисми республикага ташқаридан келтирилар эди. Ўз заминимизда бой заҳиралари мавжуд бўлган енилғи ва нефть маҳсулотлари ҳам четдан ташиб келтириларди. Президент томонидан ишлаб чиқилган бозор муносабатларига ўтишнинг беш тамойилига оғишмай амал қилганимиз боис, иқтисодиет соҳасида салбий холатларни бартараф этиб, одамлар турмуш даражасининг кескин пасайиб кетишига йўл қўйилмасдан, аҳолининг ҳимояга мухтож қатламлари ва гуруҳлари ижтимоий мухофаза қилинди. Натижада Ўзбекистонда ижтимоий-сиесий барқарорлик ва фуқаролар тотувлиги сақлаб қолинди. Иқтисодиет соҳасида энг муҳими енилғи-энергетика, ғалла мустақиллигига эришилди, эндиликда аҳолининг озиқ-овқат маҳсулотлари ва бошқа турдаги истеъмол товарларига бўлган эхтиежини ўзимиз қондиряпмиз. Президент И. Каримов Олий Мажлиснинг тўққизинчи сессиясида (2002 йил 29 августь) сўзлаган нутқида жамиятимизни янада демократиялаштириш ва фуқаролик институтларини шакллантириш, аҳолининг сиесий фаоллигини ўстириш зарурлиги ҳақида тўхталиб, шундай деган эди: «Бу масалани ечишда биринчи галда мамлакатимиздаги мавжуд сиесий партия ва харакатлар-буни тан олиб айтишимиз керак – ҳозирги заиф ва мўрт ҳолатдан чиқиб, ўз фаолиятини жонлантириши, тараққий топган демократик давлатлар тажрибаси асосида юртимизда ҳақиқий кўп партиявийлик, демократик парламентаризм тизими, ижобий сиесий рақобат муҳитини қарор топтиришга ва жамиятимиз сиесий майдонида тан олинган аппозиция пайдо бўлишига ҳисса қўшиши лозим». Истиқлол йилларида Ўзбекистон аҳолисининг кўпчилик қисмини ташкил этган деҳқонлару чорвадорларимизнинг, айниқса, заҳматкаш пахтакорларимизнинг эмин-эркин ишлашлари, ерга, ўз меҳнати самарасига, даромадларига ўзи эгалик қилишлари учун зарур шарт-шароитлар яратилди! Собиқ совет тузумида пайдо бўлган ва деҳқонларнинг қўлига кишан солиб, уларнинг хусусий мулкчиликка бўлган интилишларини синдирган қишлоқ хўжалигидаги колхоз ва совхозча иш усулларига барҳам берилди. Деҳқоннинг ўз меҳнатига, ерга бўлган хусусий мулкчилик хислатларини шакллантирадиган фермерчилик ва ширкатчиликдек янги иш юритиш усуллари қарор топди. У йил сайин такомиллаштириб борилмоқда. Мамлакатимиз тарихан қисқа вақт мобайнида Дуне ҳамжамиятида муносиб ўрин эгаллади, ўзининг мустақил овозига эга бўлди. Президентимиз БМТ минбарида туриб, терроризм хавфидан дуне давлатларини биринчи бўлиб огоҳ этди. Марказий Осие минтақасида хавфсизлик ва барқарорликни таъминлаш борасида давлатимиз олға сурган барча маълум ташаббуслар, қилинаетган катта амалий ишлар мамлакатимизда демократик тамойиллар ва бозор ислоҳотларини амалга ошириш жараенида намоен бўлаетган жиддий ижобий ўзгаришлар халқаро ҳамжамият томонидан якдиллик билан эътироф этилмоқда. Яқинда Тожикистон Республикаси пойтахти Душанбе шаҳрида бўлиб ўтган Марказий Осие Ҳамкорлиги (МОҲ) ташкилотига аъзо Давлатлар раҳбарлари кенгашининг мажлисида Ислом Каримов томонидан илгари сурилган Марказий Осие умумий бозорини барпо этиш ташаббуси яна бир бора маъқулланди. Ислом Каримов шу йилнинг сентябрь ойида Остонада бўлиб ўтган МДҲ саммитида террорчилик ва экстремистик ташкилотлар ҳамда уларнинг раҳбарларининг рўйхатини тузиш, шу тариқа ҳар бир МОҲга аъзо мамлакатда бундай ташкилотларни таъқиқлаш ташаббусини илгари сурганида бу таклиф Ҳамдўстликка аъзо мамлакатлар томонидан қўллаб-қувватланган эди. Душанбе саммитида ушбу масала бўйича тегишли қарор қабул қилинди. Бу давлатимиз ташқи сиесат борасида амалга ошираетган сиесатининг яна бир эътирофи бўлди. Ислом Каримов саммитда Афғонистонда тезроқ тинчлик ўрнатиш зарурлигини ҳам қатъий таъкидлаб, шундай фикрларни билдирди: «Афғонистонда тинчлик ўрнатилмас экан, Марказий Осиеда хотиржамлик бўлмайди». Мамлакатимизда одамларимиз учун муқаддас бўлган маънавий ва диний қадриятларни тиклашга ҳаракат қилдик. Кўп асрлик олийжаноб урф-одатларимиз ва анъаналаримизни ардоқлаганимиз учун мамлакатимизни парокандалик ва бошбошдоқлик, халқимизни унинг табиатига ет бўлган диний экстремизм ва ақидапарастлик ботқоғига ботиб қолиш хавфидан сақлаб қолдик. Президентимиз ХХI аср вабоси ҳисобланган халқаро терроризмга қарши курашишга Дуне ҳамжамияти эътиборини қаратиб келаетганини юқорида таъкидлаган эдим. И. Каримов Олий Мажлиснинг 14 сессиясида сўзлаган нутқида ҳам барчамизни огоҳликка чорлади. Шу билан бирга бу борада нималар қилишимиз зарурлигига эътиборимизни қаратиб, шундай деди: «Ҳозирги кунда диний экстремизм мафкурасига қарши курашдаги асосий вазифа-аҳоли ўртасида, айниқса, ешлар билан олиб борилаетган тарғибот ва тарбиявий ишларни изчил, чуқур ўйланган тизим асосида ташкил этиш ва уларнинг таъсирчанлигини кескин кучайтиришни бугун бошимиздан кечираетган ҳаетнинг ўзи тақозо этмоқда». Олий Мажлиснинг Ўзбекистон фуқароларига Мурожаатномаси қабул қилинди. Сессия қабул қилган ҳужжатлар «Ўзбекистон фуқароларига мурожаатнома»нинг тарғиботи бўйича партиямиз бир қанча ишларни бажарди. Масалан, партия фаолларимиз аҳолининг турли қатламлари ўртасида терроризмнинг моҳияти, диний ақидапарастлик тўғрисида учрашувлар ўтказиб, уларни огоҳликка, фарзандларимизни Ватанни севиш, уни ардоқлаш руҳида тарбиялашга даъват этишди. Бу борада қилган ишларимизни янада авж олдиришимиз зарур. Мазкур муҳим тадбирда расмиятчиликка, бефарқлика, ўзибўларчиликка ва кампаниябозликка йўл қўймаслигимиз лозим.
Юртбошимиз ташаббусига кўра 2001 йил 29 августда қабул қилинган «Жиноий жазоларнинг либераллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Жиноят, Жиноят-процессуал кодекслари ҳамда маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексларига ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги қонун жамият ва инсон манфаатларини муҳофаза қилишда оламшумул аҳамият касб этди. Инсон ҳуқуқлари ва эркинликлари олий қадрият деб тан олинган давлатимиз учун муҳим эътиборга молик бўлган бу ҳужжат жиноят ҳуқуқи ва процессида репрессив услубларни максимал қисқартириш, айни пайтда адолат ва инсонпарварлик тамойилларини кучайтириш концепциясига асосланади. Суд-ҳуқуқ соҳаларида амалга оширилаетган бу каби ислоҳотлар хусусида ҳар қанча фикр юритиш, мисоллар келтириш мумкин. Ижтимоий-сиесий партиялар ва ҳаракатлар ўртасида соғлом рақобат ортмоқда. Ўзбекистон Республикасининг сайлов тўғрисидаги қонунчилиги халқаро меъер ва стандартларга тўла жавоб беради ҳамда фуқароларни давлат ҳокимиятининг вакиллик органларини шакллантиришда кенг иштирок этишлари учун шароит яратади. Буни жаҳоннинг фуқаролик жамиятини ўрганиш сохасида тан олинган энг обрўли экспертлари ҳам бир овоздан тасдиқлаетгани бежиз эмас. Ўзбекистонда демократиянинг асосий белгиларидан бўлмиш кўппартиявийлик тизимини том маънода жорий этиш нечоғлик муҳим масала эканини ўзимизга аниқ тасаввур қилишимиз керак. Мамлакатимизда 2002 йил 27 январь куни икки палатали парламент тузиш тўғрисида ўтказилган референдумдан кейин ўтган вақт мобайнида бир қанча янги қонун ҳужжатлари қабул қилинди, амалдаги қонунларга тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди. Жумладан, икки палатали парламентни шакллантириш борасида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига муайян ўзгартиришлар киритилди. Сайлов тўғрисидаги қонунлар янада такомиллаштирилди. Таъкидлаш жоизки, сайлов ҳақидаги қонунларнинг давр ўтиши билан такомиллаштирилаетгани ҳам демократик ҳуқуқий давлат ва адолатли фуқаролик жамияти қуриш йўлидан изчил бораетганимизнинг ўзига хос намунасидир. Олий Мажлис 14 сессиясида қабул қилинган «Сиесий партияларни молиялаштириш тўғрисида»ги қонун сиесий партияларни молиялаштиришнинг пухта ва ишончли ҳуқуқий механизмини яратди. Мазкур қонун партияларни янада мастаҳкамлашга, уларнинг мамлакат ижтимоий ҳаетидаги фаол иштирокини таъминлашга имкон берди. Унда сиесий партияларни молиялаштиришнинг бир қанча мамлакатларда тўпланган тажрибалари мустақил Ўзбекистонда кўппартиявий тизимни ривожлантиришнинг ўзига хос хусусиятлари ҳисобга олинган. Бу қонуннинг қабул қилиниши парламент сайлови олдидан сиесий партияларнинг қаддини ростлаб, халқ орасига кириши, ўзини ҳақиқий партия деб ҳис этиб, сайловолди дастурини, ғояларини тарғиб этиши учун катта имконият яратиб берди. Бизнинг фаолларимиз вилоятларга, узоқ қишлоқларга бориб, ўша ерда ўз тарафдорларини топиш учун ҳаракатни кучайтиришлари зарур. Сайловчилар билан учрашганда партиямизнинг пировард мақсадларини халққа ишонарли қилиб тушунтириб беришимиз керак. Бизнинг партиянинг бошқа партиялардан фарқини илгари сураетган ғояларимизнинг моҳиятини содда тилда, ишонарли қилиб тушунтириб беришимиз злозим. Мазкур сессияда «Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни ошкоралаштиришга (легаллаштиришга) ва терроризмни молиялаштиришга қарши кураш тўғрисида»ги қонуннинг қабул қилиниши терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш соҳасида махсус ҳуқуқий база яратишга, миллий қонун ҳужжатларини умум эътироф этилган халқаро стандартларга уйғунлаштириш имконини берди. Бу қонун мамлакатда терроризмга қарши кураш кетаетган ҳозирги кунда айниқса долзарбдир. Чунки, молия маблағлари тушуми йўлларини бутунлай беркитмай туриб, терроризмни таг-томири билан батамом йўқ қилиш қийин.
Қадрли дўстлар! Сизларга маълумки, Ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партиясининг асосий дастурий мақсади-Ватанимиз мустақиллигини мустаҳкамлаш, ҳуқуқий-демократик, адолатли жамиятни барпо этиш ва Ўзбекистонни ривожланган мамлакатлар сафидан ўрин олишига муносиб ҳисса қўшишдан иборатдир. «Адолат» партияси синфий айирмачилик, синфий кураш, шунингдек, қуролли қўзғолонлар ғоясини қатъиян рад этади. Жамиятни демократиялаштириш, ижтимоий табақалар ва тоифалар ўртасида ҳамкорлик ҳамда ҳамжиҳатликни вужудга келтириб, халқимиз бирлигини, биродарлигини мустаҳкамлашга интилади. Демократик жараенлар чуқурлашиб борар экан, партияларнинг фаоллиги, фуқароларнинг ўз сиесий иродаларини амалга оширишга бўлган интилишлари ошиб бораверади. Бундай шароитда партия аъзолари ва фуқароларни ҳуқуқий жиҳатдан тарбиялаш ва уларнинг сиесий-маданий савиясини юксалтириш партиямизнинг шу кундаги долзарб амалий вазифаси ҳисобланади. Ҳурматли дўстлар! Партия таъсис этилган вақтдан кейинги йиллар ташкилотимиз учун оеққа туриш, қоматини тиклаш даври бўлди. Ҳозирги кунда, мамлакатимизда олиб борилаетган иқтисодий, сиесий ва ижтимоий ислоҳатларни амалга оширишда фаол иштирок этиб, шижоат билан меҳнат қилиш партиямиз аъзоларининг энг асосий вазифасидир. Чунки бу ислоҳатлар туфайли Ватанимизнинг мустақиллиги мустаҳкамланади, халқимизнинг фаровонлиги ошади, юртимизнинг тинчлиги ва осойишталиги таъминланади, ҳуқуқий демократик фуқаролар жамияти вужудга келади. Бу партиямизнинг ҳам асосий мақсадларидан. Ҳисобот даврида «Адолат» социал-демократик партияси ўз Низоми ва Дастурида белгиланган вазифаларни амалга оширишга ҳаракат қилди. Мунтазам равишда партия Сиесий Кенгашининг Пленумлари ўтказилиб борилди. Пленумларда жамиятимиз ва партиямиз олдида турган долзарб масалалар кўриб чиқилди. Пленумлар оралиғида Сиесий Кенгаш Раесати ва Котибиятининг мажлислари ўтказилиб, партиянинг кундалик ҳаетига тааллуқли масалалар муҳокама қилинди. Партиянинг 9 депутатдан иборат Олий Мажлисдаги депутатлик фракциясининг мажлислари мунтазам ўтказилиб борилди. Жойларда ўтказилаетган вилоят, шаҳар ва туман партия ташкилотларининг мажлис ва пленумларида Сиесий Кенгаш Қарорларини бажариш, сиесий-ташкилий ва сиесий-маданий тадбирларни амалга ошириш масалалари кўриб чиқилмоқда. Партиямиз сафларида таниқли давлат ва жамоат арбоблари фаолият кўрсатишмоқда. Партиямизнинг Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Рустам Азимов, Меҳнат ва ижтимоий таъминот вазири Оқил Обидов, Ўзбекистон Республикаси Давлат Хавфсизлик Кенгаши котиби ўринбосари Миракбар Раҳмонқулов, Ўзбекистон Фанлар Академиясининг ҳақиқий аъзолари Турғунпўлат Даминов, Тўхтамурод Жўраев, Ўткир Расулов, «Ўзбекфильм» киностудияси директори Темурмалик Юнусов ва бошқа бир қанча аъзолари партиявий-ташкилий тадбирларимизни белгиланган муддатда, уюшқоқлик билан ўтишига катта ердам берганликларини мамнунлик ила қайд этмоқчиман. Ўтган саккиз йил мобайнида партия аъзоларининг сафи мунтазам равишда янгиланиб борди. 2004 йилнинг 1 январигача бўлган маълумотларга қараганда «Адолат» социал-демократик партияси аъзолари сони салкам 50 минг нафарни ташкил этмоқда. Кейинги йилларда мамлакатимизда аелларга, уларнинг иш фаолиятига хукуматимиз томонидан катта эътибор ва ишонч билан қаралмоқда. Президентнинг Ўзбекистон-хотин қизлар қўмитаси фаолиятига доир фармони, ҳукуматнинг шу масала бўйича қабул қилинган махсус қарори Хотин-қизларимизнинг оила ва ижтимоий ҳаетдаги фаолликларини ошириб юборди. Дунеда энг ривожланган АҚШ парламентининг 13 фоизини аеллар ташкил этади. Олий Мажлиснинг ўн бешинчи сессиясида қабул қилинган «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига сайлов тўғрисида»ги қонуннинг 22-моддаси «Хотин-қизлар сони сиесий партиялардан кўрсатилган депутатликка номзодлар умумий сонининг камида ўттиз фоизини ташкил этиши лозим», деган махсус қисм билан тўлдирилди. Бу ҳам аелларга билдирилган катта ишонч ва имкониятдан даракдир. Ҳозирда Ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партияси сафларида 14510 нафар хотин-қизлар фаолият кўрсатмоқда. Партия Сиесий Кенгашининг 41 аъзосидан 10 нафари, вилоят партия Кенгашлари котибларининг 6 нафари, туман ва шаҳар партия Кенгашлари котибларининг 57 нафари, шаҳар ва туман Кенгашлари биринчи котибларининг 16 нафари хотин-қизлардан иборатдир. Хотин-қизлар муаммоларини тезкор ҳал этиш, уларнинг ижтимоий муҳофазасини кучайтириш мақсадида Сиесий Кенгашимиз қошида аеллар Кенгаши ташкил этилган. Унинг раиси этиб, партия Сиесий Кенгашининг котиби, «Фармед» фирмасининг бош директори, Олий Мажлис депутати Дилором Тошмуҳамедова, Кенгаш раисининг ўринбосарлигига Ўзбекистон Миллий Университети биринчи проректори Раҳбар Муртазоева ва Олий Мажлис Котибиятининг катта референти Гавҳар Отабековалар сайланган. Кенгаш аъзолари сафида «Файз» Мебель холдинг компанияси бошқаруви раиси Мукаррам Азимова, Тошкент шаҳридаги 26-мактаб директори Рохат Анназарова, Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги бош терапевти Шукуржон Нисанова, Ибн Сино номидаги халқаро хайрия жамғармаси раисининг ўринбсари Зуҳра Ботирова, Хамза туман партия Кенгашининг биринчи котиби Парида Пармонова, Биринчи ТошМИ умумий терапия бўлими мудири Турсуной Салимова, Тошкент шаҳар 6-сонли оилавий поликлиника бош шифокори Феруза Йўлдошева, Тошкент Авиация институти катта ўқитувчиси Юлдуз Тўхтаева, Бухоро шаҳар «Давр» хусусий корхонаси директори Гулнора Маҳмудова, Қибрай тумани «Қизил ярим ой» жамияти раиси Нигора Рустамова каби серғайрат, партиямиз ғояларини халқ ичида ташвиқот қилишда ташаббускор бўлган кўплаб фаолларимиз борлигидан фахрланамиз. Партиянинг халқаро жамоат ташкилотлари билан алоқалари кенгайиб бормоқда. 2003 йил апрель ойида К. Аденауэр номидаги фонд ва Ўзбекистон «Адолат» СДП ўртасида «Ҳамкорлик қилишнинг асосий принциплари тўғрисида»ги битим имзоланди. Шунга кўра мазкур жамоат ташкилоти билан бир қанча тадбирлар ташкил этилди. Жумладан, шу йил 5-6 февралда К. Аденауэр фонди, Европа ҳамкорлик ва ҳавфсизлик ташкилоти (ЕҲҲТ), Ўзбекистон сиесий партиялари ҳамда Журналистларни қайта тайерлаш халқаро маркази ҳамкорлигида «Ўзбекистонда сиесий партиялар ва демократик сайловлар» мавзуида семинар бўлиб ўтди. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академияси, К. Аденауэр ва Фридрих Эберт жамғармалари билан ҳамкорликда «Олий Мажлисга сайловлар: Ўзбекистонда ҳуқуқий давлат ва фуқароллик жамияти қуришнинг муҳим босқичи» мавзуида халқаро илмий-амалий конференция ташкил этилди. К. Аденауэр жамғармаси ва Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиш академияси ўтказган «Диний – сиесий экстремизм ва терроризмга қарши кураш Тошкент резолюцияси: уч йил ўтгач» мавзуидаги халқаро конференция ва бошқа кўплаб семинар, тренинг ва учрашувларда ҳам партиямиз аъзолари фаол иштирок этди. Партиямизнинг Олий Мажлисдаги фракцияси сессияларда фаол қатнашмоқда. Фракциямиз аъзолари парламентимизнинг турли қўмиталарида олиб бориладиган қонунчилик ва назорат фаолиятида фаол иштирок этмоқдалар. Партиямизнинг дастурида қонун устиворлигига, инсон ҳуқуқларини таъминлаш, ижтимоий адолатни қарор топтириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилган. Шу боисдан ҳам фракциямиз аъзолари Ижтимоий масалалар ва бандлик қўмитаси, Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари ва озиқ-овқат қўмитаси, Халқаро ишлар ва парламентлараро алоқалар қўмиталари томонидан ташкил этилаеган тадбирларда айниқса кўрилаетган масалалар юзасидан амалий таклифларни илгари суришди. Олий Мажлиснинг ижтимоий масалалар ва бандлик қўмитаси томонидан уюштирилган «Ўзбекистон Республикасининг пенсия таъминоти тўғрисидаги қонун ҳужжатлари ижроси муаммолари», «Кучли ижтимоий химоя – Ўзбекистон давлати сиесатининг устувор йўналиши» мавзуидаги конферецияларда амалий таклиф ва ташаббуслар билан иштирок этди. Мазкур қўмита томонидан кўриб чиқилаетган қонун ва қарорлар лойиҳаларини ишлаб чиқишда зарур тавсияларни билдиришди. Фракциямиз аъзолари «Сиесий партияларни молиялаштириш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси устида жиддий иш олиб бориб, муҳим таклифлар билан чиқди. Бу қонун Сиесий партиялар ҳаетида муҳим тарихий аҳамиятга эгадир. Чунки партияларнинг фаоллигини оширишда молиявий ресурсларнинг ўрни бениҳоя каттадир. Мазкур қонун ҳар қайси партиянинг ўз ғояси, ўзининг мақсадлари, қиефаси, халққа таклиф қиладиган амалий дастурлари бўлишига, кўппартиявийлик тизимини мустаҳкамлашга хизмат қилиши лозим. Бу қонун сиесий партияларга катта имкониятлар очиб берди. Эндиги мақсад-одамлар орасига, меҳнат жамоаларига чиқиш, партиямиз олғасураетган ғояларга тарафдорларни қидириб топишдан иборат бўлиши керак. Партия фракцияси Олий Мажлис сессиялари кун тартибига киритилган қонун лойиҳаларини катта эътибор билан кўриб чиқмоқда. «Хусусий корхона тўғрисида»ги қонун Президентимиз Фармонига мувофиқ ишлаб чиқилиб, Вазирлар Маҳкамаси томонидан киритилди. У мулкдорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилади ва улар учун кенг имкониятлар яратиб берди. Юртбошимиз Олий Мажлиснинг биринчи сессиясида, шунингдек, 2003 йилнинг биринчи ярим йиллиги якунларига бағишланган Вазирлар Маҳкамаси йиғилишида сўзлаган нутқида хусусийлаштириш жараенларини янада чуқурлаштирилиши, иқтисодий тараққиетимизда устувор ўрин олиши ва шу асосда мулкдорлар синфини янада кенгайтириш, кичик ва хусусий корхоналарни ташкил этиш, уларнинг самарали фаолият кўрсатиши учун қулай шарт-шароитлар яратиш лозимлигини алоҳида таъкидлаб ўтган эди. Қонунни тайерлашда ана шу қоида асосий мезон қилиб олинди. Қолаверса, ҳар қандай қонун муайян давр, муайян шароит маҳсулидир. У жамият ва давлатнинг хаетий манфаатларидан келиб чиқади. Қонуннинг ҳар бир боби ва ҳар бир моддасида мулкдорларнинг ҳуқуқий манфаатлари ҳисобга олинган. Бу мамлакатимизнинг иқтисодий йўли ва мақсадларига тўла мосдир. Иккинчи чақириқ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 14 сессиясида кўриб чиқилган «Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқол) ва унинг маслахатчилари сайлови тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси, Олий Мажлис 15 сессиясида «Халқ депутатлари маҳаллий Кенгаши депутатини, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси депутатини ва Сенати аъзосини чақириб олиш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси бўйича ҳам фракция тарафидан муҳим таклифлар китилди. Олий Мажлис «Дори воситалари фармацевтик фаолияти тўғрисида»ги қонунни, «Бола ҳуқуқлари тўғрисида ҳамда оналикни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги, «Хотин-қизларнинг сиесий ҳуқуқлари тўғрисида»ги халкаро конвенцияларнинг ижросини назорат қилиш бўйича комиссиялар ишида партиянинг фракция аъзолари фаол қатнашиб келмоқда. Энди навбатдаги вазифамиз бу қонунларнинг мақсад-моҳиятини фуқароларга етказиш, улар билан учрашиб, ўрта ва кичик бизнесни равнақ топтиришга қаратилган қулайлик, имтиезларни кўпчиликка тўла тушунтиришдан иборатдир. Мамлакатимизда маҳаллаларнинг, фуқаролар ўзини-ўзи бошқариш органларининг жамият ҳаетидаги ўрнини мустаҳкамлашга имкон берадиган бу қонун қабул қилинганидан кейин уни халқ ўртасида тарғиб этишда фракциямиз аъзолари ва барча депутатларимиз фаол иштирок этдилар. Маҳаллалар ва жойларда ҳар бир Олий Мажлис сессияларидан сўнг мунтазам равишда учрашувлар ташкил этилиб, сессияда қабул қилинган ҳужжатлар ва қонунлар ҳақида аҳолига батафсил, атрофлича ахборот берилмоқда. Ҳар бир депутат ўз туманида ҳар ойда бир марта депутат қабуллари ташкил этган. Қабуллар ва депутат сўровлари натижасида кўплаб фуқароларнинг ижтимоий масалалари ҳал этилди, амалий ердам кўрсатилди, юридик маслаҳатлар ва айрим мансабдорларнинг қонунлар ижросини таъминлашдаги адолатсизликларига барҳам берилди. Ҳозирги кунда Олий Мажлис қонунчилик палатасига сайлаш учун қонунчилик фаолияти билан самарали шуғуллана оладиган номзодларни танлаш ишлари қизғин давом этмоқда. Танланган номзодлар билан «Адолат» СДП сайловолди дастури», «Депутатлик мандати», «Сайлов кураши» каби долзарб мавзуларда тренинглар ўтказилмоқда. Партиямиздан кўрсатилаетган номзодларни сайлов мавсумида қўллаб-қувватлаш учун сайлов штаби ташкил этилди, уларнинг ишончли вакилларини танлаш бўйича партиянинг обрўли фаолларидан иборат Маслаҳат кенгаши тузилган. «Адолат» ва бошқа газеталарда сайловолди компаниясида фаол қатнашаетган партиядошларимизга бағишланган мақолалар, суҳбат ва лавҳалар алоҳида рукнларда еритиб борилмоқда. Яна бир фикр. Ватан тараққиети, халқ фаровонлиги учун ўз салоҳиятини фидо қилишга шай кишиларнинг парламентдан ўрин олишлари учун юртдошларимизнинг фуқаролик позицияси ҳозирги сайлов компанияси бошланган кунлардан фаоллик ва аниқлик касб этиши лозим, деб ҳисоблайман. Чунки сиесий партиямиз ва ташаббускор гуруҳлар томонидан номзодлар танлашда халқнинг фикрини қанча кўп ҳисобга олсак, сайлов кампаниясининг кейинги босқичларида кўзлаган натижаларимизга эришишимиз шунча енгил кўчади. Номзодликка муносиб кишиларни кўрсатиш, улар ичидан энг арзийдиган вакилларни сайлашдан энг аввало ўзимиз манфаатдормиз. Негаки, эртанги ҳаетимиз даражаси сайлов натижаси билан чамбарчас боғлиқдир. Азиз дўстлар! Мамлакатимизда демократик ўзгаришларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамияти асосларини шакллантиришнинг асосий йўналишлари бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Бунда сиесий партияларнинг жамиятимизда тутган ўрни алоҳида аҳамият касб этади. Уларнинг нуфузи икки палатали парламент тизимига ўтилиши муносабати билан тобора ошиб бормоқда. Негаки, Ўзбекистон Республикасининг «Референдум якунлари ҳамда давлат ҳокимияти ташкил этилишининг асосий принциплари тўғрисида»ги Конституциявий қонунига ва Конституцияга киритилган ўзгаришларга мувофиқ бўлажак парламентнинг қуйи палатаси, яъни, қонунчилик палатаси доимий, профессионал асосда иш олиб боради. Ушбу палата сиесий партияларнинг бевосита иштирокида шаклланади. Парламентнинг қуйи палатасига муносиб номзодлар сайланиши учун бизнинг партиямиз ҳам муайян даражада масъулдир. Бундан ташқари, «Адолат» социал-демократик партияси маҳаллий ҳокимият вакиллик органларини шакллантиришда ҳам фаол иштирок этади. Бу дегани у парламентнинг юқори палатаси – Сенат аъзолари сайланишига ҳам билвосита таъсир кўрсатади. Ўзбекистон Республикасининг «Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига сайлов тўғрисида»ги Қонунининг 22-моддасида «Халқ депутатлари вилоят Кенгашлари депутатлигига номзодлар сиесий партияларнинг вилоят органлари томонидан кўрсатилади», деб езилган. Бундан ташқари вилоят партия ташкилотлари Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлигига ҳам ўз номзодларини тавсия этади. Демак, вилоят партия ташкилотлари зиммасига айниқса катта масъулият юкланмоқда. Бундан ташқари партиямизнинг вилоятлардаги ташкилотлари халқ депутатлари туман ва шаҳар Кенгашларига тегишли туман ва шаҳар партия ташкилотлари муносиб номзодлар кўрсатиши учун ҳам масъулдирлар. Юқорида тилга олинган «Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига сайлов тўғрисида»ги Қонунга мувофиқ «Халқ депутатлари туман ва шаҳар Кенгашлари депутатлигига номзодлар сиесий партияларнинг тегишли туман, шаҳар органлари ҳамда фуқаролар йиғинларида (вакиллари йиғилишларида) кўрсатилади. Сиесий партиялар, фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари тегишли ҳудудда жойлашган ҳар бир сайлов округидан биттадан депутатликка номзод кўрсатишга ваколатлидир. Шунга кўра, бизнинг партиямиз Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига 120 нафар, вилоят Кенгашлари ва Қорақалпоғистон Республикаси Жўқори Кенгеси, шунингдек, туман ва шаҳар Кенгашларига қарийб олти мингга яқин депутатликка номзодлар кўрсатишга ҳақлидир. Мен яна бир масалага эътиборингизни жалб қилмоқчи эдим. Биз барча сайлов округларидан номзод кўрсатишга интилмасдан, балки сон жиҳатдан камроқ номзодлар кўрсатсак-да, энг муҳими, уларнинг сайловда ғолиб чиқиши учун жиддий ҳаракат қилишимиз керак. «Адолат» социал-демократик партияси ўз фаолияти доирасида ҳамда 1999 йилдаги сайловларда орттирган тажрибасидан самарали фойдаланиб, икки палатали парламент ва маҳаллий ҳокимият вакиллик органлари депутатлари сайловида кўп мандатга эга бўлиш учун барча имкониятларини ишга солади, деб ишонаман. Энди рухсатинглар билан, партиянинг вилоят Кенгашлари ва қуйи ташкилотлари фаолияти тўғрисида ҳам тўҳтаб ўтсам. Сирдаре вилояти Кенгаши бошланғич ташкилотларнинг жанговарлигини ошириш ва партия аъзоларининг сифатига эътиборни кучайтирмоқда. Эндиликда партия сафига меҳнатда ҳам, турмушда ҳам, жамоатчилик ишларида ҳам ижобий фазилатларини намоен этган сиесий етук инсонлар қабул қилинмоқда. Баъзи бошланғич ташкилотларда номзодлар учун синов муддатлари белгиланган. Унга кўра номзод белгиланган муддат давомида ўзининг ҳалоллиги, меҳнатсеварлиги, изланувчанлиги, жамоат ишларидаги фаоллиги, дунеқараши билан ўзгаларга намуна бўла олиши зарур. Шундагина у «Адолат» партияси аъзолигига муносиб деб топилади. Вилоятда оммавий тарғибот ва ташвиқот тадбирларини амалга оширишга жиддий эътибор берилмоқда. Партия етакчилари ўнлаб бошланғич ташкилотларда «Парламент ислохоти – Ўзбекистонда демократик тараққиетнинг янги босқичи» мавзусида суҳбатлар, мунозаралар ўтказди. Кейинги йилларда Самарқанд вилоятида партия аъзолари сони 14 минг кишига, бошланғич партия ташкилотларининг сони эса 1328 тага етди. Партия аъзолари ўз бурчларини теран англаб, ижтимоий-сиесий муаммоларни ҳал этишда дадил иштирок этмоқда. Тайлоқ, Булунғур, Оқдаре туманлари, Самарқанд, Каттақўрғон шаҳарларида айнан шундай партиявий ишчанлик муҳити юзага келганлиги қувончлидир. Бу ташкилотлар сиесий мулоқот клублари, спорт секциялари, экологик тарбия масканлари мунтазам фаолият юритишини таъминламоқда. Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларига сайланган партия вакиллари долзарб муаммо ва масалаларни сессия муҳокамасига олиб чиқмоқдалар. Андижон вилояти кенгашининг терроризм ва ақидапарастликка қарши тушунтириш ишларини авж олдиргани мақтовга сазовордир. Маълумки, вилоятда айрим кимсаларнинг диний экстремизм, терроризмни авж олдириш учун уринишлари, уларнинг конституцион тизимга қарши иғвогарона ташвиқотлари содир бўлган эди. Партия етакчилари ва фаоллари бошланғич партия ташкилотларида, меҳнат жамоаларида учрашувлар ташкил этиб, давлатимиз олиб бораетган ташқи ва ички сиесатни, Олий Мажлисда президент И. Каримовнинг терроризмни қоралаб сўзлаган нутқини моҳиятини тушунтириб бердилар. Партия ташкилотларига, бир қатор меҳнат жамоаларига «Адолат» партияси вилоят кенгаши томонидан нашр эттирилган огоҳликка чорловчи «Халққа тинчлик ва осойишталик керак»! мавзуидаги плакатлар тарқатилди. Миллий-маданий марказлар ва касаба уюшмалари билан ҳамкорликда аҳоли сиесий маданиятини ошириш, миллатлараро муносабатларни уйғунлаштириш, меҳнаткашларнинг ижтимоий-иқтисодий ҳуқуқларини ҳимоялаш, уларнинг меҳнат шароитларини яхшилашга йўналтирилган тадбирлар ўтказилди. Бироқ, баъзан партия вилоят кенгаши ҳамда шаҳар, туман ва бошланғич ташкилотлари мавжуд имкониятлардан тўлиқ фойдалана олмаяпти. Вилоятда партия сафларининг ўсиш суръатлари қониқарли эмас, омма билан яхши алоқа ўрнатилмаган, амалий тадбирлар кам ўтказиляпти. Аъзолик бадалларини вақтида тўламаслик ҳолларига йўл қўйилмоқда. Шаҳар ва туманлар кенгашларида пленум йиғилишлари кам ўтказилади. Хоразм вилоят кенгаши шаҳар ва туман кенгашлари билан ҳамкорликда ишлагани натижасида партия аъзолари сони илғор, ишбилармон мутахассислар, қишлоқ хўжалиги ходимлари, ўқитувчилар ва зиелилар, тиббиет ходимлари ҳисобига ўсиб мустаҳкамланмоқда. Ҳозир вилоятнинг шаҳар ва туманларида 127 бошланғич партия ташкилоти фаолият кўрсатмоқда, улар 2750 нафар партия аъзоларини ўз сафига бирлаштирган. Партия аъзоларининг 32 фоизини ешлар, 12 фоизини хотин-қизлар ташкил этади. Шу билан бирга вилоят Кенгаши фаолиятида баъзи камчиликлар ҳам учрайди. Пленумда қабул қилинган қарорларнинг бажарилиши кенгаш котиблари томонидан суст назорат қилинмоқда. Ўзбекистон «Адолат» СДП томонидан меҳрибонлик уйлари, фаҳрийлар ва ногиронларга байрам дастурхонлари ташкил қилинди. Аҳолининг энг ночор қатламлари ҳисобланган кексалар, ногиронлар, етим-есирлар, кўп болали оилаларга доимий равишда эътибор кўрсатилмоқда. Масалан, Самарканд вилояти партия ташкилоти томонидан фақат шу йилнинг ўзида - 2 млн. сўмликдан зиед, Тошкент шаҳрининг фақат Собир Рахимов ва Акмал Икромов туманларининг ўзида 2004 йил бошидан умумий қиймати 3 миллион сўмдан ортиқ моддий ердам кўрсатилди. Тошкент шаҳрининг бошқа туманларида,барча вилоят партия ташкилотлари томонидан ҳам шу каби кўплаб тадбир ва ҳомийлик ердамлари ташкил этилмоқда. Партия томонидан ешларнинг жисмоний камолотига жиддий эътибор бериб келинмоқда. Фақат 2003 йил ва 2004 йилнинг ўтган даврида Самарқанд вилояти партия ташкилоти томонидан мазкур мақсадда қарийб ўн бир ярим миллион сўмлик хомийлик ердам ташкил этилди. Партиямизнинг бош нашри ҳисобланган «Адолат» газетасининг асосий вазифаси партия ҳаетини кенг ва ранг-баранг мавзуларда еритиш, Дастурий вазифаларимизни амалга ошириш, вилоят, туман ва бошланғич ташкилотлари фаолиятидаги муаммоларга муассис ва партия фаоллари эътиборини қаратишдан иборатдир. Ўтган даврда таҳририят аъзолари ўз Низомида белгиланган вазифаларни бажариш бўйича бир қанча ибратли ишларни амалга оширдилар. Бироқ, «Адолат» газетаси фаолиятини Президент Ислом Каримовнинг Олий Мажлис ўн тўртинчи сессиясида сиесий партиялар нашрлари ҳақида билдирган танқидий фикр-мулоҳазалари мезонида баҳолайдиган бўлсак, таҳририят ишини тубдан яхшилаш зарур, деган фикрга келамиз. Газетада партия ҳаетидан кўра кўпроқ ҳуқуқ-тарғибот идоралари, жумладан, туман ва вилоят прокуратураси, суд идораларида кўрилган жиноий ишлар тафсилотлари баен этилган мақола ва суҳбатлар кўп еритилмоқда. Аксинча, партиямизнинг маҳаллий кенгашлари, парламент сайловларига тараддуднинг бориши қониқарли акс эттирилмаяпти. Партия мавзусидаги мақола ва суҳбатларнинг аксарияти фақат мақтов, ўтказилган тадбирлар, тантанали кечалар, маросимларнинг ҳисоботларидан иборатдир. Оддий партия аъзоларининг ташкилотнинг нуфузини ошириш, халқнинг дилига кириб бориш, унинг ташаббуси, ғайратини жўш урдириш, партиявий ишларнинг сифати ва самарадорлигини оширишга йўналтирилган мақолаларни кўпроқ чоп этиш мақсадга мувофиқ, деб ҳисоблайман. Газетанинг бугунги қиефасини кўздан кечирар экансиз, таҳририят фақатгина қандай йўллар билан бўлмасин, бир илож қилиб, газетани чиқариб туришни ўз олдига ягона мақсад қилиб қўйгандай туюлмоқда. Бундай «хўжам кўрсин» тарзида иш юритилиши партия нашрининг обрўйини тўкиб қўйиши мумкин. Гапнинг очиғи, бизнинг ўзимиз муассис сифатида газета фаолиятига етарли эътибор бериб, таҳририят жамоасини ҳам моддий, ҳам маънавий жиҳатдан қўллаб-қувватлашни унутиб қўйдик. Биз- сиесий Кенгаш, вилоят қўмиталари ва барча фаоллар газетамизнинг обрўйи-нуфузини кўтариш, унинг муаммоларини ҳал этиш билан жиддий шуғулланмоғимиз керак. «Адолат» СДПнинг 1999 йилдаги Олий Мажлис ва маҳаллий кенгашлари депутатлигига ўтказилган сайловлардаги иштирокини таҳлил қилиш, ютуқ ва камчиликларимизни тарозуга солиш ҳозирги кунда айниқса муҳимдир. Сайлов натижалари бўйича партиядан Олий Мажлисга 11 депутат, маҳаллий кенгашларга 60 депутат сайланди. Албатта, салкам қирқ минг кишилик партия учун бу эътиборли ютуқ эмас. Партия ташкилотларимизнинг сайловолди ва сайловлардаги фаолиятини танқидий кўз билан кўриб чиқсак, йўл қўйилган қуйидаги камчиликларни кўришимиз мумкин. Биринчидан, партиямиз томонидан кўрсатилган номзодларнинг кучли рақобатчилик шароитида кураш олиб боришга тайергарлик даражаси паст бўлди. Иккинчидан, номзодларни халққа таништиришда, уларнинг сайловолди дастурларини тарғиб қилишда, сайлов кампаниясини тўлақонли ўтказиб беришда жойлардаги партия ташкилотлари кўнгилдагидек иш олиб бормади. Учинчидан, партиямиз сайловолди кампаниясини олиб бориш учун етарли миқдорда маблағ жалб эта олмади. Оқибатда биз номзодларимиз ва партия ташкилотларимизни зарур даражада тарғибот воситалари ва хизматлар билан таъминлай олмадик. Тўртинчидан, партия мақсад ва маслакларини, унинг сайловолди дастурини халққа етказиш юзасидан оммавий-тарғибот тадбирлари ниҳоятда кам ўтказилди. Бешинчидан, 1999 йил сайловларида вилоят, шаҳар, туман партия ташкилотлари маҳаллий кенгашлари депутатлигига жуда кам миқдорда номзодлар кўрсатдилар. Қорақалпоғистон Республикаси, Самарқанд, Сурхондаре, Навоий вилоят партия ташкилотлари турли сабабларга кўра бу соҳа сайловларига умуман номзод кўрсата олмадилар. 2004 йилда ўтказиладиган сайловларда бу камчиликларга йўл қўймаслик учун жойлардаги ва марказдаги партия ташкилотларимиз ҳозирданоқ отни қамчилаб, сайловларга тайергарликни жонлантириб юборишлари керак. Олдинги Пленумларимиз қарорларида кўрсатиб ўтилган вазифаларини, яъни тарғибот-ташвиқот ишларини фаоллаштириш, партия сафларини лоқайд, тасодифий шахслардан озод этиб, ғайратли, ҳалол, сиесий ва маънавий жиҳатдан етук фуқаролар билан тўлдириш, бўлажак парламент ва маҳаллий кенгашларга бўладиган сайловларда депутатликка номзод этиб кўрсатиладиган партиядошларнинг рўйхатини тузиб, уни ҳар томонлама ўрганиб чиқиш, партия сайловолди дастурини ишлаб чиқиш, партия кенгашларининг сайловолди тадбирлар режасини тузиб чиқиш каби ишларни амалга оширишимиз керак.
Ўзбекистонда фаолият кўрсатаётган барча сиёсий кучлар каби бизнинг “Адолат” социал-демократик партиямиз ҳам жуда ҳаяжонли, масъулиятли тарихий синов даври Ўзбекистон Республикаси Қонунчилик палатаси ва маҳаллий кенгашларга сайловларга қизқин тараддуд кўрмоқда. 2002 йил 27 январда икки палатали парламент тузиш бўйича ўтказилган Референдум натижалари, сўнгги икки йил ичида Олий Мажлис томонидан сайлов тўғрисидаги бир қанча янги қонун ҳужжатларининг қабул қилиниши ва уларнинг айримларига зарур ўзгартиришлар парламент ислохотида зокин булиб хизмат килади. Ҳозирга келиб Ўзбекистон Республикасида демократик ҳуқуқий давлат ва адолатли фуқаролик жамияти қуриш йўлида дадил бораётган давлатга хос ва мос бўлган, халқаро ҳуқуқий стандартларга тўғри келадиган сайлов тўғрисидаги қонунлар мажмуи яратилди. Энди Парламентимизда Қонунчилик палатаси бўлиб, унда асосан сиёсий партиялар ва ташаббускор гурухлардан сайланган депутатлар профессионал тарзда қонун яратиш ишлари билан банд бўлади. Яъни, улар ўз партияларининг Дастурларида белгиланган мақсад ва вазифаларини яратилаётган Қонун лойихаларида акс этиришга ҳаракат қиладилар. Демак, парламентда фаолият юритадиган ҳар бир партиянинг ўз Қоялари ва дастурий йўналишларини ҳаётга татбиқ этишларига кенг имкониятлар яратилмоқда. Азиз дўстлар! Юртимизда фаолият кўрсатаётган ҳар бир сиёсий партия қаторида биз ҳам сайлов олди ҳаракат дастуримизни ишлаб чиқдик. Бугун сизларга тарқатилган дастур лойиҳасига партиямизнинг 1995 йилда қабул қилинган дастури асос қилиб олинган. Айни чоғда, бу қайта ишланган, жиддий тўлдирилган, бойитилган ҳаракат дастуридир. Дастурда партиямизнинг бошқа сиёсий партиялардан фарқли, ўзигагина хос жиҳатларини кўрсатиб беришга ҳаракат қилдик. XXI асрнинг дастлабки йилларида жамиятимиз, халқимиз ва мамлакатимиз олдида пайдо бўлган муҳим муаммолар: – мамлакатимизда ижтимоий-сиёсий ва иқтисодий ривожланишни жадаллаштириш, терроризмга қарши барча тинчликсевар кучлар билан биргаликда ҳаракат қилиш, фуқаролик жамияти асосларини шакллантириш ва халқнинг турмуш даражасини юксалтириш каби кўплаб долзарб масалаларни ҳал этилиши белгилаб олинди. Дастуримизнинг асосий йўналишларига фуқароларимиз ўз ҳаётларида ҳар куни дуч келаётган муаммолар, уларни қийнаётган ижтимоий ва иқтисодий соҳаларда дуч келаётган турли қийинчиликлар, баъзи давлат ва хўжалик идораларидаги бюрократия, порахўрлик сингари иллатлар ва жамият ҳаётининг улуҚвор масалалари ва уларни ҳал этишнинг биз илгари сураётган йўллари асос қилиб олинди. Энди бевосита дастурнинг ўзига тўхталадиган бўлсак, унинг асосий тамойиллари – социал-демократия тамойиллари бўлиб, Ижтимоий адолат, Эркинлик, Бирдамлик ғояларини илгари суради.
Социал-демократиянинг асосий тамойили куйидагича: мехнат килиш кобилиятига эга булган ахоли учун тенг имкониятлар яратиш, ахолининг эхтиёжманд кисми учун эса мехр-мурувват курсатиш, барча учун эса ижтимоий мухлфаза ва сифатли турмуш тарзини таъминлашдан иборат.
Ижтимоий мухофаза – социал демократиянинг асосини ташкил этади. Ижтимоий мухофазанинг бош максади инсоннинг турмуш ва бозор алгов-далновларидан химоя килишдир. У мехгатни мухофза килишнинг самарали механизмларини кузда тутади. Социал-демократияда бушунги кундаги энг зарур нарса – инсоний мехр-окибат марказий урин тутади.
Биз иктисодий эркинлик, хусусий мулк ва иктисодий ташаббуслар Узбекистон иктисодий тараккиётига катта хисса кушади деб хисоблаймиз. Партиямиз буюк соҳибқирон бобомиз Амир Темурнинг «Куч – адолатдадир» деган ҳикматли сўзларини табаррук шиор деб билиб, жамиятда Адолат мезонининг ҳар қандай шаклда бузилишига қарши кураш олиб боради. Партия қонун устиворлигига қатъий риоя этишни бош мақсад қилиб қўяркан, қонун ижодкорлигида ҳар бир банд, ҳар бир тушунча аниқ, лўнда, мукаммал, равон бўлишига интилади. Турли қонун ва қонун ости ҳужжатларига муттасил мурожаат – «ссылка» қилишни рад этади. Айни чоғда, қонун ости ҳужжатларини ишлаб чиқишда ҳукумат масъулиятини янада ошириш лозим деб ҳисоблайди. Бундай масъулият мезонларини конун шаклида янги парламент - қонунчилик Палатаси ишлаб чиқиши керак. Энди бевосита дастурнинг узига тухталадиган булсак. Аввал иктисодий сохадаги вазифалар тугрисида тухтасам , зеро, Адолат партияси ижтимоий йуналтирилган бозор муносабатларига асосланган иктисодиет ривожини жадаллаштириш, тарафдорими. Биз иктисодиет равнаки халк фаровонлиги учун хизмат килиши керак деб хисоблаймиз. «Иқтисодий соҳадаги вазифалар» бўлимида бу йўналишда қилиниши зарур бўлган ишлар аниқ белгилаб берилган. Бу вазифаларнинг моҳияти –- ишлаетган фуқароларга кафолат ва қўллаб-қувватлаш; - ишсизларга эса иш; - ногиронлар, муҳтож фуқароларга ҳимоя ва меҳр-мурувват кўрсатиш; - эҳтиежманд одамга имконият яратиш, имконият беришни назарда тутади, ишсизликнинг олдини олиш, маҳаллаларда янги иш ўринларини яратиш концепциясини ишлаб чиқиш, уни қонунларда акс эттиришни тақозо қилади. 7 февраль 2004 йил Президент И.Каримов 2003 йилда мамлкатни ижтимоий-иктисодий ривожлантириш якунлари ва 2004 йилда иктисодий ислохотларни чукурлаштиришнинг асосий йуналишларига багишланган Вазирлар Махкамасининг мажлисидаги маърузадан сузлар: «Маълумки 2004 йил ялпи ички махсулот хажмини 6% ошириш кузда тутилмокда. Бу усиш суръатлари саноат, кишлок хужалиги, хизмат курсатиш ва бошка сохаларни ривожлантириш хисобидан таъминланади». Энди 2004 йил 1 ярим йиллик натижаларини олсак – ислохотлар даврида биринчи мартта ялпи ички махсулот хажмини усиши 6,2% булди. Бу асосан саноатда, кишлок хужалик махсулотларида, ахолига хизмат курстаиш соасида ва ишлаб чикаришда усиш хисобига эришилди. Ушбу курсаткичлар бизни гадаги иктисодий вазифларимизни куллаб-кувватлайди деб уйлайман. Демак, маҳаллий саноат, ишлаб-чиқаришни янада ривожлантириш, айникса, кишлок хужалик сохасида илғор технологияларни тадбиқ этиш, маҳаллий ишлаб чиқарувчиларга зарур преференциялар ва имтиезлар жорий этиш лозим. Ушбу бўлимда тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, мулк дахлсизлигини таъминлаш, мулкдорлар синфини шакллантириш, молия-бюджет тизимида интизомни кучайтириш ва маошлар, стипендиялар, нафақаларнинг ўз вақтида берилиши устидан назоратни кучайтириш, адолатли солиқ сиесатини юргазиш каби қатор муҳим вазифалар аниқ баен этилган. Шу уринда, Иш жойларини яратишда ва ижтимоий масалаларни хал этишда яна бир фикр: Илгор мамлакатлар тажрибаси шуни курсатадики,хизмат курсатиш тармоги иктисодиетнинг энг тез ривожланадиган сохаси булиб,айнан шу сохага ортикча ишчи кучларининг катта кисмини узига жалб этиши мумкин. Жахон иктисодиетида иш биланбанд булганларнинг ярмидан купроги хизмат курсатиш сохасида мехнат килади. Масалан,Швецияда бу курсаткич 70% хизмат курсатиш сохасида хотин-кизлар,ногиронлар,пенсионерлар,ешлар мехнати кенг кулланилади. Бизда бу масала оксок булиб турибди ва буни куллаб кувватлаш биз олдимизга куйган ижтимоий сиесий масалаларимизни хал этишда ердам беради деб уйлайман. Социал демократиянинг асосни ижтимоий мухофаза ташкил этиши барчага маълум. Партиямиз Сайловолди Дастурида хам ижтимоий сохадаги вазифалар устивор урин эгаллайди. Зеро, партиямиз ишчи ва хизматчилар, дехкон ва фермерлар, тадбиркор ва зиелилар, хуллас, жамиятдаги барча бунедкор инсонларнинг бахтли ва фаровон хает кечириши учун хамма зарур шарт-шароитларга эга булишлари учун курашади. «Инсон манфаатлари- энг олий кадрият» деган бош шиорни илгари суради. Шу уринда давлатни ижтимоий маъсулиятини оширишга ва ижтимоий масалаларни хал этишга Адолат партияси бор имкониятларини сафарбар этади. Бугунги кунда жамиятимизда ижтимоий сиесат концепцияси зарурияти тугиляпти ва ахолимизга ижтимоий кафолатлар тизими керак. Буни манбаи деб биз тадбиркорликни ривожланишида, ишлаб чикаришни кенгайишида, ишламаетган корхоналарни жонланишида, янги ишчи жойларни яратишда деб биламиз. Ундан ташкари барча турдаги мулк эгаларини ижтимоий маъсулиятини оширишда деб биламиз. Партия қишлоқ хўжалигида ҳам туб ислоҳотлар ўтказиш тарафдори. Зеро, партия ер эгаси бўлган деҳқонларга таянади ва уларнинг эркин, мустақил ишлаши учун барча шарт-шароитларни яратиб бериш зарур деб ҳисоблайди. - Ерни ҳақиқий эгасига бериш; - қишлоқ хўжалиги инфраструктурасини янада ривожлантириш, тайер маҳсулот экспортини ошириш; - фермерларнинг ҳақ-ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва улар учун қулай шароитлар яратиб бериш; - қишлоқ жойларида ишсизликка барҳам бериш мақсадида саноат, қурилиш, маиший хизмат турларини, маҳсулотни қайта ишлаш шаҳобчаларини ташкил қилиш, кичик ва ўрта қўшма корхоналар бунед этишнинг аниқ режасини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш – бу соҳадаги асосий вазифалардир. Ижтимоий сохадаги вазифаларимизни бажаришда авваламбор:
аҳолининг кам таъминланган, ночор, эҳтиежманд қатламларини қўллаб-қувватлаш юзасидан қўшимча, амалий чора-тадбирлар қўллаш, бу борада аниқ йўналтирилган дастурларни ишлаб чиқиш асосий вазифалардан этиб белгиланган.
Зеро, «Ялпи аҳоли учун бирдек фаровон давлат» - «Государство всеобҳего благоденствия» шиори мамлакатимиз учун ҳам ҳар жиҳатдан маъқул бўларди, деб ҳисоблаймиз. Бундан ташқари ушбу бўлимда таълим, илм-фан, тиббиет соҳаси ходимлари ва зиелиларнинг ижтимоий нуфузи, моддий аҳволини янада ошириш юзасидан қатъий чора-тадбирлар ишлаб чиқиш; Шу ўринда партиямиз Сайловолди Дастури партия аъзолари орасида қизғин муҳокама этилгани, қатор қўшимча ва ўзгартиришлар киритилганини таъкидлаш керак. Хусусан, ушбу Дастурнинг «Ижтимоий соҳадаги вазифалар» бўлимига оид бир қатор қўшимча ва ўзгартиришлар таклиф этилди. Хусусан, аҳолининг асосий қисми учун сифатли ва бепул даволаниш кафолатлари таъминлаб берилишини таъкидлаган ҳолда, «Фаровон яшаетган одам, эҳтиежманд одам учун», «Соғлом одам касал одам учун тўлайди» деган сўзлар ўрнига «Иш берувчи томонидан ишчи-хизматчиларга тиббий суғурта кафолатлари жорий этилишига эришиш» деган бандни киритишни таклиф қилмоқдамиз. Партия Сайловолди Дастурига амалдаги дастуримиздан фарқли ўлароқ яна бир янги бўлим киритилган бўлиб, у «Суд-хуқуқ тизими соҳасидаги вазифалар» деб аталади. Бундай алоҳида бўлимнинг киритилиши табиий-ки, партиямизнинг номи ва маслаги, асосий принципларидан келиб чиққан. Ушбу бўлимда:
суд-ҳуқуқ тизимини ислоҳ этишни давом эттириш, судларнинг мустақиллигини амалда таъминлаш, инсон ҳуқуқларининг бузилишига нисбатан қатъий жавобгарлик;
куч тизимлари (милиция, прокуратура, ҳавфсизлик хизмати, армия ва ҳоказо) устидан жамоатчилик назоратини кескин кучайтириш, бунинг учун зарур ҳуқуқий мейер ва қонунларни қабул этиш;
фуқароларнинг ҳуқуқий маданиятини ошириш;
қонун ижроси назорат қилинаетганда устивор вазифа – Адолат принципи бўлишини таъминлаш каби қатор долзарб вазифалар конкрет белгилаб берилган.
Хукук - тартибот идораларининг айрим нопок ходимлари учун фукароларнинг хукук ва манфаатларини химоя килиш биринчи навбатдаги вазифа булмай, балки куркитиш ,уз ваколати ва хукмдорлигини курсатиб куйишга интилиш, узини гуе жиноятчиликка курашаетгандек килиб курсатиш каби нохуш одат хамон яшаб келмокда. Шундайлар хам борки, улар конунчилигимиздаги айрим номукаммалликлар, одамларнинг хато ва бахтсизликлари хисобига узларининг гаразли , таъмагирлик максадларига эришишга уринади. И.Каримов 2001 йил 6 сессия. Партия Сайловолди Дастуридаги яна бир янги бўлим «Илм-фан, маориф, маънавият ва маданият соҳасидаги вазифалар» деб аталган ва унда асосий эътибор бу соҳалардаги долзарб муаммоларни ҳал этишга қаратилган. Бундаги бош ғоя – «илм-фан давлат томонидан ҳамиша қўллаб-қувватланиши зарур. Фундаментал фанлар ривожига жиддий эътибор қаратиш керак. Бу соҳага бугун жалб этиладиган инвестициялар, сарфланадиган маблағлар эртага юз карра фойдаси билан қайтишини унутмаслик лозим», деган фикрдир.
Бугун илм-фанга, фундаментал тадқиқотларга давлат грантлари ажратишни янада кенгроқ йўлга қўйиш муҳим ва долзарб вазифадир. Айни чоғда, бу тадқиқотлар самарасини ҳам назорат этиб бориш, илмий маҳсулотнинг харидоргирлиги, уни ҳаетга тадбиқ этиш кафолатлари каби жиддий талабларни ҳам назардан қочирмаслик керак. Мақсад – илм-фан халқ фаровонлиги учун амалий хизмат қилсин! Истиқболли самара берсин. Шу билан бир қаторда илм-фан билан боғлиқ концернлар фаолиятини ҳам жиддий ўрганиб чиқиш ва ислоҳ қилиш, уларнинг ҳақиқий самарадорлигини кескин ошириш керак. Партиянинг Сайловолди Дастурида ташқи сиесат соҳасидаги вазифалар ҳам аниқ баен этилган. Бу вазифаларнинг энг муҳими, бутун дунеда башариятга ҳавф солаетган мудҳиш бало – терроризмга, экстремизмга қарши жаҳон ҳамжамияти, барча илғор, тараққийпарвар кучлар билан бирга кураш олиб бориш, мамлакатимизнинг бу борадаги изчил ва қатъий сиесатини давом эттиришдир. Сайловолди Дастурида бугун давлатимиз, юртбошимиз илгари сураетган ниҳоятда долзарб муаммо – аелларни ижтимоий-сиесий жараенларга, давлат қурилишига фаол жалб этиш масаласига ҳам алоҳида эътибор қаратилган. Аелларнинг индивидуал – ижодий имкониятларини кенг намоен этиши, жамият ҳаетида фаол қатнашиши, маълум маънода иқтисодий мустақилликка эришиши учун барча зарур шарт-шароитларни яратиб бериш, аеллар ишсизлигини бартараф этиш лозим. Айни чоғда, аелларнинг ўзидан ҳам, маҳалла, туман, шаҳар хотин-қизлар қўмиталаридан ҳам бу борада жиддий ендашув, фаоллик ва ташаббус талаб этилади. Муҳтарам съезд делегатлари! Табиийки, партия Сайловолди Дастурида белгиланган бундай кенг қамровли мақсад, вазифаларни «қандай ҳал этиш керак» деган савол туғилиши аниқ. Бунинг учун, энг аввало, малакали қонунчилик фаолиятини изчил олиб бориб, янги қонунларни ишлаб чиқиш ва қабул қилиш зарур. Иккинчидан, ижроия ҳокимиятга ўз вакилларимизни киритиш орқали бу мақсад-вазифаларни бажаришда амалий ҳаракат олиб боришимиз мумкин бўлади. Ана шундай қонунчилик ва ижро фаолиятининг уйғунлиги, якдиллигига эришиш учун, табиий-ки, партиямиз бўлажак сайловларда фаол, якдил ва жипс бўлиб қатнашиши, Қонунчилик Палатаси ва маҳаллий Кенгашларга имкон қадар кўпроқ номзодлари сайланишига эриша олиши зарур. Парламентда кўпчилик ўринга эга партия бўлажак ҳукуматни туза олишини ҳам унутмаслик керак. Сайловларда бундай ғалабага эришиш учун эса, - биринчидан, партия қуйи ташкилотлари уюшқоқлиги, фаоллигини кучайтиришимиз; - иккинчидан, партия Сайловолди Дастуридаги асосий ғоя, мақсад, вазифаларни сайловчиларга имкон қадар кенгроқ етказишимиз, шу ғояларимиз билан халқнинг ичига кириб боришимиз, - ва учинчидан, партия нашри «Адолат» газетаси фаоллигини жиддий ошириш, ҳамда, оммавий ахборот воситалари орқали тарғибот-ташвиқот ишларимизни янада кенгайтиришимиз ва чуқурлаштиришимиз керак. Қадрли съезд делегатлари! Ўзбекистон «Адолат» СДП чинакам халқ иши, Ватан равнақига бел боғлаган сиесий кучдир. Биз реалистлармиз ва қўлимиздан келмайдиган ишни ваъда қилмаймиз. Мамлакатимизни янада ривожлантириш қўлимиздан келади. Сизларни ана шундай қутлуғ мақсадлар, буюк ва хайрли ишларда якдил – ҳамжиҳат бўлиб, доим олдинги сафларда туришингизни тилаймиз ва бўлажак сайловларда омад ер бўлсин, деймиз! Энди партия Низомига баъзи ўзгартиришлар киритиш ҳақида. Бундай ўзгаришларни сўнгги ўн йил ичида мамлакатимизда кечган ва кечаетган сиесий ислоҳотлар, партиялар ҳақида қабул қилинган қатор қонунлар ҳам тақозо этмоқда. Бу масала ҳам партия аъзолари, қуйи ташкилотларида кенг муҳокама қилинди, қатор таклиф ва мулоҳазалар билдирилди. Сўнгра бу таклифлар ишчи гуруҳ томонидан синчиклаб ўрганилди, умумлаштирилди. Бугун сизнинг ҳукмингизга ана шу умумлашган фикр-мулоҳазаларни ҳавола этяпмиз. Хусусан, Низомнинг I – «Умумий қоидалар» бўлими 1.2 – бандига 3-сатр «Конституция» сўзидан кейин, «Сиесий партиялар тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси қонуни», «Сиесий партияларни молиялаштириш тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси қонуни» сўзларини қўшиш таклиф этилган бўлиб, бу – партиямизнинг Олий Мажлис томонидан партияларга оид қабул қилинган сўнгги қонунлар асосида фаолият юритишини Низомда акс эттиради. Биз бу таклифни ўринли деб ҳисоблаймиз. Шунингдек, Низомнинг II- «Партия вазифалари» деб номланган бўлими 2.2 бандидаги 5-абзацни «ҳар қандай миллатчилик» деган сўзлардан кейин, «диний экстремизм ғояларига, терроризмга қарши кураш олиб бориш» сўзлари билан тўлдириш таклиф этилган бўлиб, бу таклиф ҳам бугунги давр, бугунги воқелик талабларини ўзида акс эттиради. Низомнинг III- «Партияга аъзолик» бўлими 3.1 бандини «бошқа партия аъзоси бўлмаган Ўзбекистон фуқароси ўз ҳоҳиш-иродаси билан ихтиерий равишда «Адолат» СДП аъзоси бўлиши мумкин» тарзида ўзгартириш таклиф қилинмоқда. Низомнинг VII – «Партиянинг Парламент фаолияти» бўлими 7.1 бандини «Партия ўзининг сиесий фаолиятини «Ўзбекистон Республикасининг Сиесий партиялар тўғрисида»ги қонунига асосан Ўзбекистон Республикаси Қонунчилик палатаси ва Сенати, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорги Кенгеси, ҳамда, маҳаллий давлат ҳокимият вакиллик органлари орқали амалга оширади» тарзида ўзгартириш таклиф этилмоқда ва бу таклиф ҳам давлат вакиллик тизимидаги сўнгги сиесий ислоҳатларни ўзида акс эттиради. Ушбу бўлимнинг 7.4 банди «Партия фракциялари» деб бошланувчи қисмини эса «Партия фракция ва гуруҳлари» тарзида ўзгартириш, сўнгра матн бўйича давом этиш таклиф қилинмоқда. Муҳтарам съезд делегатлари!
Партия Низоми бўйича киритилаетган ушбу таклиф мулоҳазалар, қўшимчаларни кўриб чиқиб, тасдиқлаб беришингизни сўраймиз