ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИ МАТБУОТ ХИЗМАТИ


WWW. PRESS-SERVICE.UZ

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ ХОКИМИЯТИ ПОРТАЛИ


WWW. GOV.UZ

ОЛИЙ МАЖЛИС ҚОНУНЧИЛИК ПАЛАТАСИ


PARLIAMENT.GOV.UZ

ОЛИЙ МАЖЛИС СЕНАТИ


SENAT.GOV.UZ

 

 

Бош саҳифа ФАОЛИЯТ Бошқа тадбирлар Кадрлар салоҳияти - устувор вазифа

Кадрлар салоҳияти - устувор вазифа

Фаолият - Тадбирлар

2010 йил 11 июнь  куни  Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси Тошкент вилояти Кенгаши томонидан ташкил этилган “Ўзбекистон “Адолат”СДП: кадрлар салоҳиятини ошириш – устувор вазифа” мавзуида семинар-кенгаш бўлиб ўтди. Унда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси, Халқ депутатлари Тошкент вилояти, туман ва шаҳар Кенгашлари депутатлари, шаҳар ва туман партия Кенгаши раислари ва фаоллари ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этдилар.

Семинар-кенгашни ўтказишдан мақсад ички партиявий ишнинг аниқ ҳолатини аниқлаб олиш ва ушбу асосда партия тузилмаларининг ташкилий-сиёсий фаолиятини мукаммаллаштиришга қаратилган чора-тадбирлар мажмуасини ишлаб чиқиш, уларнинг фаолиятини Давлат раҳбари кўрсатмаларига мувоффиқлаштиришдан иборат деб белгиланди.

 

kadrlar1

Ўзбекистон  “Адолат” СДП ўзининг сайловолди дастурининг асосий йўналишларида  аввало, келгусида ҳам бошқарувда ошкоралик, очиқлик ва ҳисобдорлик тамойилларини таъминлаш зарурлигини илгари сурган эди. Шу муносабат билан Ўзбекистон  “Адолат”  СДП Тошкент вилояти Кенгаши вилоятда кенг жорий қилиш, давлат дастурлари, шу жумладан, фуқаролар ҳамда вилоят ҳокимлигининг “Ахборот-таҳлил” ва бошқа бўлим ҳамда бошқармалари ўртасида ахборот алмашинувини ташкиллаштиришни жадаллаштириш, вилоятнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишига  оид  муҳим  масалалар ечими юзасидан қабул қилинаётган қарорлар ва уларнинг бажарилишини назорат қилиш жараёнларида ёрдам берадиган “электрон ҳокимият”ни жорий этиш бўйича вилоят дастурини ишлаб чиқиш ҳамда амалга ошириш таклифи билан чиққан, унинг амалга ошириш устида иш олиб борилмоқда. Бундан ҳам вилоят партия Кенгаши сайтларидан  ахборот базасига кириб, фойдаланиш имконияти пайдо бўлади. “Баркамол авлод йили” Давлат дастурлари ижросида фаол қатнашиш мақсадида “Адолат” СДП вилоят Кенгаши қошида  “Истеъдод” клуби ташкил этилганлиги эътироф этилди.

Шунингдек вилоят миқёсидаги 15 та нодавлат - нотижорат ва давлат ташкилотлари ўртасида ҳамкорлик бўйича қўшма қарор қабул қилиниб, шу қарор асосида, “Инновацион лойиҳалар ва технологияларни ишлаб чиқаришга тадбиқ этишни рағбатлантириш борасида қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги  Президент Ислом Каримов қарорининг мазмун-моҳияти ва уни жорий этилишидан келиб чиқиб, “Ёш инноватор ислоҳотларга кўмакдош” мавзусида кўрик танлов эълон эълон қилинди.

 

Kadrlar2

Семинар-кенгаш мақсадини амалга ошириш учун партия ташкилотлари олдига жойларда ишларнинг таҳлили асосида партия фаоллари ва кадрлари ўқув машғулотини ташкил этиш ва ўқиш давомида кадрларнинг партия олдида турган вазифалар тўғрисида тўлиқ маълумот олиш, навбатдаги даврда ишлаш услублари, шакли ва усули масаласини кўриб чиқиш, партия ишини олиб бориш, аъзолик бадалларини тўплаш, ички партиявий ва мафкуравий-ғоявий фаолиятни олиб бориш бўйича вазифалар белгилаб олинди.

Партия сиёсий майдонга чиққан илк кунлдариданоқ ижтимоий адолат ғояси тамойилларини илгари суриб, мамлакатда амалга оширилаётган барча ижтимоий-иқтисодий ўзгаришларда фаол иштирок этишга ва аҳолининг турли ижтимоий қатламлари манфаатларини ифодаловчи жипслашган куч сифатида ўзини намоён эта олди. Ўтган йилнинг декабрь ойида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларига бўлиб ўтган сайловларда фаол иштирок этди. Натижада “Давлат бошқарувини янгилаш ва янада демократлаштириш ҳамда мамлакатни модернизация қилишда сиёсий партияларнинг ролини кучайтириш тўғрисида”ги Конституциявий Қонун имкониятларидан келиб чиқиб, “Адолат” СДП ўз ғоя ва мақсадларини амалга оширишда ҳар жиҳатдан кучли салоҳиятга эга депутатлик гуруҳига эга бўлди.

Иштирокичлар Президентнинг Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва Сенатининг қўшма мажлисидаги “Мамлакатимизни модернизация қилиш ва кучли фуқаролик жамиятини барпо этиш  - устувор мақсадимиздир” деб номланган маърузасида сиёсий партиялар олдига қўйилган талаблар даражасида ўз фаолиятларини олиб бормаётганлигини тан олдилар. Ўз фаолиятларида қўйилган хатоларни бартараф этиш ва ички партия ишини такомиллаштириб бориш юзасидан ўзларининг амалий таклифларини бериб ўтдилар.

Кун тартибида турган ҳар бир масала эркин фикр ва баҳс-мунозара шакли орқали аниқ мисолларда очиб берилиб, тадбир танқид ва ўзини ўзи танқид этиш руҳида ўтди. Семинар-Кенгашда ЎзЛиДеП ва ХДП сайловолди дастурларида белгилаб, кенг тарғиб қилган вазифаларни амалга оширишга киришилмаганлиги, жойларда ичимлик суви, газ, электроэнергия ва бошқа ижтимоий инфротузилмаларни ишга тушириш бўйича амалий ишларни амалга оширмаётганлиги танқид остига олинди. Барча кўрилган масалалар бўйича маърузалар тингланиб, иштирокчиларнинг фикридан келиб чиқиб, тегишли тавсиялар ишлаб чиқилди.

 
Партия кундалиги
< Июнь 2010 >
Д С Ч П Ж Ш Я
  1 2 3 4 5 6
7 8 9 10 11 12 13
14 15 16 17 18 19 20
21 22 23 24 25 26 27
29 30        
Сайтда ким
Сейчас 17 гостей онлайн