Соғлнқни сақлаш тизимини ислоҳ қилиш
| Фаолият - Тадбирлар |
2010 йил 17 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасидаги "Адолат" социал-демократик партияси фракцияси, партиянинг сайловолди дастуридан келиб чиқиб Ўзбекистон Республикаси Онкология илмий марказида "Соғлнқни сақлаш: бугунги холати, муаммолар ва уларнинг ҳуқуқий ечими" мавзуида давра суҳбати ўтказди.
Мазкур давра сухбатида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари, Ўзбекистон "Адолат" СДП фаоллари хамда Соғлиқни сақлаш вазирилиги тасарруфидаги илмий-текшириш институти ва илмий марказлар раҳбарлари, Халқ таълими, Олий ва ўрта махсус таълими, Маданият ва спорт ишлари вазирликлари, Республика "Маҳалла" жамғармаси, Камолот" Ёшлар ижтимоий ҳаракати марказий Кенгаши, Касаба уюшмалари федерацияси Кенгаши, Ҳотин-қизлар қўмитаси, оммавий ахборот воситаларининг вакиллари иштирок этдилар.

Истиқлол йилларида мамлакатимизда қабул қилинган фуқаролар соғлигини сақлаш тўгрисидаги қонун ҳужжатларининг асосий мақсади фуқароларнинг соғлигини сақлашга доир ҳуқуқларининг давлат томонидан кафолатланишини таъминлаш, фукароларнинг соғлом турмуш тарзини шакллантириш, давлат органлари, корҳоналар, муассасалар, ташкилотлар, жамоат бирлашмаларининг фуқаролар соғлигини сақлаш соҳасидаги фаолиятини хуқукий жихатдан тартибга солиш, соғлиқни сақлаш соҳасида инсон ҳуқуқларига риоя қилиниши, аҳолининг барча катламлари тиббий ёрдамдан баҳраманд бўла олиши, профилактика чора-тадбирларининг устунлиги, соғлигини йўқотган такдирда фукароларнинг ижтимоий ҳимоя қилинишини таъминлаш кабилардан иборат.

Ўзбекистон "Адолат" СДП фракцияси аъзоси Собир Турсунов ўз маърузасида истиқлол йилларида мамлакат парламенти томонидан соғлиқни саклаш соҳасида қабул килинган Қонунлар, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармон ва қарорларининг мазмун моҳияти хақида атрофлича тўхталди. Жумладан, маърузачи ўз сўзида - соғликни сақлаш соҳасида ислоҳотларни янада чуқурлаштириш, замон талабларига жавоб берадиган ташкилий тузилмани шакллантириш, касалликлар таркалишининг зарур профилактикасини таъминлаш, аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш самарадорлиги ва сифатини ошириш, тиббий хизмат кўрсатиш тизими амалда тўлик кайта кўриб чиқилганлиги, республикада соглиқни сақлаш тизимини барпо этишнинг прииципиал янгича ёндашувлари ишлаб чикилганлиги, шунингдек тиббиёт ходимларини тайёрлаш ва кайта тайёрлаш тизимини такомиллаштириш борасида муайян ишлар амалга оширилаётганлигига алоҳида эътибор қаратди.

Шунингдек, давра сухбати иштирокчилари ахолига юкори малакали бепул шошилинч тиббий ёрдам кўрсатиш бўйича ягона тизим яратилганлиги, бу тизим туман ва шаҳарларда энг юкори талаблар ва халқаро стандаргларга жавоб берадиган ихтисослаштирилган вилояг шифохоналари ва барча бўлимлардан хамда тез тиббий ёрдам хизматларидан иборат бўлиб. уларнинг фаолиятига раҳбарлик килиш ва мувофиқлаштириш ишлари Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази томонидан амалга оширилиши, жаррохлик, кардиология, кўз микрохирургияси ва урология соҳаларида энг замонавий диагностика ва даволаш ускуналари билан жиҳозланган республика иҳтисослаштирилган тиббиёт марказлари фаолият юритаётганлиги ва ушбу марказларда юкори малакали мутахассислар мураккаб, юкори технологик ноёб операцияларни амалга ошираётганлиги борасида шунингдек, оналик ва болаликни мухофаза килиш, аёллар соғлигини мустахкамлаш тизимида жумладан бўлгуси оналарнинг саломатлигини мунтазам назорат килувчи ҳамда соғлом болалар туғилишига кўмаклашувчи скрининг-марказларнинг кенг тармоғи вужудга келтирилганлиги нихоятда муҳим ахамиятга эга эканлигига алоҳида урғу бердилар.

Шу билан бирга, соғлиқни сақлаш ва инсонлар саломатлигини мухофаза қилиш тизимининг биринчи навбатда вилоят ва туман бўғинларида профилактика хамда тиббий хизмат кўрсатиш сифати даражасиии ошириш билан боглик кўпгина масалалар ҳамон ўз ечимини топган эмас.
Масалан, Республикада нейрохирургия, кардиохирургия, онкология, гинекология ва акушерлик ўткир ошкозон-ичак касалликлари хамда бошка сохаларда мураккаб, юкори технологик операцияларни ўтказиш бўйича алоҳида ихтисослаштирилган тиббиёт марказларини ривожлантириш ниҳоягда зарур бўлиб, уларга нисбатан талаб-эҳтиёж юкори даражада колмокда.
Республика ҳудуди бўйича касалликларни ўз вақтида аниқлаш, олдини олиш ва самаралп даволашнинг гоят мухим восита сифатида диагностика хизматлари тармоги бир мунча суст ташкил килинган.
Баҳс-мунозараларга бой тарзда ўтган давра суҳбатида соғлиқни сақлаш тизимида қўлга киритилган ижобий ютуқлар билан бирга, ечимини кутиб турган долзарб масалалар ва уларни ечимлари юзасидан фикр-мулохазалар билдирилди. Жумладан, амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ аҳолига бепул тиббий хизмат кўрсатиш учун дори-дармон воситалари ва тиббиёт буюмларини сотиб олиш уларни мақсадли йўналтиришни қонун ҳужжатларида белгилашни тартибда гаьминланиши устидан назоратни янада кучайтириш юзасидан тавсиялар берилди.
Зеро, Ўзбекистон "Адолат" СДПнинг сайловолди дастурида - аҳолининг кенг қатламларига кўрсатиладиган тиббий ёрдам сифатини янада ошириш, бепул дастлабки тиббий хизмат кўрсатишни кафолатлайдиган қонунларни ҳаётга тадбик этиш, давлат соғликни сақлаш секторини мустахкамлаш, фармакология хизматлари тармогини шакллантириш устидан назорат қилиш масалаларига устувор аҳамият қаратилган.
| < Аввалги | Кейингиси > |
|---|




