Ижтимоий манфаатларини ўрганиш – депутатнинг асосий вазифалари қаторида

altЖойларда учраётган ижтимоий муаммоларни ҳал этишда электорат талабини аниқлаш, аҳолининг ижтимоий муҳофазасини таьминлаш ҳамиша муҳим вазифа бўлиб қолаверади. Бозор иқтисодиёти шароитида электоратнинг ижтимоий манфаатларини чуқур ўрганиб чиқиш ва таҳлил қилиш давр талабидир.

Жумладан, кам таьминланганларга, кексалар ва болаларга саҳоват ҳамда меҳр-мурувват кўрсатиш каби халқимизнинг азалий қадриятларини ҳимоя қилиб ҳамда ҳозирги кунда ижтимоий соҳада амалга оширилаётган кенг кўламли сиёсатни қўллаб қувватлаш бу соҳадаги асосий вазифалар сифатида белгиланади.

Биринчидан, мамлакатимиз ёшларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг ҳаётда муносиб ўринларини топиб олиши учун зарур ҳуқуқий ва самарали механизмларни кучайтириш;

Иккинчидан, оналик ва болаликни ҳуқуқий мухофаза қилишга қаратилган амалдаги қонунларни такомиллаштириш, янги қонун ҳужжатлари, хусусан, миллий аньаналарни ҳисобга олган ҳолда репродуктив масалаларни тартибга солувчи қонун ҳужжатлари ишлаб чиқариш;

Учинчидан, аҳолининг соғлигини мустахкамлашга, ижтимоий хавфли касалликлар профилактикаси ва уларга бархам беришга Абу Али Ибн Сино каби буюк боболаримизнинг асарларида ўз ифодасини топган. Ўзбекистон халқига тарихан хос бўлган соғлом турмуш тарзи аньаналари ва саломатлик маданиятини тарғиб қилишга қаратилган миллий давлат дастурлари рўёбга чиқарилишини фаоллаштириш;

Тўртинчидан, жамиятда меҳр-мурувват, ҳомийлик, юксак тиббий маданиятни ривожлантиришга кўмаклашиш;

Бешинчидан, фан, адабиёт, маданият саньат ва спорт соҳаси ходимларини моддий рағбатлантириш тизимини такомиллаштириш;

Олтинчидан, инсон омилини такомиллаштиришга, миллий аньаналар ва жахон ютуқларини ҳисобга олган ҳолда таьлим-тарбия тизимини янада ривожлантириш ва сифат жихатидан янги босқичга кўтариш орқали мамлакатнинг интелектуал салохиятини мустахкамлашга қаратилган чора – тадбирлар ишлаб чиқилиши ва амалга оширилишда фаол иштирок этиш;

Еттинчидан, ёшларни, кам таьминланган оилаларни моддий ҳамда маьнавий қўллаб-қувватлаш каби миллий қадриятларимиз руҳида тарбиялаш, бундай қадриятларни чуқур сингдириб бориш.

Шунингдек, миллий ҳунармандчиликнинг барча турларини, сервис соҳасини ва туризмни ривожлантириш орқали электоратнинг манфаатларини ҳимоя қилиш бизнинг туманимиз учун энг самарали восита бўлиб қолади. Чунки, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг қарори билан Зомин тумани марказининг архитектура қиёфаси бутунлай янгиланиши жараёнида миллий ҳунармандчиликни, сервис соҳасини ва туризмни ривожлантириш биринчи галдаги муҳим вазифа қилиб қўйилган.

Бунинг учун тумандаги бўлажак марказий хиёбон атрофида миллий ҳунармандчиликни, миллий қадриятларни янада сайқал топтириш учун имкон берадиган муҳташам савдо ярмаркалари бунёд этилади. Шу нуқтаи назардан бундай имкониятлардан оқилона фойдаланиш туман Кенгаши олдига муҳим вазифа қўяди. Шу туфайли якшанба кунлари тумандаги кўзга кўринган, тажрибали ҳунармандлари билан сухбатлашиб, бўлажак савдо ярмаркалари учун муносиб миллий ҳунармандчилик махсулотлари тайёрлаш режалари тузилмоқда.

Хулоса ўрнида айтиш жоизки, бошланғич партия ташкилотларининг сонини ошириш электоратнинг ижтимоий манфаатларини ўрганиш ва ҳимоя қилишда азалий миллий қадрият воситаларидан фойдаланиш яхши самара беради.

Абдукарим Бегбўтаев,

“Адолат” СДП Зомин тумани Кенгаши депутати

Архив:

Mulohazalar

Mulohazalar: 0 | Sahifa: 0



Mulohaza qoldirish

Ism *:
Kod *:
Фотогалерея
Видеоролик
"Адолат" газетаси
7-сон7-сон
Барча сонлар
Сўровнома
“Адолат” СДПнинг расмий сайти дизайнини қандай бахолайсиз?
ПАРТИЯГА АЪЗО БЎЛИШ УЧУН

• 18 ёшга тўлган бўлиш

• Партиянинг Устав ва Дастурини тан олиш

• Партия Дастурида белгиланган тадбирларни амалга оширишда фаол иштирок этиш хоҳиши

• Аъзоликка қабул қилинишни сўраб ариза ёзиш

Ўзбекистон “Адолат” СДПга аъзо бўлиш ихтиёрийдир. Агар сизда бунга хоҳиш бўлса, ўзинингиз яшаётган ҳудуддаги партия Кенгашига мурожаат қилишингиз мумкин.

Партия Кенгаши манзили, ишонч телефонлари, аъзоларни қабул қилишга масъул шахсни топиш ва саволларингиз учун:

+99871 230-56-07

Партия аъзосининг ҳуқуқлари

Партия аъзосининг мажбуриятлари

alt Аризанинг электрон варианти

Анонс

24 февраль куни соат 11:00 да Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси Аёллар қаноти томонидан Миллий Матбуот марказида “Мустаҳкам оила йили”га бағишлаб “Оила мустаҳкамлигини таъминлашда замонавий аёлнинг етакчи роли” мавзуида давра суҳбати ўтказилади. Давра суҳбатида оилада соғлом турмуш тарзини шакллантириш, хотин-қизлар ижтимоий фаоллигини ошириш масалалари, бу борада Аёллар қаноти олдида турган долзарб вазифалар муҳокама этилади.

Мурожаат учун телефонлар:                 245-81-74, 244-69-65

Боғланиш учун

altМанзил: Тошкент шаҳри,

            Новза кўчаси, 14-уй.


altТелефонлар:


Котибият:
(8 371) 245-70-27

Матбуот хизмати:
(8 371) 230-56-07

SMS-хабар учун:
+99890-977-19-97

altinfo@adolat.uz   

ФИКР-МУЛОҲАЗАЛАРИНГИЗ
Admin
Меҳмонлар китоби партия фаолиятига доир аниқ савол-жавоблар учун ташкил этилган. Муаммоингизни in...
Хоразмдан Феруз
Партиядошлар эътибор берманглар. Кушиламан: "...карвон ўтаверади". Бундай ахмок одамларни касали ...
Жаҳон сиёсий партияларида
Европарламент раиси - социал-демократлардан

Январь ойи охирида Брюсселда Европа парламентининг барча қўмиталари раислари ва уларнинг ўринбосарлари сайланди. Амалдаги қонунчиликка кўра, улар икки ярим йил давомида, яъни 2014 йилнинг июнь ойига қадар фаолият юритишади. 

Бугунги кунда Европарламентда қонун ижодкорлиги билан 20 та доимий қўмита ва иккита қўмита ости органлари шуғулланади. Улар Европарламент раисининг тўрт нафар ўринбосари томонидан сайланади. Кимнинг қандай қўмитага раҳбарлик қилаётганнини бу ерда  кўришингиз мумкин.

Тавсия этамиз

... Норматив-ҳуқуқий атамалар комиссияси фаолиятида йўл қўйилаётган камчиликлар, қонун лойиҳаларидаги атамалар билан боғлиқ муаммолар санаб ўтилди ...

... Оладиган иш ҳақи паст бўлиб, на бола-чақасининг еб-ичишига, на кийим-кечагига ва на коммунал хизматлар тўловига етса, иш берувчилар томонидан меҳнат дафтарчалари очилмаса — “бандлиги таъминланди, ижтимоий ҳи­моя­га олинди", бўлиб қолар эканми? ...

... Украина собиқ бош вазири Юлия Тимошенко сиёсатга ўзига хос ташқи қиёфаси билан кириб келди. Унинг сап-сариқ боғламли соч турмаги ҳақида жуда кўп гапирилди. АҚШнинг “New-York Times” газетаси бу соч турмагини  сиёсий манипуляция учун восита дея ёзди ...

Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
PRESS-SERVICE.UZ
Ўзбекистон Республикаси Давлат хокимияти портали
GOV.UZ
Олий Мажлис Конунчилик палатаси
PARLIAMENT.GOV.UZ
Олий Мажлис Сенати
SENAT.GOV.UZ

ABDUKAMOL.UZ