Айни кунларда улуғ айём муносабати билан Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси Гулистон шаҳар Кенгаши томонидан бир қанча сиёсий-ижтимоий тадбирлар ташкил этилмоқда. Ана шундай тадбирлардан бири жорий йил Гулистон шаҳридаги “Ёзги амфитеатр” мажмуасида ўтказилди. “Буюк ва муқаддассан, мустақил Ватан!” дея ном олган ушбу тадбир Халқ депутатлари Гулистон шаҳар Кенгаши депутати Тожихон Гафорова ташаббуси билан ташкил этилди. Мазкур тадбирда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва маҳаллий Кенгаш депутатлари, сиёсатшунос-олимлар, шаҳар Кенгаши БПТлари раислари, шаҳар аҳолиси ва кенг жамоатчилик вакиллари ҳамда ОАВ ходимлари иштирок этишди.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари И.Саифназаров йиғилганларни байрам билан табриклар экан, жумладан шундай деди: “Халқимиз тарихи бир неча минг йилларга бориб тақалади ва бу вақтлар мобайнида аждодларимиз дунё тамаддунига йирик ҳисса қўшганлигини бугун барча бирдек эътироф этмоқда, бу 20 йил олдин қўлга киритган мустақиллигимиз шарофати эканлиги бугун ҳаммамизга аён. Бугун кўзимизни қамаштираётган халқимиз юзидаги, фарзандларимиз кўзидаги нур истиқлол қуёшининг аксидир. Барчангизни ана шундай буюк ва муқаддас байрам билан табриклайман”.
Шунингдек, тадбирда сўз олган Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари А.Рахмонов ва Т.Абдусатторовлар ҳам йиғилганларни муқаддас байрамимиз билан муборакбод этар экан, аҳолининг, айниқса ёш авлоднинг ватанга муҳаббат туйғуларини кучайтириш, ўтган йиллар мобайнида халқимиз онгида кечаётган ўзгаришлар, тафаккурида юз бераётган янгиланишларни, умуман истиқлолнинг мазмун-моҳияти ва шунинг билан бирга истиқлол йилларида мамлакатимиз қўлга киритган беқиёс ютуқлари, юртимизнинг дунё ҳамжамиятида тутган салоҳияти ва қудрати ҳусусида алоҳида тўхталиб ўтдилар.
Кўксида давлат мукофоти ялтираб турган халқ депутутлари Гулистон шаҳар Кенгаши депутати Тожихон Гафорова қувонч билан шундай дейди: “Бугун мен ҳақиқий байрам нашидасини сурмоқдаман, чунки хозиргина кўксимдаги депутатлик нишони ёнидан муҳтарам Президентимиз томонларидан таъсис этилган Ўзбекистон Мустақиллигининг 20 йиллиги эсдалик нишони жой олди. Халқимиз олдидаги камтарона меҳнатимни юксак қадрлангани қалбимда фахр-ифтихор туйғуларини уйғотмоқда, бу мени мустақил Ватанимиз, озод халқимиз учун янада садоқат ва куч-ғайрат билан ишлашга ундамоқда”.
Тадбирда бир гуруҳ маҳалла фаоллари, кам таъминланган оилалар ҳамда юртимиз довруғини дунёга таратиб келаётган “Сирдарё наволари” ашула ва рақс ансамбли аъзоларига байрам совғалари, шунингдек, бир гуруҳ ёшларга Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партиясининг аъзолик гувоҳномалари тантанали равишда топширилди.
“Адолат” СДП Сирдарё вилоят Кенгаши матбуот хизмати
Teglar: “Буюк ва муқаддассан, мустақил Ватан”, “Сирдарё вилояти” Истиқлол ютуқлари берган ифтихо, мустақил Ватан!” дея ном олган ушбу тадбир Халқ де, сиёсатшунос-олимлар, шаҳар Кенгаши БПТлари раислари, шаҳар аҳолиси ва кенг жамоатчилик вакиллари ҳамда, жумладан шундай деди: “Халқимиз тарихи бир неча ми, бу 20 йил олдин қўлга киритган мустақиллигимиз шар, фарзандларимиз кўзидаги нур истиқлол қуёшининг акс, тадбирда сўз олган Олий Мажлис Қонунчилик палатаси, аҳолининг, айниқса ёш авлоднинг ватанга муҳаббат туйғуларини, ўтган йиллар мобайнида халқимиз онгида кечаётган ў, тафаккурида юз бераётган янгиланишларни, умуман истиқлолнинг мазмун-моҳияти ва шунинг билан, юртимизнинг дунё ҳамжамиятида тутган салоҳияти ва, чунки хозиргина кўксимдаги депутатлик нишони ёнида, бу мени мустақил Ватанимиз, озод халқимиз учун янада садоқат ва куч-ғайрат бил, кам таъминланган оилалар ҳамда юртимиз довруғини д, шунингдек, бир гуруҳ ёшларга Ўзбекистон “Адолат” социал-демок, вилоят Кенгаши, депутат, байрам совғалари
19-сон• 18 ёшга тўлган бўлиш
• Партиянинг Устав ва Дастурини тан олиш
• Партия Дастурида белгиланган тадбирларни амалга оширишда фаол иштирок этиш хоҳиши
• Аъзоликка қабул қилинишни сўраб ариза ёзиш
Ўзбекистон “Адолат” СДПга аъзо бўлиш ихтиёрийдир. Агар сизда бунга хоҳиш бўлса, ўзинингиз яшаётган ҳудуддаги партия Кенгашига мурожаат қилишингиз мумкин.
Партия Кенгаши манзили, ишонч телефонлари, аъзоларни қабул қилишга масъул шахсни топиш ва саволларингиз учун:
+99871 230-56-07
18 май куни соат 14:30 да Тошкент давлат иқтисодиёт университетида “Адолат” СДП Тошкент шаҳар Кенгаши томонидан “Таълим тизимига инновацион технологияларни жалб қилишнинг долзарб жиҳатлари” мавзуида давра суҳбати ўтказилади.
Мурожаат учун телефон:
+99871 2453145
Ижрочи: С.Умаров
+99897 7645659
Манзил: Тошкент шаҳри,
Новза кўчаси, 14-уй.
Телефонлар:
Котибият:
(8 371) 245-70-27
Матбуот хизмати:
(8 371) 230-56-07
SMS-хабар учун:
+99890-977-19-97
info@adolat.uz
Социал-демократлар етакчиси Бош вазир этиб тайинландиРуминия социал-демократик партияси раиси ва парламентдаги мухолифат етакчиси Виктор Понта мамлакатнинг янги бош вазири этиб тайинланди ва унга ҳукуматни шакллантириш вазифаси топширилди. Бу воқеа жорий йилнинг февраль ойидан буён аввалги бош вазир лавозимини эгаллаб келаётган Михай-Рэзван Унгуряннинг ўнг-марказ коалицион таркибдаги ҳукуматига нисбатан парламент ишончсизлик вотуми эълон қилганидан сўнг рўй берди.
Бу масалани бош вазирнинг ўзи қўйди, чунки бюджет дефицитини қисқартиришга қаратилган қатъий тежаш чораларини қабул қилишга депутатлар овоз беришдан воз кечишди. Руминия – Европа Иттифоқининг ночорлик бўйича иккинчи мамлакати – ўз молиявий тизимини барқарорлаштириш учун давлат харажатларини қисқартиришга мажбур эди. Бироқ тежаш чоралари, шу жумладан ойлик маошлари ва нафақалар, турли ижтимоий дастурларнинг қисқартилиши шусиз ҳам ўсиб