Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши

28 Август 2010

altЎзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси Қорақалпоғистон Республикаси Кенгашида 14 та туман, 2 та шаҳар Кенгашлари фаолият кўрсатади. Бугунги кунда 319 та бошланғич партия ташкилоти ташкил этилган. Ҳозирда уларга жамиятимизнинг турли соҳаларидан 4280 аъзо бирлашган. Улардан 1755 нафари аёллар, 1800 нафари 30 ёшгача бўлган ёшлардан иборат.

2009 йил декабрь ойида бўлиб ўтган сайловларда Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесида 5 та депутатлик ўрнига, маҳаллий Кенгашларда 16 та депутатлик ўрнига эга бўлди. Халқ депутатлари Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси партия депутатлик  гуруҳи раҳбари Қорақалпоғистон Республикаси “Маҳалла” хайрия жамғармаси раиси Н.Қайпбергенов. 

Бугунги кунда депутатлик гуруҳи аъзолари Республиканинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишига оид барча масалаларни ҳал этишда самарали фаолият кўрсатмоқда.

Партиямиз аъзолари орасида малакали инженер-техниклар, фан номзодлари ва докторлари, саноат ва ишлаб чиқариш корхоналари раҳбарлари, тиббиёт ходимлари халқ фаравонлиги эл-юрт ободлиги йўлида самарали фаолият кўрсатмоқда.

alt

Улардан фан номзодлари Мамит Асқаров, Улбосин Сейтжанова, Яхшибека Абдуллаева,  “Боян” масъулияти  чекланган жамияти раиси Эльбрус Аўезов, тиббиёт фанлари номзоди тажрибали хирург Дарибай Дошетов, Республика ихтисослаштирилган акушерлик ва гинекология илмий-амалий медицина маркази Нукус филиали директори  Аманбай Ещанов, Муйноқ тумани “Қозоқдарё” чорвачилик ширкат хўжалиги раиси, “Меҳнат шухрати” кўкрак нишони соҳиби Минкес Абдикаликов, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг ягона буюртмачи хизмати “Инжиниринг компанияси” директори Жалгасбай Опаев, “Экосан” халқаро ҳайрия жамоат жамғармаси Қорақалпоғистон филиали директори Нурлибек Мирзамуратовлар каби юзлаб рахбарлар фаолият кўрсатиб келмоқда.

altБугунги кунда партиямиз қошида “Ёш адолатчилар” ва Аёллар  қанотлари ўз фаолиятларини олиб бормоқдалар. Уларга Олий ўқув юртларининг  иқтидорли талабалари ва жамиятимизнинг турли жабҳаларида меҳнат қилаётган фаол хотин-қизлар аъзодирлар.­

Кенгаш раиси: Эрназар Кунназаров

Матбуот котиби: Шарипа Торешова

Манзил: 230100, Нукус шаҳри, Амир Темур кўчаси, 112-уй.

Телефон: 8361- 222-98-02

Электрон почта: nukus_adolat@mail.ru

 

Mulohazalar

Mulohazalar: 0 | Sahifa: 0



Mulohaza qoldirish

Ism *:
Kod *:
Фотогалерея
ВИДЕОРОЛИКЛАР

Видеороликлар

"Адолат" газетаси
19-сон19-сон
Ушбу сонда ХДПнинг расмий нашри саналган “Ўзбекистон овози” газетаси номи нотўғри эканлиги ҳақида бир пенсионернинг куюнчаклик билан айтганлари, йўналишсиз таксиларга оид қонун-қоидалар ижроси бўйича партия назорати, ўз мулкининг қонуний эканлигини исботлай олмай, идорама-идора юрган фуқаронинг “Адолат”га мурожаати ҳамда қашқадарёлик айрим туман раисларининг лоқайдлиги ҳақида қизиқарли мақолалар кутмоқда.
Барча сонлар
ПАРТИЯГА АЪЗО БЎЛИШ УЧУН

• 18 ёшга тўлган бўлиш

• Партиянинг Устав ва Дастурини тан олиш

• Партия Дастурида белгиланган тадбирларни амалга оширишда фаол иштирок этиш хоҳиши

• Аъзоликка қабул қилинишни сўраб ариза ёзиш

Ўзбекистон “Адолат” СДПга аъзо бўлиш ихтиёрийдир. Агар сизда бунга хоҳиш бўлса, ўзинингиз яшаётган ҳудуддаги партия Кенгашига мурожаат қилишингиз мумкин.

Партия Кенгаши манзили, ишонч телефонлари, аъзоларни қабул қилишга масъул шахсни топиш ва саволларингиз учун:

+99871 230-56-07

Партия аъзосининг ҳуқуқлари

Партия аъзосининг мажбуриятлари

alt Аризанинг электрон варианти

Анонс

18 май куни соат 14:30 да Тошкент давлат иқтисодиёт университетида “Адолат” СДП Тошкент шаҳар Кенгаши томонидан “Таълим тизимига инновацион технологияларни жалб қилишнинг долзарб жиҳатлари” мавзуида давра суҳбати ўтказилади.

Мурожаат учун телефон:

+99871 2453145

Ижрочи: С.Умаров

+99897 7645659

Боғланиш учун

altМанзил: Тошкент шаҳри,

            Новза кўчаси, 14-уй.


altТелефонлар:


Котибият:
(8 371) 245-70-27

Матбуот хизмати:
(8 371) 230-56-07

SMS-хабар учун:
+99890-977-19-97

altinfo@adolat.uz   

ФИКР-МУЛОҲАЗАЛАРИНГИЗ
karimov
Вот что пишет Anons.uz : "Очередное заседание фракций: о ташкентской прописке и расширении Ферган...
karimov
қойил Адолат сўз эркинлигини бўғувчи антидемократик партияга айланмоқдами , айрим тўғри мулоҳазал...
Жаҳон сиёсий партияларида
Социал-демократлар етакчиси Бош вазир этиб тайинланди

Руминия социал-демократик партияси раиси ва парламентдаги мухолифат етакчиси Виктор Понта мамлакатнинг янги бош вазири этиб тайинланди ва унга ҳукуматни шакллантириш вазифаси топширилди. Бу воқеа жорий йилнинг февраль ойидан буён аввалги бош вазир лавозимини эгаллаб келаётган Михай-Рэзван Унгуряннинг ўнг-марказ коалицион таркибдаги ҳукуматига нисбатан парламент ишончсизлик вотуми эълон қилганидан сўнг рўй берди.

Бу масалани бош вазирнинг ўзи қўйди, чунки бюджет дефицитини қисқартиришга қаратилган қатъий тежаш чораларини қабул қилишга депутатлар овоз беришдан воз кечишди. Руминия – Европа Иттифоқининг ночорлик бўйича иккинчи мамлакати – ўз молиявий тизимини барқарорлаштириш учун давлат харажатларини қисқартиришга мажбур эди. Бироқ тежаш чоралари, шу жумладан ойлик маошлари ва нафақалар, турли ижтимоий дастурларнинг қисқартилиши шусиз ҳам ўсиб

Тавсия этамиз

... Бугун ўтказилаётган тадбирларнинг барчасини ҳам сифат жиҳатидан талаб даражасида деб айтиш қийин. Баъзи Кенгашлар томонидан уч ой давомида атиги 1-2 маротабадан тадбир ўтказилганлигини қандай изоҳлаш мумкин? Мазкур туман Кенгашларининг раислари қандай қилиб партия етакчиси деган номни кўтариб юрибди экан?...

... Олтинкўл, Пахтаобод ва Хўжаобод туманларида бугунги кунда атиги 4 тадан  бошланғич партия ташкилоти фаолият кўрсатаётгани, албатта, қониқарсиз. Ёки Улуғнор, Хўжаобод туманлари ва Хонобод шаҳар Кенгашлари томонидан 2011 йилда партия сафига янги аъзолар умуман қабул қилинмаганлигини қандай изоҳлаш мумкин?...

... Маҳалла фуқаролар йиғинлари қошида ташкил этилган доимий комиссиялар фаолиятини жонлантириш чораларини кўрмоқ зарур. Сир эмас, айрим маҳалла фуқаролар йиғинларида доимий комиссия аъзолари ҳатто ўз вазифасини ҳам тўла тушуниб етмаган ...

Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
PRESS-SERVICE.UZ
Ўзбекистон Республикаси Давлат хокимияти портали
GOV.UZ
Олий Мажлис Конунчилик палатаси
PARLIAMENT.GOV.UZ
Олий Мажлис Сенати
SENAT.GOV.UZ

ABDUKAMOL.UZ