19 январь куни Тошкент ахборот технологиялари университетида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон “Адолат” СДП фракцияси, Ўзбекистон Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда мазкур университет билан ҳамкорликида “Электрон таълим ва масофали ўқитишнинг ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш масалалари” мавзуидаги электрон конференция ташкил этилди.
Тадбирнинг асосий мақсади Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси дастурий мақсадларини таъминлаш, таълим тизимига инновацион технологияларни жорий этиш, турли аҳоли қатламларининг таълим олишга бўлган имкониятларини кенгайтириш, бу борадаги масофадан ўқитишнинг жамият ривожидаги аҳамиятини муҳокама этиб, унинг ҳуқуқий асосларини такомиллаштиришдир. Бунда таълим соҳасидаги масъул вазирликлар ва бевосита олий ўқув юртлари иштирокида масофавий алоқа воситаларидан фойдаланган ҳолда соҳага оид ҳуқуқий базани кенг ўрганиш ҳамда жамоатчилик иштирокида муҳокама қилишдан иборатдир.
Масофавий таълим тизими ҳар бир фуқарони республикамизнинг қайси олис тумани ёки хорижий давлатда бўлишидан қатъи назар ушбу ҳуқуқини амалга ошириш имкониятини беради. Шу билан биргаликда, бу тизим таълим олиш соҳасидаги жамиятнинг эҳтиёжларини ҳамда ҳар кимнинг билим олишга бўлган конституциявий ҳуқуқини амалга оширишни таъминлайди.
Конференцияда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари И.Саифназаров таълим тизимидаги инновациялар масофали ўқитиш имкониятини бергани, бу педагог учун ҳам, ўқувчи учун ҳам қулайлик яратишини таъкидлаб, 2011 йилда таълим тизимига давлат бюджетидан 7.2 триллион маблағ ажратилганига аҳамият қаратди. Фракция аъзоси З.Ботирова масофавий таълим ишга индивидуал ёндошиш, ўқитувчи ва ўқувчига ўз устида ишлаш имкониятини бериши ҳақида фикр юритиб, таълимнинг бундай тизими қулай бўлиш билан бир қаторда, адолатли ва холис эканлигига урғу қаратди. Парламентда бизга нисбатан янги бўлган ушбу соҳага оид қонун лойиҳаси ишлаб чиқиш таклифини берди.
Ушбу ноанъанавий тарзда ўтказилган тадбир мамлакатимизнинг 70дан ортиқ олий таълим муассасаларида, яъни ўз вилоятларидан масофавий уланиш орқали реал вақтда ўтказилди. Бу ўз навбатида масофавий таълимни йўлга қўйиш борасида амалий қадамлардан бири бўлди. Конференцияда нафақат олий таълим тизими, балки халқ таълими ва ўрта-махсус таълим тизими вакиллари ҳам бевосита иштирок этдилар.
Конференцияда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасидаги “Адолат” СДП фракцияси аъзолари, вазирликлар ва олий таълим муассасалари вакиллари масофадан туриб мавзу юзасидан қизғин музокара олиб бордилар. Унинг якунида тадбир иштирокчилари томонидан соҳани ривожлантириш юзасидан амалий таклифлар билдирилди ва тавсиялар ишлаб чиқилди.
“Адолат” СДП Матбуот хизмати
7-сон• 18 ёшга тўлган бўлиш
• Партиянинг Устав ва Дастурини тан олиш
• Партия Дастурида белгиланган тадбирларни амалга оширишда фаол иштирок этиш хоҳиши
• Аъзоликка қабул қилинишни сўраб ариза ёзиш
Ўзбекистон “Адолат” СДПга аъзо бўлиш ихтиёрийдир. Агар сизда бунга хоҳиш бўлса, ўзинингиз яшаётган ҳудуддаги партия Кенгашига мурожаат қилишингиз мумкин.
Партия Кенгаши манзили, ишонч телефонлари, аъзоларни қабул қилишга масъул шахсни топиш ва саволларингиз учун:
+99871 230-56-07
24 февраль куни соат 11:00 да Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси Аёллар қаноти томонидан Миллий Матбуот марказида “Мустаҳкам оила йили”га бағишлаб “Оила мустаҳкамлигини таъминлашда замонавий аёлнинг етакчи роли” мавзуида давра суҳбати ўтказилади. Давра суҳбатида оилада соғлом турмуш тарзини шакллантириш, хотин-қизлар ижтимоий фаоллигини ошириш масалалари, бу борада Аёллар қаноти олдида турган долзарб вазифалар муҳокама этилади.
Мурожаат учун телефонлар: 245-81-74, 244-69-65
Манзил: Тошкент шаҳри,
Новза кўчаси, 14-уй.
Телефонлар:
Котибият:
(8 371) 245-70-27
Матбуот хизмати:
(8 371) 230-56-07
SMS-хабар учун:
+99890-977-19-97
info@adolat.uz
Европарламент раиси - социал-демократларданЯнварь ойи охирида Брюсселда Европа парламентининг барча қўмиталари раислари ва уларнинг ўринбосарлари сайланди. Амалдаги қонунчиликка кўра, улар икки ярим йил давомида, яъни 2014 йилнинг июнь ойига қадар фаолият юритишади.
Бугунги кунда Европарламентда қонун ижодкорлиги билан 20 та доимий қўмита ва иккита қўмита ости органлари шуғулланади. Улар Европарламент раисининг тўрт нафар ўринбосари томонидан сайланади. Кимнинг қандай қўмитага раҳбарлик қилаётганнини бу ерда кўришингиз мумкин.
... Норматив-ҳуқуқий атамалар комиссияси фаолиятида йўл қўйилаётган камчиликлар, қонун лойиҳаларидаги атамалар билан боғлиқ муаммолар санаб ўтилди ...
... Оладиган иш ҳақи паст бўлиб, на бола-чақасининг еб-ичишига, на кийим-кечагига ва на коммунал хизматлар тўловига етса, иш берувчилар томонидан меҳнат дафтарчалари очилмаса — “бандлиги таъминланди, ижтимоий ҳимояга олинди", бўлиб қолар эканми? ...
... Украина собиқ бош вазири Юлия Тимошенко сиёсатга ўзига хос ташқи қиёфаси билан кириб келди. Унинг сап-сариқ боғламли соч турмаги ҳақида жуда кўп гапирилди. АҚШнинг “New-York Times” газетаси бу соч турмагини сиёсий манипуляция учун восита дея ёзди ...