Ўзбекистон «Адолат» СДП Самарқанд вилоят Кенгашида партиянинг Аёллар ва Ёшлар қанотлари фаолларининг ўтган йил сарҳисоби ва 2012 йил фаолият режасига бағишланган йиғилиши бўлиб ўтди. Унда партия вилоят Кенгаши раиси биринчи ўринбосари, Аёллар қаноти Кенгаши раиси М.Шарипованинг ўтган йилда амалга оширилган ишлар юзасидан ҳисоботи тингланди. Сўзга чиққанлар хотин-қизларимизнинг давлатимиз томонидан муҳофаза қилиниши, уларнинг ижтимоий-сиёсий жараёндаги фаоллигини янада кучайтириш зарурлиги, аёлларимизни иш билан таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишларни муҳокама қилишди.
- Ўтган йили хотин-қизларни иш билан таъминлаш борасида партиянинг туман ва шаҳар Кенгашларида бирмунча амалий ишлар қилинди, – деди М.Шарипова. – Жумладан, Ургут туман Кенгаши ташаббуси билан 40 нафар касаначилик билан шуғулланаётган ҳамюртларимизга меҳнат дафтарчалари олинишига кўмаклашилди. Шунингдек, Оқдарё туманидаги Аёллар қаноти вакили ташаббуси ҳам эътиборга лойиқ. Тумандаги «Шерматов» номли маҳаллада бичиш-тикишга ихтисослаштирилган олти ойлик ўқув марказ очилди. Натижада 18 нафар хотин-қизлар чеварлик сирларини қисқа муддат ичида ўрганиб, ўз фаолиятларини йўлга қўйишди.
Тадбир давомида иштирокчилар жорий — «Мустаҳкам оила йили»да партия томонидан қилиниши зарур бўлган ишларга ҳам тўхталишди. Жорий йилда ўтказилажак тадбирларда оилада соғлом турмуш тарзини шакллантириш, аҳоли репродуктив саломатлигини муҳофаза қилиш, қишлоқ шароитида аёлларни иш билан бандилигини таъминлаш каби жиҳатларга алоҳида эътибор қаратиш зарурлиги қайд этилди.
«Адолат» СДП
Самарқанд вилояти Кенгаши
Матбуот хизмати
7-сон• 18 ёшга тўлган бўлиш
• Партиянинг Устав ва Дастурини тан олиш
• Партия Дастурида белгиланган тадбирларни амалга оширишда фаол иштирок этиш хоҳиши
• Аъзоликка қабул қилинишни сўраб ариза ёзиш
Ўзбекистон “Адолат” СДПга аъзо бўлиш ихтиёрийдир. Агар сизда бунга хоҳиш бўлса, ўзинингиз яшаётган ҳудуддаги партия Кенгашига мурожаат қилишингиз мумкин.
Партия Кенгаши манзили, ишонч телефонлари, аъзоларни қабул қилишга масъул шахсни топиш ва саволларингиз учун:
+99871 230-56-07
24 февраль куни соат 11:00 да Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси Аёллар қаноти томонидан Миллий Матбуот марказида “Мустаҳкам оила йили”га бағишлаб “Оила мустаҳкамлигини таъминлашда замонавий аёлнинг етакчи роли” мавзуида давра суҳбати ўтказилади. Давра суҳбатида оилада соғлом турмуш тарзини шакллантириш, хотин-қизлар ижтимоий фаоллигини ошириш масалалари, бу борада Аёллар қаноти олдида турган долзарб вазифалар муҳокама этилади.
Мурожаат учун телефонлар: 245-81-74, 244-69-65
Манзил: Тошкент шаҳри,
Новза кўчаси, 14-уй.
Телефонлар:
Котибият:
(8 371) 245-70-27
Матбуот хизмати:
(8 371) 230-56-07
SMS-хабар учун:
+99890-977-19-97
info@adolat.uz
Европарламент раиси - социал-демократларданЯнварь ойи охирида Брюсселда Европа парламентининг барча қўмиталари раислари ва уларнинг ўринбосарлари сайланди. Амалдаги қонунчиликка кўра, улар икки ярим йил давомида, яъни 2014 йилнинг июнь ойига қадар фаолият юритишади.
Бугунги кунда Европарламентда қонун ижодкорлиги билан 20 та доимий қўмита ва иккита қўмита ости органлари шуғулланади. Улар Европарламент раисининг тўрт нафар ўринбосари томонидан сайланади. Кимнинг қандай қўмитага раҳбарлик қилаётганнини бу ерда кўришингиз мумкин.
... Норматив-ҳуқуқий атамалар комиссияси фаолиятида йўл қўйилаётган камчиликлар, қонун лойиҳаларидаги атамалар билан боғлиқ муаммолар санаб ўтилди ...
... Оладиган иш ҳақи паст бўлиб, на бола-чақасининг еб-ичишига, на кийим-кечагига ва на коммунал хизматлар тўловига етса, иш берувчилар томонидан меҳнат дафтарчалари очилмаса — “бандлиги таъминланди, ижтимоий ҳимояга олинди", бўлиб қолар эканми? ...
... Украина собиқ бош вазири Юлия Тимошенко сиёсатга ўзига хос ташқи қиёфаси билан кириб келди. Унинг сап-сариқ боғламли соч турмаги ҳақида жуда кўп гапирилди. АҚШнинг “New-York Times” газетаси бу соч турмагини сиёсий манипуляция учун восита дея ёзди ...