Аввал хабар берганимиздек, партия Сайловолди дастурини қайта ишлаб чиқиш, янгилаш ва мукаммаллаштириш мақсадида ижтимоий, сиёсий ҳамда иқтисодий йўналишда ишчи эксперт гуруҳларини тузилган эди. 23 январь куни мазкур экспертлар жамоасининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Партия Сиёсий Кенгаши Марказий аппаратида ташкиллаштирилган ушбу йиғилишда мамлакатда амалга оширилаётган сиёсий модернизация жараёнлари, фуқаролик жамияти институтларининг позицияси мустаҳкамланиб бориши ва демократлашув жараёнларининг фаоллашувида партиянинг янги сиёсий платформасини ишлаб чиқиш ва уни амалга ошириш механизмлари юзасидан фикрлар ўрганилди.
Унда партиянинг Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракцияси аъзолари, Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашдаги депутатлик гуруҳи раҳбарлари ва аъзолари, экспертлар ва партия фаоллари иштирок этди. Сўзга чиққанлар томонидан партиянинг янги дастурини ишлаб чиқиш долзарблиги ва унинг мазмун-моҳияти бугун мамлакатимизда амалга оширилаётган турли жабҳалардаги ислоҳотларни охирига етказиш, партия мафкурасининг асосий йўналишлари, мақсад ва вазифаларини ҳисобга олиш, шунингдек, мамлакатимизни тараққий этган давлатлар қаторига қўшишда партия иштирокини салоҳиятли тарзда таъминлаши зарурлигини таъкидлаб ўтдилар.
Экспертлар жамоасининг навбатдаги йиғилишида Сайловолди дастурдаги махсус йўналишлар устидан алоҳида муҳокама ўтказилди. Лойиҳада мавжуд йўналишларни такомиллаштириш ва зарур масалаларга оид йўналишларни қўшиш таклифлари кўриб чиқилди. Жумладан, инновацияга асосланган иқтисодиёт, таълим соҳасига инновацион методларни олиб киришга оид йўналиш иштирокчилар томонидан чуқур таҳлил этилди. Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Худоёр Маматов миллий инновацион тизим, унинг ютуқ ва камчиликлари борасида фикр билдирган бўлса, партиянинг Тошкент вилояти Кенгаши раиси Камолжон Шодиметов муқобил энергия манбаларига оид аниқ таклифлар билан чиқишга чорлади.
Йиғилишда ҳар бир эксперт ўз фикр ва таклифларини ўртага ташлаб, партиянинг янги Сайловолди дастурини такомиллаштириш устида давом эттириладиган ишларни аниқлаштириб олдилар.
“Адолат” СДП Матбуот хизмати
7-сон• 18 ёшга тўлган бўлиш
• Партиянинг Устав ва Дастурини тан олиш
• Партия Дастурида белгиланган тадбирларни амалга оширишда фаол иштирок этиш хоҳиши
• Аъзоликка қабул қилинишни сўраб ариза ёзиш
Ўзбекистон “Адолат” СДПга аъзо бўлиш ихтиёрийдир. Агар сизда бунга хоҳиш бўлса, ўзинингиз яшаётган ҳудуддаги партия Кенгашига мурожаат қилишингиз мумкин.
Партия Кенгаши манзили, ишонч телефонлари, аъзоларни қабул қилишга масъул шахсни топиш ва саволларингиз учун:
+99871 230-56-07
24 февраль куни соат 11:00 да Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси Аёллар қаноти томонидан Миллий Матбуот марказида “Мустаҳкам оила йили”га бағишлаб “Оила мустаҳкамлигини таъминлашда замонавий аёлнинг етакчи роли” мавзуида давра суҳбати ўтказилади. Давра суҳбатида оилада соғлом турмуш тарзини шакллантириш, хотин-қизлар ижтимоий фаоллигини ошириш масалалари, бу борада Аёллар қаноти олдида турган долзарб вазифалар муҳокама этилади.
Мурожаат учун телефонлар: 245-81-74, 244-69-65
Манзил: Тошкент шаҳри,
Новза кўчаси, 14-уй.
Телефонлар:
Котибият:
(8 371) 245-70-27
Матбуот хизмати:
(8 371) 230-56-07
SMS-хабар учун:
+99890-977-19-97
info@adolat.uz
Европарламент раиси - социал-демократларданЯнварь ойи охирида Брюсселда Европа парламентининг барча қўмиталари раислари ва уларнинг ўринбосарлари сайланди. Амалдаги қонунчиликка кўра, улар икки ярим йил давомида, яъни 2014 йилнинг июнь ойига қадар фаолият юритишади.
Бугунги кунда Европарламентда қонун ижодкорлиги билан 20 та доимий қўмита ва иккита қўмита ости органлари шуғулланади. Улар Европарламент раисининг тўрт нафар ўринбосари томонидан сайланади. Кимнинг қандай қўмитага раҳбарлик қилаётганнини бу ерда кўришингиз мумкин.
... Норматив-ҳуқуқий атамалар комиссияси фаолиятида йўл қўйилаётган камчиликлар, қонун лойиҳаларидаги атамалар билан боғлиқ муаммолар санаб ўтилди ...
... Оладиган иш ҳақи паст бўлиб, на бола-чақасининг еб-ичишига, на кийим-кечагига ва на коммунал хизматлар тўловига етса, иш берувчилар томонидан меҳнат дафтарчалари очилмаса — “бандлиги таъминланди, ижтимоий ҳимояга олинди", бўлиб қолар эканми? ...
... Украина собиқ бош вазири Юлия Тимошенко сиёсатга ўзига хос ташқи қиёфаси билан кириб келди. Унинг сап-сариқ боғламли соч турмаги ҳақида жуда кўп гапирилди. АҚШнинг “New-York Times” газетаси бу соч турмагини сиёсий манипуляция учун восита дея ёзди ...