Сиёсатнинг жамиятда яшаётган одамлар манфаатига йўналтирилгани, унинг инсонийлашуви индивид, жамият ва давлат ўзаро муносабатларидаги гуманистик қадриятларни ифодалайдиган муайян тамойиллар ёрдамида амалга оширилади. Сиёсатнинг дунёга нисбатан гуманистик тасаввурларидаги бундай ўзига хос конкретлашув инсон ҳуқуқларидир. Улар одамлар ва давлат ўртасидаги ўзаро муносабатларнинг индивидга ўз раъйига қараб ҳаракат қилиш (буларни одатда эркинлик дейилади) ёки муайян неъматларга эга бўлиш (булар эса - ҳуқуқ) имкониятини таъминлайдиган тамойил ва меъёрлардир.
Инсон ҳуқуқларини у ёки бу шаклда ифодалаш муаммоси бутун инсоният тарихи давомида кузатилади. Инсон ҳуқуқлари расмий вакили ҳокимият бўлган инсон ва у яшаётган бирлик ўртасидаги ўзаро муносабатларни талқин қилиш ва амалда ҳал қилишнинг бир усулидир. Улар мана шу ўзаро муносабатларда шахс эрки ва шаънини, унинг олий қадрият мавқеини тасдиқлайдилар.
Индивид ва ҳокимият ўртасидаги ўзаро муносабатларнинг 4 асосий усули бор: тоталитар, патриархал, индивидуалистик ва партисипатор (иштирок этиш). 1. Тоталитар модель бундай ўзаро муносабатларда жамият ва давлатни тенглаштириш, бутуннинг қисми устидан сўзсиз устуворлигидан ва индивиднинг давлатга тўла бўйсундирилишидан келиб чиқади. У инсон ҳуқуқлари муаммосини қўйишнинг ўзини ҳам инкор қилади, чунки индивид бутуннинг органик, узвий зарраси, марказдан бошқариладиган мураккаб давлат механизмидаги винтча сифатида олиб қаралади.
Индивид ва ҳокимият ўтрасидаги ўзаро муносабатларнинг патриархал типи одамларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятларидаги мураккаб иерархияни, уларнинг ҳокимиятга нисбатан тенг бўлмаган мавқеларини назарда тутади. У жамиятни турли табақа ва гуруҳларга бўлади, улардан энг қуйидагилари сиёсий жиҳатдан ҳуқуқсиз бўлиб, энг юқоридагилари бош манбаи ва тақсимловчиси ҳокимият пирамидасининг чўққисидаги авторитар ҳукмдор (монарх, диктатор ва ҳ.к.) бўлган ҳокимиятнинг максимал ваколатларига эга бўлади.
Шахс ва ҳокимият ўртасидаги ўзаро муносабатлардаги индивидуалистик усул индивиднинг давлат билан муносабатларида устуворлигидан келиб чиқади. У эркин шахс жамиятдаги ҳар қандай ҳокимият, шу жумладан, давлат ҳокимиятнинг ҳам туб манбаи эканидан келиб чиқадиган либерализмда жуда яққол ифодаланган. Давлат эркин индивидларнинг битими, шартномаси натижасидир. У халққа тобе ва фақатгина ўзининг чекланган функцияларини—фуқаролар хавфсизлиги ва озодлигини, жамоат тартибини ва бошқа баъзи функцияларни таъминлаши лозим.
Сиёсий бўлмаган соҳаларда индивид ва ҳокимият ўзаро муносабатлари ва уларда шахс эркини ва шаънини таъминлаш масалалари либерализм томонидан умуман кўриб чиқилмайди. Бунинг натижасида инсон ҳуқуқлари муаммоси аввало, ҳокимият тажовузларидан муҳофаза қилиш шаклида, яъни тор ва чекланган шаклда қўйилади.
Ҳозирги замон сиёсий фанларида индивид ва ҳокимият ўзаро муносабатларига партисипатор ёндашув устуворлик қилади. У ашаддий кўринишлардан ҳоли ва шахсга иҳоталанган, жамиятдан мустақил, ўзи сингарилар билан биргаликда давлат тузишга ва унга муайян масалаларда бўйсунишга мажбур индивид сифатида қарамайди, балки шахс, жамият ва давлат ўртасидаги ўзаро муносабатларнинг зиддиятлилиги ва ажралмаслигидан келиб чиқади. Бундай ҳолда инсон ҳуқуқлари муаммоси индивидни давлат аралашувидан муҳофазалаш шаклида эмас, балки шахснинг эркин яшаши ва ривожланиши учун энг қулай шароитлар яратиш мақсадида давлатдан фойдаланишни кўзда тутади.
Америка ва Европада XVIII асрдан бошлаб давлатлар томонидан аста-секин эътироф этила бошлаган либерал ҳуқуқлар, биринчи навбатда, феодал имтиёзлар ва табақа чекловларини, саноат ва савдо тадбиркорлик фаолиятига давлат таъқиқларини бекор қилишда пул кучи ёрдамида давлатни ўз назоратига тобе қилишдан манфаатдор бўлган буржуа синфининг манфаатларига мос келарди.
Сиёсий либерализм инсон ҳуқуқларини пул кучига бўйсундирар экан, ўзининг чекланганини намойиш қилди. Тахминан XX асрнинг 20-йилларига қадар буржуа демократик мамлакатларнинг кўпчилигида аёллар сайлов ҳуқуқига эга эмас эдилар. Конституцияларда эълон қилинган ҳуқуқларнинг камбағаллар томонидан амалда қўлланиши жуда қийин эди, чунки бу тегишли билим, вақт ва моддий харажатларни талаб қилар эди. Шахс эркинлигининг иқтисодий ва ижтимоий шартлари давлат эътиборидан четда қолган эди.
Инсон ҳуқуқларининг давлатдаги мавқеи ва обрўси кўп жиҳатдан унинг манбалари қандай талқин қилинишига боғлиқ. Маърифат инсоннинг табиий ҳуқуқларини белгилашда ҳал қилувчи мезон бўлди. Шу орқали у мазкур ҳуқуқларнинг дунёвий асосларини топишга ҳаракат қилди. Бугунги кунда турли дунёқарашга эга бўлган сиёсатшунослар инсон ҳуқуқларининг таянч манбаини турлича баҳолайдилар. Улардан баъзилари инсоннинг табиий хусусиятларида, инсон зотини ушлаб турадиган асосий эҳтиёжлар—ҳаётни давом эттириш, хавфсизлик, куч ишлатиш ва ижтимоий асосланмаган чекловлардан озодлик, инсон шаънини ҳурмат қилиш, маънавий ривожланиш кабиларда кўринади.
Инсон ҳуқуқларининг таянч манбаига берилган бу икки талқин инсон ҳуқуқларига нисбатан табиий-тарихий ёндашувнинг доирасига жойлаштирилиши мумкин. Улар ўртасидаги зиддият кучли эмас ва улар асосида ётган инсон табиатини биологик махлуқ сифатларига эмас, илоҳийликдан келиб чиққан сифатларга тенглаштирилса, бартараф этиш мумкин. Бу масаладаги, шунингдек, инсон ҳуқуқларини умуман тушунишдаги муҳимроқ тафовутлар уларни талқин қилишдаги позитивистик ва марксистик ёндашувлар билан боғлиқ.
Шахс ҳуқуқлари ва мажбуриятларини бузганлик учун жавобгарлик масаласи уларни рўёбга чиқаришда жуда муҳим аҳамият касб этади. Ҳокимият, мансабдор шахслар ва алоҳида фуқароларнинг бу соҳадаги аниқ жавобгарлигини белгиламасдан инсон ҳуқуқларини конституцияда қайд этиш чиройли декларациядан бошқа нарса бўлмайди. Улар воқеликка айланиши учун бир қатор ижтимоий кафолатлар ҳам зарур. Улар жумласига моддий (молиявий воситалар ва мулк), сиёсий (ҳокимиятларнинг бўлиниши, мустақил мухолифатни, суд тизими) ва маънавий-ахлоқий (зарур маълумот даражаси, ахборот олиш, демократик ижтимоий фикр ва ахлоқий иқлим) кафолатларини киритиш мумкин.
Инсон ҳуқуқлари универсалми? Ҳозирча ҳали ҳамма давлатлар ҳам инсон ҳуқуқларини эътироф этаётгани йўқ. Баъзи сиёсатчилар ва назариётчилар, жумладан, улар фақатгина индивидуализмга асосланган Ғарб жамиятга мос келадиган ва одамлар орасида жамоавий муносабатлар ва бошқа ахлоқий қадриятлар ҳукмронлик қиладиган учинчи дунё мамлакатларида қўлланиши мумкин эмас, деб ҳисоблашади. Бундай далилларга фақатгина қисман қўшилиш мумкин. Инсоният тажрибаси мамлакатларнинг иқтисодий ва ижтимоий тараққиёти шахснинг индивидуаллиги ва ўз-ўзини англаши, озодликка ва инсон шаъни ҳурмат қилинишига, яъни инсон ҳуқуқлари сақланишига интилишини кучайтиришдан гувоҳлик беради. Инсон ҳуқуқларининг сақланиши шахснинг эркинлигига, ўзини намойиш қилишига кўмаклашар экан, ижтимоий тараққиётни рағбатлантиради. Шунинг учун ҳам, миллий воқеликларни ҳисобга олиб инсон ҳуқуқларини борган сари тўлароқ рўёбга чиқариш инсониятнинг умумий вазифасидир.
Инсон ҳуқуқлари концепциясининг универсал қўлланиши, кўпинча, давлат томонидан очлик, қашшоқлик, касалликлар ва саводсизлик кенг тарқалган шароитни ёки бўлмаса кескин низоли вазиятларни баҳона қилиб шубҳа остига қўйилади. Бундай ҳолларда, барча ижтимоий гуруҳларда хатти-ҳаракат эркинлигини тақдим қилиш гўёки аҳолининг кўпчилиги учун бир қатор негатив оқибатларга: жамиятнинг беқарорлаштириш ва хаос ҳолатига келтириш, энг кескин ижтимоий муаммоларни ҳал қилишга ҳаракатларни жамлаш, энг жипслашган ва таъсирли гуруҳларнинг чекланмаган ҳукмронлигига олиб келар эмиш. Шунинг учун кам ривожланган ва кескин низоли мамлакатларда халқ учун энг самарали ва мақсадга мувофиқ бошқарув шакли фуқароларга ўз хоҳишича ҳуқуқлар берадиган автотиртар ҳокимият бўлиши мумкин. Албатта, қоидалардан мустаснолар ҳам бўлади. Фавқулодда вазиятларда давлат фуқароларнинг эркинлигини чеклашга ҳақли. Бироқ бундай вазиятлар одатда узоқ давом этмайди. Нормал шароитларда, ҳаттоки кам ривожланган ва кескин низоли мамлакатларда ҳам инсон ҳуқуқлари ҳокимиятдаги суиистеъмолликларга қарши энг муҳим кафолат, ижтимоий муросага келиш, бошқа мамлакатлар билан тинч муносабатлар ва халқаро ҳамкорликнинг шарти бўлади.
“Адолат” СДП Сиёсий Кенгаши Марказий аппарати “Мафкура, тарғибот-ташвиқот ишлари” бўлими йўриқчиси Шаҳноза Азимованинг партия сиёсий ўқишидаги маърузасидан
7-сон• 18 ёшга тўлган бўлиш
• Партиянинг Устав ва Дастурини тан олиш
• Партия Дастурида белгиланган тадбирларни амалга оширишда фаол иштирок этиш хоҳиши
• Аъзоликка қабул қилинишни сўраб ариза ёзиш
Ўзбекистон “Адолат” СДПга аъзо бўлиш ихтиёрийдир. Агар сизда бунга хоҳиш бўлса, ўзинингиз яшаётган ҳудуддаги партия Кенгашига мурожаат қилишингиз мумкин.
Партия Кенгаши манзили, ишонч телефонлари, аъзоларни қабул қилишга масъул шахсни топиш ва саволларингиз учун:
+99871 230-56-07
24 февраль куни соат 11:00 да Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси Аёллар қаноти томонидан Миллий Матбуот марказида “Мустаҳкам оила йили”га бағишлаб “Оила мустаҳкамлигини таъминлашда замонавий аёлнинг етакчи роли” мавзуида давра суҳбати ўтказилади. Давра суҳбатида оилада соғлом турмуш тарзини шакллантириш, хотин-қизлар ижтимоий фаоллигини ошириш масалалари, бу борада Аёллар қаноти олдида турган долзарб вазифалар муҳокама этилади.
Мурожаат учун телефонлар: 245-81-74, 244-69-65
Манзил: Тошкент шаҳри,
Новза кўчаси, 14-уй.
Телефонлар:
Котибият:
(8 371) 245-70-27
Матбуот хизмати:
(8 371) 230-56-07
SMS-хабар учун:
+99890-977-19-97
info@adolat.uz
Европарламент раиси - социал-демократларданЯнварь ойи охирида Брюсселда Европа парламентининг барча қўмиталари раислари ва уларнинг ўринбосарлари сайланди. Амалдаги қонунчиликка кўра, улар икки ярим йил давомида, яъни 2014 йилнинг июнь ойига қадар фаолият юритишади.
Бугунги кунда Европарламентда қонун ижодкорлиги билан 20 та доимий қўмита ва иккита қўмита ости органлари шуғулланади. Улар Европарламент раисининг тўрт нафар ўринбосари томонидан сайланади. Кимнинг қандай қўмитага раҳбарлик қилаётганнини бу ерда кўришингиз мумкин.
... Норматив-ҳуқуқий атамалар комиссияси фаолиятида йўл қўйилаётган камчиликлар, қонун лойиҳаларидаги атамалар билан боғлиқ муаммолар санаб ўтилди ...
... Оладиган иш ҳақи паст бўлиб, на бола-чақасининг еб-ичишига, на кийим-кечагига ва на коммунал хизматлар тўловига етса, иш берувчилар томонидан меҳнат дафтарчалари очилмаса — “бандлиги таъминланди, ижтимоий ҳимояга олинди", бўлиб қолар эканми? ...
... Украина собиқ бош вазири Юлия Тимошенко сиёсатга ўзига хос ташқи қиёфаси билан кириб келди. Унинг сап-сариқ боғламли соч турмаги ҳақида жуда кўп гапирилди. АҚШнинг “New-York Times” газетаси бу соч турмагини сиёсий манипуляция учун восита дея ёзди ...