Ўзбекистон “Адолат” СДП Бухоро вилоят Кенгаши томонидан Юртбошимизнинг “Ўзбекистон мустақилликка эришиш остонасида” китобининг мазмун-моҳиятини ўрганишга бағишлаб ўтказилган сиёсий ўқишда вилоят Кенгаши аъзолари, партия депутатлари, туман, шаҳар Кенгаши раислари, партия фаоллари, Аёллар ва Ёшлар қанотларининг вакиллари иштирок этдилар.
Партиянинг вилоят Кенгаши раиси А.И.Турсунов ўз сўзида эл-юртимизнинг ана шу тарихан қисқа даврда босиб ўтган ғоят мураккаб, айни вақтда шарафли тараққиёт йўли, бу йўлда қўлга киритилган, бугунги кунда дунё ҳамжамияти томонидан ҳақли равишда тан олинаётган ютуқ ва марраларимизга қандай асосда, қандай оғир синов ва машаққатлар эвазига эришилганини англаш, уларнинг барчасини яхлит ҳолда, ички диалектик қонуниятлари, бор зиддият ва қарама-қаршиликлари билан тушуниб етишда бу китоб ишончли манба ва амалий қўлланма бўлиши ҳақида тўхталиб ўтди. Маълумки, китобдаги мақола, суҳбат ва чиқишлар тарихан қисқа муддат – ўттиз ойга яқин вақтни қамраб олади. Аммо ундаги мазмун, моҳият, ўгитлар жилд-жилд китобларга ҳам сиғмаслиги аниқ. Сиёсий ўқишда юртбошимиз асарининг шу томонларига эътибор қаратилди.
- Бугунги сиёсий ўқишда китобнинг алоҳида эътиборга моликлиги айтиб ўтилди, - дейди партиянинг Бухоро туман Кенгаши раиси Файзулло Раҳматов.- Биринчидан, бу китоб истиқлол тарихимизнинг шу вақтга қадар атрофлича ёритилмаган саҳифаларини ҳар томонлама чуқур исботланган, рад этиб бўлмайдиган аниқ тарихий ҳужжатлар асосида очиб беради ва шу тариқа ҳозирги вақтда турли уйдирмаларни усталик билан ишлатиб, бу бўшлиқни ғаразли мақсадларда тўлдиришга, шу масалада кимларнингдир режа ва буюртмаларини бажаришга, биз бошимиздан кечирган тарихий воқеаларни бузиб талқин этишга қаратилган уринишларга ҳеч қандай имкон қолдирмайди.
Сиёсий ўқишда ўша йиллардаги воқеа-ҳодисаларни ўз кўзи билан кўрган, уларга гувоҳ бўлган одамларнинг сафи бугунги кунда тобора камайиб бораётгани, униб-ўсиб келаётган ёш авлод эса бу тарихдан етарли даражада хабардор эмаслиги таъкидланди. Шу сабабли бу китобни ёшлар орасида кўпроқ тарғиб қилиш Ватанимиз тарихини ўрганиш йўлида муҳим бир қадамдир.
- Сиёсий ўқишда бу китобни яқиндан ўрганиш давомида биз Мустақилликнинг дастлабки йилларида юртимиздаги ҳаққоний аҳвол қандай бўлганлигини аниқ тасаввур қилдик, -дейди “Ёш адолатчилар” қаноти раиси Умид Ҳамдамов.- Дарҳақиқат, бу китоб ўша суронли йилларнинг энг ишончли ҳужжати сифатида вақт ўтиши билан унутилиб, йўқолиб кетиши мумкин бўлган ноёб маълумот ва манбаларни тиклаб, истиқлол тарихимизни сохталаштиришга йўл қўймасдан, уни ҳаққоний асосда яратиш, бугунги ва келгуси авлодларнинг уни чуқур ўрганиб, англаб етишлари учун мустаҳкам замин яратади.
Ўзбекистон “Адолат” СДП Бухоро вилоят Кенгаши Матбуот хизмати
7-сон• 18 ёшга тўлган бўлиш
• Партиянинг Устав ва Дастурини тан олиш
• Партия Дастурида белгиланган тадбирларни амалга оширишда фаол иштирок этиш хоҳиши
• Аъзоликка қабул қилинишни сўраб ариза ёзиш
Ўзбекистон “Адолат” СДПга аъзо бўлиш ихтиёрийдир. Агар сизда бунга хоҳиш бўлса, ўзинингиз яшаётган ҳудуддаги партия Кенгашига мурожаат қилишингиз мумкин.
Партия Кенгаши манзили, ишонч телефонлари, аъзоларни қабул қилишга масъул шахсни топиш ва саволларингиз учун:
+99871 230-56-07
24 февраль куни соат 11:00 да Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси Аёллар қаноти томонидан Миллий Матбуот марказида “Мустаҳкам оила йили”га бағишлаб “Оила мустаҳкамлигини таъминлашда замонавий аёлнинг етакчи роли” мавзуида давра суҳбати ўтказилади. Давра суҳбатида оилада соғлом турмуш тарзини шакллантириш, хотин-қизлар ижтимоий фаоллигини ошириш масалалари, бу борада Аёллар қаноти олдида турган долзарб вазифалар муҳокама этилади.
Мурожаат учун телефонлар: 245-81-74, 244-69-65
Манзил: Тошкент шаҳри,
Новза кўчаси, 14-уй.
Телефонлар:
Котибият:
(8 371) 245-70-27
Матбуот хизмати:
(8 371) 230-56-07
SMS-хабар учун:
+99890-977-19-97
info@adolat.uz
Европарламент раиси - социал-демократларданЯнварь ойи охирида Брюсселда Европа парламентининг барча қўмиталари раислари ва уларнинг ўринбосарлари сайланди. Амалдаги қонунчиликка кўра, улар икки ярим йил давомида, яъни 2014 йилнинг июнь ойига қадар фаолият юритишади.
Бугунги кунда Европарламентда қонун ижодкорлиги билан 20 та доимий қўмита ва иккита қўмита ости органлари шуғулланади. Улар Европарламент раисининг тўрт нафар ўринбосари томонидан сайланади. Кимнинг қандай қўмитага раҳбарлик қилаётганнини бу ерда кўришингиз мумкин.
... Норматив-ҳуқуқий атамалар комиссияси фаолиятида йўл қўйилаётган камчиликлар, қонун лойиҳаларидаги атамалар билан боғлиқ муаммолар санаб ўтилди ...
... Оладиган иш ҳақи паст бўлиб, на бола-чақасининг еб-ичишига, на кийим-кечагига ва на коммунал хизматлар тўловига етса, иш берувчилар томонидан меҳнат дафтарчалари очилмаса — “бандлиги таъминланди, ижтимоий ҳимояга олинди", бўлиб қолар эканми? ...
... Украина собиқ бош вазири Юлия Тимошенко сиёсатга ўзига хос ташқи қиёфаси билан кириб келди. Унинг сап-сариқ боғламли соч турмаги ҳақида жуда кўп гапирилди. АҚШнинг “New-York Times” газетаси бу соч турмагини сиёсий манипуляция учун восита дея ёзди ...