27 январь куни Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси Сиёсий Кенгаши Ижроия Қўмитаси ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасидаги партия фракциясининг қўшма мажлиси ўтказилди. Унда Ижроия Қўмита аъзолари, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари, партия экспертлари ва фаоллари иштирок этди.
Йиғилиш кун тартибидан “Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг 2011 йилнинг асосий якунлари ва 2012 йилда Ўзбекистонни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг устувор йўналишларига бағишланган Вазирлар Маҳкамаси мажлисидаги “2012 йил Ватанимиз тараққиётини янги босқичга кўтарадиган йил бўлади” маърузасидан келиб чиқадиган Ўзбекистон “Адолат” СДП ҳамда унинг Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракциясининг вазифалари тўғрисида”, “Ўзбекистон “Адолат” СДПнинг 2012 йилга мўлжалланган иш режаси тўғрисида”, “Ўзбекистон “Адолат” СДП Аёллар қанотининг 2011 йилдаги фаолияти ва 2012 йилга мўлжалланган иш режаси тўғрисида”, “Ўзбекистон “Адолат” СДП “Ёш адолатчилар” қанотининг 2011 йилдаги фаолияти ва 2012 йилга мўлжалланган иш режаси тўғрисида”, “Ўзбекистон “Адолат” СДП Матбуот хизмати ходимлари фаолиятини кучайтириш юзасидан ўтказиладиган тадбирлар тўғрисида” масалалари ўрин олган.
Биринчи масала бўйича сўзга чиққан Ўзбекистон “Адолат” СДП Сиёсий Кенгаши раиси Исмоил Саифназаров Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг 2011 йилнинг асосий якунлари ва 2012 йилда Ўзбекистонни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг устувор йўналишларига бағишланган Вазирлар Маҳкамаси мажлисидаги маърузасида белгиланган қатор вазифалар партия сайловолди дастури ва тегишли ҳужжатларида белгиланган бўлиб, уларни амалга оширишда нафақат ҳукумат, вилоят, туман ва шаҳар ҳокимликлари, балки партиянинг марказий ва ҳудудий ташкилотларининг фаоллигини таъминлаш муҳимлигини таъкидлади. Шу боис 2012 йилда партия ташкилотлари олдида ижроия ҳокимияти органлари устидан жамоатчилик назоратини ташкил этиш ва уни кучайтириш масаласи долзарб бўлиб турибди. Ўз навбатида партия иш режаларини изчил давом эттириш, қонунчилик ташаббусларини охирига етказиш, давлат ҳокимияти вакиллик органларидаги партия депутатлик гуруҳларининг сессия муҳокамасига фаоллик билан масалаларни киритиш, уларнинг қабул қилинишига эришишини таъминлаш муҳим бўлиб турибди. Айниқса, ҳудудларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиши дастурларини ва партия дастурларини ижросини таъминлаш бўйича олиб борилаётган ишларни кучайтириш лозим. Ушбу вазифаларни амалга ошириш учун барча партия бўғинларини сафарбар этиш ва уларни фаоллаштириш талаб этилади.
Мазкур масала юзасидан Ўзбекистон “Адолат” СДП Сиёсий Кенгаши Марказий аппарати, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашлари партия кадрлари, депутатлик гуруҳлари, Аёллар ва “Ёш адолатчилар” қаноти фаоллари, БПТ котиблари учун 2012 йил давомида ўтказадиган сиёсий ўқишлари кун тартибига ушбу маърузани ўрганиш, таҳлил этиш ва ундан келиб чиқиб, партия ташкилотларининг вазифаларини белгилаш ва амалга оширишни киритишга оид қарор қабул қилинди.
Қўшма йиғилишнинг навбатдаги масалаларида партиянинг 2012 йилга мўлжалланган иш режаси кўриб чиқилиб, муҳокамадан ўтказилди. Ҳусусан, Аёллар ва Ёшлар қанотларининг 2011 йилдаги фаолияти ҳисоботи ва 2012 йилга мўлжалланган иш режалари ҳақида ахборот берилди.
2011 йил давомида марказий ва ҳудудий партия Аёллар қаноти ва уларнинг Кенгашлари томонидан 142 та тадбир ташкил этилган бўлиб, уларда 10 503 нафар киши иштирок этди. Тадбирларнинг асосий йўналиши хотин-қизларнинг жамиятдаги мавқеини ошириш, уларнинг ҳуқуқий ва сиёсий саводхонлигини ошириш ва репродуктив саломатлик масаласига қаратилгандир. Аёллар қанотининг 2012 йилга мўлжалланган иш режаси 16 банддан иборат бўлиб, “Мустаҳкам оила йили”га оид 21 мавзуда тадбирларни ташкил этиш, ҳудудий партия ташкилотлари Аёллар қаноти аъзолари учун сиёсий ўқишларни ўтказиш, Аёллар Кенгаши томонидан ижроия ҳокимияти органлари устидан жамоатчилик назоратини кучайтиришга оид тадбирлар белгиланган.
“Ёш адолатчилар” қаноти фолиятига назар ташлайдиган бўлсак, ўтган йили марказий ва ҳудудий партия ва уларнинг Кенгашлари томонидан 372 та тадбир ташкил этилган бўлиб, уларда 38 953 нафар киши иштирок этди. Тадбирларнинг аксарияти ёшларнинг ижтимоий, сиёсий фаоллигини ошириш, улар орасида партия мафкурасини кенг тарғиб қилиш, фаол ва ташаббускор ёшлардан партия кадрлар заҳирасини шакллантириш масалаларига қаратилди. 2012 йилда партиянинг Ёшлар қаноти ёшлар ўртасида инновацион фикрлашни шакллантириш, партия кадрлар заҳирасини фаол ёшлар ҳисобидан кенгайтириш, партия ёшларининг ташаббускорлиги ва фаоллигини ошириш, маҳаллий депутатлик корпуси билан алоқаларини кучайтириб, уларни жамоатчилик назоратига жалб этишни мақсад қилган.
Партия Матбуот хизмати ходимлари фаолиятини кучайтириш юзасидан ўтказиладиган тадбирлар тўғрисидаги масалада партия Кенгашлари матбуот котиблари иштирокида ташкиллаштирилиши режалаштирилган сиёсий ўқиш ва танловлар муҳокама қилиниб, “Энг яхши матбуот котиби – 2012” анъанавий танлови Низоми тасдиқланди.
Кун тартибида қайд этилган масалалар партия Ижроия Қўмитаси ва фракция аъзолари томонидан кўриб чиқилиб, муҳокамадан ўтказилди ва тегишли қарорлар қабул қилинди.
“Адолат” СДП Матбуот хизмати
7-сон• 18 ёшга тўлган бўлиш
• Партиянинг Устав ва Дастурини тан олиш
• Партия Дастурида белгиланган тадбирларни амалга оширишда фаол иштирок этиш хоҳиши
• Аъзоликка қабул қилинишни сўраб ариза ёзиш
Ўзбекистон “Адолат” СДПга аъзо бўлиш ихтиёрийдир. Агар сизда бунга хоҳиш бўлса, ўзинингиз яшаётган ҳудуддаги партия Кенгашига мурожаат қилишингиз мумкин.
Партия Кенгаши манзили, ишонч телефонлари, аъзоларни қабул қилишга масъул шахсни топиш ва саволларингиз учун:
+99871 230-56-07
24 февраль куни соат 11:00 да Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси Аёллар қаноти томонидан Миллий Матбуот марказида “Мустаҳкам оила йили”га бағишлаб “Оила мустаҳкамлигини таъминлашда замонавий аёлнинг етакчи роли” мавзуида давра суҳбати ўтказилади. Давра суҳбатида оилада соғлом турмуш тарзини шакллантириш, хотин-қизлар ижтимоий фаоллигини ошириш масалалари, бу борада Аёллар қаноти олдида турган долзарб вазифалар муҳокама этилади.
Мурожаат учун телефонлар: 245-81-74, 244-69-65
Манзил: Тошкент шаҳри,
Новза кўчаси, 14-уй.
Телефонлар:
Котибият:
(8 371) 245-70-27
Матбуот хизмати:
(8 371) 230-56-07
SMS-хабар учун:
+99890-977-19-97
info@adolat.uz
Европарламент раиси - социал-демократларданЯнварь ойи охирида Брюсселда Европа парламентининг барча қўмиталари раислари ва уларнинг ўринбосарлари сайланди. Амалдаги қонунчиликка кўра, улар икки ярим йил давомида, яъни 2014 йилнинг июнь ойига қадар фаолият юритишади.
Бугунги кунда Европарламентда қонун ижодкорлиги билан 20 та доимий қўмита ва иккита қўмита ости органлари шуғулланади. Улар Европарламент раисининг тўрт нафар ўринбосари томонидан сайланади. Кимнинг қандай қўмитага раҳбарлик қилаётганнини бу ерда кўришингиз мумкин.
... Норматив-ҳуқуқий атамалар комиссияси фаолиятида йўл қўйилаётган камчиликлар, қонун лойиҳаларидаги атамалар билан боғлиқ муаммолар санаб ўтилди ...
... Оладиган иш ҳақи паст бўлиб, на бола-чақасининг еб-ичишига, на кийим-кечагига ва на коммунал хизматлар тўловига етса, иш берувчилар томонидан меҳнат дафтарчалари очилмаса — “бандлиги таъминланди, ижтимоий ҳимояга олинди", бўлиб қолар эканми? ...
... Украина собиқ бош вазири Юлия Тимошенко сиёсатга ўзига хос ташқи қиёфаси билан кириб келди. Унинг сап-сариқ боғламли соч турмаги ҳақида жуда кўп гапирилди. АҚШнинг “New-York Times” газетаси бу соч турмагини сиёсий манипуляция учун восита дея ёзди ...