Халқимизда шундай нақл бор “Кўрар кўзингдан қўймасин”. Бу иборани замирида кўплаб маъно мужассам. Ҳаётнинг гўзаллигини кўриш ва уни ҳис қилиш учун фақат ўткир кўзлар эмас, қалб кўзлари ҳам керак, албатта. Шу боис, инсон хаётига маълум бир маънода мазмундорлик яширинган. Баъзида тушкунликка тушган пайтларимиз “Кўзларимга дунё қоронғу кўринаяпти” – деймиз. Шунда ўйга толиб қоламан. Болаликдан кўзлари ожиз ногиронлар-чи. Улар биз соғлом кишилар такрорлаётган ибораларни қандай қабул қилишар экан? Бу уларга қандай таъсир қилар экан? Сухбатдошим – партиянинг турли мавзудаги йиғилишларига мунтазам қатнашиб турадиган фаол партиядошимиз Эркин Рўзибоев.
У хозирги кунда Урганч шаҳар Маданият ва спорт ишлари бўлимига қарашли 2 – сон кўзи ожизлар маданият уйи директори ловозимида фаолият кўрсатмоқда. У билан ҳар сафар суҳбатлашар эканман, дилим хузурга тўлади. Гоҳида суҳбатимизнинг поёнига етишини сира истамай қоламан. Э.Рўзибоев ҳаётдан хеч нолимайдиган, гўзалликни доим самимий қалби билан ҳис қиладиган инсондир.
Урганч шахар Маданият ва спорт ишлари бўлимига қарашли 2 – сон кўзи ожизлар маданият уйи ҳудуддаги 15 мингдан ортик кишига хизмат қилади. Мактаб, боғча, иккита болалар ва катталар поликниникаси, шахримизда яшаётган фуқаролар орасида маданий ва маърифий тарғибот ишларини, айниқса миллий истиқлол ғоясини тарғиб қилишни яхши йўлга қўйганмиз, - дейди партиядошимиз. - Ҳамкорликда гап кўп деганларидек, хозирги кунда маданият уйимиз, Вилоят кўзи ожизлар кутубхонаси ходимлари билан ҳам хамкорликда фаолият юритиб келмоқда. Адабий, бадий кечалар, йил мавзусига оид тадбирлар, китоб конференциялари, китоб тақдимотлари, турли соха вакиллари билан учрашув кечалари ташкил қилинмоқда. Хар хафтанинг чоршанба куни “Ахборт – тарғибот куни” деб белгиланган, шу куни жамода барча эътибор шу мавзуга қаратилади. Биз ўз хизмат фаолиятимизда миллий қўшиқчилигимизни омма орасида юксалтиришга харакат қилиб келаяпмиз. Давлатимиз сиёсати билан доимо қизиқамиз, “Адолат” социал-демократик партиясининг дастур ва вазифаларини ҳурмат қилиб, бу партияга аъзо бўлганмиз ва бугунги кунда Президентимизнинг Концепциясининг мазмун ва моҳиятини омма орасида турли васиталар билан тарғиб қилишга алоҳида эътибор қаратганмиз. Шунинг билан бир қаторда, кўзи ожиз болалар ва ўсмирларга мўлжалланган махсус адабиётлар тақчиллиги ишимизга тўсқиллик килишига қарамай мавжуд имкониятлардан унумли фойдаланмоқдамиз.
Замира Абдуллаева, Хоразм вилояти
Teglar: миллий ғоя, Концепция, маданият
19-сон• 18 ёшга тўлган бўлиш
• Партиянинг Устав ва Дастурини тан олиш
• Партия Дастурида белгиланган тадбирларни амалга оширишда фаол иштирок этиш хоҳиши
• Аъзоликка қабул қилинишни сўраб ариза ёзиш
Ўзбекистон “Адолат” СДПга аъзо бўлиш ихтиёрийдир. Агар сизда бунга хоҳиш бўлса, ўзинингиз яшаётган ҳудуддаги партия Кенгашига мурожаат қилишингиз мумкин.
Партия Кенгаши манзили, ишонч телефонлари, аъзоларни қабул қилишга масъул шахсни топиш ва саволларингиз учун:
+99871 230-56-07
18 май куни соат 14:30 да Тошкент давлат иқтисодиёт университетида “Адолат” СДП Тошкент шаҳар Кенгаши томонидан “Таълим тизимига инновацион технологияларни жалб қилишнинг долзарб жиҳатлари” мавзуида давра суҳбати ўтказилади.
Мурожаат учун телефон:
+99871 2453145
Ижрочи: С.Умаров
+99897 7645659
Манзил: Тошкент шаҳри,
Новза кўчаси, 14-уй.
Телефонлар:
Котибият:
(8 371) 245-70-27
Матбуот хизмати:
(8 371) 230-56-07
SMS-хабар учун:
+99890-977-19-97
info@adolat.uz
Социал-демократлар етакчиси Бош вазир этиб тайинландиРуминия социал-демократик партияси раиси ва парламентдаги мухолифат етакчиси Виктор Понта мамлакатнинг янги бош вазири этиб тайинланди ва унга ҳукуматни шакллантириш вазифаси топширилди. Бу воқеа жорий йилнинг февраль ойидан буён аввалги бош вазир лавозимини эгаллаб келаётган Михай-Рэзван Унгуряннинг ўнг-марказ коалицион таркибдаги ҳукуматига нисбатан парламент ишончсизлик вотуми эълон қилганидан сўнг рўй берди.
Бу масалани бош вазирнинг ўзи қўйди, чунки бюджет дефицитини қисқартиришга қаратилган қатъий тежаш чораларини қабул қилишга депутатлар овоз беришдан воз кечишди. Руминия – Европа Иттифоқининг ночорлик бўйича иккинчи мамлакати – ўз молиявий тизимини барқарорлаштириш учун давлат харажатларини қисқартиришга мажбур эди. Бироқ тежаш чоралари, шу жумладан ойлик маошлари ва нафақалар, турли ижтимоий дастурларнинг қисқартилиши шусиз ҳам ўсиб