14-февраль куни Ўзбекистон “Адолат” СДП Бухоро вилоят Кенгаши ташаббуси билан “Ёш адолатчилар» Кенгаши фаоллари ва Бухоро тиббиёт институти талабаларининг ўзаро ҳамкорлигида “Заҳириддин Муҳаммад Бобур ҳаёт – ёшлар учун ибрат” мавзусида маънавий тадбир бўлиб ўтди. Тадбирни институтдаги “Адолат” СДПга қарашли бошланғич партия ташкилоти раҳбари, “Ижтимоий фанлар” кафедраси мудири Қаҳрамон Турсунов бошқарди.
Дастлаб “Ёш адолатчилар” қаноти раиси Умид Ҳамдамовга сўз берилди. У “Бобур шахси – ёшларга ҳар томонлама ўрнак” мавзусида гапириб, адбирни очиб берди. Бухоро давлат университети “Ўзбек филологияси” кафедраси доценти Д.Ражабов “Бобурнинг маънавий жасорати” мавзусида, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси вилоят бўлими масъул котиби Ш.Сулаймонов “Шоҳ ва шоир қаламида Ватан мавзуси”, Бухоро тиббиёт институти “Маънавият ва маърифат ишлари” бўлими бошлиғи, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими, партия фаолларидан И.Жумаев “Буюк мутафаккир, шоҳ ва шоир Заҳириддин Муҳаммад Бобур ижоди замон талқинида” мавзусида маъруза қилди.
Ушбу тадбирда “Ёш адолатчилар” томонидан Бобур ҳаёти ва ижоди ифодаланган саҳна кўринишлари ижро этилди. “Тиллар” кафедрасининг катта ўқитувчиси, “Адолат” СДП ўқитувчиси Д.Абдуллаева раҳбарлигида институт талабалари томонидан Бобур ғазаллари ва рубоийлари янгради.
- Институтимизда ўтган йилда ҳам “Адолат” партиясининг Ёшлар қаноти билан ҳамкорликда турли тадбирларни биргаликда ўтказганмиз, - дейди институт талабаси Гўзал Раззоқова.- Бу йил ҳам ҳамкорлигимизни давом эттирамиз, “Ёш адолатчилар” аъзолари билан йил давомида “Мустаҳкам оила йили” ва ёшлар ҳаётига бағишланган кўплаб тадбирларни ўтказишни ният қилдик.
“Адолат” СДП Бухоро вилояти Кенгаши Матбуот хизмати
19-сон• 18 ёшга тўлган бўлиш
• Партиянинг Устав ва Дастурини тан олиш
• Партия Дастурида белгиланган тадбирларни амалга оширишда фаол иштирок этиш хоҳиши
• Аъзоликка қабул қилинишни сўраб ариза ёзиш
Ўзбекистон “Адолат” СДПга аъзо бўлиш ихтиёрийдир. Агар сизда бунга хоҳиш бўлса, ўзинингиз яшаётган ҳудуддаги партия Кенгашига мурожаат қилишингиз мумкин.
Партия Кенгаши манзили, ишонч телефонлари, аъзоларни қабул қилишга масъул шахсни топиш ва саволларингиз учун:
+99871 230-56-07
18 май куни соат 14:30 да Тошкент давлат иқтисодиёт университетида “Адолат” СДП Тошкент шаҳар Кенгаши томонидан “Таълим тизимига инновацион технологияларни жалб қилишнинг долзарб жиҳатлари” мавзуида давра суҳбати ўтказилади.
Мурожаат учун телефон:
+99871 2453145
Ижрочи: С.Умаров
+99897 7645659
Манзил: Тошкент шаҳри,
Новза кўчаси, 14-уй.
Телефонлар:
Котибият:
(8 371) 245-70-27
Матбуот хизмати:
(8 371) 230-56-07
SMS-хабар учун:
+99890-977-19-97
info@adolat.uz
Социал-демократлар етакчиси Бош вазир этиб тайинландиРуминия социал-демократик партияси раиси ва парламентдаги мухолифат етакчиси Виктор Понта мамлакатнинг янги бош вазири этиб тайинланди ва унга ҳукуматни шакллантириш вазифаси топширилди. Бу воқеа жорий йилнинг февраль ойидан буён аввалги бош вазир лавозимини эгаллаб келаётган Михай-Рэзван Унгуряннинг ўнг-марказ коалицион таркибдаги ҳукуматига нисбатан парламент ишончсизлик вотуми эълон қилганидан сўнг рўй берди.
Бу масалани бош вазирнинг ўзи қўйди, чунки бюджет дефицитини қисқартиришга қаратилган қатъий тежаш чораларини қабул қилишга депутатлар овоз беришдан воз кечишди. Руминия – Европа Иттифоқининг ночорлик бўйича иккинчи мамлакати – ўз молиявий тизимини барқарорлаштириш учун давлат харажатларини қисқартиришга мажбур эди. Бироқ тежаш чоралари, шу жумладан ойлик маошлари ва нафақалар, турли ижтимоий дастурларнинг қисқартилиши шусиз ҳам ўсиб