1 июль куни Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси Тошкент шаҳар Кенгаши ташаббуси билан пойтахтимиздаги «Туркистон» меҳмонхонасида «Жамиятни демократлаштириш ва ислоҳотларни чуқурлаштириш ҳамда фуқаролик жамиятини ривожлантиришда “Адолат” СДПнинг фаоллигини кучайтириш масалалари» мавзуида семинар ташкил этилди. Унда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари, халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашидаги партия депутатлик гуруҳи аъзолари, туман партия ташкилотлари раҳбарлари иштирок этди.
Тадбирда қайд этилганидек, Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг парламент Қонунчилик палатаси ва Сенатининг 2010 йил 12 ноябрда бўлиб ўтган қўшма мажлисидаги «Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепцияси» мавзуидаги маърузаси давлатимизнинг кейинги йиллардаги ривожланиш стратегиясини, истиқболларини белгилаб берадиган муҳим дастуриламал ҳужжат бўлди. Концепцияда белгилаб берилган устувор вазифаларнинг ижроси кўплаб соҳа ва тармоқлар қаторида фуқаролик жамиятининг муҳим институтларидан ҳисобланган сиёсий партиялар, хусусан Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партиясининг ҳам ривожланишини таъминлашга хизмат қилиши билан бирга уларнинг зиммасига улкан масъулият ҳам юклайди.
Маълумки, Ўзбекистон «Адолат» СДП ўз сайловолди дастурида ижтимоий йўналтирилган бозор иқтисодиёти, демократик ҳуқуқий давлат, кучли, адолатли фуқаролик жамияти барпо этиш, маънавий жипслашган жамиятни шакллантириш жараёнларида ўз ролини кучайтиришни мақсад этиб қўйган. Партия бугунги кунда юритаётган сиёсат, амалга ошираётган ишларнинг барчаси, пировардида сайловолди дастурида кўзда тутилганидек, ижтимоий адолат, қонун устуворлигига асосланган, барча фуқаролар қонун олдида тенг бўлган ва ўз конституциявий ҳуқуқ ҳамда эркинликларини бемалол амалга ошира оладиган ҳуқуқий демократик давлатни барпо этиш ғоясини илгари суришда давом этаётганидан далолат беради. Бу мазкур тадбирда ҳам алоҳида таъкидланди.
Семинарда сўзга чиққан Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академияси кафедра мудири, профессор Ахтам Жалилов жамиятни демократлаштириш ва ислоҳотларни чуқурлаштириш ҳамда фуқаролик жамиятини ривожлантиришда сиёсий партияларнинг фаоллигини ошириш масалалари хусусида маъруза ўқиди. Унинг таъкидлашича, мамлакатни модернизациялаш, демократик ислоҳотларни чуқурлаштириш, тараққиётнинг бугунги босқичида сиёсий партияларнинг жамият ҳаётидаги ўрни тобора ортиб бормоқда. Бу жараёнларда уларнинг фаоллиги айниқса муҳим аҳамиятга эга.
Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси Тошкент шаҳар Кенгаши бунга алоҳида эътибор қаратган ҳолда янги ташаббусга қўл урди. Илк бор халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашидаги Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси депутатлик гуруҳи аъзоларининг партия сайловолди дастури ижросини таъминлашда Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлардаги партия депутатлари иштироки бўйича ҳисоботларини тинглашни йўлга қўйди. Шундан келиб чиққан ҳолда, семинарда халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашига сайланган икки нафар депутат – Тошпўлат Матибоев ва Зумрад Акрамхўжаеванинг ҳисоботи тингланди.
Ҳисоботларда қайд этилишича, партиянинг маҳаллий Кенгашлардаги депутатлари фаолияти сайловолди дастур ижросини қуйи бўғинлар билан ишлаб, бевосита аҳоли орасида фаолият юритган ҳолда таъминлайдиган кучли механизмни яратишда муҳим омилдир. Депутатлар партия мақсад-вазифалари, сайловолди дастуридан келиб чиққан ҳолда, муайян ҳудудларда ижтимоий-иқтисодий муаммоларни ҳал этиш, электоратни ўйлантираётган масалаларга ечим топиш, уларнинг манфаатларини ҳимоя қилиш борасида ўз масъулиятини чуқур ҳис этмоғи, жонкуяр бўлмоғи, энг муҳими, ташаббуск ва фаоллик кўрсатмоғи муҳим аҳамиятга эга экани таъкидланди.
Тадбир мақсадидан келиб чиққан ҳолда семинар ишида айнан партиянинг халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлардаги партия депутатлари ва жойлардаги партия ташкилотлари ўртасида ҳамкорлик механизмлари, электорат манфаатларидан келиб чиқиб, партия мақсад-вазифаларини Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларда, депутатлар аъзо бўлган доимий комиссияларда, депутатлик гуруҳларида ва сайланган сайлов округларида амалга ошириш йўллари ҳамда ушбу жараёнда партия ташкилотлари кўмаги масалалари атрофлича таҳлил этилди. Шаҳар Кенгашидаги партия депутатларининг иш тажрибаси ўрганилди ва тегишли тавсиялар белгилаб олинди.
Шу билан бир қаторда семинарда сиёсий партиялар ўртасида кучайиб бораётган рақобат жараёнларида фаолик кўрсатиш лозимлиги таъкидланди. Бундай рақобат муҳитининг сиёсий партия расмий нашрларида ёритилиб борилиши масалалари муҳокама марказида бўлди. Бошқа сиёсий партиялар фаолиятини ўрганиш, таҳлил қилиш бўйича ҳам қатор диққатга молик фикрлар билдирилди.
«Адолат» СДП Тошкент шаҳар Кенгаши матбуот хизмати
Teglar: сиёсий партиялар, фуқаролик жамияти, депутат
19-сон• 18 ёшга тўлган бўлиш
• Партиянинг Устав ва Дастурини тан олиш
• Партия Дастурида белгиланган тадбирларни амалга оширишда фаол иштирок этиш хоҳиши
• Аъзоликка қабул қилинишни сўраб ариза ёзиш
Ўзбекистон “Адолат” СДПга аъзо бўлиш ихтиёрийдир. Агар сизда бунга хоҳиш бўлса, ўзинингиз яшаётган ҳудуддаги партия Кенгашига мурожаат қилишингиз мумкин.
Партия Кенгаши манзили, ишонч телефонлари, аъзоларни қабул қилишга масъул шахсни топиш ва саволларингиз учун:
+99871 230-56-07
18 май куни соат 14:30 да Тошкент давлат иқтисодиёт университетида “Адолат” СДП Тошкент шаҳар Кенгаши томонидан “Таълим тизимига инновацион технологияларни жалб қилишнинг долзарб жиҳатлари” мавзуида давра суҳбати ўтказилади.
Мурожаат учун телефон:
+99871 2453145
Ижрочи: С.Умаров
+99897 7645659
Манзил: Тошкент шаҳри,
Новза кўчаси, 14-уй.
Телефонлар:
Котибият:
(8 371) 245-70-27
Матбуот хизмати:
(8 371) 230-56-07
SMS-хабар учун:
+99890-977-19-97
info@adolat.uz
Социал-демократлар етакчиси Бош вазир этиб тайинландиРуминия социал-демократик партияси раиси ва парламентдаги мухолифат етакчиси Виктор Понта мамлакатнинг янги бош вазири этиб тайинланди ва унга ҳукуматни шакллантириш вазифаси топширилди. Бу воқеа жорий йилнинг февраль ойидан буён аввалги бош вазир лавозимини эгаллаб келаётган Михай-Рэзван Унгуряннинг ўнг-марказ коалицион таркибдаги ҳукуматига нисбатан парламент ишончсизлик вотуми эълон қилганидан сўнг рўй берди.
Бу масалани бош вазирнинг ўзи қўйди, чунки бюджет дефицитини қисқартиришга қаратилган қатъий тежаш чораларини қабул қилишга депутатлар овоз беришдан воз кечишди. Руминия – Европа Иттифоқининг ночорлик бўйича иккинчи мамлакати – ўз молиявий тизимини барқарорлаштириш учун давлат харажатларини қисқартиришга мажбур эди. Бироқ тежаш чоралари, шу жумладан ойлик маошлари ва нафақалар, турли ижтимоий дастурларнинг қисқартилиши шусиз ҳам ўсиб