Давлатимиз раҳбари томонидан амалдаги йилни "Мустаҳкам оила йили" дея номланиши албатта оилага бўлган эътиборни янада оширди. Мустаҳкам оила деганда аввало соғлом оилани, она ва бола саломатлигини тушунамиз. Шу сабаб бугун тиббиёт ходимлари зиммасидаги масъулият янада ортганлиги ҳам бежиз эмас.
Бахтиёржон Усмонов партиямиз фаолларидан. У Андижон тумани Харабек қишлоғидаги Дўнгқишлоқ маҳалласида яшайди. Кўп йиллардан буён "Истиқлол" қишлоқ врачлик пунктига раҳбарлик қилиб келаётган шифокор доим қишлоқ аҳли саломатлигини мустаҳкамлаш, тиббий маданиятни юксалтириш, она ва бола саломатлигини муҳофаза қилишни бош вазифаси деб билади. Жамоа аъзоларига ҳам бу борада бажарилиши лозим бўлган вазифаларни такрор-такрор уқтиради.
Яқинда Б.Усмонов хонадонида бўлдик. Шифокорлар оиласида сўз ва иш бирлигига амал қилинади. Турмуш ўртоғи Ҳидоятхон опа ва келини Сурайёхонлар ҳам тиббиёт ходими бўлгани учун оила даврасида ҳар бир суҳбат аҳоли саломатлигига бориб тақалади. Оила кутубхонасидан ўрин олган китобларни варақлаймиз. Уларнинг аксарияти тиббиётга бағишланган.
- Албатта оила мустаҳкамлиги кўп жиҳатдан оила аъзоларининг саломатлигига боғлиқ. Оилада биринчи навбатда она соғлом бўлмоғи зарур,- дейди шифокор Б.Усмонов, - Шу сабаб ишда ҳам, оилада ҳам бу масалага алоҳида эътибор қаратаман. Яна бир нарсани таъкидлаш лозим. Спорт билан яқинлик ҳам саломатлик гаровидир.
Бахтиёр ака бежиз таъкидламади. Унинг ўғли Фарруҳбек жисмоний тарбия ўқитувчиси. Ота-она таъсирида у спортни аввало саломатлик манбаи сифатида танлади. Оиланинг кенжатойи Умидахон ҳам ҳозирдан спорт билан машғул.
Дўнгқишлоқ маҳалласида яшовчи Усмоновлар оиласини бутун қишлоқ аҳли ҳурмат билан тилга олади. Бу оила аъзоларининг доим эл хизматида эканлиги ва барчага ўз оиласи билан ибратлиги натижасидир. Мана шундай оилалар жамиятимизда кўпаяверсин.
“Адолат” СДП Андижон вилояти Кенгаши Матбуот хизмати
19-сон• 18 ёшга тўлган бўлиш
• Партиянинг Устав ва Дастурини тан олиш
• Партия Дастурида белгиланган тадбирларни амалга оширишда фаол иштирок этиш хоҳиши
• Аъзоликка қабул қилинишни сўраб ариза ёзиш
Ўзбекистон “Адолат” СДПга аъзо бўлиш ихтиёрийдир. Агар сизда бунга хоҳиш бўлса, ўзинингиз яшаётган ҳудуддаги партия Кенгашига мурожаат қилишингиз мумкин.
Партия Кенгаши манзили, ишонч телефонлари, аъзоларни қабул қилишга масъул шахсни топиш ва саволларингиз учун:
+99871 230-56-07
18 май куни соат 14:30 да Тошкент давлат иқтисодиёт университетида “Адолат” СДП Тошкент шаҳар Кенгаши томонидан “Таълим тизимига инновацион технологияларни жалб қилишнинг долзарб жиҳатлари” мавзуида давра суҳбати ўтказилади.
Мурожаат учун телефон:
+99871 2453145
Ижрочи: С.Умаров
+99897 7645659
Манзил: Тошкент шаҳри,
Новза кўчаси, 14-уй.
Телефонлар:
Котибият:
(8 371) 245-70-27
Матбуот хизмати:
(8 371) 230-56-07
SMS-хабар учун:
+99890-977-19-97
info@adolat.uz
Социал-демократлар етакчиси Бош вазир этиб тайинландиРуминия социал-демократик партияси раиси ва парламентдаги мухолифат етакчиси Виктор Понта мамлакатнинг янги бош вазири этиб тайинланди ва унга ҳукуматни шакллантириш вазифаси топширилди. Бу воқеа жорий йилнинг февраль ойидан буён аввалги бош вазир лавозимини эгаллаб келаётган Михай-Рэзван Унгуряннинг ўнг-марказ коалицион таркибдаги ҳукуматига нисбатан парламент ишончсизлик вотуми эълон қилганидан сўнг рўй берди.
Бу масалани бош вазирнинг ўзи қўйди, чунки бюджет дефицитини қисқартиришга қаратилган қатъий тежаш чораларини қабул қилишга депутатлар овоз беришдан воз кечишди. Руминия – Европа Иттифоқининг ночорлик бўйича иккинчи мамлакати – ўз молиявий тизимини барқарорлаштириш учун давлат харажатларини қисқартиришга мажбур эди. Бироқ тежаш чоралари, шу жумладан ойлик маошлари ва нафақалар, турли ижтимоий дастурларнинг қисқартилиши шусиз ҳам ўсиб