Йил бошида айрим сабабларга кўра Ўзбекистон “Адолат” СДП депутатлари таркибидан Халқ депутатлари вилоят Кенгаши ва Бухоро шаҳар Кенгашидан 1 нафардан депутатлик ўрни йўқотилган эди. Июнь ойи давомида вилоятда депутатлик ўрнини тўлдириш мақсадида сайлов ўтказишга тайёргарлик жараёни бўлиб ўтди. Барча партиялар қаторида “Адолат”чилар ҳам қайта сайловга ўз номзодларини қўйдилар. Халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутатлигига Жондор туманидан вилоят архив иши бошқармаси бошлиғи Турсунов Асрор Иргашевич номзоди, Бухоро шаҳар Кенгаши депутатлигига эса “Тасвирий ойна” ижодий уюшмасининг Бухоро вилоят бўлими раиси Эгамов Юлдаш Юсупович номзоди қўйилди. Демократик талаблар асосида ўтказилган сайлов натижаларига кўра, партиямиздан қўйилган ҳар икки номзод депутат этиб сайланди.
- Шуни ишонч билан айта оламанки, - дейди сайловлар жараёнида бевосита иштирок этган Ўзбекистон Адолат СДП Бухоро шаҳар Кенгаши раиси Д.Ҳамдамова, - кишиларимиз “Адолат” СДПнинг халқ ва жамият учун кўп фойдали ишлар қила олишига ишонишади. Депутатларимизнинг 52-54 фоиздан ортиқ овоз олишгани бундан даракдир.
Дарҳақиқат, Ўзбекистон “Адолат” СДПнинг сиёсати бугунги кунда мамлакатимизда олиб борилаётган ислоҳотлар жараёнига, ижтимоий муаммолар ечимига қаратилган экан, унинг фаолиятида бу каби ижобий янгиликлар албатта кўпаяди.
“Адолат” СДП Бухоро вилоят Кенгаши матбуот хизмати
19-сон• 18 ёшга тўлган бўлиш
• Партиянинг Устав ва Дастурини тан олиш
• Партия Дастурида белгиланган тадбирларни амалга оширишда фаол иштирок этиш хоҳиши
• Аъзоликка қабул қилинишни сўраб ариза ёзиш
Ўзбекистон “Адолат” СДПга аъзо бўлиш ихтиёрийдир. Агар сизда бунга хоҳиш бўлса, ўзинингиз яшаётган ҳудуддаги партия Кенгашига мурожаат қилишингиз мумкин.
Партия Кенгаши манзили, ишонч телефонлари, аъзоларни қабул қилишга масъул шахсни топиш ва саволларингиз учун:
+99871 230-56-07
18 май куни соат 14:30 да Тошкент давлат иқтисодиёт университетида “Адолат” СДП Тошкент шаҳар Кенгаши томонидан “Таълим тизимига инновацион технологияларни жалб қилишнинг долзарб жиҳатлари” мавзуида давра суҳбати ўтказилади.
Мурожаат учун телефон:
+99871 2453145
Ижрочи: С.Умаров
+99897 7645659
Манзил: Тошкент шаҳри,
Новза кўчаси, 14-уй.
Телефонлар:
Котибият:
(8 371) 245-70-27
Матбуот хизмати:
(8 371) 230-56-07
SMS-хабар учун:
+99890-977-19-97
info@adolat.uz
Социал-демократлар етакчиси Бош вазир этиб тайинландиРуминия социал-демократик партияси раиси ва парламентдаги мухолифат етакчиси Виктор Понта мамлакатнинг янги бош вазири этиб тайинланди ва унга ҳукуматни шакллантириш вазифаси топширилди. Бу воқеа жорий йилнинг февраль ойидан буён аввалги бош вазир лавозимини эгаллаб келаётган Михай-Рэзван Унгуряннинг ўнг-марказ коалицион таркибдаги ҳукуматига нисбатан парламент ишончсизлик вотуми эълон қилганидан сўнг рўй берди.
Бу масалани бош вазирнинг ўзи қўйди, чунки бюджет дефицитини қисқартиришга қаратилган қатъий тежаш чораларини қабул қилишга депутатлар овоз беришдан воз кечишди. Руминия – Европа Иттифоқининг ночорлик бўйича иккинчи мамлакати – ўз молиявий тизимини барқарорлаштириш учун давлат харажатларини қисқартиришга мажбур эди. Бироқ тежаш чоралари, шу жумладан ойлик маошлари ва нафақалар, турли ижтимоий дастурларнинг қисқартилиши шусиз ҳам ўсиб