Жаҳон сиёсий партияларида

13 Декабрь 2011
  • Польшада бўлиб ўтган парламент сайловларида амалдаги Бош вазир Дональд Тускнинг партияси сайорвчиларнинг 34,18 овозини йиғиб, ғолибликни қўлга киритди. Ярослав Каньчинскийнинг “Ҳуқуқ ва адолат” муҳолифий партияси 29,9%, “Поликот ҳаракати” – 10%, Бош вазир ўринбосари Вальдемар Павлякнинг PSL партияси 8,36 ва чап демократик кучлар иттифоқи 8,24 % овозга эга бўлди. Сайловда 48,9 % аҳоли иштирок этди. Мамлакат қонунчилига биноан янги ҳукуматни тасдиқлаш учун ғолиб партия Польша парламенти Сейм қуйи палатасида 231 нафар овоз тўплаши зарур бўлади. Шунинг учун Дональд Тускнинг “Фуқаролик платформаси” ҳамда Бош вазир ўринбосари Вальдемар Павлякнинг “Поляк дехқон партияси” ҳамда олти нафар партясиз, жами 19 нафар вазир ташкил этди. Польша Президенти Борислав Комаровский янги ҳукумат аъзоларини қасамёдга чақирди ва парламент уларга ишонч вотуми билдирди.
  • Испанияда парламант сайловлари бўлиб ўтди. Мазкур умумпарламент сайловлари режалаштирилган муддатдан 4 ой олдинроқ ташкиллаштирилди. Бунга Испания ҳукумати раиси Хосе Луис Родригес мухолифат босими туфайли йўл қўйди. 

5 Май 2012

Руминия социал-демократик партияси раиси ва парламентдаги мухолифат етакчиси Виктор Понта мамлакатнинг янги бош вазири этиб тайинланди ва унга ҳукуматни шакллантириш вазифаси топширилди. Бу воқеа жорий йилнинг февраль ойидан буён аввалги бош вазир лавозимини эгаллаб келаётган Михай-Рэзван Унгуряннинг ўнг-марказ коалицион таркибдаги ҳукуматига нисбатан парламент ишончсизлик вотуми эълон қилганидан сўнг рўй берди.

Бу масалани бош вазирнинг ўзи қўйди, чунки бюджет дефицитини қисқартиришга қаратилган қатъий тежаш чораларини қабул қилишга депутатлар овоз беришдан воз кечишди. Руминия – Европа Иттифоқининг ночорлик бўйича иккинчи мамлакати – ўз молиявий тизимини барқарорлаштириш учун давлат харажатларини қисқартиришга мажбур эди. Бироқ тежаш чоралари, шу жумладан ойлик маошлари ва нафақалар, турли ижтимоий дастурларнинг қисқартилиши шусиз ҳам ўсиб


20 Апрель 2012

alt

Немис парламентида фракциялар раҳбарияти унинг аъзоларидан ким қанча вақт мунозара мавзуси бўйича сўзлашини аниқлайди. Энди эса ХДИ ва ХСИ фракциялари, Озод демократик партия ва социал-демократларнинг етакчилари фикри партиядаги кўпчиликнинг фикридан фарқ қилувчи депутатлар микрофонга  қўйилмайди, деган янги қоидаларни киритмоқчи.

Янгиликни таклиф қилган фракциялар раҳбарияти фикрига кўра, “норозилар”нинг чиқишлари парламент ишига халақит бермоқда. Бундестагда янги ўзгаришлар учун овоз бериш жараёни 26 апрель куни бўлиб ўтади.

Бундестаг сафидаги аъзолар ушбу таклифни танқид қилиб, конституциявий судга арз қилиш билан қўрқитмоқда. ХДСдан бўлган депутат Клаус-Петер Вилш интервьюда унинг овозини олиб қўйишларига йўл қўймаслигини маълум қилди.


17 Март 2012

alt

Собиқ бош вазир Роберт Фицо раҳбарлигидаги “Социал-демократия йўналиши” партияси парламент сайловларида 44,41% овоз тўплаб, ғолиб бўлди. Натижалар ўтган сайловлардан 15 ўрин кўп эгалланганини кўрсатади. Умуман олганда, ушбу партия мамлакат мустақилликни қўлга киритгач ўтказилган парламент сайловларининг барчасидан омадли ўтган. Мазкур сайлов иштирокчилари таҳминлардан 59,11%га кўп бўлди.

“Натижалар мени ҳайрон қолдирди”, - деди Р.Фицо сайловдан сўнг, - “Сайловолди дастуримиз бизнинг ғалабамизни таъминлади, деб ўйлайман. Биз унда ишчиларнинг ҳуқуқий ҳимоясини яхшилаш ва давлат инвестицияси масалаларини устувор вазифалар қаторида кўтариб чиқдик”. Чиндан ҳам, кўплаб сиёсий етакчилар ва экспертлар партия сайловолди дастуридаги ғояларни қўллаб-қувватлади. Шунингдек, Р.Фицо “Биз давлат молия тизимини ислоҳ қилиш тарафдоримиз. Бу учун инсонлар даромадини ошириш, евро ҳудудини сақлаш ва еврони Европа учун ягона валютага айлантиришни кафолатлашимиз керак” ғоясини илгари сурган бўлиб, бу ҳам кўплаб сайловчиларни қизиқтира олди. Словакиядаги ижтимоий-иқтисодий вазият аввалдан 


25 Февраль 2012

Яқинда Севильяда Испания социалистик ишчи партияси (ИСИП)нинг XXXVIII Қурултойи бўлиб ўтди. Бу галги воқелик мамлакат сиёсий доираси ва кенг жамоатчилик вакиллари ҳамда ОАВ диққат-марказида бўлди. Қурултойнинг бу даражада муҳокама этилишининг сабаби - ўтган йилнинг 20 ноябрида парламентга бўлиб ўтган сайловда партия 59 депутатлик ўрнини йўқотгани, шу орқали партия етакчиси Хосе Луис Родригес Сапатеро ҳукуматни бой бергани билан боғлиқ.  Иккинчидан, Сапатеро ҳукумат раҳбарлиги учун яна курашни давом эттириш истаги борлиги ва шу йўл орқали ҳукуматни бошқараётган консерваторлар Испания Халқ партиясига самарали мухолифликни кўрсатишни мақсад қилганидир. Учинчидан, мазкур Қурултой бўлиб ўтган Севилья шаҳри Андалусия автоном ҳудудининг пойтахти саналиб, бу ерда жорий йилнинг 25 март куни маҳаллий парламентга сайловлар  бўлиб ўтади. Агарда ИСИП бу сайловга жиддий тайёргарлик кўрмаса, Севильядаги бошқарувни ҳам бой бериши мумкин.


1 Февраль 2012

Январь ойи охирида Брюсселда Европа парламентининг барча қўмиталари раислари ва уларнинг ўринбосарлари сайланди. Амалдаги қонунчиликка кўра, улар икки ярим йил давомида, яъни 2014 йилнинг июнь ойига қадар фаолият юритишади. 

Бугунги кунда Европарламентда қонун ижодкорлиги билан 20 та доимий қўмита ва иккита қўмита ости органлари шуғулланади. Улар Европарламент раисининг тўрт нафар ўринбосари томонидан сайланади. Кимнинг қандай қўмитага раҳбарлик қилаётганнини бу ерда  кўришингиз мумкин.


9 Январь 2012

Куни кеча, Шотландиянинг лейбористлар етакчилиги учун  номзодларга овоз бериш  жараёни тугади ва бунда илк бора ёшлар ҳам иштирок этишга муваффақ бўлди.
Лейбористлар фаолиятини тузилмавий жиҳатдан  қайта қуриш орқали амалга оширилган ушбу ўзгартиришлар ҳар йили ўтказиладиган 2011 йилги Конференцияда тасдиқланган бўлиб, эндиликда  Ёш лейбористлар ҳам  ўз номзодини қўйиш ҳуқуқа эга эканлигини  кўзда тутади.

Илгари сурилган таклифлар Шотландия лейбористлари томонидан кўриб чиқилиб, Шотландия лейбористик партиясининг махсус Конференциясида тасдиқланди. Мазкур сайловлар партия учун ҳар қачонгидан ҳам муҳим  аҳамият касб этади.  

Кенгаш аъзолари таркибида мактаб ўқувчилари, талабалар, касаба уюшмаларидан вакиллар ва ёш ишчилар


16 Ноябрь 2011

Партиянинг ҳудудий бўлимлари конференцияси Екатеринбургда ниҳоясига етди. Конференциянинг ялпи мажлисида партия раҳбари, Россия Федерацияси бош вазири Владимир Путин иштирок этди. “2020 йилгача Уралнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиш стратегияси. 2011-2012 йиллар Дастури” номли конференция бу борадаги саккизинчи тадбир бўлиб, Урал федерал округининг ривожланиши йўналишларида ўтказилди.

Конференция ишида Уралнинг ривожланиши учун янги туртки бўладиган қизиқарли лойиҳалар ишлаб чиқилди. Унда 800 нафар атрофида делегатлар ва меҳмонлар қатнашди. Улар ичида “Единая Россия” партияси раҳбар кадрлари, олимлар, ёшлар ташкилотлари вакиллари ва оммавий ахборот воситалари бор.

Давлат Думаси депутати Ирина Яровая таъкидлаганидек, мамлакат модернизациясида муваффақиятни таъминлашга фақатгина фуқаролик жамияти орқали эришиш мумкин.

Фотогалерея
ВИДЕОРОЛИКЛАР

Видеороликлар

"Адолат" газетаси
19-сон19-сон
Ушбу сонда ХДПнинг расмий нашри саналган “Ўзбекистон овози” газетаси номи нотўғри эканлиги ҳақида бир пенсионернинг куюнчаклик билан айтганлари, йўналишсиз таксиларга оид қонун-қоидалар ижроси бўйича партия назорати, ўз мулкининг қонуний эканлигини исботлай олмай, идорама-идора юрган фуқаронинг “Адолат”га мурожаати ҳамда қашқадарёлик айрим туман раисларининг лоқайдлиги ҳақида қизиқарли мақолалар кутмоқда.
Барча сонлар
ПАРТИЯГА АЪЗО БЎЛИШ УЧУН

• 18 ёшга тўлган бўлиш

• Партиянинг Устав ва Дастурини тан олиш

• Партия Дастурида белгиланган тадбирларни амалга оширишда фаол иштирок этиш хоҳиши

• Аъзоликка қабул қилинишни сўраб ариза ёзиш

Ўзбекистон “Адолат” СДПга аъзо бўлиш ихтиёрийдир. Агар сизда бунга хоҳиш бўлса, ўзинингиз яшаётган ҳудуддаги партия Кенгашига мурожаат қилишингиз мумкин.

Партия Кенгаши манзили, ишонч телефонлари, аъзоларни қабул қилишга масъул шахсни топиш ва саволларингиз учун:

+99871 230-56-07

Партия аъзосининг ҳуқуқлари

Партия аъзосининг мажбуриятлари

alt Аризанинг электрон варианти

Анонс

18 май куни соат 14:30 да Тошкент давлат иқтисодиёт университетида “Адолат” СДП Тошкент шаҳар Кенгаши томонидан “Таълим тизимига инновацион технологияларни жалб қилишнинг долзарб жиҳатлари” мавзуида давра суҳбати ўтказилади.

Мурожаат учун телефон:

+99871 2453145

Ижрочи: С.Умаров

+99897 7645659

Боғланиш учун

altМанзил: Тошкент шаҳри,

            Новза кўчаси, 14-уй.


altТелефонлар:


Котибият:
(8 371) 245-70-27

Матбуот хизмати:
(8 371) 230-56-07

SMS-хабар учун:
+99890-977-19-97

altinfo@adolat.uz   

ФИКР-МУЛОҲАЗАЛАРИНГИЗ
karimov
Вот что пишет Anons.uz : "Очередное заседание фракций: о ташкентской прописке и расширении Ферган...
karimov
қойил Адолат сўз эркинлигини бўғувчи антидемократик партияга айланмоқдами , айрим тўғри мулоҳазал...
Жаҳон сиёсий партияларида
Социал-демократлар етакчиси Бош вазир этиб тайинланди

Руминия социал-демократик партияси раиси ва парламентдаги мухолифат етакчиси Виктор Понта мамлакатнинг янги бош вазири этиб тайинланди ва унга ҳукуматни шакллантириш вазифаси топширилди. Бу воқеа жорий йилнинг февраль ойидан буён аввалги бош вазир лавозимини эгаллаб келаётган Михай-Рэзван Унгуряннинг ўнг-марказ коалицион таркибдаги ҳукуматига нисбатан парламент ишончсизлик вотуми эълон қилганидан сўнг рўй берди.

Бу масалани бош вазирнинг ўзи қўйди, чунки бюджет дефицитини қисқартиришга қаратилган қатъий тежаш чораларини қабул қилишга депутатлар овоз беришдан воз кечишди. Руминия – Европа Иттифоқининг ночорлик бўйича иккинчи мамлакати – ўз молиявий тизимини барқарорлаштириш учун давлат харажатларини қисқартиришга мажбур эди. Бироқ тежаш чоралари, шу жумладан ойлик маошлари ва нафақалар, турли ижтимоий дастурларнинг қисқартилиши шусиз ҳам ўсиб

Тавсия этамиз

... Бугун ўтказилаётган тадбирларнинг барчасини ҳам сифат жиҳатидан талаб даражасида деб айтиш қийин. Баъзи Кенгашлар томонидан уч ой давомида атиги 1-2 маротабадан тадбир ўтказилганлигини қандай изоҳлаш мумкин? Мазкур туман Кенгашларининг раислари қандай қилиб партия етакчиси деган номни кўтариб юрибди экан?...

... Олтинкўл, Пахтаобод ва Хўжаобод туманларида бугунги кунда атиги 4 тадан  бошланғич партия ташкилоти фаолият кўрсатаётгани, албатта, қониқарсиз. Ёки Улуғнор, Хўжаобод туманлари ва Хонобод шаҳар Кенгашлари томонидан 2011 йилда партия сафига янги аъзолар умуман қабул қилинмаганлигини қандай изоҳлаш мумкин?...

... Маҳалла фуқаролар йиғинлари қошида ташкил этилган доимий комиссиялар фаолиятини жонлантириш чораларини кўрмоқ зарур. Сир эмас, айрим маҳалла фуқаролар йиғинларида доимий комиссия аъзолари ҳатто ўз вазифасини ҳам тўла тушуниб етмаган ...

Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
PRESS-SERVICE.UZ
Ўзбекистон Республикаси Давлат хокимияти портали
GOV.UZ
Олий Мажлис Конунчилик палатаси
PARLIAMENT.GOV.UZ
Олий Мажлис Сенати
SENAT.GOV.UZ

ABDUKAMOL.UZ